Кириш Регистрация

Анонс

20/04 00:30 Леванте 1-0 Малага
20/04 00:30 Бетис 1-0 Лас-Палмас
20/04 18:00 Навбаҳор 2-1 Бунёдкор
20/04 20:00 Қизилқум 1-0 Нефтчи
20/04 23:59 Леганес 0-0 Депортиво
21/04 16:00 Эйбар 0-1 Хетафе
21/04 16:30 Вест Бромвич 2-2 Ливерпуль
21/04 18:00 Қўқон-1912 0-0 Насаф
21/04 18:30 Рубин - Ростов
21/04 19:00 Уотфорд - Кристал Пэлас
21/04 19:15 Сельта - Валенсия
21/04 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
21/04 21:00 Анжи - Урал
22/04 00:30 Севилья - Барселона
22/04 13:00 СКА-Хабаровск - Динамо Москва
22/04 15:00 Жирона - Эспаньол
22/04 16:00 Арсенал Тула - Зенит
22/04 17:30 Сток Сити - Бёрнли
22/04 17:30 Арсенал - Вест Хэм
22/04 18:30 ЦСКА - Краснодар
22/04 18:30 Тосно - Амкар
22/04 19:15 Малага - Реал Сосьедад
22/04 20:30 Манчестер Сити - Суонси Сити
22/04 21:00 Локомотив - Уфа
22/04 21:30 Спартак - Ахмат
22/04 21:30 Лас-Палмас - Алавес
22/04 23:45 Атлетико - Бетис

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал

Дастлабки ўйин. 2 май, соат 23:45. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (10, 73, 86)

3 : 0

АТЛЕТИКО

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
12.Марсело
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
14.Каземиро
22.Иско
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  13.Ян Облак (Д)
03.Филипе Луис
02.Диего Годин
15.Стефан Савич
19.Лукас Эрнандес
08.Сауль Нигуес
06.Коке
10.Янник Карраско
14.Габи
07.Антуан Гризманн
21.Кевин Гамейро
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
16.Матео Ковачич
20.Марко Асенсио
10.Хамес Родригес
17.Лукас Васкес
21.Альваро Мората
  01.Мигель Мойя (Д)
22.Томас Парти
23.Николас Гайтан
05.Тьягу
37.Альберто Родригес
11.Анхель Корреа
09.Фернандо Торрес
САРИҚ КАРТОЧКА
Иско (48)
 
Коке (26)
Сауль (53)
Савич (83)

Матн

90+4'
Биринчи ўйин якунланди. "Реал" - "Атлетико" 3:0.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Вуууууҳ! Марселонинг узатмасидан кейин Модрич бош билан тўпни жарима майдончасига олиб кирди ва зарба берди. Бироз ноаниқ
86'
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 3:0! Хет-трик! Лукас Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чизиқ устидан тўпни орқага етказди. Португалиялик футболчи 9 метрдан дарвозани ишғол қилди!
83'
Савич сариқ олди. Роналдуга нисбатан хавфли ўйнагани учун
81'
Асенсио чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Васкес оёқ билан зарба берди. Ноаниқ
80'
Гайтан чап қанотдан узатма берди. Торрес тўпга ета олмади
77'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Лукас Васкес тушди
77'
Жарима тўпи ўйинга киритди. Навасга нисбатан фол ишлатилди
76'
Марсело ўз қанотида фол ишлатди.
75'
Корреа ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Каземиро тўпни қайтарди
73'
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, 2:0! Рақиб ҳимоячиларининг хатосидан кейин Роналду зарбавор вазиятга чиқди ва 14 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
72'
Асенсио чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
72'
"Атлетико" жарима тўпини ўйинга киритди, аммо Савич ҳужумда фол ишлатди
68'
"Атлетико"да учинчи ўзгариш: Карраско ўрнига Анхель Корреа тушди
67'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Марко Асенсио тушди
67'
Исконинг узатмасидан кейин Бензема чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо жуда ноаниқ зарба берди
62'
Иско жарима майдончасидаги Бензема томон узатма берди. Облак тўпни эгаллади
60'
Рамос хатога йўл қўйиб, тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди. Коке олис масофадан заба берди. Ноаниқ
58'
"Атлетико"да иккита ўзгариш бўлди: Гамейро ўрнига Фернандо Торрес, Сауль ўрнига Николас Гайтан тушди
57'
Карраско жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди
53'
Сауль огоҳлантириш олди. Начони йиқитди
52'
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади
51'
"Реал" қарши ҳужумга ўтди. Роналду жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
48'
Иско сариқ олди. Керакмас жойда Эрнандеснинг оёғини босиб
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Реал"да мажбурий ўзгариш: Карвахаль ўрнига Начо тушди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Атлетико" 1:0. Танаффус
45+1'
Карвахаль жароҳат олган кўринади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Бўлим сўнгида мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
41'
Симеоне шогирдлари кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иш зарбагача етиб бормади
36'
Вууууҳ! Меҳмонлар Каземиродан тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Карвахаль хавфни бартараф этди. Акс ҳолда рақибнинг икки футболчиси Навасга қарши чиқиб кетарди
35'
Қироллик клуби тўпни назорат қилмоқда
32'
Вууууҳ! "Атлетико" олдиндан ўйланган комбинацияни амалга оширди. Гризманн берган узатмага Годин ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
31'
"Атлетико" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
29'
ВУУУУУУУҲ! Роналду чап қанотдан дарвозабон майдончаси олдига узатма берди. Бензема чалқанча услубда зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди. Чиройли гол бўларди. "Атлетико"га омад уклиб боқди бу вазиятда
26'
Коке огоҳлантириш олди. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Модрични қўли билан тортиб йиқитди
24'
Вуууууҳ! Марсело чап қанотдан етказган тўпни Облак мушт билан уриб юборди. Модрич тўпни эгаллади ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
22'
Бурчак тўпини мезбонлар бартараф этишди
22'
"Атлетико" жарима тўпини ўйинга киритди ва бурчак тўпи ишлади
20'
Вууууҳ! Карвахаль тўп билан олдинга ўтди ва ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Бенземанинг зарбаси аниқ чиқди, аммо тўпни Облак эгаллади
17'
ВУУУУУУУУҲ! Кокенинг ажойиб узатмасидан кейин Гамейро бирга-бир вазиятга чиқди ва Навасни алдаб ўтишга ҳаракат қилди. Кейлор "Реал"ни қутқарди!
17'
Вууууҳ! Бурчак зарбаси ўйинга киритилганидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Иско эса жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
16'
Вууууууҳ! Мезбонлар яна бир бурчак тўпини ўйинга киритишди. Варан бош билан хавфли зарба берди. Облак қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
15'
"Реал" тўпни назорат қилди ва бурчак тўпи ишлади
10'
ГОООООООООЛ! Криштиану Роналду, 1:0! "Мадрид"нинг ушбу дақиқалардаги босими ўз самарасини берди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтарди. Каземиро ўша заҳоти тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Португалиялик футболчи бош билан дарвозани ишғол қилди
9'
Каземиро юқоридан жарима майдончасига кираётган Роналду томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
8'
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди
7'
ВУУУУУУУҲ! Карвахаль ажойиб равишда ҳужумга қўшилди. У Иско билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, Годинни алдади ва бирга-бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Облак зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Бензема дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячи яхши ҳаракат қилди
6'
Диего Симеоне шогирдлари бугун асло ҳимояга ётмоқчи эмас, улар гол уришмоқчи
3'
"Матрасчилар" қарши ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотдан етказилган узатмага ҳеч ким етиб бора олмади
0'
Учрашув боланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида дастлабки ўйин бошланиш арафасида. "Реал" ва "Атлетико" майдонда саф тортишди.
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: stadionuz@mail.ru
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.