Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2017/2018

7-тур. 01 октябрь. соат 19:15

БАРСЕЛОНА

0 : 3

ЛАС-ПАЛЬМАС

Серхио Бускетс (49)
Лионель Месси (70, 77)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
15.Паулиньо
22.Алеиш Видаль
20.Серхи Роберто
06.Денис Суарес
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
  13.Леандро Чичисола (Д)
15.Борха Эррера
22.Химо Новарро
03.Маурисио Лемос
12.Мичел Маседо
14.Хернан
25.Альберто Аквилани
10.Усама Таннане
24.Тана
21.Хонатан Виера
09.Жонатан Калльери
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
02.Нельсиньо Семеду
23.Самуэль Умтити
21.Андре Гомес
04.Иван Ракитич
08.Андрес Иньеста
16.Делофеу
  01.Рауль Лизоаин (Д)
16.Айтами Артилес
02.Давид Симон
05.Давид Гарсия
18.Хави Кастельяно
19.Эрнан Толедо
04.Висенте Гомес

Матн

90+2'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Лас-Пальмас" 3:0. Каталонияликлар мавсумдаги кетма-кет еттинчи ғалабани қўлга киритишди
90+1'
Мессининг пасидан кейин Луис Суарес бирга бир вазиятга чиқди, аммо гол ура олмади. Бундан жаҳли чиққан уругвайли футболчи ўз футболкасини йиртиб ташлаб, майдонни тарк этди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
88'
Луис Суарес чалқанча услубда гол урди, аммо ҳужумда фол ишлатди
85'
Вууууҳ! Таннанеда яхши имконият юзага келди. У Маскеранони алдаб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
84'
Вальверде ғалати ўзгаришга қўл урди. Ўзи иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Иньеста ўрнига Андре Гомешни туширди
83'
Месси чиройли узатма билан Луис Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди, аммо уругвайлик футболчи бироз ета олмади
82'
Меҳмонлар таслим бўлгандек кўринишмоқда
77'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 3:0! Каталонияликлар ўз услубларида ажойиб комбинация ташкил қилишди. Луис Суареснинг узатмасидан кейин Месси дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди ҳамда дарвозани ишғол қилди
74'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тер Штеген мушти билан уриб юборди
73'
"Барселона"дан яна бир тезкор ҳужум. Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва шерикларига узатма берди. Чичисола тўпни эгаллаб олди.
70'
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Денис Суарес ажойиб узатма билан аргентиналик футболчини бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Лео дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди
69'
Вууууҳ! "Барса"чилар ажойиб комбинация ташкил қилишди. Иньеста товони билан Ракитич жарима майдончасига бошлади. Иван буни бироз кеч тушунди ва зарба беришга кеч қолди
65'
Месси кетма-кет бир қатор футболчиларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Чичисола тўпни эгаллаб олди
62'
"Лас-Пальмас" футболчиси олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Муваффақиятсиз
59'
Химо Новарро сариқ олди
58'
Месси кутилмаганда жаримадан тўпни Луисга етказди. Аммо Суарес офсайдда қолди
58'
Жарима майдончаси бурчагида (ташқарисида) Ракитичга нисбатан фол ишлатилди
56'
Вууууууҳ! Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва юқоридан узатма берди. Месси бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
55'
Маурисио Лемос жарима зарбасини ижро этди. Ноаниқ
52'
Эҳ, Суарес, эҳ, Луис! Уругвайлик футболчи бирга бир вазиятга чиқди, дарвозабонни алдаб ўтдию, йиқилди. Симуляция учун сариқ карточка. Тўппа-тўғри!
51'
Вуууууҳ! Усама Таннане жарима майдончасига кира солиб зарба бериб, тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
50'
ВУУУУҲ! Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, чап оёқда зарба берди. ДАрвозабон қайтарди!
49'
ГООООООЛ! Серхио Бускетс, 1:0! Бурчакдан Месси етказиб берган тўпни ярим ҳимоячи бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
48'
ВУУУУҲ! Ракитич жарима майдончаси ташқарисидан жуда хавфли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни тўсин устидан ошириб юборди
47'
Месси ижросида жарима зарбаси жуда хавфли бўлди. БУрчакка кираётган тўпни Чичисола қайтаришга муваффақ бўлди
47'
Луис Суаресга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метрлар
46'
"Барселона"да иккита ўзгариш бўлди: Паулиньо ва Алеиш Видаль ўрнига Ракитич ва Иньеста майдонга тушди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча — 0:0
45'
Серхио Бускетс ва Альба сариқ карточка олишди. Улар ҳакамдан рақибга нисбатан сариқ карточка талаб қилгани учун огоҳлантириш олишди
44'
Эҳ, Месси! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин тўп Леога келиб тушди. Аргентиналик футболчи 15 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
43'
ВУУУУУУҲ! Кальери! Жарима майдончаси ичида берилган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди!!!
42'
Жамоадошларидан узатма қабул қилган Месси жарима майдончаси ичида аниқ узатма бера олмади
41'
Вууҳ! Луис Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кирди ҳамда икки футболчини алдаб зарба берди. Тўп учинчи футболчига тегиб қайтди
39'
Месси бирданига 4-5 футболчини алдаб жарима майдончасига кириб борди, аммо сўнгги паллада хавф бартараф этилди
38'
"Барса"нинг ўйини унчалиқ қовушмаяпти
35'
Пике сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Кальерининг шортигидан тортиб қолди
33'
Паулиньо сариқ карточка олди
33'
Вууууууҳ! Паулиньо дарвозани ишғол қилишга жуда яқин келди. Сержи Роберто ўнг қанотдан етказилган узатмага бразилиялик футболчи бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
31'
Меҳмонларнинг ҳужуми, аммо ҳужумда фол ишлатилди
30'
Бурчакдан етказилган узатмага Пике бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
28'
"Лас-Пальмас" гол уришга яқин келди. Усама Таннане жарима майдончасига кириб, тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Роберто ҳужумчига дарвозани ишғол қилиш имконини бермади
26'
Маскерано қўпол хатога йўл қўйиб, ўз жарима майдончаси яқинида тўпни рақибга бериб қўйди. Калльери жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Тўп Пикедан майдонни тарк этди
24'
Тана олис масофадан кучли зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
23'
Бурчак тўпи самарали чиқмади
22'
Вууууҳ! Денис Суарес бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, дарвозабонни алдаб ўтди, аммо қанотга кетиб қолгани учун дарвоза томон зарба бера олмади. Бор-йўғи бурчак тўпи
21'
ВУУУУУҲ! Месси томоонидан "тўққизлик"га йўналтирилган зарбани Чичисола маҳорат билан қайтарди. Луис Суарес тўпга етиб келди ва зарба берди. Дарвозабон яна қайтарди
20'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Мессига нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси тепилади
20'
Вууууҳ! Луис Суареснинг узатмасидан кейин Алеиш Видаль рақиб жарима майдончасига кирди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқаётганди. Ҳимоячи уни қўли билан тортиб қолди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
19'
Денис ва Луис Суареслар ўзаро девор ўйнашди, аммо Денис узатмага етиб бора олмади
16'
Меҳмонлар ўйинни майдон марказига кўчиришга муваффақ бўлди
10'
Месси рақиб жарима майдончаси ярим айланаси ичидан чап оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
9'
Мессининг узатмасидан кейин Луис Суарес бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Даврозабон тўпни эгаллаб олди. Боз устига, уругвайлик футболчи офсайдда қолган экан
9'
Майдон эгалари тўпни тўлиқ назорат қилишмоқда.
5'
Оҳо! Сержи Роберто ўнг қанотдан марказ томон сурилиб борди ва жарима майдончаси чизиғи устида зарба берди. Чичисола тўпни эгаллаб олди
5'
Борха Эррера олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
3'
"Барса" ижросида хавфли ҳужум. Альба чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Денис Суарес бироз ета олмади тўпга
1'
Учрашув бошланди!
'
Бўм-бўш "Камп Ноу" стадиони қизиқ кўринаркан...
'
Хабирингиз бор, бугун Каталонияда мустақиллик учун референдум ўтказилмоқда. Ушбу тадбир туфайли Испания полицияси ва каталон халқи ўртасида тортишувлар келиб чиқмоқда. Шу боис, ўйин қолдирилиши ҳам мумкин эди. Аммо Ла лига раҳбарияти ўйинни ўз вақтида ўтказишга қарор қилди.
'
Ассалому алайкум, қадрли Испания Ла лигаси мухлислари. 7-тур доирасида "Барселона" ва "Лас-Пальмас" жамоалари ўртасидаги ўйин турли миш-мишлардан кейин ахийри ўтказиладиган бўлди. Фақат стадионга мухлислар киритилмайди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.