Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал

Дастлабки ўйин. 12 апрель, соат 23:45. Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

БАВАРИЯ

Артуро Видаль (26)

1 : 2

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (47, 77)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Мануэль Нойер (Д)
21.Филипп Лам
17.Жером Боатенг
08.Хави Мартинес
27.Давид Алаба
10.Арьен Роббен
06.Тьяго Алькантара
14.Хаби Алонсо
25.Томас Мюллер
07.Франк Рибери
23.Артуро Видаль
  01.Кейлор Навас (Д)
02.Даниэль Карвахаль
04.Серхио Рамос
12.Марсело
06.Начо
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
14.Каземиро
09.Карим Бензема
11.Гарет Бэйл
07.Криштиану Роналду
ЗАҲИРА
26.Свен Ульрайх (Д)
18.Хуан Бернат
13.Рафинья
11.Дуглас Коста
32.Жошуа Киммих
35.Ренато Санчес
29.Кингсли Коман
  13.Кико Касилья (Д)
16.Матео Ковачич
23.Данило
10.Хамес Родригес
20.Марко Асенсио
22.Иско
21.Альваро Мората
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Хави Мартинес (61)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин якунланди. "Бавария" - "Реал" 1:2!
90+4'
Эҳҳҳ, Роналду! Хет-трикка эришиши мумкин эди. Карвахалнинг узатмасидан кейин Роналду дарвозабон майдончаси ичида зарба беришга чоғланаётганида йиқилиб тушди
90+1'
Вууууҳ! Жаримадан етказилган узатмани Рамос бош билан дарвозага жойлади. Аммо "Реал" сардори офсайддан чиқиб келиб зарба берган экан
90+1'
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Ковачич тушди
90'
Видаль сариқ карточка олди. У асабийлашомқда
87'
"Реал" хотиржам билан ўйинни назорат қилмоқда
83'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хамес тушди
83'
Карвахаль 2-3 футболчини алдаб, жарима майдончасига кирди, аммо тўпни йўқотди
82'
Роббен жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Навас тўпни эгаллади
81'
"Бавария"да ўзгариш: Томас Мюллер ўрнига Кингсли Коман тушди
80'
Вуууууууҳ! Роналду ўнг қанотдан етказган узатмани Марсело жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди ва зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
79'
Дарвоқе, бу Роналдунинг Еврокубоклардаги 100-голи бўлди. Футболчининг мухлисларини табриклаймиз!
77'
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 1:2! Асенсио чап қанотдан жарима майдончаси узатма берди. Португалиялик футболчи оёғининг учи билан тўпни дарвоза томон бурди. Нойер оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди
76'
"Реал" тўлиқ устунликка эга бўлмоқда
75'
ВУУУУУУҲ! Нойер, даҳшат! Роналдунинг 11 метрли нуқта устидан берган зарбасини ўнг қўли билан қайтарди
74'
Вуууҳ! Асенсио жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Нойер тўпни эгаллади
73'
ВУУУУУУУҲ! Нойер қутқармоқда! Карвахалнинг узатмасидан кейин Бензема бирга бир вазиятда яқин масофадан зарба берди. Мануэль оёғи билан зарбани қайтарди
72'
Вуууууҳ! Асенсионинг чиройли узатмасини Бензема бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди
69'
Марселонинг узатмасидан кейин Роналду ўнг томондан жарима майдончасига кирди, унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларнинг оёғида Нойерга келиб тушди
66'
"Бавария"да ўзгариш: Рибери ўрнига Дуглас Коста тушди
66'
Вууууҳ! Рамос! Ҳимоячи жаримадан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
65'
Тўп Риберининг қўлига тегди. "Реал" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси тепади
64'
Бензема чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кирди, 2 футболчини алдади, аммо тўпни йўқотди
63'
Анчелотти ўзгаришга қўл урди. Алонсо ўрнига Хуан Бернат тушди
61'
Хави Мартинес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда. У яна Роналдуни чалди
59'
Бензема офсайдда қолди
58'
"Реал"да ўзгариш: Гарет Бэйл ўрнига Марко Асенсио тушди
58'
Хави Мартинес огоҳлантириш олди. У майдон марказида Роналдуни қўли билан тортиб йиқитди
56'
ВУУУУУУҲ! Модрич ўнг қанотдан берган узатмани Бэйл яқин масофадан бош билан зарба берди. Тўсин остига кираётган тўпни Нойер юқорига кўтариб юборди
52'
Мюллер кетма-кет икки марта офсайдда қолди
51'
Вууууҳ! Бэйл чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончаси ташқарисида очилган Роналдуга узатма берди. Криштиану тўпни тўхтатиш чоғида уни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди. Натижада ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
50'
Вууҳ! Роббен берган узатма натижасида Рибери ўнг қанотдан жарима майдончаси кирди ва узатма берди. Начо хавфни бартараф этди
47'
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 1:1! Карвахаль ўнг қанотдан етказиб берган узатмани португалиялик футболчи ўнг оёқда дарвозага жойлаб қўйди!
47'
Хаби Алонсо сраиы карточка олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+3'
Биринчи тайм тугади, ҳозирча "Бавария" - "Реал Мадрид" 1:0. Танаффус
45+3'
Чап қанотдан етказилган узатмани Нойер баланд сакраб эгаллаб олди
45+2'
Вуууууҳ! Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Нойер тўпни эгалаб олди
45+1'
ВУУУУУУУҲ! Артуро Видаль тўпни осмону фалакка тепиб юборди. Регби ҳижолат! Пенальти бунақа тепилмайди.... Балки адолат қарор топгандир?!
45'
Карвахаль огоҳлантириш олди
45'
ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Рибернинг зарбасидан кейин тўп Карвахалнинг қўлига эмас, кўкрагига тегди. Ҳакам хато қилдиёв
44'
Тони Кроос сариқ карточка олди
43'
Яна бир хавфли зарба. Кроос бурчак тўпини жамоадошига етказиб, тўпни яна қайта қабул қилди ва жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
42'
Оҳо! Роналду жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Нойер зарбани қайтарди. Бурчак тўпи
41'
ВУУУУУУУУУУҲ! Роббен ўнг қанотда Кроосдан чиройли ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Видаль бош билан зарба берди ва тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
39'
Вууҳ! Лам нозик узатма билан жарима майдончаси ичида очилган Мюллерга пас берди. Томас дарвозага тескари ҳолатда тургани учун ҳимоячилар хавфни бартараф этишга улгуришди
36'
Каземиро жароҳат олди шекилли, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
33'
Ўтказиб юборилган голдан кейин "Реал" ҳужум ташкил қилиши лозим, аммо "Бавария" ҳозирча бунга имкон бермаяпти
26'
ГОООООООЛ! Артуро Видаль, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмага чилилик футболчи бош билан зарба берди. Тўп Наваснинг қўлига текканига қарамай, тўрга бориб тушди
25'
Вуууууҳ! Рибери! Франк жарима майдончаси чизиғи устида тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп Бэйлнинг бошидан майдонни тарк этди
23'
Алаба жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Ноаниқ
22'
Алонсо етказган узатмага мезбонлар зарба бера олишмади
21'
Роббен ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва бурчак тўпи ишлади
18'
ВУУУУУУУУҲ! "Бавария"га омад кулиб боқди. Кроос ўнг қанотдан берган узатмага Бензема бош билан зарба берди. Тўп ерга урилиб, сўнг тўсинга бориб тегди. Ерга тушаётган тўпни Нойер эгаллаб олди.
17'
Вуууҳ! Мезбон ҳимоячиларининг хатосидан кейин Кроос жарима майдончаси чизиғи устидан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп марказий ҳимиоячининг оёғидан майдонни тарк этди
16'
Роналду йўллаган зарба натижасида тўп анча юқоридан ўтиб кетди
15'
Боатенг жарима майдончаси ярми айланаси олдида Бенземага нисбатан фол ишлатди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
13'
Роббен офсайдда қолди
10'
Хаби Алонсо етказган жарима тўпини Бэйл бош билан қайтарди
9'
"Бавария" ўнг қанотдан жарима зарбаси тепади
5'
Мюнхенликлар босим ташкил қилишда давом этишмоқда. Учинчи бурчак тўпи ҳам самарали чиқмади
3'
Бурчакдан етказилган узатмага Видаль бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
3'
"Бавария" кетма-кет ҳужум қилишда давом этмоқда. Ўйиндаги иккинчи бурчак тўпи
1'
"Бавария" бурчак тўпини қўлга киритди
1'
Баҳс бошланди! Тўпни ўйинга "Бавария" футболчилари киритиб беришди
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида "Бавария" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.