Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

AFC U23 championship

Чорак финал

ЯПОНИЯ

0 : 4

ЎЗБЕКИСТОН

Жавоҳир Сиддиқов (31)
Достонбек Ҳамдамов (35)
Жасур Яхшибоев (39, 47)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Риёсуки Кожима
Со Фужитани
Теруки Ҳара
Киёсуки Тагава
Кейта Эндо
Юто Ивасаки
Такаги Акито
Шион Иноуэ
Юта Камий (с)
Таийо Кога
Юго Татсута
  Ботирали Эргашев
Рустамжон Ашурматов
Акрамжон Комилов
Аббосжон Отахонов
Азизжон Ғаниев
Одилжон Ҳамробеков
Жасурбек Яхшибоев
Забихилло Ўринбоев (с)
Жавоҳир Сиддиқов
Донстонбек Ҳамдамов
Достонбек Турсунов

Матн

'
Барчани табриклаймиз!
90+3'
Ўйин якунланди. Япония - Ўзбекистон 0:4. Терма жамоамиз Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди
90+2'
Япон футболчиси йўллаган кучли зарбани Эргашев қайтарди
90+1'
Ўзбекистонда яхши имконият! Футболчиларимиз томонидан берилган бир нечта зарбаларни ҳимоячилар қайтаришди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Абдухолиқов бирга бир вазиятга чиқиб, энди жарима майдончасига кирмоқчи бўлганида, ҳимоячи уни йиқитди. Аммо ҳакам ҳуштак чалмади
88'
Япониялик футболчи яхши вазиятга чиқди, аммо зарба бера олмади
87'
Яхшибоев бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
86'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Одилжон Ҳамробеков ўрнига Абдужамол Исроилов тушди
85'
Кёсаке Тагава огоҳлантириш олди. У Турсуновнинг оёғига хавфли ташланди
84'
Бобур Абдухолиқов яна офсайдда. Акс ҳолда у дарвозабон яккама-якка вазиятга чиқаётганди
81'
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Ўринбоев ўрнига Дониёржон Нарзуллаев майдонга тушди
81'
Абдухолиқов офсайдда қолиб кетди
80'
Ҳамдамов ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон мушт билан тўпни уриб юборди
78'
Достон Турсунов сариқ карточка олди
77'
Термамизда яхши имконият. Абдухолиқов чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Комиловнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
76'
Японияликлар қисқа паслар орқали жарима майдончамизга кириб келишди. Тагаванинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
74'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Бобур Абдухолиқов майдонга тушди
72'
Терма жамоамизнинг ҳужуми. Яхшибоев шеригига узатма бериши мумкин эди, аммо рақиб алдашга қарор қилиб, тўпни йўқотди
68'
Бурчакдан етказилган узатмани Достон Турсунов қайтарди
68'
Японияда ўзгариш: Шион Иноуэ ўрнига Хироки Ито тушди.
68'
Японлар бурчак тўпи ишлашди
67'
Комилов чап қанотдан узатма берди. Ўр инбоев рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллай олмади
65'
ВУУУУУУҲ! Ўзбекистонликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Яхшибоев жарима майдончасига кириб, Ўринбоевга узатма берди. Забиҳилло тўпни эгаллади ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди...
64'
Ўринбоев майдон марказида тўпни кўкраги билан қайтариб, олдинга чизиққа ташлаб берди. Аммо у ерда бизникилардан ҳеч ким йўқ эди
63'
Олимпиячилармииз кўпроқ ҳимояда ўйнаш бошлашди. Яна қарши ҳужумдан фойдаланишимиз мумкин
58'
Кагава чап қанотдан жарима майдончамизга кириб келди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди
54'
ВУУУУУУУҲ! Ҳисоб 5:0га, Яхшибоев хат-трикка эришишига бир бахя қолди!!! Комилов чап қанотдан юқорилатиб узатма берди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпни Жасур эгаллади ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп устун ва тўсин кесишган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди!
51'
Японларнинг ҳужуми. Ботирали Эргашев дарвозасини тарк этди ва тўпни эгаллаб олди. Баракалла
50'
Акром Комилов чап қанотдан Япония жарима майдончасига кириш арафасида ҳимоячи уни йиқитди, аммо хитойлик ҳакам жарима зарбаси белгиламади
49'
Хавфли вазият! Миёши жарима майдончамизга яқинлашиб келиб, 18 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.
47'
ГОООООООООЛ! Жасурбек Яхшибоеееееев! 4:0! Майдон марказидан берилган узатма натижасида "Пахтакор" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди, бир ҳимоячини алдади ва чап оёқда олис бурчакни ишғол қилди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди. Ўзбекистонликларга омад тилаб қоламиз
46'
Иккинчи бўлим бошида Япония термасида иккита ўзгариш бўлди.
'
Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки 45 дақиқа ичида рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллашди. Баҳс бошиданоқ ўзбекистонликлар ташаббусни ўз қўлларига олиб, ҳужумкор ўйин намойиш қила бошлашди. Вакилларимиз бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин 31-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов 16 метрлардан кучли зарба бериб, ҳисобни очди.
Японлар ҳали ўзига келиб улгурмасидан терма жамоамиз рақиб дарвозасига яна 2 марта йўл топишди. Ҳамдамов ва Яхшибоевнинг голлари эвазига Ўзбекистон 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Хитойда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал босқичига старт берилди. Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.