Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

International Champions Cup

РЕАЛ МАДРИД

Матео Ковачич (14)
Марко Асенсио (36)

2 : 3

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (3)
Иван Ракитич (7)
Жерар Пике (50)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
12.Марсело
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
10.Лука Модрич
14.Каземиро
16.Матео Ковачич
20.Марко Асенсио
11.Гарет Бэйл
09.Карим Бензема
  13.Яспер Силлессен (Д)
23.Самуэль Юмтити
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
22.Алейкс Видаль
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
25.Рубен Яниз (Д)
30.Люка Зидан (Д)
33.Ману
03.Хесус Вальехо
15.Тео Эрнандес
06.Начо
26.Луис Кесада
27.Альваро Техеро
22.Иско
24.Даниэль Себальос
29.Франсиско Фойласье
18.Маркос Льоренте
08.Тони Кроос
32.Оскар
21.Борха Майорал
28.Дани Гомес
17.Лукас Васкес
34.Ашраф Ҳакимий
  31.Хокин Эзкита (Д)
25.Ортола (Д)
28.Дуглас Перейра
19.Лукас Динь
15.Томас Вермален
33.Марлон Сантос
12.Нельсиньо Семеду
07.Арда Туран
14.Хавьер Маскерано
20.Серхи Роберто
28.Карлес Алена
26.Серхи Сампер
06.Денис Суарес
17.Пако Алькасер
29.Мунир
САРИҚ КАРТОЧКА
Рафаэль Варан (22)
Даниел Карвахаль (60)
 
Серхи Сампер (78)

Матн

90+2'
Ўйин тугади. "Реал" - "Барселона" 2:3!
90+2'
Майораль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
88'
"Кўк-анорранглилар" тўпни назорат қилишмоқда
86'
Вууууҳ! Аленья жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп "Реал" футболчисидан майдонни тарк этди
85'
Самедунинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни эгаллашга уринди. Вальехо тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
84'
Вуууууҳ! Себальос 25 метрлардан яхши зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
82'
Бурчак тўпидан кейин Иско жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Силессен тўпни эгаллади
81'
ВУУУУУУҲ! Силессен қутқармоқда! Иско чап қанотдан марказ бўйлаб юриш қилди ва олис бурчакка аниқ зарба берди. Яспер бармоқларининг учи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
79'
"Реал"да ҳам бир қанча ўзгаришлар бўлди. Ҳар иккала жамоа таркиби деярли тўлиқ алмашиб бўлди. Бошланғич таркибдан фақат дарвозабонлар ва баъзи футболчилар қолишди холос
78'
Серхи Сампер огоҳлантирилди
77'
Арда Турон бурчак тўпини ўйинга киритди. Мадридликлар тўпни қайтаришди
76'
Люка Динга тиббий ёрдам кўрсатилди
74'
"Барса"да бирданига 4та ўзгариш: Пике - Маскерано, Ракитич - Аленья, Бускетс - Сампер, Альба - Люка Динь
72'
Неймар ўнг қанотдан жарима тўпини етказди. "Барса" футболчилари зарба бера олишмади
71'
Неймар чиройли узатма билан ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Денис Суаресни тўп билан таъминлади. Ярим ҳимоячи на аниқ зарба берди, на аниқ узатма
70'
"Реал" бурчак тўпи ишлади ва уни ўйинга киритди. Дарвозага зарба беришгача иш етиб бормади
66'
Хавфли вазият! Бэйл чап қанотдан "Барса" жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Силессен оёғи билан зарбани қайтарди
66'
Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпга ҳеч ким зарба бера олмади
65'
Оҳо! Самедунинг узатмасидан кейин Алькасер бирга бир вазиятга қочди, аммо тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборгани учун имкониятдан қўлдан чиқарди
64'
Ковачич олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
63'
"Барса"да ўзгаришлар: Алеиш Видаль ўрнига Нельсон Самеду, Умтити ўрнига Вермален, Месси ўрнига Пако Алькасер, Луис Суарес ўрнига Денис Суарес туширилди
60'
Даниел Карвахаль огоҳлантирилди
60'
Мессининг узатмасидан кейин Ракитич 15 метрлардан зарба берди. Ҳимочилар зарба йўлига ғов бўлишди
59'
Вууууҳ, Иско! Мадриддан яна бир ажойиб қарши ҳужум. Иско жарима майдончасига кириб келди ва хавфли зарба йўллади. Силессан тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди
59'
Вууууууҳ! Умтити "Реал" дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди! Ҳимоячи бўш дарвозага йўл олаётган тўпни қайтарди!
58'
Вуууууҳ! Алеиш Видаль ўнг қанотдан чиройли узатма билан Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Навас уругвайлик футболчининг зарбасини қайтарди!
57'
Оҳо! Марсело жарима майдончаси яқинлаб келиб, 14 метрдан зарба берди. Силессен тўпни эгаллаб олди
56'
Вууууҳ! "Барселона" яна бир яхши ҳужум ташкил қилди. Месси-Суарес-Сержи Роберто-Неймар комбинациясидан кейин бразилиялик футболчи аниқ зарба бера олмади
55'
ЭҲҲҲҲҲҲҲ, Неймааааар, "Реал"ни яна кечирди! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин бразилиялик футболчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо дарвозани ишғол эта олмади!
54'
Каземиронинг узатмасидан кейин Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Анча ноаниқ
50'
ГООООООООЛ! Жерар Пике, 2:3! Неймар чап қанотда белгиланган жарима тўпини дарвозабон майдончасига етказди. Пике 5 метр масофадан тўпни оёғи билан "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди!
46'
"Реал"да ҳам ўзгариш бўлди: Модрич ўрнига Иско, Асенсио ўрнига Лукас Васкес, Рамос ўрнига Вальехо туширилди.
46'
"Барселона"да битта ўзгариш бўлди. Андрес Иньеста ўрнига Сержи Роберто тушди.
46'
Иккинчи бўлим старт олди. Давом этамиз
'
Футболчилар майдонга қайтишди, ниҳоят
'
Эл-класиконинг танаффуси чўзилиб кетди. Майамидаги "Хард Рок" стадионида шоу томошалари ўтказилмоқда.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Барселона" 2:2. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
"Реал" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Мессини йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади
42'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди, аммо ҳужумда фол қайд этилди
42'
"Барселона" бурчак тўпи ишлади
39'
Карвахаль ўнг қанотдан узатма берди. Пике бош билан тўпни қайтарди
36'
ГООООООООООЛ! Марко Асенсио! 2:2! "Реал" намунавий қарши ҳужум ташкил қилди. Ковачичнинг узатмасидан кейин Асенсио дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди ва тўпни дарвозага жойлади!
35'
"Барселона" рақиб ҳимоясини осон ёриб ўтмоқда. Бугун яна голлар кўриб қолсак керак. Ёзнинг чилласида қайноққина "эл-класико" мухлисларга ҳузур бағишламоқда
32'
ВУУУУУҲ! Месси ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Кўк-анорранглилар" рақиб мудофаасини парчалаб ташлашди. Лео Варанни алдаб ўтиб, бирга бир вазиятда 12 метрлардан зарба берди. Навас оёғи билан зарбани қайтарди. Месси жуда ҳам қулай вазиятда турган Неймарга узатма бериши ҳам мумкин эди
30'
Хавфли зарба. Иньеста жарима майдончасиа яқинлашиб келиб, Мессига пас берди. Леонинг узатмасидан кейин тўпни юқоридан ўтиб кетди
29'
ВУУУУУУҲ! Неймар "Реал"ни кечирмоқда. Каталонияликлар жуда тез қарши ҳужумга ўтишди. Суарус ўнг қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасидаги Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчи Варанни алдаб ўтиб, олис бурчак томон зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
27'
Асенсио офсайдда қолди
26'
"Барселона" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Неймар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилдию, аммо Мессига аниқ узатма бера олмади.
24'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан ичкарига узатма берди. Тўп мадридлик футболчининг оёғидан юқорига кўтарилди ва Навас уни эгаллаб олди
23'
Месси жаримадан тўпни юқори бурчак томон йўналтиришга уринди. Тўп Вараннинг бошидан майдонни тарк этди
22'
Рафаэль Варан сариқ карточка олди. У Неймарга нисбатан қўпол ўйнади. Дарвозагача 22 метрлардан жарима зарбаси
20'
Оҳо! "Реал" ижросида яна бир қарши ҳужум. Модрич жарима майдончасига яқинлашиб келиб, 17 мтерлардан зарба берди. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди. Лука 10-рақамли футболкани қабул қилиб олганидан хабарингиз бўлса керак
19'
Вууууууҳ! "Реал"дан хавфли қарши ҳужум! Бензема жарима майдончасига яқинлашиб келди ва 14 метрдан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! Озгина етишмади
19'
"Реал" ҳақиқий маънода уйғонди. Қироллик клуби тўпни ўз назоратига олди
18'
Бурчакдан етказилган узатмани "Барса" ҳимоячилари қайтаришди
17'
Ковачич каталонияликлар дарвозасига хавф солди. У жарима майдончасига кириб келди, аммо унинг узатмасини Пике қайтарди.
17'
Марсело чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Умтита тўпни қайтарди
14'
ГООООООООЛ! Матео Ковачич, 1:2! Хорватиялик футболчи "Барса" жарима майдончаси ташқарисида Пикени алдаб ўтди ва 17 метрдан аниқ зарба берди. Силессен зарбани қайтара олмади!
12'
Вуууууҳ! Неймар жарима тўпни "Реал" жарима майдончасига юмшоқ тарзда етказиб берди. Луис Суарес тўпни кўкраги билан тўхтатиб, яқин масофадан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди
11'
Вуууууҳ! Хавфли зарба! Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Суарес эгаллаб олди ва орқароққа — жарима майдончаси чизиғи устига пас берди. Ракитич чап оёқда кучли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
10'
Ҳозирча тўп назорати тўлиғича "кўк-анорранглилар" томонида
7'
ГООООООООООЛ! Иван Ракитич! 0:2! Неймар чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб борди ва ярим айлана устига узатма берди. Суарес тўпни ўтказиб юборди. Ракитич эса ўнг оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
3'
ГОООООООООООЛ! Ҳисоб очилди. Дастлабки голни Лионель Месси "Реал" дарвозасига жойлади! Бускетснинг узатмасидан кейин Месис рақиб жарима майдончасига кириб бориб, Марселони алдади ва чап оёқда кучли бўлмаган зарба берди. Тўп Каземиронинг оёғига тегиб, Наваснинг устидан ошиб ўтди ва тўрга бориб тушди!
1'
Тўпни ўйинга "Барса" футболчилари киритиб беришди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари, муҳтарам эл-класико ишқибозлари! International Champions Cup доирасида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.