Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания чемпионати, 36-тур

«Эл-класико», 6 май, 23:45. Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (10)
Лионель Месси (53)

2 : 2

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (15)
Гарет Бэйл (72)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
23.Самуэль Умтити
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
20.Сержи Роберто
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
14.Филиппе Коутиньо
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
  01.Кейлор Навас (Д)
06.Начо
04.Серхио Рамос
12.Марсело
05.Рафаель Варан
10.Лука Модрич
08.Тони Кроос
14.Каземиро
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
11.Гарет Бэйл
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
25.Томас Вермален
02.Нелсон Семеду
06.Денис Суарес
15.Паулиньо
11.Усмон Дембеле
17.Пако Алькасер
  13.Кико Касилья (Д)
03.Хесус Вальехо
15.Тео Эрнандес
20.Марко Асенсио
23.Матео Ковачич
24.Даниэль Себальос
17.Лукас Васкес
САРИҚ КАРТОЧКА
Лионель Месси (45)
Луис Суарес (44)
 
Начо (12)
Рафаэль Варан (31)
Серхио Рамос (45)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Сержи Роберто (45+3Ғ
 

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. Тоомнлар жанговар дурангга имзо чекишди
90+5'
"Реал" сўнгги дақиқаларда кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди
90+4'
"Барселона" нақ 4 киши бўлиб олдинга ўтиб кетди. Аммо Паулиньо Ракитичга аниқ узатма бера олмади ва ажойиб вазиятни йўққа чиқарди
90+3'
Бурчак тўпидан кейин Паулиньо зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвозагача етиб бормади
90+3'
Паулиньо бурчак тўпи ишлади.
90+1'
"Барселона"да ўзгариш: Луис Суарес ўрнига Пако Алькасер тушди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
85'
"Мадрид" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос офсайдда қолди
84'
"Реал"да ўзгариш: Кроос ўрнига Матео Ковачич туширилди
84'
Марсело узатма берди. Альба бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
82'
Вууууҳ! Яна бир хавфли вазият! Месси бу сафар чап қанотдан кириб, ўткир бурчак остида ўнг оёқда зарба берди. Навас қутқарди!
82'
ВУУУУУУУҲ! Рамоснинг хатосидан кейин Месси тўпни эгаллаб олди, у жарима майдончаси ичида Рамосни яна бир марта алдаб, чап оёқда олис бурчак томон айланма зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
77'
"Реал"нинг икки футболчисига сариқ карточка кўрсатилди. Бэйл қоидабузарлик учун, Марсело эса аввалги вазиятда симуляция ишлатди деб ҳисоблангани учун
76'
Эҳҳҳ, ҳакам! Хорди Альба ўз жарима майдончаси ичида Марселони чалиб йиқитди. Аммо Эрнандес жим!
75'
Лукас Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
72'
ГООООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:2! Жарима майдончаси остонаси томон очилаётган уэльслик футболчига Асенсио узатма берди. Бэйл тўпни тўхтатмасдан 18 метрлардан аниқ зарба берди. Тер Штеген ожиз қолди. Чиройли гол!
71'
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди
70'
ВУУУУУУУУҲ! Мезбонлар даҳшатли қарши ҳужум ташкил қилишди. Леонель Месси яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Кейлор Навас тўғри позиция танлагани учун ажойиб сэйв намойиш қилди!
67'
Асенсио жарима майдончаси ичида зарбавор вазиятга чиқди. Аммо тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди
66'
Тўп назорати Зидан шогирдлари томонига ўтди
65'
Бэйл Пикенинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб жарима майдончасига кирди, аммо Умтити унга имконият бермади. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
63'
Месси ижросидаги жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
63'
Месси ижросидаги жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
62'
Начо ўз жарима майдончаси яқинида Мессини йиқитди. Дарвозагача 25 метрлар...
59'
ВУУУУУУҲ! "Барселона" ўта хавфли ҳужум ташкил қилди. Суареснинг узатмасидан кейин Семеду ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва Паулиньога узатма берди. Бразилиялик футболчига тўпга бироз ета олмади ва Навасга урилиб кетди. Ҳаммаси жойида, Кейлор ўйинни давом эттиради
58'
"Барса"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Паулиньо туширилди. Мухлислар Андресни олқишлар билан кузатиб қўйишди. Иньеста фаолиятида сўнгги класикода иштирок этди
56'
Начо ўнг қанотдан узатма берди. Тўп Тер Штегеннинг ўлчасига айланди
53'
ГООООООООООЛ! Лионель Месси, 2:1! Луис Суарес қанотда Варан билан тўп учун кураш олиб борди ва қоидани бузган ҳолда рақибидан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди. Ҳакамлар фол қайд этишмади. Уругвайлик футболчи Мессига пас берди. Лео рақибнинг икки футболчисини алдаб, 16 метрлардан ўта аниқ зарба берди.
52'
ВУУУУУҲ! "Реал" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Асенсио иккига-икки вазиятда рақиб жарима майдончасига кираётган Бэйлга узатма бермади ва ўзи 14 метрлардан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
50'
Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвоза яқинига узатди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
47'
Оҳо! Марсело "Барса" жарима майдончаси ярим айланаси ичидан зарба берди. Ноаниқ
46'
Иккинчи бўлим бошланиб кетди
46'
"Реал"да эса кутилмаган ўзгариш: Роналду ўрнига Асенсио туширилди
46'
"Барса"да кутилган ўзгариш: Коутиньо ўрнига Нелсон Семеду туширилди
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Реал" 1:1. Танаффус
45+3'
Аслида бир дақиқа олдин Бэйл майдондан четлатилиши крак эди. У очиқчасига Умтитининг оёғига бутсанинг тишлари билан тепганди
45+3'
Сержи Роберто қизил карточка олди. Йўқ жойдан! Ҳимоячи тўпсиз жойда Марселонинг елкасига зарба берди. Бразилиялик футболчи йиқилиб беришни ўхшатди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Месси ҳам огоҳлантирилди. Рамосга нисбатан ишлатилган қўполлик учун
44'
Луис Суарес ва Серхио Рамос огоҳлантириш олишди
42'
ВУУУУУУҲ! Коутиньонинг узатмасидан кейин Месси жарима майдончасига кирди ва Навасни алдашга ҳаракат қилди. Кейлор сўнгги паллада қўллари билан тўпни ён томонга уриб юбориб, хавфни бартараф этди
40'
Оҳо! Мадридликлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Бенза рақиб жарима майдончасига кирар-кирмас олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
38'
Мезбонлар Марсело қанотидан кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда. Бразилиялик ҳимоячининг узатмасига Роналду бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
37'
Месси жарима тўпини рақиб жарима майдончасига етказди. Умтити тўпга зарба берди. Офсайд
31'
Рафаэль Варан огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Суаресни қўли билан тортиб йиқитди
30'
Вууууҳ! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин Альба яккама-якка вазиятга чиқаётганди, Бэйл тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
28'
Вууууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Криштиану чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
27'
ВУУУУУУУҲ! Бэйлнинг узатмасидан кейин Роналду бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтарди!!!
26'
Кроос жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Ноаниқ
24'
Марсело чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Пике боши билан тўпни қайтарди. Начо ўнг қанотдан тўпни "Барса" жарима майдончасига қайтарди. Роналду бош билан зарба берди, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди
22'
"Барселона" узоқ вақт тўпни назорат қилди, аммо иш хавфли вазиятгача етиб бормади
19'
Вууууҳ! Чап қанотдан олдинга ўтаётган Альбага Месси узатма берди. Хорди тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди, аммо бу ишни муваффақиятли амалга ошира олмади
15'
ГООООООООЛ! Криштиану Роналду, "Барселона" - "Реал" - 1:1! Ҳужумни португалиялик футболчининг ўзи бошлаб берди. У чап қанотдан мезбонлар жарима майдончасига кирди ва товони билан Кроосга узатма берди. Тони олис устун томондаги Бенземага юқоридан узатма берди. Каримнинг бош билан пасидан кейин Роналду яқин масофадан дарвозани забт этди!
12'
Начо сариқ карточка олди
10'
ГООООООООЛ! Луис СУАРЕС! "Барселона" - "Реал Мадрид" - 1:0! Мезбонлар қарши ҳужумда рақибини жазолади. Мессининг узатмасидан кейин Сержи Роберто ўнг қанот бўйлаб ёлғиз олдинга ўтди. Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Мессини ёпишди, аммо Роберто очилаётган Суаресга тўпни етказди. Уругвайлик футболчи аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди
9'
Ракитичнинг узатмасидан кейин Месси бирга-бир вазиятга қочдИ, аммо офсайд
9'
Бэйл ўнг қанотдан "Барса" жарима майдончасига узатма берди. Пике бош билан тўпни қайтарди, сўнгра уни Тер Штеген эгаллади
6'
Марселонинг ажойиб узатмасидан кейин Роналду яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо бирозгина офсайд
5'
Месси ўнг қанотдан жарима тўпини рақиб дарвозасини олдига етказди. Навас тўпни эгаллаб олди
4'
Бурчак тўпи хавфли чиқмади
4'
ВУУУУУҲ! Илк хавфли вазият! Мессининг узатмасидан кейин Суарес "Реал" жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди. Тўп Вараннинг оёғидан майдонни тарк этди
3'
Мезбонлар чап қанотдан Иньеста ва Альба ёрдамида ҳужум ташкил қилишди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
1'
Ўйин бошланди. Тўпни қаймоқранглилар киритиб беришди
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўйинга энг жанговар таркибни танлашган. Фақатгина "Реал"да Карвахал йўқлиги билиниши мумкин. "Қироллик клуби" сафида Исконинг йўқлигини билинтирмайдиган футболчилар етарли. Иско иккинчи бўлимда мадридликларни кучайтириши мумкин эди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 36-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилмоқда. Навбатдаги эл-класикодан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.