Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 4-5 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018, «D» гуруҳи, 2-тур

21 май, соат 23:00. Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон

АРГЕНТИНА

0 : 3

ХОРВАТИЯ

Анте Ребич (54)
Лука Модрич (80)
Иван Ракитич (90+1)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Вилфредо Кабальеро (Д)
Николас Отаменди
Николас Таглиафико
Габриэль Меркадо
Энцо Перес
Маркос Акунья
Хавьер Маскерано
Максимильяно Меза
Лионель Месси
Серхио Агуэро
Эдуардо Салвио
  Даниел Субашич (Д)
Деян Ловрен
Шиме Врсалько
Домагой Вида
Иван Стринич
Иван Перишич
Марчело Брозович
Лука Модрич
Иван Ракитич
Марио Манжукич
Анте Ребич
ЗАҲИРА
Франко Армани (Д)
Нахуель Гузман (Д)
Кристиан Ансальди
Федерико Фацио
Маркос Рохо
Анхель Ди Мария
Лукас Билья
Эвер Банега
Джовани Ло Чельсо
Пауло Дибала
Кристиан Павон
Гонсало Игуаин
  Ловре Калинич (Д)
Доминик Ливакович (Д)
Йосип Пиварик
Ведран Чорлука
Дуже Калета-Кар
Тин Едвай
Филип Брадарич
Матео Ковачич
Милан Бадель
Андрей Крамарич
Марко Пьяца
САРИҚ КАРТОЧКА
Габриель Меркадо (51)
Николас Отаменди (85)
Маркос Акунья (87)
 
Анте Ребич (39)
Марио Манжукич (58)
Шиме Врсалько (67)

Матн

90+5'
Равшан Эрматовнинг ҳуштаги янгради. Аргентина - Хорватия 0:3! Ховартия кейинги босқичда. Аргентиналиклар мусобақани тарк этиш хавфи остида қолишди
90+4'
Чорлука сариқ карточка олди
90+3'
Хорватияда сўнгги ўзгариш: Манжукич ўрнига Чорлука туширилди
90+1'
ГОООООООЛ! Иван Ракитич, 0:3! Қарши ҳужумда Хорватия рақибини жазолади.
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Вуууууҳ! Аргентинада жуда яхши имконият! Меса яхши позицияга чиқди, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Вида зарбани қайтарди
87'
Маркос Акунья огоҳлантирилди
86'
ВУУУУУУУУҲ! Иван Ракитич жаримадан йўллаган зарбаси натижасида тўп тўсин ва устун туташган нуқтага тегиб қайтди!
85'
Николас Отаменди сариқ карточка олди. Ҳимоячи хунук иш қилди. Майдон йиқилган Ракитич томон тўпни тепди атайлаб
83'
Хорватияда ўзгариш: Перишич ўрнига Ковачич туширилди
80'
ГОООООООЛ! Лука Модрич, 0:2! Супергол! "Реал" ярим ҳимоячиси 25 метрлардан аниқ зарба билан дарвоза бурчагига тўпни жойлаб қўйди
80'
Аргентинанинг позицион ҳужумларидан кўра хорватларнинг қарши ҳужумлари хавфли чиқмоқда
76'
Майдонда Рақитич ётибди. Унга тиббий ёрдам зарур
71'
Вуууҳ! Дибала ўнг қанотдан чап оёқда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
68'
Аргентинада узоқ кутилган ўзгариш: Паоло Дибала майдонга туширилди.
67'
Врсалько сариқ билан сийланди Эрматов томонидан
66'
Вууууҳ! Врсалько ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб укзатма берди. Манжукич тўпни дарвоза томон бурди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
64'
Бурчакдан етказилган узатмага Отаменди бош билан зарба берди. Ноаниқ
64'
ВУУУУУҲ! Қандай қилиб? Аргентина қулай вазиятдан гол ура олмади? Игуаин берган пасдан кейин Меса 7-8 метрдан зарба берди. Суабшич қайтарган тўпни Меса эгаллаб олиб, Мессига узатди. Леонинг зарбаси йўлига Ракитич оёқ қўйди ва жамоасини қутқарди!
63'
Ракитич офсайдда. Расулов байроғини кўтарди
63'
Месси бир неча нафар футболчиларни алдаб жарима майдончаси кирди, аммо зарба беришга улгурмади
62'
Аргентинанинг ҳужуми. Павон ўнг қанотдан ерлатиб узатма берди. Хорватлар тпни ён қанотга тепиб юборишди
58'
Марио Манжукич сариқ олди
57'
Хорватияда ўзгариш: Ребич ўрнига Крамарич туширилди
56'
Хавфли вазият! Перишич чап қанотдан олдинга ўтди ва Аргентина дарвозаси яқинига узатма берди. Манжукич бош билан зарба берди. Бурчак тўпи ишланди
56'
Аргентинада яна бир ўзгариш: Салвио ўрнига Павон туширилди
55'
Аргентинада ўзгариш: Агуэро ўрнига Гонсало Игуаин туширилди
54'
ГОООООООЛ! Анте Ребич, 0:1! Аргентина терма жамоаси посбони Кабальеро ўзига етказилган узатмани тепиб юбориш ўрнига рўпарасида турган Ребичга пас берди. Анте кучли зарба билан дарвзани ишғол қилди
53'
Вуууууҳ! Рақиб жарима майдончасига кираётган Агуэрога узатма берилди. Серхио бир ҳимоячидан қочди ва зарба берди. СУбашич тўпни эгаллаб олди
51'
Иеркадо сариқ карточка олди. Тактик фол. Ребич қарши ҳужумда олдинга ўтиб кетаётганди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади
45+2'
Эҳҳҳҳҳ, Ребич! Аргентиналик футболчи майдон марказида қўпол ўйнади, тўп европаликларда қолгани учун Эрматов ҳуштак чалмади. Натижада Модричнинг узатмасидан кейин Ребич яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Анте жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Анча ноаниқ: тўп юқорига кўтарилиб кетди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Ўйин яна майдон марказига кўчди
39'
Анте Ребич сариқ карточка олди
37'
Аргентиналик ҳимоячи Меркадо жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
33'
Вууууууууҳ! Ўнг қанотдан Аргентина дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берилди. Манжукич юзма-юз вазиятда бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади!
30'
Эҳҳҳҳҳ, Энцо Перес!!! Агуэро рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб борди ва тўпни олиб қўйиб, узатма берди. Бошқа ҳимоячи тўпни қайтарди. Перес эса тўпни эгаллаб олиб, деярли бўш қолган дарвозага 14 метрдан аниқ зарба бера олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
28'
Меса бурчак тўпини ўйинга киритишни қойиллатмади
27'
Аргентиналиклар чап қанот бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Агуэро дарвозабон майдончасига узатма берди. Стринич бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
21'
ВУУУУУҲ! Акунья чап қанотдан узатма/зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, нариги қанотга ўтиб кетди
20'
Кабальеро ва ҳимоячилар қалтис ҳаракат қилишиди.
19'
Ҳакамлик нуқтаи назаридан бугунги ўйин Эрматов гуруҳи учун осон кечмаяпти. Ҳамюртларимиз вазиятларни яхши баҳолашмоқда ва ҳозирча бехато ишлашмоқда
13'
Вууууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Салвио ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Агуэронинг зарбасидан кейин тўп Ловреннинг бошидан майдонни тарк этди
12'
Вууууууҳ! Мессси! Унга ажойиб узатма берилди. У деряли дарвозабон билан юзма-юз вазиятда юқоридан келаётгани тўпни тўхтата олмади. Субашич тўпни эгаллаб олди
10'
Вуууҳ! Ракитич ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Врсалькога узатма берди. Шиме оёқ билан тўпни 11 метрли нуқта устидаги Перишичга етказди. Ҳимоячи сўнгги паллада хавфни бартараф этди.
9'
Жамоаларнинг бугунги ўйин учун танлаган тактикаси тушунарли: Аргентина тўпни назорат қилиб, комбинацион ҳужумлар ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпти, Хорватия эса қарши ҳужумга таяняпти
6'
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади. Аргентиналиклар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
5'
Вууууҳ! Дастлабки хавфли вазиятни хорватлар яратишди. Перишич чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, олис бурчак томон зарба берди. Кабальеро қўлларининг учи билан хавфни бартараф этди
4'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
1'
Равшан Эрматовнинг ҳуштаги янгради. Тўпни ўйинга хорватлар киритиб беришди
'
Аргентина оқ - оч ҳаворанг футболкаларда, Хорватия эса қора рангли либосларда ҳаракат қилади. Ҳакамлар гуруҳи қизил рангли формаларни танлашган.
22:55'
Аргентина мадҳияси янгради, энди навбат Хорватияга мадҳиясига
'
Диққат, Эрматовнинг ортидан Аргентина ва Хорватия терма жамоалари чиқиб келишмоқда
'
Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатларининг финал босқичида 10-ўйинни бошқаради. Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ФИФА рефериси ЖЧ-2010да 5та, ЖЧ-2014да 4та ўйинни бошқарганди. Демак, Эрматов бугун ўзига тегишли рекордни янгилайди
'
Матнли онлайн трансляция учун бежизга бугунги ўйинни танламадик. Биринчидан, ҳамюртимиз Равшан Эрматов Мундиалдаги дастлабки ўйинини бошқради. Иккинчидан эса, Лионель Месси мухлислари Аргентинанинг навбатдаги баҳсини интизорлик билан кутишмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Россия давом этаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг экваторига етиб келяпмиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.