Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

УЕФА суперкубоги

8 август, 23:45

РЕАЛ МАДРИД

Каземиро (24)
Иско (52)

2 : 1

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Ромелу Лукаку (62)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
12.Марсело
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
08.Тони Кроос
14.Каземиро
22.Иско
10.Лука Модрич
11.Гарет Бэйл
09.Карим Бензема
  01.Давид де Хеа (Д)
12.Крис Смоллинг
02.Виктор Линделёф
36.Маттео Дармиан
22.Генрих Мхитарян
21.Андер Эррера
06.Поль Погба
25.Антонио Валенсия
14.Жесси Лингард
31.Неманья Матич
09.Ромелу Лукаку
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
15.Тео Эрнандес
20.Марко Асенсио
23.Матео Ковачич
17.Лукас Васкес
07.Криштиану Роналду
  20.Серхио Ромеро (Д)
17.Дейли Блинд
08.Хуан Мата
27.Маруан Феллайни
16.Майкл Кэррик
19.Маркус Рэшфорд
11.Антони Марсиаль

Матн

90+7'
Ўйин тугади. "Реал" - "МЮ" 2:1. Мадридликлар Европа суперкубогини қўлга киритишди. Табриклаймиз!
90+7'
Роналду жаримадан анча ноаниқ зарба йўллади
90+6'
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди.
90+4'
Рэшфорд огоҳлантириш олди
90+2'
Бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
90+2'
ВУУУУУҲ! Лукас Васкес рақиб жарима майдончаси ичида ажойиб ҳаракат қилди ва Асенсиога узатма берди. Марконинг зарабсини Давид де Хеа ажойиб сэйв орқали қайтарди!
90+1'
Вуҳ! Валенсия ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Феллайни бош билан зарба берди. Навас тўпни эгаллади
90'
Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди
87'
Қанотда белгиланган жарима зарбаси тўпи тўғри дарвоза томон тепди. Навас тўпни чизиқ устида ушлаб олди
86'
Серхио Рамос сариқ карточка эвазига Погбани тўхтатди.
85'
Рэшфорд жаримадан зарба йўллади. Анча ноаниқ
84'
Карвахаль "сариқ" олди
83'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Бензема ўрнига Криштиану Роналду тушди
82'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо "Мадрид" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Дармиан хавфни бартараф этди
81'
ВУУУУУУУУУҲ! Мхитаряннинг ажойиб узатмасидан кейин Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп Наваснинг қўллари учига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди
79'
Феллайнига тиббий ёрдам кўрсатиш жараёни чўзилиб кетди
76'
"Реал" жарима майдончаси ичида Рамос ва Феллайни тўқнашиб кетишди
75'
"Реал"да ўзгариш бўлди: Иско ва Бэйл ўрнига Асенсио ва Лукас Васкес тушди
'
Сув ичиб олиш учун танаффус эълон қилинди
72'
Манчестерликлар 2 марта тўпни рақиб жарима майдончасига етказишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
68'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
62'
ГОООООООЛ! Ромелу Лукаку, 2:1! Матич жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Навас зарбани қайтарди, аммо Лукаку тўпни эгаллаб, дарвозани ишғол қилди!
61'
"Реал"да яна бир яхши вазият! Бэйл чап томондан дарвозабон майдончасига узатма берди. Бензема тўпни эгалладию, аммо дарвозани ишғол эта олмади
61'
ВУУУУУУУҲ! Бенземанинг узатмасидан кейин Бэйл бирга бир вазиятга чиқиб, кучли зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!!!
58'
Модрич олис масофадан зарба берди. Де Хеани тўпн эгаллади
56'
"МЮ"да яна бир ўзгариш: Эррера ўрнига Феллайни тушди
54'
ВУУУУУУҲ, Эҳҳҳҳҳ, Лукаку! Қанотдан етказилган узатмаган Погба бош билан зарба берди. Навас зарбани қайтарди. Лукаку эса 10 метрлардан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади!
52'
ГОООООООЛ! Иско, 2:0! Иско рақиб жарима майдончаси чизиғи устида Бэйл билан "девор" ўйнади ҳамда яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қилди!
49'
Дармиан чап қанотдан узатма берди. Хавфли вазият юзага келмади
48'
Вууууҳ! "МЮ" ҳимоядан чиқаётганида Марсело тўпни олиб қўйди ва ўзи жарима майдончасига ёриб кириб, чап оёқда зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
48'
Вууууҳ! Кроос кутилмаганда жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда кулчи зарба берди. Де Хеадан ажойиб сэйв
46'
Иккинчи бўлим старт олди
46'
"МЮ"да ўзгариш: Лингард ўрнига Рэшфорд тушди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+2'
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча "Реал" - "МЮ" 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Оҳо! Погбанинг узатмасидан кейин Лукаку дарвозабон майдончаси олдидан бош билан зарба берди. Навас тўпни эгаллаб олди
43'
Вууууҳ! Модрич тўп билан "МЮ" жарима майдончасига кириб келди ва йиқилди. Тўпни эса Бензема эгаллади ва 13 метрлардан зарба берди. Де Хеа зарбани қайтарди
42'
Жесси Лингард сариқ карточка олди
38'
Англияликлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Валенсия жарима майдончасидаги Мхитарянни олдинга бшолади. Аммо Генрих тўпга бироз ета олмади.
35'
Погба жарима майдончасига кирди ва олис бурчак томон зарба берди. Ҳимоячи тўпга тегиб қайтди
34'
Эррера Модричдан тўпни олиб қўйди. Аммо тўпга офсайдда турган Лукаку югурди ва ўйин тўхтатилди. Ромелу тўпга тегмаганида, Андер бирга-бир вазиятга қочиб кетарди
33'
Эррера олис устун томон яқинлашаётган Матич томон узатма берди. Аммо Неманья узатмага ета олмади
32'
Погбага нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 35 метр масофа
30'
Water time. Томоқни ҳўллаб олиш учун 1 дақиқа танаффус эълон қилинди
27'
Бэйл чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Погба тўпни эгаллаб, майдон ташқарисига чиқариб юборди
26'
"Реал" тўпни жуда яхши назорат қилмоқда
24'
ГОООООООООЛ! Каземиро, 1:0! Карвахаль жарима майдончаси ташқарисидан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Каземиро ҳимоячилардан қочиб кетиб, тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди!
22'
Модрич ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза олдига пас берди. Де Хеа тўпни эгаллади
21'
Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Анча ноаниқ
17'
Каземиро жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
17'
"МЮ" дарҳол қарши ҳужумга ўтди. Погба 1-2 футболчини алдаб ўтиб, 20 метрлардан зарба берди. Тўп Модричга тегиб юқорига кўтарилди ва уни Навас эгаллаб олди.
16'
Вууууууҳ! Бурчак узатмасидан кейин Каземиро бош билан зарба берди. Тў тўсинга тегиб қайтди!!!
16'
Мадридликлар ўйин назоратини ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишмоқда.
12'
"Реал бурчак тўпини ўйинга киритганда Рамос фол ишлатди деб топилди
7'
Вуууууҳ! Мхитарян Рамосдан тўпни чиройли тарзда олиб ўтиб, жарима майдончасига кираётганида, Серхионинг оёғига қоқилиб йиқилди, аммо ҳакам баҳсни тўхтатиб ўтирмади
6'
Оҳо! Погбанинг чиройли узатмасидан кейин Лингард "Мадрид" жарима майдончасига киришга уринди, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
2'
Вуууууҳ! "Реал" ҳисобни очиши мумкин эди. Марсело қанотдан етказган узатмага Бэйл дарвозабон майдончаси чизиғи устидан оёқ билан зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. Ҳимоячилар "ухлаб" қолишди
2'
"Реал" бурчак тўпи ишлади. Матич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
1'
Тўп "Реал" жарима майдончасига етказилди. Лукаку бош билан тўпни Наваснинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Кейлор тўпни эгаллаб олди
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "МЮ" футболчилари киритиб беришди
'
Диққат, жамоалар Скопье шаҳридаги "Филипп II" стадионига чиқиб келишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Европада футбол мавсуми аста-секин бошланмоқда. Бугун УЕФА суперкубоги учун "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳс олиб боришади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: stadionuz@mail.ru
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.