Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Англия кубоги, 1/8 финал

15 февраль, соат 22:15

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Йоветич (14)
Самир Насри (64)

2 : 0

ЧЕЛСИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
 

Матн

90'
Ўйин якунланди. «Сити» қасос олишни уддалади.
84'
Қизиқ ҳолат. Ўйиннинг охирида жамоалари қўпол ҳаракат қила бошлашди. Биринчи бўлимда Туре сариқ карточка олган эди. Энди Матич Турени қулатиб огоҳлантирилди.
82'
Хави Гарсия сариқ карточка олишга ҳам улгурди. У майдон маркзида Оби Микелга қарши қўполлик қилди.
80'
Ўйин анча сокинлашди. «Сити» таркибида ўзгариш. Жеко ўрнига Алваро Негредо майдонга тушди.
77'
!!!!!!!!!!!!!!! «Сити» яна бир гол урган эди, лекин ҳакам инобатга олмади. Хави Гарсия жуда яхши ҳаракат қилди ва қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Унинг зарбасидан кейин Чех тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Лескот дарвозага йўллади, лекин у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди.
75'
«Сити»нинг навбатдаги ҳужуми. Клиши қанотдан олдинга борди ва тўпни дарвоза яқинига узатди. Чех тўпни эгаллаб олди.
72'
Виллиан ўрнига Оскар тушди.
71'
«Челси»га тақдирга тан берган кўринади. Ўзи бугунги ўйин бошиданоқ «Челси» чемпионатдагидай иштиёқ билан ўйнаётгани йўқ.
69'
Силва ўрнига Навас тушди.
67'
Самир иккинчи марта тўпга тегишидаёқ гол урди. Силва бу вазиятда барчасини жуда чиройли амалга оширди. Самир шунчаки бўш қолган дарвозага тўпни йўллади.
65'
Ҳозиргина майдонга тушган Самир Насри мухлисларни ўз голи билан хурсанд қилди.
64'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол
60'
Жуда кўп қўполлик ишлатган Яя Туре майдон марказидаги навбатдаги қўполлигидан кейин сариқ карточка олди.
58'
Узоқ муддатли танаффусдан кейин Самир Насри сафга қайтди. У Йоветичнинг ўрнига майдонга тушди.
57'
Рамирес ўрнига Фернандо Торрес тушди.
55'
«Сити» қарши ҳужумда жуда тезкор ўйин кўрсатди. Йоветич офсайд чизиғида аниқ ўйнаган Жекога тўпни узатди. Жеко яхши вазиятга чиқиб бораётган эди, лекин у Давид Луисга қарши қўпол ўйнади.
52'
Бурчак тўпи самарасиз бўлди.
51'
Силва жарима майдонига яқинлашди ва 16ликка кирмай зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпга Силва яна зарба берди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.
49'
«Сити» жуда яхши ҳужумни амалга оширди. Клиши қанотдан олдинга борди ва тўпни дарвоза яқинига узатди. Бу ерда Йоветич жуда кучли зарба берди, лекин ноаниқ.
47'
Иккинчи бўлимда Моуриньо Самуел Этo'О ўрнига Муҳаммад Салоҳни туширди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим тугади.
40'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Милнер қанотдан жуда яхши олдинга борди ва уни ҳеч ким ушламаётган эди. Катта эркинликда қолган Жеймс тўпни Жекога узатди, лекин ҳужумга тўпга ета олмади.
37'
«Челси» жарима зарбади тепиш имконига эга бўлган эди. Виллиан жаримани амалга оширди. Тўп Пантилимон учун совға бўлди.
35'
Энди Йоветич ҳужумга борди. У қанотдан олдинга борди тўпни жарима майдонига етказиб берди. Бироқ тўп узатиш омадсиз чиқди.
33'
Ўйиндаги биринчи сариқ карточка Венсан Компанига кўрсатилди. У майдон марказида Азарни йиқитди ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
31'
«Сити»нинг ҳужумлари бир хил ривожланмоқда. Силва Турега, у орқага ва қанотлар бирдан ҳужумга қўшилмоқда.
29'
Азар ўзига хос тарзда олдинга борди. Қанотдан марказ томон ёриб кириб, зарба бермоқчи эди, лекин ҳимоячилар уни тўхтатишди.
27'
Чех хатога йўл қўйди. Клиши ҳаволатиб тўпни дарвоза яқинига узатди. Чех тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Жеко бош билан бўш қолган дарвозани нишонга ололмади.
25'
Майдон марказида Жеко қоида бузди ва Азар тезкорлик билан тўпни Рамиресга узатди. У эса тўпни ҳеч ким йўқ жойга тепиб юборди.
23'
«Сити»нинг яна бир ҳужуми. Жеко жарима майдонига кирмай туриб жуда кучли зарба берди. Чех ўйинга қўшилди ва тўпни қайтарди.
21'
«Челси» жуда яхши жавоб қайтарди. Иванович қанотдан олдинга борди ва кутилмаганда жуда кучли зарба берди. Пантилимон тўпни ушлаб қола олмади. Қайтган тўпни Этo'О дарвозага йўллади. Иккинчи уринишда дарвозабон адашмади.
19'
Голгача ҳам ЙоЙо жуда яхши имкониятга эга бўлган эди. Туре жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди. Қайтган тўпни Йоветич жуда кучли зарба берди. Лекин Ноаниқ бўлган эди.
17'
«Сити»нинг навбатдаги ҳужуми жуда тез кўриниш олди. Жеко ўнг қанотдан олдинга бораётган Йоветичга тўпни узатди. Серб эса кучли зарба билан ҳисобни очди.1
15'
Йоветич «Сити»ни олдинга олиб чиқди.1
14'
Гооооооооооооооооооооооооол
12'
Қизиқ ҳар икки жамоа ҳам нимагадир жуда кўп хато қилишмоқда. Афтидан жамоалар кутишмоқда. Рақибнинг ёрилишини кутишмоқда.
10'
«Челси»нинг биринчи ҳужуми. Рамирес қанотга яқин жойда Клишини ортда қолдирди, лекин тўпни узата олмади. Тўп орқага қайтганидан кейин Матич тўпни эгаллаб олди ва янги ҳужум бошламоқчи бўлганида Туре уни майдонга қулатди.
8'
Яна Милнер қанотдан олдинга ўтди. Уни бу ерда Аспиликуета кутиб олди ва «Челси» навбатдаги ҳужумини бошлади.
6'
Ўйин анча сокин кечмоқда. «Манчестер Сити» тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Силва қанотга тўпни узатганди, лекин тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.
4'
Ўйинни «Сити» фаол бошлади. Милнер қанотдан олдинга бормоқда.
3'
Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам чемпионлар лигаси ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди. «Челси» Туркиянинг «Галатасарой» жамоаси билан ўйнайди, «Сити» эса «Барселона» билан. Шунинг учун ўйин қизиқарли кечиши аниқ.
1'
Ўйин бошланди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Англия кубоги доирасидаги «Манчестер Сити» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.