Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 24-тур

15 февраль, соат 00:00

БАРСЕЛОНА

Адриано (3)
Месси (36, 68)
Санчес(53)
Педро (56)
Неймар (89)

6 : 0

РАЙО ВАЛЬЕКАНО

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Вальдес
Дани Алвес
Пике
Пуйоль
Адриано
Бускетс
Фабрегас
Иньеста
Санчес
Месси
Педро
  Рубен
Арбилья
Зе Каштру
Сауль
Мохика
Баена
Трашоррас
Рочина
Буэно
Яго Фальке
Ларривей

Матн

90+3'
Ўйин тугади.
91'
Неймар жуда чиройли голга муаллифлик қилди. У майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдонига кирмай жуда кучли зарба берди. Дахшатли гол.
90'
Гоооооооооооооооол
80'
«Барселона»нинг навбатдаги ҳужуми хавфли кўриниш олди. Санчеснинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
77'
Месси майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Тельо тушди.
75'
«Барселона» яна тўпни назорат қилишни бошлади.
72'
Пуйол ўрнига Маскерано тушди.
70'
Яна Месси. Фанрегас марказдан тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдонига кириб, тўпни Санчесга узатди. Санчес ўз навбатида Мессини топди ва Лео секингина дарвозанинг узоқ бучагини нишонга олди.
69'
Гоооооооооол 5:0.
68'
«Барселона»нинг навбатдаги ҳужумини Неймар йўққа чиқарди. У анча вақт майдонга тушмаганини билдириб қўйди. Офсайд чизиғида ҳужумчи тўпни эгаллаб олди, лекин шошиб қолди.
66'
Эх Лео. Месси қизғанчиқлик қилди. У жарима майдонига марказдан ёриб кирди ва дарвоза томон зарба берди. Сал чапроқда Неймар очиқ турган эди.
64'
Каттагина танаффусдан кейин Неймар майдонга тушди. Адашмасам, у Педрони алмаштирди.
62'
«Барселона»нинг яна бир ажойиб ҳужуми. Месси тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб олди ва уни чапроқдаги Санчесга ташлаб берди. Санчес тўпни тўхтата олмади ва қанотга кетиб қолди. Унинг тўп узатишидан кейин ҳимоячилардан қайтган тўпга Алвес зарба берди, лекин ноаниқ.
60'
«Барселона» жуда жуда яхши ўйнамоқда. Тўп узатишлари ҳам оддий эмас, чиройли кўриниш ола бошлади. Масала ҳал қилинди энди «Сити» билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда.
58'
Фабрегас майдон марказидан олдинга борди ва тўпни Иньестага узатди. Иньеста оёғини чалкашитириб тўпни яна Фабрегасга узатди. Ярим ҳимоячи Педрони топди ва ҳужумчи бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
57'
Гоооол 4:0.
56'
Месси бугун ўзининг 12-голини урган бўлса, саккизинчи голли узатмасини амалга оширди.
55'
Жимликни Месси бузди. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Месси битта тўп узатиши билан Санчесни дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқарди. Алексис эса жарима майдонига кирмасданоқ дарвозабонни доғда қолдирди. Секингина, лекин жуда аниқ зарба билан.
54'
Гооооооооооооооол
52'
Иккинчи бўлим жуда зерикарли давом этмоқда. Тўп майдон марказида думалаб юрибди. Ҳеч қандай вазият йўқ
50'
Меҳонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири чап қанотдан ривожланди. Ярим ҳимоячи тўпни аргентиналик ҳужумчи Лаварелага узатди. Пикедан яккакурашда устун келган ҳужумчи бош билан зарба берди, лекин ноаниқ.
48'
Кутилмаганда «Райо» иккинчи бўлим аввалида тўпни назорат қилишни бошлади ва анча вақт «Барселона»га тўп бермади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим тугади. Ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади.
42'
Педритооооо. Педро жуда зўр ҳужумчи, лекин озгина ўзини ўйламайдида. Педро қанотдан олдинга борди ва ҳимоячини тезликда ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирди. У ўзи ҳам тўпни дарвозага йўллаши мумкин эди, лекин Мессига тўп узатди ва ҳимоячи тўпни эгаллаб олди.
40'
Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Арбилио ўрнига Тито тушди.
38'
Иккинчи голдан кейин «Барселона» анча тинчланиб қолди ва майдон марказида тўп узатишлар бошланиб кетди.
36'
Бугун Бускетс майдон марказида ҳар доимгиданда фаол. У ҳужумларни бузиш билан бирга майдон марказида жуда кўп марта тўпни рақибдан олиб қўйиб ҳужумни бошламоқда.
34'
МЕССИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИ. Бу йигит нималар қилаётганини кимдир тушунтириб бера оладими? Фабрегас тўпни қанотдан олдинга бораётган Леога ташлаб берди ва Месси бағритошларча тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди. Месси жуда чиройли гол урди.
33'
Гооооооол
31'
Эслатиб ўтамиз, Месси бугун иккита гол урса, Алфредо ди Стефанодан Испания чемпионатида гол уриш бўйича ўзиб кетади.
29'
Месси!!!!!!!!! Ўнг қанотда тўпни эгаллаб олган Лео ҳимоячилар ичига ўзини отди ва учта рақибни алдаб ўтди. Бироқ дарвозабон тўпни қайтарди.
27'
Месси бугун жуда зўр ўйнамоқда. Дани Алвес кутилмаганда чап қанотда пайдо бўлди ва тўпни эгаллаб олиб, битта ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни Мессига узатди. Леонинг ўнг оёқда берган зарбасидан кейин дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
25'
«Барселона» бугун жуда ёмон ҳимояланмоқда. «Райо» навбатдаги ҳужумида ҳам кам сонли футболчилар қатнашишди. Жарима майдонига кириб берилган зарбани қайтарган Валдес ўзининг Бартесга ўхшаш қилиқларини эслаб қолди ва дарвоза бўш қолди. Ҳужумчининг очиқ дарвозага йўллаган тўпини Пике қайтарди.
23'
«Барселона»нинг навбатдаги ҳужуми. Месси майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва катта тезликда бораётган Алвесни топди. Бироқ Алвес йиқилиб тушди.
21'
Иньестааааааааа. Доцент, профессор, академик. Ҳар қандай футбол унвонига муносиб бу футболчи. Андрес майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва битта ҳимоячини орқа томонга алдади. Кўпчилик унинг тўпни ҳимоячиларга узатишини кутган эди, лекин Иньеста тўпни бутун бошли майдондан ўтказиб ҳужумдаги Алексисга етказиб берди. Санчес катта зона бўйлаб олдинга борди ва Мессига тўпни ташлади, бироқ Лео тўпга етмади.
19'
«Барселона» 25 метрлар масофадан жуда яхши жарима зарбаси тепиш имконига эга бўлган эди. Мессининг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегди, қайтган тўпга Алвес кучли зарба берди, лекин тўп юқорилаб кетди.
17'
!!!!!!!!!!!!!! Педро чап қанотда тўпни эгаллаб олди ва ҳимоячиларни жуда ажойиб тарзда ортда қолдириб, жарима майдонига ёриб кирди. Унинг узор бурчакка йўллаган зарбаси тўсинга тегди.
15'
«Барселона» бу мавсумда бурчак тўпларидан кейин жуда кўп гол қўйиб юбормоқда. Лекин бу гал меҳмонлар стандартдан фойда чиқара олишмади.
14'
Мадридликлар бугун қарши ҳужумда жуда яхши ўйнашмоқда. Навбатдаги ҳужумда иккита футболчи қатнашмоқда. Қанотдаги футболчи тўпни ҳужумдаги шеригига етказиб бермоқчи бўлди, лекин Пуйол тўпни қайтарди. Бурчак тўпи.
12'
!!!!!!!!!!!!!!! Мессииииииииииии. Бускетс яккакурашда тўпни рақибдан олиб қўйди ва жарима майдони яқинида Фабрегас тўпни Мессига ҳаволатиб ташлади. Лео тўпни кўкраги билан тўхтатиб олди ва бир айланиб дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди.
10'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Буни майдонни кўриш дейишади. Меҳмонлар дарвозабони тўпни ўйинга киритиб берди. Тўпни «Райо» футболчиси бош билан уриб юборди. Майдон марказида дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини кўрган Иньеста дарвоза томон зарба йўллади, лекин озгина ноаниқ.
8'
«Барселона» навбатдаги голни ҳам киритиши мумкин эди. Фабрегас қанотдан олдинга борди ва Педрони жуда яхши вазиятга олиб чиқди. Педрито зарба берди ва дарвозабон тўпни қайтарди, лекин барибир офсайд қайд этилди.
6'
!!!!!!!!!!!! «Райо» жавобни узоқ кутдримади. Ҳужумга берилиб кетган «Барселона» тўпни олдириб қўйди ва меҳмонлар катта куч билан олдинга боришди. Ҳужумчининг берган зарбасини Валдес ишонч билан қайтарди.
4'
Адриано ҳисобни очди. Адриано Корреа жуда чиройли ҳаракатлари билан жарима майдонига яқин жойда ҳимоячиларни чалғитди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Ажойиб гол.
3'
Гооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол
1'
Ўйин бошланди.
'
Ассаломуа алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни «Барселона» ҳамда «Райо Вальекано» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.