Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2017/2018

24-тур, 2018 йил 17 февраль, соат 20:15

ЭЙБАР

0 : 2

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (16)
Жорди Альба (88)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Марко Дмитрович (Д)
04.Иван Рамис
18.Анаитц Арбилла
15.Хосе Анхель
02.Фабиан Орельяна
24.Жоан Жордан
03.Папе Диоп
08.Такаши Инуи
14.Дани Гарсия
11.Рубен Пенья
17.Кике
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
23.Самуэль Умтити
08.Андрес Иньеста
05.Серхио Бускетс
15.Паулиньо
20.Серхи Роберто
04.Иван Ракитич
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
ЗАҲИРА
13.Асьер Риесго (Д)
20.Иван Альехо
07.Андер Капа
22.Давид Ломбан
05.Гонсало Эскаланте
21.Педро Леон
19.Чарльз
  13.Яспер Силлессен (Д)
19.Люка Динь
02.Нельсон Семеду
24.Йерри Мина
14.Филиппе Коутиньо
22.Алейш Видаль
11.Усман Дембеле
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Фабиан Орельяна (66, иккинчи огоҳлантириш)
 

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Эйбар" - "Барселона" 0:2.
90+2'
Коутиньо жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб бориб, Мессига яхши пас берди. Лео эса аниқ зарба бера олмади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
"Барса"да ўзгариш: Нельсон Семеду майдонга тушди.
88'
ГООООООЛ! Жорди Альба, 0:2! Коутиньо диагонал узатма билан ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Видални тўп билан таъминлади. Алеиш тўпни тўхтатмасдан жарима майдончасидаги Мессига етказди. Лионелнинг бирга-бир вазиятда берган зарбасини Дмитрович қайтарди. Чап қанотдан ёрдамга келган Альба ўнг оёғи билан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди
86'
Мессси жарима майдончаси ичида йиқитилди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
85'
ВУУУУУҲ! Алеиш Видаль яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Дмитрович оёғи билан зарбани қайтарди!
83'
"Эйбар"да ўзгариш: Жоан Жордан ўрнига Шарлес тушди
80'
Оҳо! Инуи чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген тўпга эга чиқди
80'
Вууууҳ! Коутиньо чиройли узатма билан Мессини бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Лионель рақиб жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Аммо Дмитрович унинг ниятини пайчади ва хавфни бартараф этди
78'
"Эйбар" бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай, ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда
74'
"Эйбар"да ҳам ўзгариш: Папе Диоп ўрнига Гонсало Эскеланте тушди
74'
"Барса"да ўзгариш: Паулиньо ўрнига Алеиш Видаль тушди
69'
Ҳакам "Эйбар" бош мураббийини захира ўриндиғидан четлатди
69'
Суарес ва Коутиньо ўзаро "девор" ўйнашди. Луис яккама-якка вазиятга чиқди, аммо офсайд
67'
Луис Суарес бирга-бир чиқиб кетди, аммо рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
66'
Ҳиссиётларини жиловлай олмаган Орельяна иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
66'
Папе Диоп сариқ олди
64'
"Эйбар" ўйиндаги олтинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Альба хавфни бартараф этди. Эътиборли томони, "Барселона" ҳали бирор марта бурчак тўпига эга бўлмади
63'
"Барса"да дастлабки ўзгариш: Иньеста ўрнига Фелиппе Коутиньо тушди
58'
Орельяна сариқ карточка олди. Иньестага нисбатан хавфли ўйнади
56'
Орельяна ўнг қанотдан "Барса" жарима майдончасига кириб келди ва марказга яхши узатма берди. Аммо Такаши Инуи дарвоза томон аниқ зарба бера олмади
55'
Жордан чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бор-йўғи бурчак тўпи ишлади
52'
Месси чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва нариги қанотдан ичкарига кираётган Суаресга пас берди. Луиснинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
50'
Суареснинг узатмасидан кейин Паулиньо бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Аммо бразилиялик футболчи тўпни ерга тушириб олгунча ҳимоячи етиб келди ва хавфни бартараф этди
48'
Андрес Иньеста сариқ карточка олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам вақт қўшмади. Ҳозирча "Эйбар" - "Барселона" 0:1. Танаффус
42'
Месси аниқ узатма билан чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Альбага узатма берди. Ҳакамлар офсайд қайд этиб, хатога йўл қўйишди
39'
"Эйбар" бурчак тўпини ўйинга киритди. Альба тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтаётганида ҳимоячи уни фол орқали йиқитди
37'
ВУУУУУҲ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес чап қанотдан дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Уругвайлик футболчи дарвозабонни алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба бермасдан, тўпни орқадан етиб келган Лионелга етказишга қарор қилди. Аргентиналик футболчининг зарбасидан кейин олис устунга тегиб қайтди. Месси бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади
36'
Кике олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
33'
Месси чап қанотдан олдинга ўтаётган Альбага узатма берди. Альбанинг ҳаволатиб берган узатмасига Паулиньо бош билан зарба берди. Тўпни Дмитрович эгаллаб олди
32'
Эҳҳҳ Жордан! Яхши имкониятдан фойдалана олмади. У жарима майдончасига кириб келди ва 15 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
28'
Жамоалар очиқ ўйин намойиш қилишмоқда. "Эйбар" футболчилари асло ҳимояда ётиш ҳақида ўйлашмаяпти
22'
Ракитич ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Бмитрович тўпни эгаллаб олди
19'
ВУУУҲ! Орельяна жарима майдончаси ташқарисидан жуда хафли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
16'
ГОООООЛ! Луис Суарес! "Барса" қарши ҳужумда мезбонларни жазолади. Мессининг идеал узатмасидан кейин Суарес бирга-бир вазиятга чиқди ва уругвайлик футболчи дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди!
15'
"Эйбар" рақибга нисбатан юқори прессинг ишлатишга ҳаракат қилмоқда
12'
"Эйбар" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарбани Тер Штеген эгаллаб олди
11'
"Барса" қарши ҳужумга ўтди. Мессининг узатмасидан кейин Альба яккама-якка вазиятга қочиб кетди. Аммо лайнмен байроқчасини кўтарди. Офсайд
10'
"Эйбар"нинг бурчак тўпи самарали чиқмади
9'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди: чап қанотдан етказилган узатмани Пике майдон ташқарисига чиқариб юборди
6'
"Эйбар"дан хавфли жавоб ҳужуми. Ўнг қанотга етказилган узатмани Умтити қайтара олмади. Натижада Орельяна жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
5'
ЭҲҲҲҲ! "Барселона" футболчилари ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади! Месси аниқ пас билан Суаресни яккама-якка вазиятга чиқарди. Луис дарвозабонни алдаб ўтдию, аммо зарба беришга улгурмади. Уругвайлик футболчи тўпни орқадан ёрдамга келган Альбага узатди. Хордининг зарбасини ҳимоячи қайтарди
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Испания Ла лигасининг 24-тури доирасида "Эйбар" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда.
'
Ассалому алаайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.