Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2017/2018

18-тур. 2018 йил 7 февраль. соат 20:15

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (12)
Луис Суарес (37)
Паулиньо (90+3)

3 : 0

ЛЕВАНТЕ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
25.Томас Вермален
18.Хорди Альба
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
14.Хавьер Маскерано
15.Паулиньо
20.Серхи Роберто
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Усмон Дембеле
  13.Ойер Оласабал (Д)
18.Эрик Кабасо
22.Антонио Луна
15.Серхио Постиго
26.Шакил Мур
05.Шейк Дюкуре
20.Саша Лукич
08.Жефесон Лерма
23.Жасон Ремесейро
14.Иви Лопес
21.Эммануэль Боатенг
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
19.Лукас Динь
02.Нельсиньо Семеду
03.Жерар Пике
06.Денис Суарес
21.Андре Гомес
37.Хосе Арнаис
  01.Рауль Фенрандес (Д)
04.Робер Пьер
12.Коке
16.Нано
03.Тоньо
31.Моктар эл-Ид
07.Саму
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Лерма (8)
Постиго (31)
Боатенг (70)
Пьер (84)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Леванте" 3:0!
90+3'
ГОООООЛ! Паулиньо, 3:0! Месси рақиб жарима майдончаси ичида 2-3 футболчини алдади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Паулиньо тўпга оёқ қўйди ва гол!
90+2'
"Леванте" хавфли ҳужум ташкил қилди. Зарба кучли, аммо ноаниқ
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
87'
Месси "Леванте" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, устунни нишонга олди. Лео офсайдда қолган экан
85'
"Барселона"да ўзгариш: Сержи Роберто ўрнига Хосе Арнаис туширилди
85'
Вууууҳ! Маскерано етказган узатма натижасида Семеду жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бир амаллаб хавфни бартараф этди
84'
Робер Пьер сариқ карточка олди
79'
Гомеш "Леванте" жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини 2 марта алдаб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
76'
"Барса"да навбатдаги ўзгариш: Иньеста ўрнига Андре Гомеш тушди
72'
Вууууҳ! Маскерано етказган узатма натижасида Суарес рақиб жарима майдончасига кирди. Дастлабки зарба ҳимоячига тегиб қайтган бўлса, такрорий зарбадан кейин дарвозабон қийинчилик билан хавфни бартараф этди
70'
Эмменуэль Боатенг огоҳлантирилди
69'
Семеду қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади
66'
"Барселона"да дастлабки ўзгариш: Усмон Дембеле ўрнига Нельсон Семеду майдонга тушди.
65'
ВУУУУУУҲ! "Леванте" ҳисобни қисқартириши шарт эди! Шакил Мур бирга бир вазиятда дарвозани ишғол эта олмади! Тер Штеген қутқарди!
57'
Усмон олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ
54'
Иньеста-Альба-Месси-Альба комбинациясидан кейин каталонияликлар қанот ҳимоячиси чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Аммо рақиб футболчисини алдаб ўта олмади
51'
Майдон эгалари ҳозирча хотиржам тўпни назорат қилишмоқда
46'
Вууууҳ! Иви! Ҳужумчи "Барса" жарима майдончаси ташқарисида Дембелени алдаб ўтиб, кучли зарба йўллади. Тер Штеген ажойиб сэйв орқали хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи 45 дақиқаликка старт берилди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Леванте" 2:0
45+1'
Каталонияликлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб келишди. Аммо Паулиньо зарба беришга улгурмади
45'
Вуууҳ! Месси посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон оёғи билан тўпни қайтарди
43'
ВУУУУҲ! Месси жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни орқароққа — Ракитичга бироз кўтариб берди. Иван берган зарбадан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
40'
Месси рақиб ҳимоячисини алдаётганида, футболчи тўпни қўли билан ўйнади. Жарима зарбасини МЕсси амалга оширди. Тўп жонли девордан майдонни тарк этди
39'
Яна хавфли ҳужум. Альба қанотдан етказган узатмани Месси ўзига бўйсундиришда бироз хатога йўқл қўйди. Натижада хавф йўққа чиқди
38'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Сержи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Уругвайлий футболчи тўпни эгаллади ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
35'
Вермален ва Боатенг ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди
32'
Месси! У дарвозабон қайтариши қийин бўлган юқори бурчак томон зарба берди. Аммо тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
31'
Серхио Постига ўз жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устида Мессини йиқитди ва сариқ олди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
29'
"Леванте" футболчилари Мессига нисбатан кетма-кет фол ишлатишяпти
25'
ВУУУУУҲ! Дембеле жарима майдончаси чизиғи устидан зарба беришга муваффақ бўлди. Оласабал тўпни ён томонга уриб юборди. Тўпга етиб келган Суарес дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
24'
Вууууҳ! "Леванте" футболчилари майдон марказида тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Аммо Иви бирозгина офсайдга чиқиб кетган экан. Акс ҳолда яккама-якка вазиятга чиқаётганди
23'
Маскерано узатма беришда бироз кеч қолди. Натижада бирга-бир вазиятга қочаётган Месси офсайдда қолди
20'
Меҳмон футболчилар бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олишмади
19'
Вууууҳ! Иви жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди
15'
Левантеликлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Аммо футболчининг зарбасига аниқлик етишмади
14'
Вуууҳ! Ҳисобдаги фарқ ошиши керак эди. Қанотдан етказилган узатмани Суарес яқин масофадан дарвоза томон тепди. Дарвозабон тўпни қайтарди ва қайтган тўпга бу сафар Дембеле зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
12'
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, чап қанотдан ичкарига кираётган Альбага ҳаводан узатма берди. Хорди бош билан тўпни жарима майдончасининг марказроғига қайтарди. Месси эса тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди! Ҳисоб очилди. Бу Мессининг мавсумдаги 16-голи
11'
Мезбонлар рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келишмоқда.
9'
Месси қанотдан жарима тўпини рақиб дарвозасининг олис устуни томони етказди. Тўп ўша томондан майдонни тарк этди
8'
Жеферсон Лерма Мессининг оёғига хавфли ташланди ва Леони йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди
6'
Месси олис масофадан узатма берди. Альба бирга-бир вазиятга қочиши мумкин эди, аммо офсайд
4'
Меҳмонлар ўйинда иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарали чиқмади
4'
Узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтган Усмон Дембеле ҳали юқори формасига чиқиб улгурмаган. У тўп узатишда бир нечта хатоларга йўл қўйди
2'
Меҳмонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишганидан кейин ҳужумчи ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
2'
"Леванте" бурчак тўпи ишлади
1'
Баҳс старт олди. Тўпни ўйинга Месси киритиб берди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Каталонияликлар жанговар таркибда майдонга тушиб келишди. Кеча сафга қўшиб олинган Котуиньо эса бугунги ўйинда майдонга тушмайди. Уни келаси ҳафтада кутиб қоламиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания ла лигаси қишки танаффус якунига етиб, иккинчи давра ўйинлари старт олди. "Барселона" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилмоқда. Учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.