Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018. 1 июль, соат 19:00

Нимчорак финал. Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Голландия)

ИСПАНИЯ

Сергей Игнашевич (11-автогол)

1 : 1

РОССИЯ

Артём Дзюба (41-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Давид де Хеа (Д)
15.Серхио Рамос
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
04.Начо
21.Давид Силва
05.Серхио Бускетс
22.Иско
08.Коке
20.Марко Асенсио
19.Диего Коста
  01.Игорь Акинфеев (Д)
13.Фёдор Кудряшов
04.Сергей Игнашевич
02.Марио Фернандес
03.Илья Кутепов
18.Юрий Жирков
19.Александр Самедов
11.Роман Зобнин
07.Далер Кузяев
17.Александр Головин
22.Артём Дзюба
ЗАҲИРА
Пепе Рейна (Д)
Кепа (Д)
Сесар Аспиликуэта
Начо Монреаль
Даниэль Карвахаль
Сауль
Тьяго Алькантара
Андрес Иньеста
Родриго
Лукас Васкес
Яго Аспас
Альваро Одриосола
  Владимир Габулов (Д)
Андрей Лунёв (Д)
Андрей Семенов
Владимир Гранат
Алан Дзагоев
Антон Миранчук
Александр Ерохин
Юрий Газинский
Алексей Миранчук
Фёдор Смолов
Денис Черышев

Матн

'
'
Яго Аспааас! Уролмади! 3:4! Россия чорак финалда!!!!
'
Черише! Гол! 3:4!
'
Серхио Рамос! Гол! 3:3.
'
Головин! Гол! 2:3.
'
Коке! Коке уролмади! Акинфееф зарбани қайтарди! 2:2.
'
Игнашевич! Гол! 2:2.
'
Пике! Гол! 2:1.
'
Фёлор Смолов. Гол! 1:1!
'
Пенальтилар серияси бошланди! Иньеста - гол! 1:0
120+1'
Ҳакам ҳуштаги янгради. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади.
120"'
2-экстра таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
118"'
Ўйин охирларида Россия бурсак тўпи ишлади, аммо бундан фойдалана олмади.
116"'
VAR жавоби: Пеналти йўқ, ўйин давом этади.
115"'
Жарима тўпи бажарилганда Игнашевич Пике билан курашда қўлини ишлатган экан.VAR!
113'
Испания чап ыанотдан жарима тщпи тепади. Искони йиқитишди.
109'
ВУУУУУҲ! Родриго чап қанотдан зўр қочиб кетди, Игнашевични алдаб, зарба берди. Акинфеев қайтарди. Карвахаль 12 метрлардан йўллаган зарба ҳимоячига тегиб қайтди
107'
Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Рекошет ҳолатда борган тўпни Акинфеев эгаллади
106'
Испаниянинг бугунги ўйиндаги узатмалари сони 1000тадан ошиб кетди.
106'
Тўртинчи бўлим бошланди
105+1'
Жаримадан етказилган узатмага Пике бош билан зарба берди. Тўпни Акинфеев эгаллаб олди
104'
Испанияда ҳам тўртинчи ўзгариш: Асенсио ўрнига Родриго туширилди
101'
Рамоснинг узатмасига ҳеч бир футболчи етиб бора олмади
100'
Вуҳ! Асенсио жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Акинфеев ўз ўрнида
97'
Россияда тўртинчи ўзгариш: Кузьяев ўрнига Александр ерохин туширилди. Бу ЖЧда янгиликлардан бири!
96'
Испанлар ишни пенальтигача етказиш хавфли эканини тушуниб, босимни оширмоқда
91'
Хавфли вазият. Аспас чап қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
91'
Учинчи бўлим бошланди
90+5'
Асосий вақтнинг иккинчи бўлими якунига етди. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. Бироз дам оламиз. Шундан сўнг экстра-таймларга старт берилади
90+2'
Русларнинг камсонли ҳужумларидан бири. Смолов жарима майдончасининг чап томонидан зарба берди. Аммо ноаниқ
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Бу сафар бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Анча ноаниқ
89'
Испания бурчак тўпини ўйинга киритди. Пике бош билан зарба берди, тўп рекошет ҳолатда майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси
87'
Россия хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Аммо Головин Альбага нисбатан фол ишлатди, деб топилди
85'
ВУУУУУҲ! Андрес Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Бурчакка қараб йўл олаётган тўпни Акинфеев қайтарди
82'
Испанлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп Бускетсга келиб тушди, аммо унинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди. Кёйперс орада VARдагилар билан гаплашиб олишга ҳам улгурди. Пенальти йўқ
80'
Испанияда сўнгги ўзгариш: Диего Коста ўрнига Яго Аспас туширилди
79'
Россияликлар тўпни эгаллаган пайтда қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо уларга аниқ пас етишмаяпти
76'
"Қизил фурия" тўпни тўлиқ назорат қилмоқда, аммо ҳозирча улар Россия мудофаасини ёриб ўта олмаяпти
74'
Испания бурчак тўпини ўйинга киритда. Драовза томон зарба берилмади
71'
Зобнин сариқ карточка олди
70'
Испанияда иккинчи ўзгариш: Начо ўрнига ДАни Карвахаль туширилди
67'
Испанияда ўзгариш: Давид Силва ўрнига Иньеста тушди
66'
Головин Испания жарима майдончасининг чап қанотида Рамосни алдаб ўтаётганида сирпаниб йиқилиб тушди
65'
Россияда учинчи ўзгариш: Артём Дзюба ўрнига Фёдор Смолов туширилди
61'
Россияда иккинчи ўзгариш: Александр Самедов ўрнига Денис Черишев майдонга тушди
60'
Начо ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Давид Силва бош билан зарба бера олмади
58'
Вуууҳ! Мана, Испания ҳам учрашувдаги дастлабки бурчак тўпини ишлади. Иско жарима майдончасига ёриб кирди, ҳимоячилар сўнгги паллада хавфни бартараф этишди
58'
Россия ўйинда тўртинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп бу сафар Дзюбагача етиб келмади
54'
Илья Кутепов огоҳлантириш олди
47'
Хавфли вазият! Асенсио 12 метрлардан зарба берди. Акинфеев қийинчилик билан тўпни қайтарди
46'
Иккинчи бўлим бошида Россияда ўзгариш бўлди. Юрий Жирков ўрнига Владимир Гранат туширилди.
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди. Давом этамиз
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Испания - Россия 1:1. Танаффус
45+1'
Коста бош билан зарба берди. Акинфеев тўпни эгаллаб, қарши ҳужумни бошлаб берди. Головин жарима майдончасига узатма берди. Рамос кўкраги билан тўпни де Хеага ташлаб берди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Оҳо! Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди
41'
ГОООООООООЛ! Артём Дзюба, 1:1! Россиялик ҳужумчи Давид де Хеани доғда қолдира олди!
40'
Жерар Пике сариқ карточка билан жазоланди
40'
ПЕНАЛЬТИ! Россияликлар бурчак тўпини ўйинга киритди. Дзюба бош билан зарба берди. Тўп эса қўлини баланд кўтарган Пикенинг қўлига тегди
36'
Вуууууҳ! Россия ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Головин 15 метрлардан олис бурчак томон айланма зарба берди. Аммо Александрга бироз аниқлик етишмади
29'
Йерро жамоаси тўпни назорат қилишда давом этмоқда. Узатмалар сони — 252 - 58
26'
Черчесов шогирдлари асосан узун паслар орқали ўйнашга интилишмоқда
23'
Руслар жарима тўпини ўйинга киритишди. Дзюба бош билан тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Испанлар тўпни қайтаришди
19'
75% - 25% тўплар назоратидаги фарқ
15'
Тезкор гол россияликларнинг режасини бузиб қўйган бўлиши мумкин. Балки Черчесов бундай ҳолатга ҳам тайёрлангандир? Кўрамиз
11'
ГОООООООЛ! Сергей Игнашевич, 1:0 автогол! Испанлар стандарт вазиятдан ҳисобни очишди. Асенсио ўнг қанотдан тўпни дарвоза яқинига етказди. Игнашевич жон-жаҳди билан Рамосни ёпишга ҳаракат қилди, Серхиони қучоқлаб йиқитди, аммо тўп айнан ҳимоячининг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди
7'
Испанлар тўпни назорат қилишмоқда. Бу кутилган ҳол албатта
4'
Головин ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, бурчак тўпи ишлади
1'
Диққат! Ўйин бошланди!
'
Ҳар иккала терма жамоа майдонда саф тортишди. Дастлаб Испания, сўнгра Россия давлат мадҳиялари янграйди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Жаҳон чемпионатида нимчорак финалнинг учинчи ўйинига етиб келдик. Россия ва Испания терма жамоалари "Лужники" стадионида тўқнаш келишмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.