Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

AFC U23 championship

Финал. 27 январь, соат 13:30. Бош ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Уммон)

ВЬЕТНАМ

Нгуен Чуанг Хай (41)

1 : 2

ЎЗБЕКИСТОН

Рустам Ашурматов (8)
Андрей Сидиров (120)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Ботирали Эргашев
02.Рустам Ашурматов
20.Достон Турсунов
05.Аббос Отахонов
04.Акром Комилов
06.Азизжон Ғаниев
07.Одилбек Хамробеков
08.Жасур Яхшибоев
17.Достонбек Ҳамдамов
10.Жавоҳир Сидиқов
09.Забиҳилло Ўринбоев (C)
  01.Буй Тян Дунг
02.Пам Чуан Ман
04.Буй Тян Дунг (II)
06.Луонг Чуан Труонг (С)
08.Пам Дук Хью
10.Нгуен Конг Пуонг
11.До Дуй Ман
14.Пан Ван Дук
17.Ву Ван Тан
19.Нгуен Чуанг Хай
21.Тран Дин Тронг
ЗАҲИРА
Дилшод Ҳамроев
Раҳим Давронов
Исломжон Қобилов
Ҳожиакбар Алижонов
Хусниддин Ғофуров
Ойбек Рустамов
Суҳроб Нуруллоев
Абдужамол Исроилов
Дониёр Нарзуллаев
Андрей Сидоров
Бобур Абдухолиқов
 
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Жасурбек Яхшибоев (10)
Одил Ҳамробеков (35)

Матн

'
ҒАЛАБА МУБОРАК, ҚАДРЛИ ВАТАНДОШЛАР!!!
120+2'
Ўйин якунланди! Ўзбекистон - ЧЕМПИОН!!!
120'
ГООООООООООООЛ! ГОООООООЛ! ГООООООООЛ!!!! Андрей Сидоров, 2:1! Бурчакдан етказилган узатмани "Қўқон-1912" ҳужумчиси оёқ билан дарвозага жойлаб қўйди!!!
118'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Андрей Сидиров туширилди
116'
Ҳамдамов олис масофадан кучли зарба берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди
115'
Бурчак тўпини бартараф этган вьетнамиклар қарши ҳужум ташкил қилишди. Ха Дук Чин бош билан зарба йўллаши оқибатида тўп устун ёнидан ўтиб кетди
14'
Нарзуллаев бурчак тўпи ишлади
111'
Достонбек Турсунов ва До Дуй Ман огоҳлантириш олишди
109'
Рақибларда ўзгариш амалга оширилди
107'
Қани олға, Ўзбекистон!
106'
Иккинчи экстра тайм бошланди
105'
Биринчи экстра-тайм тугади
103'
Аббос Отахонов ўрнига Бобир Абдихолиқов майдонга туширилди
101'
Ҳамробековга қўполлик ишлатишди
100'
14-рақам Ван Ван Дук узоқдан зарба йўллаганди
99'
Жарима зарбаси уришди рақиблар. Хайрият, ҳеч нарса бўлмади. 99-дақиқа ўтиб бормоқда.
97'
Достоннинг зарбаси, ажойиб чиққанди. Аммо яна бурчак тўпи!
94'
Дарвозабон кучсиз зарбани қайтарди
94'
Достон Ҳамдамов бурчакдан тўпни оширади
91'
Биринчи экстра-тайм бошланди
92'
Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунига етди. Энди 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимлар бўлиб ўтади.
90'
Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Сўнгги дақиқа бошланди
89'
Рақиб ҳужуми бартараф этилди
87'
Уххх, Сидиқов бош билан зарба йўллаганди
85'
Сидиқовнинг зарбаси ўхшамади.
83'
Гол ура олмаган Ўринбоев қоидани бузди
83'
Дарвозагача 5-6 метр масофа эди-я, қандай ҳужум, дарвозабон ҳам хато қилиб берувди-я! Забихилло Ўринбоев
82'
Ён чизиқдан тўпни оширгандик, аммо...
80'
Вьетнамда ўзгариш: Нгуен Конг Пуонг ўрнига учинчи Буй Тян Дунг туширилди
77'
Терма жамоамиз ижросидаги бурчак тўпи самара бермади
76'
Вууууҳ! Комилов чап қанотдан берган узатма зарбага айланиб кетди. Яқин бурчакка кираётган тўпни Буй Тян Дунг майдон ташқарисига чиқариб юборди
71'
Ҳамдамов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб, пенальти ишлашга ҳаракат қилди, аммо Ал-Каф унга ишонмади
67'
Майдон қордан тозаланганига қарамай, ўйин оғир кечмоқда. Футболчилар тез-тез тўпни йўқотишмоқда
63'
Жавоҳир Сиддиқов рақиб жарима майдончасига кириб бориб, йиқилди. Аммо пенальти йўқ
61'
Вьетнамликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпга Пан ВАн Дук зарба берди. Анча ноаниқ
58'
Вьетнамда ўзгариш: Пам Дук Хью майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ха Дук Чин туширилди
56'
Комилов чап қанотдан етказилган узатмани Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида тўхтатишга ҳаракат қилди, тўп эса ердан сакраган ҳолда Вьетнам ҳимоячиси қўлига тегди. Бу пенальти эмас
54'
ЗАРБААААА! Сиддиқов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб 10 метрлардан зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни посбон қайтаришга муваффақ бўлди
53'
Ўзбекистон терма жамоаси бурчак тўпини ўйинга киритади
51'
Эҳҳҳ! Ҳамдамов жарима майдончасининг чап томонидан ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва Ўринбоевга узатма берди. Аммо ҳимоячи Зибиҳуллога зарба бериш имконини бермади
47'
Афсус! Ҳамдамов ва Сидиқовларнинг зарбалари муваффақиятли якунига етмади
46'
Жасур Яхшибоев ўрнига Дониёр Нарзуллаев иккинчи бўлимни давом эттиради
'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам - Ўзбекистон 1:1
Гол: Р.Ашурматов, 8 - Нгуень Хай, 41
'
Ва ниҳоят майдон қордан тозаланиб бўлинди. Энди иккинчи тайм 14:50да бошланади. Қор яна кучайяпти.
'
Иккини бўлимни Ўзбекистон ОТЖ футболчилари кўк рангли либосда ўтказишади.
'
Айни пайтда Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтаётган стадионни қордан тозалаш ишлари давом этмоқда. Ўйин 15 дақиқадан кейин бошланади.
'
Иккинчи бўлимда вакилларимиз кўк либосларда ўйнашади.
'
Учрашувда қисқа танаффус вужудга келди. Стадион ходимлари майдонни қордан тозалошмоқда.
45+4'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Вьетнам-Ўзбекистон 1:1. Танаффус.
45+4'
Ҳамробеков ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
45+2'
Вуууҳ! Қанотдан етказилган узатма рақиб жарима майдончаси ичидаги Ҳамдамовга етиб келди. Достон 12 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
45'
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
44'
Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимда майдонга кўк рангли формада майдонга тушади. Биринчи бўлимда оқ формада ўйнаган футболчиларимиз қорнинг фонида кўриниши қийин бўлмоқда
43'
Чизиқлар яна қордан тозаланди
41'
ГОЛ! Нгуен Чуанг Хай жаримадан чиройли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Эргашев тўпга ташланди, аммо қайтара олмади
40'
Вьетнамликлар жарима зарбаси тепадиган бўлди. Дарвозамизгача 20 метр масофа
37'
Вуууууҳ! Азизжон Ғаниев олис масофадан кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
35'
Одилжон Ҳамробеков сариқ карточка олди. У асабларини жиловлай олмасдан, қоидани бузган рақиб футболчисига ташланди
34'
Вьетнам кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
32'
Ғаниев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Ўринбоев бир ҳимоячидан ўтиб кетаётганида, рақиб футболчиси уни йиқитди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
28'
Вьетнамликлар деярли майдон марказида белгиланган жарима тўпини жарима майдончамизга етказишди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди
27'
Шароит оғир бўлишига қарамай, терма жамоамиз комбинацион ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилмоқда
25'
Ўйинда кичик пауза юзага келди. Ташкилотчилар майдон чизиқларини кураклар билан тозалаб чиқишмоқда
23'
Қор ёғишда давом этмоқда. Майдондаги қор қалинлиги ошиб бормоқда. Ҳар иккала жамоанинг қийин бўлиши табиий
19'
Вууууҳ! Достон Ҳамдамов 19 метрлардан аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни мушти билан уриб юборди
8'
ГОООООООООЛ

Рустамжон Ашурматов бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозасига жойлаб қўйди
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ
U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам - Ўзбекистон 0:0
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Хитойда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун ҳал қилувчи ўйин бўлиб ўтади. Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари соат 13:00дан бошлаб чемпионлик учун кураш олиб боришади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.