Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал

Дастлабки ўйин. 11 апрель, соат 23:45

ЮВЕНТУС

Пауло Дибала (7, 22)
Жоржио Кьеллини (55)

3 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жанлуижжи Буффон (Д)
23.Дани Алвес
19.Леонардо Бонуччи
03.ЖорЖо Кьеллини
12.Алекс Сандро
06.Сами Хедира
07.Хуан Куадрадо
05.Миралем Пьянич
21.Пауло Дибала
09.Гонсало Игуаин
17.Марио Манжукич
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
24.Жереми Матье
03.Жерар Пике
23.Самуэль Юмтити
08.Андрес Иньеста
20.Серхи Роберто
04.Иван Ракитич
14.Хавьер Маскерано
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
ЗАҲИРА
25.Нето (Д)
26.Стефан Лихтштайнер
15.Андреа Барцальи
08.Клаудио Маркизио
28.Томас Ринкон
18.Марио Лемина
22.Квадво Асамоа
  13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
18.Хорди Альба
06.Денис Суарес
21.Андре Гомес
28.Карлес Алена
17.Франциско Алькасер

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Ювентус" ўз уйида "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва амалда ярим финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди
90+5'
Неймарнинг узатмасидан кейин СУарес бош билан зарба берди. Тўпни Буффон эгаллаб олди
90+1'
Лемина огоҳлантириш олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
"Юве"да ўзгариш: Пьянич ўрнига Андреа Барцальи тушди
88'
Гомешнинг узатмасидан кейин Ракитич тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилди, аммо шерикларига аниқ узатма бера олмади
87'
Мессининг зарбаси жонли деворга тегди ва Суарес бурчак тўпи ишлади
86'
Месси жарима майдончаси ярим айланаси олдида жарима зарбаси ишлади
81'
"Ювентус"да ўзгариш: Дибала ўрнига Томас Ринкон тушди
80'
Вуууҳ! Месси чап қанотдан узатма берди. Умтити дарвозабон майдончасидан даврозани ишғол эта олмади
78'
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Буффонга нисбатан фол ишлатилди деб топилди
78'
Вуууҳ! Неймар бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма берди. Уругвайлик футболчи вазяитдан фойдалана олмади. Бурчак тўпи
75'
Суареснинг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Тўпни Роберто эгаллаб, орқароқдаги Суаресга берди. Уругвайлик футболчининг зарбаси наниқ бўлди
74'
Хедира огоҳлантириш олди. Симуляция учун
73'
"Ювентус"да ўзгариш: Куадрадо ўрнига Марио Лемина тушди
72'
"Ювнетус" рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Аммо Хедира тўпни офсайдда қабул қилди деб топилди. Лайнсмен адашди
69'
Вууууҳ! Неймар чизиғи устидан берган зарбани Кьеллини қўли билан қайтарди. Ҳакам вазиятни пайқамади шекилли, акс ҳолда пенальти белгиланиши керак эди
68'
ВУУУУУУУҲ! МЕссининг пасидан кейин Суарес бирга-бир вазиятга қочиб кетиб, зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. "Барса" имкониятлардан фойдалана олмаяпти
66'
Мезбонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳужумда фол қайд этилди
63'
Манжукичга сариқ карточка кўрсатилди
62'
Неймар ҳужум чизиғига ўтган Пике томон узатма берди. Тўпни Буффон эгаллади
61'
"Кўк-анорранглилар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз
55'
ГООООООООЛ! Жоржио Кьеллини, 3:0! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди! Қойил, "Юве"!
54'
ВУУУУУУУҲ! Игуаин бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Тер Штеген қайтарди!
54'
Луис Суарес огоҳлантирилди
53'
Вуууууҳ! Куадрадонинг пасидан кейин Игуаин жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
52'
Вууууҳ! Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Иньеста 17 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
51'
Неймар олис масофадан жуда ноаниқ зарба берди
50'
Вууууҳ! Маскеранонинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо уни бироз ўзидан узоқлаштириб юборгани учун Буффон эгаллаб олди
48'
Вуууҳ! Хедира олис масофадан хавфли зарба йўллади. Бироз ноаниқ
47'
Вуууууҳ! Месси жарима майдончасига кираётган Суарес томон узатма берди. Ҳимоячи жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қайтариб қолди. Лионель тўпга етиб келдди ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Барса"да ўзгариш бўлди: Жереми Матьё ўрнига Андре Гомеш тушди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ювентус" - "Барселона" 2:0, танаффус
45'
"Юве" бурчак тўйини ўйинга киритди. Матьё бош билан тўпни қайтарди
44'
Вууууҳ! Игуаин жарима майдончаси бурчагидан ноқулай зарба берди. Тер Штеген тўпни ўз олдига қайтарди. Матьё тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
39'
Вуууууҳ! Матьё чап қанотдан етказган узатмани Суарес бош билан дарвозага бурди, аммо тўп Кьеллинининг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди
30'
Месси рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо бироз аввал — тўпни Хедирадан олиб қўйишдан олдин ўйин қоидасини бузган деб ҳисобланди
29'
Тўп назорати каталонияликларда, аммо "Юве" ишонч билан ҳимояланмоқда
22'
ГОООООООООЛ! Пауло ДИБАЛА, 2:0! "Ювентус" қарши ҳужумда "Барса"ни жазолади. Манжукич чап қанотдан олдинга ўтиб, Дибалага узатма берди. Аргентиналик футболчи аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!
21'
Бурчакдан етказилган узатмага Маскерано бош билан зарба берди. Ноаниқ
21'
ВУУУУУУУУҲ! Месси ажойиб пас билан Иньестани бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Андрес жарима майдончаси ичида йўллаган нозик зарбани Буффон қайтариб қолди!
18'
Пьянич ўнг ыанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмон ҳимоячилари тўпни қайтаришди
16'
Каталонияликлар ҳужум вариантларини излашмоқда. Ўйин темпи юқори
12'
Месси жаримадан ноаниқ зарба йўллади
12'
"Ювентус" ўз жарима майдончаси бурчагида Мессига нисбатан фол ишлатди
11'
Меҳмонлар тўп назоратини ўз томонларига тўлиқ оғдириб олишди
7'
ГОООООООООЛ! Пауло Дибала, 1:0! Куадрадо ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва Дибалага узатма берди. Аргентиналик футболчи айланма зарба билан "Барса" дарвозасининг олис бурчагина ишғол қилди!
5'
Туринликлар "Барса" футболчиларига нисбатан кучли прессинг ишлатишмоқда
3'
Вуууууҳ! "Ювентус" ҳисобни очиши мумкин эди. Жаримадан етказилган узатмага Игуаин бош билан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
1'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасида чорак финал босқич доирасида "Ювентус" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.