Кириш Регистрация
21/10 15:00 Райо Вальекано 1-2 Хетафе
21/10 15:30 Фрозиноне 3-3 Эмполи
21/10 16:00 Динамо Москва 1-0 Зенит
21/10 18:00 Парма 0-2 Лацио
21/10 18:00 Кьево 1-5 Аталанта
21/10 18:00 Болонья 2-2 Торино
21/10 18:30 Спартак 2-3 Арсенал Тула
21/10 19:15 Эйбар 1-1 Атлетик Бильбао
21/10 20:00 Эвертон 2-0 Кристал Пэлас
21/10 21:00 Фиорентина 1-1 Кальяри
21/10 21:00 Краснодар 0-1 Ахмат
21/10 21:30 Уэска 0-2 Эспаньол
21/10 23:30 Интер 1-0 Милан
21/10 23:45 Бетис - Вальядолид
22/10 23:30 Сампдория - Сассуоло
22/10 23:59 Реал Сосьедад - Жирона
22/10 23:59 Арсенал - Лестер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал

Жавоб ўйини, 10 май, 23:45. Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

АТЛЕТИКО МАДРИД

Сауль (12)
Антуан Гризманн (16-пенальти)

2 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Иско (42)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Ян Облак (Д)
02.Диего Годин
15.Стефан Савич
24.Хосе Хименес
03.Филипе Луис
08.Сауль Нигуес
06.Коке
10.Янник Карраско
14.Габи
09.Фернандо Торрес
07.Антуан Гризманн
  01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
05.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
08.Тони Кроос
14.Каземиро
23.Данило
22.Иско
19.Лука Модрич
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
01.Мигель Мойя (Д)
19.Лукас Эрнандес
22.Томас Парти
05.Тьягу
23.Николас Гайтан
11.Анхель Корреа
21.Кевин Гамейро
  13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
10.Хамес Родригес
16.Матео Ковачич
20.Марко Асенсио
21.Альваро Мората
17.Лукас Васкес

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" Европа чемпионлар лигаси финалида!
90+2'
Вуууууҳ! Навас яна бир марта қутқарди! Гризманн хавфли зарба йўллаганди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
90'
Олис масофадан йўлланган зарбани Навас эгаллаб олди. Боз устига офсайд ҳам бор эди
89'
Жарима майдончаси чизиғи устидан Роналду ўта ноаниқ зарба берди
87'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Иско ўрнига Альваро Мората тушади
86'
Анхель Корреа сариқ олди
83'
Роналду офсайдда қолди
77'
ВУУУУУУҲ! "Атлетико" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Карраско чап қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашиб узатма берди. Ҳимоячи Гамейрога тўпни дарвозага йўллашга имкон бермади
77'
"Реал"да дастлабки ўзгаришлар: Бензема ўрнига Асенсио, Каземиро ўрнига Лукас Васкес туширилди
77'
"Атлетико"да ўзгариш: Коке ўрнига Анхель Корреа тушди
76'
Коке олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
74'
Вууууҳ! Марсело етказган узатмага Бензема бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
71'
Вуууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Гризманн жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Навас қайтарди
69'
"Реал" бурчак тўпидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо Роналду офсайд тургани учун гол бекор қилинди
66'
ВУУУУУУУУҲ! НАВАС! Иккита даҳшатли сэйв намойиш қилиб, муқаррар голдан қутқарди. Аввал Карраско, кейин Гамейронинг зарбаларини қайтарди!
65'
Иккинчи бўлимда "матрасчилар" рақибга нисбатан ҳеч қандай муаммо ярата олишмаяпти
59'
"Атлетико" хавфли қарши ҳужум ташкил қилиши мумкин эди. Аммо Томас ўз вақтида Карраскони тўп билан таъминламади.
58'
Вуууҳ! Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Роналдуга узатма берди. Криштиану тўпни дарвоза томон бурди, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди
57'
"Атлетико" бирданига 2та ўзгариш қилмоқда. Торрес ўрнига Гамейро, Хименес ўрнига Томас Парти тушди
55'
Вуууҳ! Иско жарима майдончаси ташқарисидан кутилмаганда зарба берди. Ноаниқ
53'
"Атлетико"да яхши имконият юзага келганди. Гризманн олис масофадан узатма бериб, жарима майдончасига кираётган Карраскони тўп билан таъминлади. Янник тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо тўп ундан узоқлашиб кетди
50'
Гризманн жаримадан зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
49'
Иско ўз жарима майдончаси олдида Хименесга нисбатан фол ишлатди
48'
Тўп аутдан отиб берилди. Годин бош билан зарба берди. Навас тўпни осонлик билан эгаллади
47'
Роналду ўткир бурчак остида бўлишига қарамай жаримадан зарба йўллади. Облак қайтарди
47'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп унинг ўзига қайтди. Гризманн эса уни тортиб йиқитди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумикн
46'
Иккинчи бўлимни "Атлетико" футболчилари бошлаб беришди
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" 2:1. Танаффус
45+3'
Савич бош билан зарба берди. Ноаниқ
45'
Кейлор Навас ва Фернандо Торрес тўқнашиб кетишди
42'
ГОООООООЛ! Иско, 2:1! Бензема чап қанотдан нақ 3 футболчидан ўтиб кетиб, орқароққа узатма берди. Крооснинг зарбасини Облак чизиқ устида қайтарди, унинг ёнида пайдо бўлган Иско тўпни тўрга жойлаб қўйди!
41'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Облак эгаллаб олди
38'
Вуууҳ! Иско чап томондан жарима майдончаси кирди ҳамда бир ҳимоячини чалғитиб зарба берди. Облак тўпни эгаллади
37'
Қоидани Иско бузди, сариқни Габи олди, албатта Чақирга нисбатан бақир-чақир қилгани учун
36'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Бироқ Модрич хавфни бартараф тди
34'
Чақир Серхио Рамос ва Диего Годинга сариқ берди. Ортиқча гап-сўзлар учун
33'
Майдон марказида Роналду нисбатан фол ишлатилди. У тиббий ёрдамга муҳтож
30'
Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кираётганди, Сауль ундан тўпни олиб қўйди, қоидани бузмаган ҳолда
26'
Жарима тўпини Кроос Модричга узатмади. Луканинг зарбаси "Атлетико" футболчисига тегиб қайтди
24'
Тўп назорати меҳмонлар томонига ўтди. Энди "матрасчилар" қарши ҳужум тактикасига ўтишди
20'
Бу сафар бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Ноаниқ
19'
Яна бир бурчак тўпи. Каземиро бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
18'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
16'
ГОООООООООЛ! Антуан Гризманн, 2:0! Навас зарбани қайтараётгандек эди, аммо тўп тўрга бориб тушди!
15'
ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Варан жарима майдончаси ичида Торресни йиқитди
12'
ГОООООООЛ! Сауль Ньигес, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлади!
11'
Бурчакдан етказилган узатмани Кейлор Навас эгаллаб олди
10'
Карраско ўнг қанотдан яхши узатма берди. Аммо тўпга ҳеч ким ета олмади
8'
Вууууҳ! "Атлетико" футболчиси Рамос ва Каземирони алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди. Ҳужумчини ўраб олган "Реал" футболчилари уни йиқитишди. Туркиялик ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади. Ваҳоланки бу яққол пенальти эди
7'
Вуууууҳ! Жаримадан етказилган узатмага Каземиро бош билан жуда хавфли зарба берди. Облакдан ажойиб сэйв!
6'
Савич сариқ карточка олди. Аввалроқ Данило ҳам огоҳлантириш олганди
5'
Вуууууҳ! Каррасно ўнг қанотдан етказган узатмани Коке яқин устун ёнида дарвоза томон бурди. Навас "Реал"ни текзор голдан қутқариб қолди
1'
Учрашув бошланди
'
Ассалому алайкум, қалрли футбол мухлислари. Бугун Европа чемпионлар лигасининг иккинчи финалчиси аниқ бўлади. "Атлетико" ва "Реал" жамоалари "Висенте Вальдерон"да тўқнаш келишмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: stadionuz@mail.ru
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.