Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Финал. 26 май, соат 23:45. Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (51)
Гарет Бэйл (64, 84)

3 : 1

ЛИВЕРПУЛЬ

Садьо Мане (55)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
04.Серхио Рамос
05.Рафаель Варан
12.Марсело
02.Даниэль Карвахаль
10.Лука Модрич
14.Каземиро
08.Тони Кроос
22.Иско
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  01.Лорис Кариус (Д)
06.Деян Ловрен
26.Эндрю Робертсон
04.Виржил ван Дейк
05.Жоржиньо Вейналдум
14.Жордан Хендерсон
19.Садио Мане
07.Жеймс Милнер
09.Роберто Фирмино
66.Алехандр-Арнолд Трент
11.Муҳаммад Салоҳ
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
15.Тео Эрнандес
20.Марко Асенсио
23.Матео Ковачич
17.Лукас Васкес
11.Гарет Бэйл
  22.Симон Миньоле (Д)
23.Эмре Жан
02.Натаниэль Клайн
17.Рагнар Клаван
18.Альберто Морено
20.Адам Лаллана
29.Доминик Соланке

Матн

90+4'
Ўйин якунланди! "Реал" Европа чемпионлар лигаси ғолиби! Табриклар!
90+3'
Эҳҳҳ! Роналду рақиб жарима майдончасига кирган пайтда қаердан мухлис майдонга югуриб чиқиб, ҳужумни узиб қўйди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Бензема ўрнига Марко Асенсио туширилди
85'
ВУУУУУҲ! Бэйл хет-трикка эришиши мумкин эди. У дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Ловрен хавфни бартараф этди
85'
Бу ўйинда қаҳрамон бор — Гарет Бэйл! Антиқаҳрамон ҳам бор. Лорис Кариус!
84'
ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 3:1! Уэльслик футболчи олис масофадан зарба берди. Кариус оддий вазиятда тўпни ўтказиб юборди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан сирпаниб, тўрга бориб тушди.
83'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Жеймс Милнер ўрнига Эмре Жан тушди
82'
Мане сариқ карточка олди. У Рамосга нисбатан фол ишлатди
81'
"Мадрид"нинг хавфли ҳужуми! Ўнг қанотдан етказилган узатмаган Бензема 15 метрлардан зарба берди. Кариус сэйв намойиш қилди
77'
Милнер чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Ҳимоячилар узатмани қайтаришди
75'
Кроос жарима тўпини ўйинга киритди. Бэйл офсайдда қолди
74'
ВУУУУУҲ Роналду! Криштиану дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Робертсон эса ортдан етиб келиб, тўп йўлига ўзини ташлади. Натижада Роналду бераётган зарбадан сўнг тўп ҳимоячидан оёғидан майдонни тарк этди
73'
Фирмино ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Навас тўпни эгаллади
70'
ВУУУУУУҲ! Садьо Манеееее! Сенегаллик футболчи 16 метрдан ерлатиб зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!!
69'
Вууууҳ! Олис масофадан Манега узатма берилди. Рамос сўнгги паллада хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди
67'
Бунақа голдан кейин "Ливерпуль" футболчиларининг ўзига келиши осон бўлмайди. Тўп назорати мадридликлар томонида
64'
ГОООООООООЛ! Гарет Бэйл, 2:1! Даҳшатли гол! Чап қанотдан Марсело томонидан етказилган узатмани уэльслик футболчи чалқанча услубда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!
62'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Бэйл туширилди
61'
Вуууууҳ! Начонинг узатмасидан кейин Иско жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва зарба берди. Кариус қутқарди!
60'
"Ливерпуль"нинг голидан кейин ўйиннинг темпи яна максимал дараждага кўтарилди. Майдон кескин курашлар кечмоқда. Ҳеч ким ўзниям, рақибниям аяб ўтирмаяпти
55'
ГОООООООЛ! Садьо Мане, 1:1! Бурчакдан етказилган узатмага ван Дейк бош билан зарба берди. Мане шундоққина дарвоза олдидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди
54'
ВУУУУУҲ! "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштиришига бир бахя қолди! Милнер чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Варан тўп йўналишини бироз ўзгартирди. Натижада Фирмино тўпга бироз ета олмади
53'
Бензема офсайдда қолди
51'
ГООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Эҳ, Кариус! Ёш болаларча хатога йўл қўйди! Крооснинг узатмасидан кейин Бензема тўпга ета олмади ва уни дарвозабон эгаллаб олди. Кариус эгаллаган тўпни жамоадошига отаётганида Бензема тўп йўлига оёқ қўйди. Тўп Каримнинг оёғидан дарвозга кириб кетди
48'
ВУУУУУУУҲ! Исконинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди!!! Бу вазиятда "Ливерпуль" ҳимоячилари концентрацияни йўқотиб қўйишди. Иско эса бирга-бир вазиятда 14 метрлардан зарба берганди...
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади
45+3'
Бензема жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
45'
Вуууҳ! Юқоридан "Ливерпуль" жарима майдончасига узатма берилди. Ўнг қанотдан ёрдамга келган Начо оёқ билан зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
43'
ВУУУУУУУҲ! Иско ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Роналду бош билан зарба берди. Кариус қайтарди, Бензема бўш қолган дарвозани ишғол этганди. Аммо офсайд қайд этилди. Ё Криштиану, ё Карим офсайдда қолган
41'
Кетма-кет иккита жароҳатлардан кейин ўйин темпи анча тушди
37'
Вуууҳ! Милнер кутилмаганда олдинги чизиққа узатма берди. Лаллана узатмага бироз ета олмади
36'
Дани Карвахаль ўрнига Начо тушди.
35'
Энди Карвахаль жароҳат олди. Даниель ҳам йиғламоқда. Наҳотки ўйинни давом эттира олмайди?!
32'
"Реал"нинг ҳужуми. Модричнинг жарима майдончаси томон узатмаси ҳимоячидан ўтмади
30'
Адам Лаллана тайёрланмоқда. У Салоҳнинг ўрнига майдонга тушади
29'
Муҳаммад Салоҳ ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. Унинг чап елкасидаги оғриқ уни қийнамоқда. Мисрлик футболчи кўзда ёш билан майдонни тарк этмоқда. Афсус
28'
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Навасга нисбатан фол ишлатилди, деб топилди
28'
Салоҳ майдонга қайтди. Мане эса чап қанотдан ҳужумга ўтиб, бурчак тўпи ишлади
26'
Муҳаммад Салоҳ жиддий жароҳат олган кўринади. Серхио Рамос мисрлик футболчининг йўлини қўлтиғига қисиб олиб йиқилди.
23'
ВУУУУУУУУҲ! "Ливерпуль"дан ажойиб ҳужум! Маненинг узатмасидан кейин Хендерсон ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Фирмино 11 метрли нуқта устидан тўпни эгаллаб, зарба берди. Тўп Рамосга тегиб қайтди. Тўпни эгаллаган Трент 12 метрлардан зарба берди. Навасдан ажойиб сэйв! Қойил, Кейлор! Қутқардинг "Реал"ни
22'
Оҳо! Фирмино ва Мане чап қанотдан жарима майдончасига кириб келишди. Аммо Роберто бош билан узатмани бироз ноаниқ бергани учун тўпга Мане эмас, Карвахаль етиб борди биринчи бўлиб
18'
Вуууҳ! "Реал" йўқ жойдан ўз дарвозасига бурчак тўпи олиб келди. Бурчакдан тўпни Салоҳ етказди. Навас баланд сакраган ван Деййка курашда имкониятни бой берди. "Реал" бахтига тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
15'
Вуууууҳ! "Ливерпуль" майдон марказида тўпни йўқотиши натижасида "Реал" ўнг қанотдан тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
14'
Вуууҳ! Инглизлар рақибни ўз жарима майдончасига қамаб, 3 марта зарба беришга муваффақ бўлди. Ҳар сафар ҳимоячилар зараб йўлига ғов бўлишди
12'
"Реал" мерсисайдликларнинг биринчи 10 дақиқадаги босимига дош бериб, энди ўзи тўп назоратини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда
11'
Оҳо! Марсело жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда ерлатиб зарба берди. Тўп олис устун ёнидан 2 метрлар масофадан ўтиб кетди
8'
"Ливерпуль"нинг хавфли ҳужуми. Яна Навас вазият қаҳрамони!
7'
Вууууҳ! Ажойиб узатма натижасида тезкор Мане дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Сўнгги паллада Кейлор Навас хавфни бартараф этди
6'
Хендерсон жарима тўпини ўз яқинидаги Салоҳга ташлаб берди. Муҳаммаднинг зарбаси йўлига Модрич ғов бўлди
5'
Марсело жарима майдончаси бурчагида Салоҳга нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси. Хавфли бўлиши мумкин
4'
Трент ўнг қанотдан узатма берди. Варан тўпни қайтарди
3'
Салоҳнинг узатмасидан кейин Вейналдум жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди
2'
Вуууууҳ! Карвахаль ўнг қанотдан рақиб дарвозасига яқинига ҳаводан узатма берди. Бензема тўпга ташланди, дарвозабон тўпни уриб юборди. Карим офсайдда қолган экан
1'
Вуууууҳ! "Ливерпуль"нинг хавфли ҳужуми! Салоҳнинг узатмасидан кейин Мане рақиб жарима майдончасига кирди, аммо Варан сўнгги паллада хавфни бартараф этиб қолди
1'
Диққат! Милорад Мажичнинг ҳуштаги янгради ва ўйин бошланди. Тўпни ўйинга мерсисайдликлар киритиб беришди
'
"Реал" оқ, "Ливерпуль" қизил рангли формада майдонга тушишган
'
Европа чемпионлар лигаси мадҳяси янграмоқда!
'
ДИҚҚАТ! "Реал" ва "Ливерпуль" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! Футбочлиларни кутиб оламиз!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлра лигасининг ҳал қилувчи баҳсига етиб келдик!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.