Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал

Жавоб ўйини, 19 апрель, 23:45

БАРСЕЛОНА

0 : 0

ЮВЕНТУС

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
23.Самуэль Юмтити
03.Жерар Пике
20.Серхи Роберто
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Жанлуиджи Буффон (Д)
03.Жоржо Кьеллини
12.Алекс Сандро
23.Дани Алвес
19.Леонардо Бонуччи
07.Хуан Куадрадо
05.Миралем Пьянич
06.Сами Хедира
09.Гонсало Игуаин
17.Марио Манжукич
21.Пауло Дибала
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
21.Андре Гомес
28.Карлес Алена
14.Хавьер Маскерано
06.Денис Суарес
17.Пако Алькасер
  25.Нето (Д)
26.Стефан Лихтштайнер
15.Андреа Барцальи
04.Мехди Бенатиа
28.Томас Ринкон
18.Марио Лемина
22.Квадво Асамоа

Матн

90+3'
Ўйин якунланди! "Барселона" - "Ювентус" - 0:0! Туринликлар ярим финалга йўл олишди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Барселоналиклар бурчак тўпини муваффақиятли амалга оширишди
88'
"Ювентус"да ўзгариш: Игуаин ўрнига Асамоа тушди
85'
ВУУУУУҲ! "Ювентус" қарши ҳужум ташкил қилди. Лемина жарима майдончасига кирди ва хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Бурчак тўпи
83'
"Ювентус"да ўзгариш: Куадрадо ўрнига Марио Лемина тушди
83'
Вууууҳ! Куадрадо жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп Пикега тегиб қайтди
82'
Куадрадо бирга-бир вазиятга қочди, аммо тер Штеген тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди
80'
"Ювентус"да яхши имконият. Куадрадонинг узатмасидан кейин Хедира жарима майдончасига кирди ва кучсиз зарба берди
80'
ВУУУУҲ! Иньестанинг узатмасини Маскерано дарвозабон майдончасида дарвоза томон буришга интилди. Буффон амаллаб тўпни қайтариб қолди
78'
"Барса"да ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Маскерано тушди
77'
Суарес жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти эмас бу
76'
Бурчакдан етказилган узатмага Пике зарба берди. яна бурчак тўпи
75'
Месси жарима тўпини ўйинга киритди. БУрчак зарбаси ишланди
74'
"Ювентус"да ўзгариш: Дибала ўрнига Бардзалли тушди
74'
Дабала жарима майдончаси бурчагида Мессини йиқитди
73'
Неймар етказган узатмани Кьеллини бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
72'
Пике ҳужумда юрибди. У комбинацион ҳужумда иштирок этди. Суарес зарба бера олмади
71'
Вууууҳ! Дибала жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
69'
ВУУУУУҲ! Месси жарима майдончасига кирди ва Робертога тўпни қолдирди. Серхи чап оёқда олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
67'
ВУУУУУУУУҲ! Бурчак тўпидан кейин Буффон қўпол хатога йўл қўйди. Суарес тўпни Мессига етказди. Аргентиналик футболчи 6-7 метрдан ўнг оёқда дарвоза томон аниқ зарба бера олмади!
66'
Бурчак тўпидан кейин Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп "Юве" футболчисига тегиб қайтди
65'
Неймар қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
64'
Сами Хедира огоҳлантириш олди. Суаресни жуда қўполлик билан йиқитди
63'
ВУУУУУҲ! "Ювентус" ҳужум қилаётганида Бускетс жарима майдончаси ташқарисида тўпни олдириб қўйди. "Ювентус" футболчисининг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатда юқоридан тўсинга тегди ва майдонни тарк этди
62'
Вууууҳ! Неймар жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериш имконини топди. Аммо тўп юқорига кетиб қолди
59'
Туринликлар катта қийинчилик билан ҳужумларни бартараф этишмоқда
58'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Алькасер тушди
58'
Мессининг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди. Буффон вазиятни назорат қилаётганди
57'
Кьеллини сариқ карточка олди. У шундоққина жарима майдончаси ярим айланаси олдида Суаресни йиқитди
56'
ВУУУУУУУҲ! Месси! Жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
53'
Кударадода ажойиб имконият! Футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, Альбани алдади ва зарба берди. Бурчак тўпи
52'
Вуууууҳ! Месси жарима майдончаси ташқарисида Неймар билан "девор" ўйнаб олди ва 17 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
51'
Вууууҳ! "Юве" жарима майдончасига етказилган узатмани Неймар эгаллади ва зарба берди. Ноаниқ
50'
ВУУУУУҲ! "Ювентус"да ажойиб имконият! Альба тўпни йўқотганидан кейин Куадрадо ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис бурчакка зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
49'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
47'
Вуууууҳ! Неймар! Зич жойлашган рақибнинг нақ 4 футболчисидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди, аммо сўнгги паллада тўпни йўқотди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. Ҳозирча - 0:0.
44'
Неймар огоҳлантириш олди. Мабодо, "Барселона" ярим финалга чиқса, Неймар дастлабки ўйинни ўтказиб юборади
43'
Вууууҳ! Суарес 11 метрли нуқта ёнидан чалқанча услубда зарба берди. ноаниқ
40'
Иньеста сариқ карточка олди. Куадрадони чалиб йиқитди
38'
ВУУУУУУҲ! Пьянич "парашют" услубида жарима майдончасига узатма берди ва Игуаин зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
36'
Пике кутилмаганда рақиб жарима майдончасига узатма берди. Месси тўпга бироз ета олмади
35'
"Барселона" навбатдаги бурчак тўпидан фойдалана олмади
33'
Хедира майдонда ётибди. Ҳакам шифокорларни чақирди
32'
Куадрадо ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Игуаин узатмага ета олмади
31'
Вуууууҳ! Месси жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Буффон тўпни қайтарди ва қайтган тўпга Месси етиб бориб, бир ҳимоячи таъқиби остида ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ
29'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди
27'
Луис Суарес рақиб жарима майдончаси ичида Бонуччига нисбатан фол ишлатди
24'
Дибала бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо офсайд
22'
Вууууҳ! Иньеста чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Кьеллини алдаб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпга Сержи Роберто зарба берди. Ноаниқ
21'
Вууууҳ! "Барса" кетма-кет босимни амалга оширмоқда. Альбанинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончаси ичидан аниқ зарба бера олмади
19'
ВУУУУУУҲ! Альба чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Суарес тўхтатиб берган тўпни Месси эгаллади ва 11 метрли нуқта устида зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
19'
Вууууҳ! Суарес рақиб жарима майдончаси ичида Мессидан узатма қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қолди
17'
ВУУУУУУҲ! Месси аниқ узатма билан чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кирган Альбага пас берди. Хорди тўпга бирозгина ета олмади!
16'
Вууууҳ! "Юве"нинг хавфли ҳужуми! Дибаланинг узатмасини Куадрадо жарима майдончаси ичида дарвозага тескари турган ҳолда қабул қилди ва ўз устидан ошириб зарба берди. Ноаниқ
15'
Вуууҳ! "Барса" қарши ҳужум ташкил қилди. Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Мессига узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан жарима майдончаси ташқарисига чиқди. Ракитичнинг зарбаси ноаниқ бўлди
13'
Вууууҳ! Игуаин зарбавор вазиятга чиқди ва жарима майдончаси кира солиб зарба берди. Ноаниқ
12'
Вууууууҳ! Неймар аниқ узатма билан дарвозабон майдончасига кирган Суаресга узатма берди. Луис дарвозага тескари турган ҳолда бош билан тўпни шерикларига етказишга уринди, аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
9'
Неймар бурчак тўпи ишлади ва уни ўзи ўйинга киритди. Месси жарима майдончасига узатма берди. Пике тўпни қайтарди, аммо ўзига бўйсундира олмади
7'
Жаримадан етказилган узатмани Ракитич бош билан қайтарди
6'
Пике ўнг бурчакка яқин жойда Куадрадога нисбатан фол ишлатди
6'
Неймар чап томондан жарима майдончасига кириб борди ва йиқилди, аммо пенальти эмас бу вазият
5'
"Ювентус" жарима тўпини ўйинга киритди. Игуаин жарима майдончаси ичида зарба беришга ҳаракат қилди, аммо тўзп унинг оёғига яхши ўтирмади. Тер Штеген тўпни эгаллади
3'
Майдон марказидаги ташаббус учун кураш кечмоқда
1'
Жанг бошланди! Тўпни ўйинга "Барселона" футболчилари, аниқроғи, Месси киритиб берди!
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланишига атиги 3 дақиқа қолди
'
Туринда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Ювентус" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шунга қарамай, бугунги ўйин жуда қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Хўш, "Барса" яна бир бор суперкамбэкни амалга ошира оладими?
'
Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида жавоб ўйинлари давом этади. "Барселона" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.