Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2017/2018

21-тур, 2018 йил 27 январь, соат 20:15

ВАЛЕНСИЯ

Санти Мина (58)

1 : 4

РЕАЛ МАДРИД

Крштиану Роналду (16-пенальти, 38-пенальти)
Марсело (84)
Тони Кроос (89)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Нето (Д)
21.Мартин Монтойя
14.Хосе Гайя
15.Тони Лато
24.Эсекьель Гарай
16.Жофрей Кондогбиа
10.Даниэль Парехо
17.Франсис Коклен
07.Гонсало Гуедес
19.Родриго
22.Санти Минья
  01.Кейлор Навас (Д)
06.Начо
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
12.Марсело
14.Каземиро
10.Лука Модрич
08.Тони Кроос
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
11.Гарет Бэйл
ЗАҲИРА
01.Хауме Доменек (Д)
30.Начо Видаль
18.Карлос Солер
06.Неманья Максимович
11.Андреас Перейра
08.Лусиано Виетто
09.Симоне Дзадза
  13.Кико Касилья (Д)
15.Тео Эрнандес
21.Борха Майорал
23.Матео Ковачич
18.Маркос Льоренте
20.Марко Асенсио
17.Лукас Васкес
САРИҚ КАРТОЧКА
Хосе Луис Гайя (60)
 
Гарет Бэйл (52)
Рафаэль Варан (63)
Карвахаль (71)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Валенсия" - "Реал" 1:4.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
ГООООООЛ! Тони Кроос, 1:4! Ажойиб гол! Германиялик футболчи рақиб жарима майдончаси ташқарисида Ковачич билан "девор" ўйнаб олиб, аниқ зарба билан дарвоза бурчагига тўпни жойлади. Голнинг ажойиблиги шундаки, Ковачич узатмани товониб билан берганди
88'
"Реал"да ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Матео Ковачич туширилди
87'
Парехо огоҳлантириш олди
84'
ГООООООЛ! Мерсело, 1:3! Бразилиялик футболчи Асенсио билан девор ўйнаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба берди. Нето оёқлари орасида тўпни ўтказиб юборди
82'
ВУУУҲ! Роналду яна бир имкониятдан фойдалана олмади! Модрич ўнг қанотда Асенсио билан "девор" ўйнади ва 11 метрли нуқта устига узатам берди. Роналдунинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
79'
Вуууҳ! Роналду жаримадан хавфли зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
78'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Марко Асенсио туширилди
75'
"Валенсия"да ўзгариш: Родриго ўрнига Симоне Дзадза туширилди
71'
Парехо етказиб берган жарима тўпини мадридликлар қайтаришди
71'
Карвахаль сариқ карточка олди.
69'
"Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Лукас Васкес туширилди
68'
ВУУУУУҲ! Роналду ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Бэйл ўнг қанотдан бир ҳимоячидан чиройли ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Роналдуга узатма берди. Криштиану берган зарбани Нето қайтарди
67'
Кўршапалаклар тинимсиз ҳужум ташкил қилишмоқда
66'
ВУУУУУҲ! Навас муқаррар голдан қутқарди! Мезбонлар қисқа паслар орқали ажойиб комбинация ташкил қилишди. Парехо 14 метрлардан зарба йўллади. Кейлор оёғи билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди
63'
Рафаэль Варан огоҳлантирилди
62'
Вууууҳ! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин ҳимоячи қайтарган тўпни Бэйл эгаллади, аммо яқин масофадан муваффақиятли зарба бера олмади
60'
Хосе Луис Гайя сариқ карточка олди
59'
ГООООООЛ! Санти Мина, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани Санти бош билан дарвозага жойлаб қўйди
55'
Крооснинг узатмасидан кейин Роналду рақиб жарима майдончасига кирди ва йиқилиб тушди. Қоидабузарлик йўқ, у ўзи сирпаниб йиқилиб тушди
52'
Гарет Бэйл сариқ карточка олди
50'
Қанотдан етказилган узатмани Навас эгаллади
48'
Санти Мина жарима майдончаси кираётганида Каземирога урилиб йиқилди. Қоидабузарлик юз бермади
46'
Иккинчи тайм аввалида "Валенсия"да ўзгариш бўлди: Гедеш ўрнига Карлос Солер тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Валенсия" - "Реал" 0:2. Танаффус
45+2'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Валенсия" - "Реал" 0:2. Танаффус
45+1'
Вуууҳ! Гедеш жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
ВУУУУУУҲ! Родриго бўш дарвозани ишғол эта олмади! Санти Мина ўнг томондан жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берилди. Родриго тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
42'
Каземиро жарима майдончаси ичида Парехони йиқитилди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
38'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 0:2! Португалиялик футболчи бу сафар ҳам дарвозабонга имконият қолдирмади
37'
"Валенсия" дарвозаси томон яна бир пенальти! Ҳимоячи бу сафар Бенземани йиқитди
35'
Навас мезбонларнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди
34'
"Валенсия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
31'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Нето муштлари билан тўпни уриб юборди
28'
Парехо ўнг қанотдан жариам тўпини ўйинга киритди. Кондогбия бош билан тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп майдонни тарк этди
27'
Оҳо! Марселонинг узатмасидан кейин Роналду чап томондан жарима майдончасига кириб, деярли бирга бир вазиятда кучсиз зарба берди. Нето тўпни ушлаб олди
27'
Қанотидан етказилган узатмани Навас эгаллаб олди
26'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Роналду ўйин қоидасини бузди
25'
Роналду жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
25'
ВУУУУУҲ! Кондогбия жарима майдончаси ташқарисидан ўта хавфли зарба йўллади. Кейлор Навасдан ажойиб сэйв!
21'
Кўршапалаклар "Реал" жарима майдончаси ичида дарвоза томон 2 марта зарба беришди. Тўп ҳар сафар ҳимоячиларга тегиб қайтди
18'
Хавфли вазият! Бэйлнинг узатмасидан кейин Роналду рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо кейинчалик уни мезбон футболчисига олдириб қўйди ва ўзи қоида бузди
16'
ГОООООЛ! Криштиану Роналду, 0:1! Португалиялик футболчи 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланди
15'
Пенальти! "Валенсия" дарвозасига! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритилганидан кейин мадридликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва жарима майдончаси ичида Роналду йиқитилди
14'
"Валенсия" бурчак тўпи ишлади
11'
Марсело ўз қанотидан анча ноаниқ узатма берди
10'
Вууууҳ! Родриго "Реал" жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олиб, 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
7'
ВУУУУУУУҲ! "Реал" гол уришга жуда яқин келди! ҚАнотдан етказилган узатмага "Валенсия" посбони чиқиб келди ва тўпни эгаллашга ҳаракат қилди. Аммо Нето ҳимоячига урилиб кетиши оқибатида тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўп эса Бэйлга келиб тушди ва 14 метрлардан зарба берди. Нето дастлаб зарбани қайтариб, сўнгра тўпни эгаллаб олди
6'
"Реал" жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Ҳимоячилар ва дарвозабон бир-бирларини яхши тушунишмади. Хавф бир амаллаб бартараф этилди
4'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда
1'
Учрашувга старт берилди. Тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди
'
Бугун "Валенсия" оқ, "Реал" кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилишади
'
Диққат, жамоалар "Месталья" стадионига чиқиб келишди
'
Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра баҳси "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган ва унда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилганди
'
Испания чемпионатининг 21-тури доирасида марказий ўйин бошланиш арафасида. "Валенсия" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилмоқда
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини якунлиб, энди эътиборимизни Испания Ла лигасига қаратамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.