Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал

Жавоб ўйини, 18 апрелль, 23:45. Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия)

РЕАЛ МАДРИД

Роналду (76, 104, 109)
Асенсио (112)

4 : 2

БАВАРИЯ

Левандовски (53 пен)
Рамос (77 автогол)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
12.Марсело
06.Начо
02.Даниэль Карвахаль
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
14.Каземиро
22.Иско
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  01.Мануэль Нойер (Д)
21.Филипп Лам
17.Жером Боатенг
05.Матс Хуммельс
27.Давид Алаба
14.Хаби Алонсо
07.Франк Рибери
23.Артуро Видаль
06.Тьяго Алькантара
10.Арьен Роббен
09.Роберт Левандовски
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
20.Марко Асенсио
10.Хамес Родригес
23.Данило
16.Матео Ковачич
17.Лукас Васкес
21.Альваро Мората
  26.Свен Ульрайх (Д)
13.Рафинья
18.Хуан Бернат
11.Дуглас Коста
32.Джошуа Киммих
25.Томас Мюллер
29.Кингсли Коман
САРИҚ КАРТОЧКА
Каземиро (40)
 
Видал (6)
Хаби Алонсо (70)
Хуммельс (75)
Роббен (101)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Видал (84)

Матн

120'
Ўйин тугади. "Реал" кейинги босқичга чиқди. Эътиборингиз учун раҳмат
119'
Каземиро узоқ масофадан зарба йўллади, яна ноаниқ
118'
Ўйин сурати анча пасайди, Реал ишончли тарзда тўпни эгаллаб турибди
114'
Кроос ўрнига Ковачич туширилди
112'
Асенсио катта тезликда икки ҳимоячидан қочиб кетди ва Нойер билан юзма-юз чиқиб, уни осонликча доғда қолдирди
112'
ГОООЛ!!! Асенсио!!!
109'
Марсело икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан юзма-юз чиқди ва тўпни ўнг томондан келаётган Роналдуга оширди. Криштиану бўш қолган дарвозани осонликча ишғол этди
109'
ГОООЛ!!! Роналду!!!
108'
Бавария катта куч билан олдинга ўтмоқда, уларга яна бир гол керак
107'
Каземиро узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
105'
Иккинчи қўшимча бўлим старт олди
'
Такрорий лавҳа намойиш этилганида Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол ургани аён бўлди
105'
Биринчи қўшимча бўлим тугади
104'
Кроос тўпни жарима майдонига етказди. У ерда ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Роналду тўпни қабул қилиб олиб, осонликча гол урди
104'
ГОООЛ!!! Роналду!!!
103'
Бавариянинг бурчак зарбасидан сўнг Навас тўпни эгаллаб олди
101'
Ҳакам билан тортишган Роббен огоҳлантирилди
100'
Ўнг қанотдан Васкес тўпни жарима майдонига етказганида, Роналду яқин масофадан зарба йўллади. Аммо яна ноаниқ
99'
Асенсио жарима майдони ичида яқин бурчакни мўлжаллаб зарба йўллаган эди, Нойер жамоасини қутқариб қолди
98'
Дуглас Коста чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
96'
Роналдунинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Нойер маҳорат билан қайтара олди
94'
Бавариянинг бурчак зарбаси хавфли бўлди. Аммо бу сафар ҳам ҳимоячилар яхши ўйнади
92'
Бавария бўлимни фаол бошлади, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнаб, уларнинг ҳужумини бартараф қилишди
90'
Қўшимча вақт бошланди
90+4'
Асосий вақт тугади. Бир неча дақиқадан сўнг қўшимча вақтлар бошланади
90+3'
Реал бурчак зарбасини амалга оширди. Рамоснинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
90+1'
Модричнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
90'
4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Ҳисоб шундайлигича қолса, қўшимча вақтларнинг гувоҳи бўламиз
88'
Левандовски ўрнига Киммих туширилди
86'
Васкес жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Аммо Нойер тўпни ушлаб олди
84'
Видал Марко Асенсиони қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун иккинчи сариқни олиб, майдондан четлатилди
83'
Марсело тўпни жарима майдонига оширганида Лукас Васкес кучли зарба билан дарвозани мўлжалга олди. Бироқ салгина ноаниқ
81'
Дуглас Коста жарима майдони ташқарисидан жуда кучли зарба йўллаган эди. Тўп ноаниқ кетди
80'
Бавария ҳужум қилмоқда, руҳий устунлик улар томонга ўтди
78'
Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашди
77'
Серхио Рамос жарима майдонига етказилган тўпни қайтараман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди
77'
ГОООЛ!!! Рамос, автогол!!!
76'
Каземиро тўп учун курашда Мюллерни ортда қолдириб, тўпни жарима майдонига етказди. Роналду икки ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилиб, боши билан уни дарвозага йўллади
76'
ГОООЛ!!! Роналду!!!
75'
Хаби Алонсо ўрнига Томас Мюллер туширилди. Бавария ҳужумни кучайтирмоқда
75'
Хуммельс Модрични чалиб йиқитди ва огоҳлантирилди
73'
Карвахал катта тезликда жарима майдонига яқинлашиб, зарба йўллади. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди
70'
Иско ўрнига Лукас Васкес туширилди
70'
Рибери ўрнига Дуглас Коста туширилди
70'
Хаби Алонсо Искони чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди
69'
Левандовски икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирганди. Аммо Навас тўпни эгаллаб олишга улгурди
69'
Реал вазиятни бироз тенглаштирди, ўйин майдон марказига кўчди
67'
Асенсио чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Нойер тўпни эгаллаб олди
64'
Бензема ўрнига Асенсио туширилди
64'
Алькантара узоқ масофадан зарба йўллаганида, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
63'
Ташаббус меҳмонларга ўтди, Бавария катта босим уюштирмоқда
60'
Бавария бурчак зарбасини амалга оширди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
58'
Реал вазиятни ўнглаш учун олдинга ўтмоқда, бироқ ҳужумлар самарасиз кетяпти
53'
Роббен чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирганида Каземиро уни чалиб йиқитган эди
53'
Левандовски пенальтидан ҳисобни очди
45'
Вууууҳ! Кроос жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Нойер тўпни эгаллаб олди
43'
ВУУУУУУҲ! "Реал"нинг қарши ҳужумида Марсело жуда катта ишни амалга оширди. У олис масофани босиб ўтиб, жарима майдончасинин чап томонидаги Роналдуга узатма берди. Криштианунинг зарабси кучли, аммо ноаниқ
41'
Алаба жуда ноаниқ зарба йўллади
40'
Видалга нисбатан фол ишлатилди. Меҳмонлар жарима зарбаси тепишади
38'
ВУУУУУУҲ! Кроос! Германиялик футболчи 11 метрли нуқта устидан зарба беришга муваффақ бўлди. Хуммельс қутқармоқда!
37'
Бурчакдан етказилган узатмага Хуммельс бош билан зарба берди. Ноаниқ
37'
Вуууууҳ! "Бавария" жиддий босим ташкил қилди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
36'
ВУУУУУҲ! Модричнинг узатмасидан кейин Роналду деярли бирга-бирга вазиятга қочиб кетди ва зарба берди. Нойер қайтарди. Криштиану Бенземага пас бериши ҳам мумкин эди, аммо у бундай қилмади
34'
Вуууууҳ! "Бавария" футболчиларининг хатосидан кейин тўпни "Реал" эгаллади ҳамда Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
33'
Вуҳ! Роббен жарима майдончасига кираётган Левандовскини яккама-якка вазиятга чиқаришга уринди. Узатма кучлироқ чиқди ва Навас тўпни эгаллаб олди
31'
Вууууҳ! Хуммельс ўз жарима майдончаси ичида тўпни Бенземага бериб қўйишига сал қолди!
31'
Жарима тўпи ўйинга киритилган пайтда Хуммельс Роналдуга нисбатан фол ишлатди
30'
Риберига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
30'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан зарба бера олмади
28'
ВУУУУУУҲ! Карвахаль ўнг қанотдан кучли узатма берди. Нойер тўпни ўз олдига қайтарди. Рамсо 12 метрлардан дарвозага зарба берди. Ҳимоячи зарбани қайтарди!
26'
ВУУУУУҲ! "Реал" қарши ҳужум ташкил қилди ҳамда Роналдудан узатма қабул қилган Карвахаль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Нойер бурчакка бораётган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Аммо ҳакам бурчак тўпи белгиламади
24'
Карвахаль ўнг қанотдан узатма берди. Тўп нариги қанотга ўтиб кетди
23'
Вуҳ! Марсело чап қанотдаги бурчак олдидан узатма берди. Бензема бош билан зарба берди, аммо ноаниқ
21'
Мюнхен клуби босимни ошириб бормоқда. Мадрид яхши ҳимояланмоқда
17'
Рибери рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди. Натижада тўпни йўқотди
16'
Вууууҳ! Мезбонлар майдон марказида тўпни олдириб қўйишди. Роббен бирга-бир вазиятга чиқарилди. Навас эса ўз жарима майдончасини ташлаб чиқиб, тўпни тепиб юборди
15'
Бурчакдан етказилган узатмага Начо бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз
13'
Меҳмонлар кетма-кет бурчак тўпларини ўйинга киритмоқда. Видаль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
9'
ВУУУУУҲ! "Бавария" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Алькантаранинг узатмасидан кейин Рибери чап томондан жарима майдончасига кирди ва Левандовскига узатма берди. Польшалик футболчининг зарбаси йўлига Карвахаль ғов бўлди. Қайтган тўпга Роббен зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
6'
Роналду йўллаган жарима зарбаси жонли девордаги Видалга тегиб қайтди.
5'
Артуро Видаль сариқ карточка олди. Ўз жарима майдончаси ташқарисида Искони тепиб йиқитди.
3'
"Реал"чилар майдоннинг рақиб томонида тўпни эгаллаб олишди ва қарши ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячилар Роналдудан тўпни олиб қўйишди
2'
Чап қанотдан етказилган узатмага Левандовски бош билан зарба берди. Навас тўпни осонлик билан эгаллади
1'
Учрашув бошланди!
'
Бугун "Реал" оқ, "Бавария" қизил рангли формада ўйнайди
'
Чемпионлар лигаси мадҳияси жаранг сочиб янграмоқда!
'
Диққат! Ҳакамлар ва жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Кутиб оламаиз.
'
Ўйин бошланишига кўп вақт қолмади.
'
Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" "Бавария"ни қабул қилмоқда. Мюнхенда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда Зидан шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасида чорак финал босқичининг жавоб ўйинларига етиб келдик. Демак, бугун мусобақада чорак финалга чиққан 2та жамоанинг номи аниқланади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.