Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

31-тур, 8 апрель, 23:45

МАЛАГА

Сандро Рамирес (32)
Хони (90)

2 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Карлос Камени (Д)
15.Федерико Рикка
18.Роберто Росалес
24.Луис Эрнандес
05.Диего Льоренте
06.Игнасио Камачо
10.Хуан Анор
07.Хуан Карлос
14.Реcио
19.Сандро Рамирез
31.Пабло Форналс
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
24.Жереми Матье
18.Хорди Альба
23.Самуэль Умтити
14.Хавьер Маскерано
06.Денис Суарес
21.Андре Гомес
05.Серхио Бускетс
11.Неймар
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
ЗАҲИРА
13.Денис Бойко (Д)
03.Мартин Демичелис
04.Микель Вильянуева
16.Адальберто Пенаранда
17.Дуда
21.Жони
09.Чарльз
  13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
20.Серхи Роберто
08.Андрес Иньеста
28.Карлес Алена
30.Алехандро Карбонелл
17.Франциско Алькасер
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Хорди Альба (8)

Матн

90+4'
Месси жаримадан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўишлди
90'
ГООООООЛ! Хони, 2:0! "Малага" қарши ҳужумда "Барселона"ни жазолади!
89'
ВУУУУУУҲ! Маскераноинг аниқ узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятда зарба берди. Камени яна бир марта қутқармоқда!
87'
Маскерано огоҳлантириш олди
83'
Иньеста жарима майдончасига узатма берди, аммо Бускетс жарима майдончаси ичида фол ишлатди
79'
"Малага" чиройли қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Тер Штеген зарбани қайтарди
79'
Мессининг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди
78'
Ҳакамлар бугун кўп хато қилишяпти. Ўйинни издан чиқариб юборишди. "Малага" футбочлилари жарима майдончаси ичида Робертони йиқитишди. Ҳакам эса ташқарисидан жарима зарбаси белгиламоқда
76'
"Малага"да ўзгариш: Сандро Рамирес ўрнига Шарлес Диас тушди
76'
Суарес бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди, аммо тўпни Камени эгаллади
75'
"Барселона" қарши ҳужумда қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига киришга уринди, аммо тўп йўқотилди
73'
"Малага" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси тепади
71'
Пенаранда дарвозани ишғол қилди, аммо у офсайдда қолган экан
70'
Пенаранда огоҳлантириш олди
69'
Мессининг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди
69'
Меҳмонлар жарима зарбаси тепадиган бўлишди
67'
"Малага"да ўзгариш: Хуанпи майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Адальбердо Пенаранда тушди
65'
Неймар майдондан четлатилди! Рақиб футболчисига нисбатан хавфли ўйнади
64'
Вууууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес бирга-бир вазиятга чиқди ҳамда тўпни жарима майдончасининг ўнг томонига олиб қочди. Тўпни 11 метрли нуқта устига етказди. Неймар бош билан бўш дарвозани ишғол эта олмади
63'
Вуууууҳ! Хуанпи жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
62'
Эҳҳҳҳҳ, Суарес! Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кириб, Суаресга пас берди. Луис негадир тўпнинг устидан сакраб ўтиб кетди, аммо унинг ортида зарба беришга тайёр футболчи йўқ эди
61'
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Пако Алкасер тушди
60'
Вуууууҳ! Неймар жарима майдончаси ичида Зидан услубида финт ишлатди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди
57'
ВУУУУУУҲ! "Малага" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Сандро Рамиреснинг узатмасидан кейин Хуанпи жарима майдончаси ичида зарба берди. Тер Штеген қутқарди
56'
Месси жарима майдончаси ташқасридан зарба берди. Ноаниқ
55'
Неймар жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Кейин эса Неймар фол ишлатди
53'
Мессига нисбатан хавфли ўйналди. Аммо бу сафар огоҳлантириш берилмади
51'
Месси ижросидаги жарима зарбалари анчадан бери дарвозага аниқ бормаяпти
50'
Месси жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 23 метрлар
46'
"Барселона"да бирданига 2та ўзгариш бўлди: Матьё ўрнига Серхи Роберто, Денис Суарес ўрнига Андрес Иньеста тушди.
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Малага" - "Барселона" 0:1. Танаффус
45'
Ресио огоҳлантирилди
44'
"Малага" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
43'
Денис Суарес офсайдда қолди
40'
Каталонияликларнинг навбатдаги хавфли ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди
39'
Хавфли вазият! Зарбани Камени эгаллаб олди
39'
"Барса" бурчак тўпи ишлади
37'
Федерико Рикка огоҳлантирилди. Умтитига нисбатан кескин ўйнади
35'
Чап қанотдан етказилган узатмани Камени эгаллаб олди
33'
Самуэль Умтити огоҳлантириш олди
32'
ГООООООООЛ! Сандро Рамирес, 1:0! Қарши ҳужумда тўп олис масофадан олдинга етказилди ҳамда "Малага" ҳужумчиси бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди!
30'
Вуууууҳ! Месси чиройли пас билан Гомешни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо Андре рақиб жарима майдончаси ичида зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи гавдаси билан унинг йўлини тўсиб, хавфни бартараф этди
27'
Неймарга сариқ карточка кўрсатилди
23'
Вуууууҳ! Тер Штеген тўпни рақибига ташлаб берди. Аммо "Малага" футболчиси ўнг қанотдан бўш қолган дарвозага аниқ зарба бера олмади
22'
Мессининг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди
21'
Мессига нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 22 метр масофа бор
19'
Вуҳҳҳ! Суарес ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Камени тўпни эгаллади
16'
ВУУУУУУУҲ! Альбанинг узатмасидан кейин Луис Суарес тўпни рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтарди ҳамда дарвозабон билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Камени зарбани қайтарди!!!
14'
"Малага"нинг илк ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатма ҳеч кимга тегмай, нариги томонга ўтиб кетди
13'
Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Лайнсмен офсайдда қайд этишда хатога йўл қўйди
12'
"Барса" тўпни назоратда ушлаб турибди, аммо мудофаани ёриб ўта олмаяпти
8'
Хорди Альба сариқ карточка олди
6'
"Барса" аста-секин рақиб жарима майдончаси томон босимни ошириб бормоқда
5'
Неймар чап қанотдан рақиб жарима майдончаси узатма берди. Камени тўпга эга чиқди
3'
"Барселона" тўпни назорат қилишга киришиб кетди ва ҳужум ташкил қилиш йўлларини изламоқда
1'
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Испания чемпионатининг 31-тури доирасида "Барселона" сафарда "Малага"га қарши саф тортади. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.