Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

29-тур, 2 апрель, 19:15. Бош ҳакам: Санчес Хосе

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (31)
Иско (85)
Начо (88)

3 : 0

АЛАВЕС

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13. Кико Касилья (Д)
06. Начо
05. Рафаель Варан
03. Пепе
23. Данило
22. Иско
19. Лука Модрич
08. Тони Кроос
07. Криштиану Роналду
09. Карим Бензема
11. Гарет Бэйл
  01. Фернандо Пачеко (Д)
02. Родриго Эли
15. Тео Эрнандес
05. Лагуардия
24. Зухар Феддал
08. Виктор Камараса
19. Ману Гарсия
17. Эдгар Мендес
18. Токеро
11. Ибаи Гомес
20. Дейверсон
ЗАҲИРА
25. Рубен Яниз (Д)
02. Даниэль Карвахаль
16. Матео Ковачич
20. Марко Асенсио
21. Альваро Мората
17. Лукас Васкес
18. Мариано Диас
  13. Адриан Ортола (Д)
04. Алексис
03. Рауль
16. Даниель Торрес
10. Оскар Ромеро
25. Александр Катай
09. Кристиан Сантос

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Бугун 23:45да "Гранада" - "Барселона" ўйинидан ташкил қилинадиган онлайн трансляцияда учрашгунча. Биз билан бирга бўлинг
90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва Ла лига пешқадамлигини ўзида сақлаб қолмоқда
90+1'
Вуууҳ! Жаримадан етказилган узатмани Феддал бош билан дарвоза томон бурди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
ГОООООООЛ! Начо, 3:0! Бэйл жарима зарбасидан ажойиб зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди ва Начо бош билан дарвозани ишғол қилди.
85'
ГООООООЛ! Иско, 2:0! Роналдунинг узатмасидан кейин испаниялик ярим ҳимоячи жарима майдончаси ёриб кирди ва ўткир бурчакдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
85'
Ковачич олис масофадан зарба берди. Пачеко тўпни эгаллаб олди
83'
Вуууууҳ! Карвахаль чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва юқоридан олис устун томон узатма берди. Бэйл тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди, аммо тўп тўрга ён томондан тегди
81'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Лукас Васкес тушди
80'
Исконинг узатмасидан кейин Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига киришга уринди, аммо ҳимоячи тўп йўлини тўсиб, уэльслик футболчига имконият бермади
77'
Вуууууҳ! Бенземанинг узатмасидан кейин Роналду марказ бўйлаб жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп Криштианунинг оёғига ўтирмади ҳамда майдонни тарк этди.
69'
"Алавес"да ўзгариш. Ибаи Гомес ўрнига Ромеро тушди.
68'
"Реал"да ўзгариш. Лука Модрич ўрнига Матео Ковачич тушди.
67'
Роналду чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма беришга уринди, аммо тўп майдонни тарк этди
65'
Томонлар бир мартадан ҳужум ташкил қилишди, аммо хавфли вазият юзага келмади
60'
ВУУУУУҲ! "Алавес" иккинчи бўлимда учинчи 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмаяпти! Қанотдан жарима майдончаси бурчагига узатма берилди. Токеро тўпни эгаллаб, олис устун томон узатмани амалга оширди. Дейверсон тўпга ташланди, аммо яна о-о-о-згина улгура олмади.
56'
ВУУУУУҲ!!! Хавфли вазият! Касилья тўпни уриб юборди, аммо тўпни меҳмонлар эгаллаб олишди. Токеро олдинга юрди ва олис устун томон узатма берди. Югуриб бораётган Дейверсон тўпга бирозгина ета олмади. Акс ҳолда у бўш дарвозани ишғол қилган бўларди.
55'
Вууууҳ! Тўп "Алавес" дарвозасидан ўрин олди, аммо офсайд туфайли бекор қилинди. Модричнинг узатмасидан кейин Роналду офсайдда қолган экан.
53'
Данилога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
48'
ВУУУУУҲ! "Алавес" ҳисобни тенглаштиришига бир бахя қолди! Текеро ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Кико Касилья тўпни мушти билан уриб юборди, аммо тўп Дейверсонга келди. Ҳужумчи бўш қолган дарвозага бош билан аниқ зарба бера олмади!
46'
Бензема офсайдда қолди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Алавес" 1:0, танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Вууууҳ! "Реал" чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Данило чап қанотдан жарима майдончасига кириб, Бэйлга узатма берди. Гаретнинг зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан думалаб ўтиб кетди
44'
Модрич рақиб жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаш чоғида тўпни қўли билан ўйнади.
39'
Меҳмонлар хавфли вазият яратишди, аммо ҳужумчи ундан фойдалана олмади
37'
"Алавес"да яхши имконият. Чап қанотдан етказилган узатмага Дейверсон бош билан зарба берди. Ноаниқ
36'
Бурчак тўпидан кейин юзага келган хавфли вазиятни ҳимоячи бартараф этди
35'
Роналду жарима зарбасини тепди. Тўп жонли девордан майдонни тарк этди
34'
Бурчак тўпи хавфли чиқмади
34'
"Реал" бурчак зарбаси ишлади
31'
ГОООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Франциялик футболчи жарима майдончасига кираётган Карвахалга узатма берди ва Даниэль тўпни орқароққа қайтарди. Бензема 8-9 метрдан дарвозани осонлик билан ишғол қилди.
27'
Вууууҳ! Роналду чап қанотда бир ҳимоячидан чиройли ўтиб кетиб, ўткир бурчак остида аниқ зарба берди. Пачеко тўпни эгаллаб олди
25'
Вуууҳ! Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди, аммо тўпни Иско эгаллаб олди. Иско бир ҳимоячини чиройли алдади ва 14 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
22'
Узатма анча хавфли бўлди. Касилья тўпни уриб юборди
22'
Тўп Модричнинг қўлига тегди. Меҳмонлар жарима зарбаси тепишади
20'
Карвахаль жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба бера олмади
19'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, жамоадошларига узатма беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
18'
Бэйл жаримадан зарба берди. Аммо тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
17'
Родриго Эли сариқ карточка олди. У жарима майдончаси ташқарисида Роналдуни йиқитди
16'
Эҳҳҳ, Бензема! Карим шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан аниқ зарба бера олмади
15'
"Алавес" жарима тўпини ўйинга киритди. Касилья тўпни эгаллаб олди
13'
"Реал" жарима майдончаси ичида Эдгар Гомес йиқилди, аммо пенальти йўқ.
11'
"Алавес" хавфли ҳужум ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади
11'
Эътиборли томони, "Мадрид" захира ўриндиғида бошқа ҳимоячи қолмади
10'
"Реал"да мажбурий ўзгариш: Варан жароҳат олиб майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Карвахаль тушди
10'
"Алавес" футболчиси олис масофадан зарба берди. Касилья тўпни муаммосиз эгаллаб олди
9'
"Реал" тўпни назорат қилмоқда. "Алавес" ишончли ҳимояланмоқда
4'
Устунлик мадридликлар томонида
1'
Вуууҳ! Дастлабки зарбани Роналду берди. Криштиану жарима майдончаси ташқарисидан берган зарба натижасида тўп юқоридан ўтиб кетди
1'
Ўйин бошланди. Тўпни "Алавес" футболчилари ўйинга киритиб беришди
'
Испания чемпионатининг 29-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилмоқда.
'
ФИФА кунлари якунига етиб, яна Европа миллий чемпионатларига қайтамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.