Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия премьер-лигаси-2017/2018

7-тур. 30 октябрь. соат 23:30. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

ЧЕЛСИ

0 : 1

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Кевин де Брюйне (67)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
03.Маркос Алонсо
24.Гэри Кэхилл
27.Андреас Кристенсен
28.Сесар Аспиликуэта
02.Антонио Рюдигер
07.Н’Голо Канте
04.Сеск Фабрегас
10.Эден Азар
14.Тиму Бакайоко
09.Альваро Мората
  31.Эдерсон Мораес (Д)
30.Николас Отаменди
02.Кайл Уокер
05.Джон Стоунз
19.Лерой Сане
25.Фернандиньо
18.Фабиан Делф
17.Кевин де Брейне
07.Раҳим Стерлинг
21.Давид Силва
33.Габриель Хесус
ЗАҲИРА
01.Вилфредо Кабальеро (Д)
21.Давид Саппакоста
16.Кенеди
22.Виллиан
11.Педро Родригес
15.Виктор Мозес
23.Мичи Батшуайи
  01.Клаудио Браво (Д)
15.Эльяким Мангаля
20.Бернардо Сильва
35.Александр Зинченко
42.Яҳё Туре
03.Данило
08.Илкай Гюндоган

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Челси" - "Манчестер Сити" 0:1.
90+3'
Гвардиола сўнгги дақиқада ўзгариш қилди. Де Брюйне ўрнига Данило туширилди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вууууҳ! "Челси"да яхшги имконият! Қанотдан етказилган жарима тўпига Кристенсен ҳаммадан баланд сакради, аммо зарба аниқ чиқмади
89'
Отаменди сариқ олди
87'
Бурчакдан етказилган узатмага Стоунз бош билан зарба берди. Куртуа тўпни эгаллаб олди
85'
ВУУУУУУҲ! Рюдигер "Челси"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди ва Жезус жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп Куртуадан ўтиб кетди, аммо Рюдигер бош билан бўш қолган дарвозани голдан қутқарди!
84'
"Ман Сити"да ўзгариш: Лерой Сане ўрнига Илкай Гюндаган туширилди
83'
Жезус тўпни Стерлингга бериб, ўз ичкарига интилди. Раҳимнинг узатмасини ҳимоячи қайтариб қолди
79'
Гвардиола шогирдлари тўпни назоратини ўз томонларига оғдиришди
77'
Педро рақиб жарима майдончаси ичида тўпни икки марта қабул қилди, аммо хавфли вазият ярата олмади
75'
"Сити"да ўзгариш: Давид Силва ўрнига Бернарду Силва тушди
75'
Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. ХАвф бартараф этилди
72'
"Челси"да иккита ўзгариш: Азар ўрнига Педро, Бакайоко ўрнига Батшуайи туширилди
72'
Ҳисобда ортда қолаётган "аристократлар" ҳозирча ҳужумга ўта олишмаяпти
67'
ГООООООООЛ! Кевин де Брюйне 24 метрлардан кучли зарба билан "Челси" дарвозасини ишғол қилди!!! Чиройли гол
66'
ВУУУУҲ! "Сити" кетма-кет 2 марта хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Дастлаб берилган зарбани Алонсо қайтарган бўлса, иккинчи ҳужумда Жезус ва Силва бир-бирларин яхши тушунмай қолишди
64'
Азар офсайдда қолди
61'
Вууууҳ! "Челси" жарима зарабсини комбинация шаклида амалга оширди. Тўп жарима майдончасига кираётган Азарга етказилди. Эден йўллаган зарбани Эдерсон қайтарди!
60'
Фернандиньо сариқ карточка олди
56'
Манкунианликлар босимни ошириб боришмоқда. "Челси"нинг ҳимояланиши қийинлашиб бормоқда
54'
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Стерлингга келиб тушди. Раҳим шошди ва анча ноаниқ зарба берди.
49'
"Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди ва хавфли вазият яратди. Яна бурчак тўпи
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча — 0:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
ВУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Фернандиньо бош билан жуда кучли зарба берди. Куртуа ажойиб сэйв билан зарбани қайтарди
41'
Гвардиола шогирдларининг ҳужуми пайтида мезбонлар ўз жарима майдончалари атрофида зич ўйнашмоқда
39'
Виллиан ижро этган жарима зарбаси бир кишилик жонли девордан ўтмади
38'
Қанотда Виллианга нисбатан қоида бузилди. "Челси" чап қанотдан жарима зарбасини тепади
37'
"Манчестер Сити" чап қанотдан қисқа паслар билан мезбонлар жарима майдончасига кириб келди, аммо ҳужумда фол қайд этилди
35'
"Челси"да тезда ўзгариш юз берди. Мората ўрнига Виллиан туширилди
35'
Альваро Мората жароҳат олди шекилли, у ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди
31'
КДБ етказган бурчак тўпига Отаменди бош билан зарба берди. Ноаниқ
29'
Вуууҳ! Саненинг узатмасидан кейин Силва жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Куртуа зарбани қайтарди
28'
Мората чап томондан меҳмонлар жарима майдончасига кирди ва бурчак тўпи ишлади
27'
"Сити" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Стерлинг ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон узатма берди. Силва узатмага бироз ета олмади
26'
Вуууҳ! "Сити" дарвозабони бироз ишончсиз ўйнади. У унчалик кучли бўлмаган зарбани эгалалй олмади ва жамоасини хавотирга қўйди
23'
"Сити" шошмасдан тўпни назорат қилмоқда
20'
Бурчак тўпи меҳмонлар учун самарали якунланмади
19'
Стерлинг ўнг томондан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячини тўпни қайтарди. Делф тўпни эгалладию, кучли зарба берди. Тўп Рюдигердан майдонни тарк этди
18'
"Шаҳарликлар" жарима тўпини ўйинга киритишди, аммо самарасиз
17'
Кевин де Брюйне (КДБ) ўнг қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза олдига узатма берди. Тўпни Куртуа эгаллаб олди
15'
Мората бирга-бир вазиятга қочиб кетди, аммо офсайд
12'
Вууууҳ! "Челси" ҳимоячиси ва дарвозабони ўта қалтис иш қилишди. Куртуага етказилган тўпни посбон ўз вақтида тепиб юбормади. Жезус дарвоза олдига етиб келди ва тўп "Челси" дарвозасидан ўрин олишига бир бахя қолди
12'
Давид Силва жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун томондан ўтиб кетди
10'
Тўп назорати асосан Гвардоила жамоаси томонида бўлмоқда. Мезбонлар ҳозирча бунга қарши эмас
6'
Бакайоко шундоққина ўз жарима майдончаси олдида Стерлингни йиқитди. Аммо ҳакам фол қайд этилмади
4'
Стерлингга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Де Брюйне жаримадани аниқ зарба берди. Куртуа учун муаммо туғдирмади бу зарба
3'
"Челси" ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Ҳаволатиб етказилган узатмани Мората бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "шаҳарликлар" киритиб беришди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди, ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия премьер-лигасининг 7-тури доирасида марказий учрашув Лондондаги "Стемфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади. "Челси" ўз уйида мусобақа етакчиси "Манчестер Сити"ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.