Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Онлайн трансляция

Испания кубоги. Ярим финал, жавоб ўйини

13 февраль, соат 02:00

РЕАЛ СОСЬЕДАД

Гризман (87)

1 : 1

БАРСЕЛОНА

Месси (27)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Субикараи
Гастаньяга
Хосе Анхель
Ансотеги
Сальдуа
М.Гонсалес
Сурутуса
Хаби Прието
Гризманн
Вела
Сеферович
  Хосе Пинто
Альба
Маскерано
Пике
Дани Алвес
Бускетс
Фабрегас
Педро
Хави
Иньеста
Месси

Матн

'
Бугунги онлайн трансляцияларимизга эса якун ясаймиз. Эътиборингиз учун ташаккур!
'
Нима ҳам дердик, яна бир "Эл-Классико" муборак бўлсин!
'
Финал ўйини 7 майга қадар ўтказилиши лозим
'
Финал баҳси ўтадиган кун ва стадион ҳозирча аниқ эмас
'
Демак, Испания кубоги финали "Реал Мадрид" ва "Барселона" жамоалари ўртасида кечади!
90+4'
Барбалан хуштагина 3 марта чалиб, ўйинга якун ясади.
90+3'
Маҳаллий мухлислар "Барса" дарвозасига киритилган битта голдан хурсанд бўлишмоқда
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Дарвозабон Пинто ўз жарима майдончаси ичида икки нафар рақиб футболчисини алдаб, шерикларига тўпни узатди
90'
Бускетс оут, Бартра - ин.
89'
Фабрегасга "сариқ".
88'
Тезкор ҳужум натижасида тўп қап қанот қанот орқали ҳужумга кўчирилди, ярим ҳимоячи тўпни жарима майдончасига кириб келган Гризманга етказди. У эса тўпни тўхтатиб ўтирмай, Пинтонинг яқин бурчагини нишонга олди
87'
Гооооолллл!!! "Барса" ҳужум қилди-ҳужум қилди, голни эса Гризман урмоқда!!!
86'
Мессининг зарбаси жонли деворга тегди. БУрчак тўпи
85'
Меҳмонлар D3 (суратга қаранг) зонасидан жарима зарбасини тепишади.
84'
Фабрегас папашют услубида тўпни жарима майдончаси томон кириб бораётган Мессига узатганди. Тўп сўнгги ҳимоячидан ўтмай қолди
83'
Гризман ўнг қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончасига айлантириб узатди. Карлос Вела тўпга югурди, аммо ета олмади. Шундай бўлса-да, у Пинтони чалғитди. Дарвозабон эса ҳушёрликни йўқотмади ва тўпни қайтарди!
80'
Майдон соҳиблари жарима зарбасини тепадиган бўлишди. Дарвозагача камида 30 метр
80'
Санчес ўнг қанотда ўткир бурчак остида посбон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб борди. Субикарай оралиқ масофани қисқартиргани учун Санчес чора қўллашга кеч қолди
77'
Педро бугун ёмон ўйнамади.
77'
Педро ўрнига Санчес тушди
76'
Вуххх!!! Альвес ҳужумчи эмасда барибир! Месси билан "девор" ўйнаб, Субикарай билан яккама-якка вазиятда гол ура олмади!!!
75'
"Барса" тўпни муаммоларсиз назорат қилмоқда. Майдон эгалари прессинг қилиш учун ўзларида куч топишмоқда ҳозирча
73'
Пике майдон марказида Карлос Вела билан тўқнашиб кетди ва жароҳат олди
72'
Карлос Вела акробатик усулда зарба беришни мўлжаллаб, Масеранони тепиб юборди
70'
Маскерано ўнг қанотда Гризманга нисбатан қоида бузди. Жарима тўпидан наф чиқара олишмади мезбонлар
66'
Хави майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Сонг тушди
65'
"Барса" жарима майдончаси ичида комбинациялар уюштириб юрибди. Месси Фабрегасни олдинга бошлаганди. Аммо Сескнинг қайтадиган орқага узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди
63'
Альвес ўзининг қанотидан тўпни жарима майдончасига ерлатиб етказди. Педро уни қабул қилиб, бир ҳимоячини алдаётганида у қўли билан Педрони тортиб қолди. Вазият яқин турган ҳакам эса жим
63'
Ҳозир Гризман сўнгги пасни аниқроқ берганида, жамоадоши бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
62'
Жамоалар ФУТБОЛ ўйнашмоқда, жаноблар!!! Ҳақиқий футбол! Кетма-кет қарама-қарши ҳужумлар остида ўтмоқда ўйин!
60'
Энди мезбонлар ўта қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Адашмасак, Гризман дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни на ўзи дарвозага йўллади, на нариги қанотда очилган шеригига аниқ етказа олди
58'
Леонинг 18 метрдан йўллаган зарбасини Субикарай ушлаб олди!
57'
Ах-ах-аха!!!! "Реал Сосьедад" дарвозабони қаҳрамон!!! У дастлаб бирга-бир вазиятда Мессининг зарбасини қайтарди. Қайтган тўпга Иньеста зарба берди. Посбон яна қайтарди!
56'
Майдон марказида Мессини тўхтатгани учун Зурутузага сариқ карточка
55'
Вуууухххх! Карлос Вела кутилмаганда ўнг қанотдан чап оёғи билан тўпни дарвозанинг олис бурчагига айлантирди. Тўп эса Пинто қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Гол бўлганда ҳам чиройли гол бўларди лекин!
53'
Бу сафар ҳам Иньеста Месси билан девор ўйнади ва жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
51'
Месси ва Иньестанинг ўзаро қисқа паслари натижасида Андрес жарима майдончасига кириб бордию, икки ҳимоя орасида йиқилди. Пенальти эмас, деган қарорга келди ҳакам
48'
Мезбонлар бурчак тўпи айланаси ёнида Альвесга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жарима майдончасига етказилган тўпни "Сосьедад" дарвозабони бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди
47'
Даврозабон ва Пинто ўзаро ғалати ва тушунарсиз ишлар қилишди. Пинто ўзига етказилган тўпни жарима майдончаси ташқарисида турган Бускетсга етказганди. У эса рақиб футболчилари таъқиби остида яна кучлироқ ва баландлатиб Пинто томон тепиб юборди. Посбон уни майдон маркази томон тепиб, вазиятни юмшатди
46'
Иккинчи бўлимни "Реал Сосьедад" бошлаб берди!
'
Ўзгаришлар бўлмайдиганга ўхшайди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Месси томонидан 27-дақиқада урилган голга қисқача изоҳ берадиган бўлсак: Аргентиналик футболчи майдон марказидан рақиб жарима майдончаси яқинигача тўп билан борди ва 4 нафар ҳимоячи орасидан шундай зарба бердики, дарвозабон ҳам ожиз қолди зарба қаршисида. Супергол. Бундай голларни Марадона урарди...
'
Биринчи бўлимдан сўнг "Барселона" Мессининг ягона голи эвазига олдинда бормоқда
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтирмади. Танаффус.
43'
Фабрегас чап қанот юза чизиғи бўйлаб деярли дарвоза устуни ёнигача етиб келди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориш орқали хавфни бартараф этишди
42'
Ох-ох-ох! "Барса"нинг ҳужуми жуда гўзал чиққанди! Аммо гол инобатга олинмади. Альвес ҳужум пайтида шошиб қолди ва офсайддан гол урди
35'
Энди эса Карлос Вела дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади! Баландлатиб етказилган тўпни Маскерано ўтказиб юборди ва тўп Велага келиб тушди. У шундоққина дарвозабон қаршисида тўпни дарвозага йўллай олмади. Зарбаси ўта кучсиз чиқди
34'
Вухххх! "Барса" битта ҳужумнинг ўзида иккита хавфли вазият яратди! Аввалига Педро ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига ёриб тўпни шерикларига узатаётганида ҳимоячилар қайтариб қолишди. Тўпни эгаллаган каталонияликлар тўпни яна жарима майдончасига қайтаришди. Педронинг зарбасини дарвозабон бир амаллаб оёқлари билан қайтариб қолди
32'
Карлос Вела майдондан чиқиб кетгиси келяпти шекилли. Энди у керак бўлмаган жойда, майдон марказида очиқчасига икки қўли билан Бускетснинг елкасида тортди. Ҳакам бу сафар уни аяди
31'
"Реал Сосьедад" футболчиси Карлос Вела огоҳлантириш олди
30'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Сеферович дарвозабон билан рандевуга чиқарилганди. Аммо у тўпга ета олмади
27'
Лионель Месси қарши ҳужум натижасида "Реал Сосьедад" дарвозасини ишғол қилди!
27'
Гоооооооооолллл!!!!
26'
Серхио Бускетс огоҳлантирилди. Мезбонларнинг қарши ҳужумини майдон марказида қўполлик билан бузгани учун. Тактик фол
24'
Тика-тика паслар пайтида Месси жарима майдончаси ичида офсайдда қолиб кетди
21'
Педро олис масофадан дарвозага заба йўллади. Тўп рекошетга учрагани учун посбон учун хавфли бўлди. У тўпни қайтарди, аммо ушлаб қола олмади. Жарима майдончаси ичида "Барса" вакиллари йўқ эди...
20'
3-4 дақиқа давомида тўп каталонияликлар ихтиёрида бўлди. Мезбонлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда
16'
Сан-сабастьянликлар бурчак тўпи ишлашди. Тўп бурчакдан етказиб берилганидан кейин жарима майдончаси ташқарисига чиқди. мезбон футболчисининг йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
15'
Мезбонлар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Маскерано бироз қўполлик билан рақиб футболчисини йиқитди, бироқ ҳакам қоида бузилмади деб топди
14'
Мана ҳозир мезбонлар ҳимоячиси тўпни чалқанча услубда қайтариб қолмаганида Педро дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қиларди
13'
Каталонияликлар пайт пойлашмоқда. Умуман олганда уларнинг шошадиган жойлари йўқ. Ихтиёрий вазиятда битта гол уриб олишса, "Сосьедад"нинг аҳволи оғирлашиб кетади
11'
Маскерано ўз жарима майдончаси ичида яхши ҳаракат қилмаганида, яна ўша Сеферович қанотдан етказилган тўпни дарвозабон томон тўғрилаб қўйиши мумкин эди
9'
"Реал Сосьедад" чиройли ҳужум уюштириб, ҳужумчини Пинто билан бирга бир вазиятга чиқаришганди. Сеферович бироз офсайдда қолиб кетган экан
7'
Ўйин бошидан меҳмонлар яхши ҳаракат қилишмоқда. Ўз услубларида ҳужумлар ташкил этишмоқда
3'
"Барселона"нинг ҳужуми самарасиз чиқди. Фабрегас узатган тўпга ўнг қанотда Педро етиб кела олмади
1'
"Барселона" ўзининг анъанавий кўк-анорранг йўл-йўл формасида ўйнаётган бўлса, мезбонлар оқ-кўк йўл-йўл футболкаларда ўйнашмоқда
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Бугунги ўйинни "Реал" жамоаси аъзолари ҳам кузатиб боришса керак. Бевосита ушбу ўйин орқали уларнинг финалдаги рақиби номи аниқланади
'
Бугунги ўйинни эса Хорхе Барбалан бошқариб боради
'
Херардо Мартино ушбу ўйинга жанговар таркибни туширишга қарор қилди
'
Тобора яхши формага кириб бораётган Месси бошчилигидаги "Барселона" эса нималарни тайёрлаб келган экан. Кўрамиз, кузатамиз
'
"Реал Сосьедад" биринчи ўйиндаги 2та тўпдан иборат фарқни йўққа чиқариб кўришга уриниб кўради
'
Қадрли футбол мухлислари, Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйиндан матнли трансляциямизни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.