Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018. 2 июль, соат 19:00

Нимчорак финал. Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия)

БРАЗИЛИЯ

Неймар (51)
Роберто Фирмино (88)

2 : 0

МЕКСИКА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Алиссон (Д)
02.Тиаго Силва
03.Миранда
05.Каземиро
06.Филипе Луис
09.Габриэл Жезус
10.Неймар
11.Филиппе Коутиньо
15.Паулиньо
19.Виллиан
22.Фагнер
  13.Гильермо Очоа (Д)
02.Уго Айяла
03.Карлос Сальседо
04.Рафаэль Маркес
11.Карлос Вела
14.Хавьер Эрнандес
16.Эктор Эррера
18.Андрес Гуардадо
21.Эдсон Альварес
22.Ирвинг Лосано
23.Хесус Гальярдо
ЗАҲИРА
Эдерсон (Д)
Кассио Рамос (Д)
Марсело
Маркиньос
Данило
Педро Жеромел
Ренато Аугусто
Фернандиньо
Фред
Роберто Фирмино
Тайсон
  Альфредо Талавера (Д)
Хосе Корона (Д)
Мигель Лайюн
Джонатан дос Сантос
Марко Фабиан
Эрик Гутьеррес
Джовани дос Сантос
Орибе Перальта
Хeсус Корона
Рауль Хименес
Хавьер Акино
САРИҚ КАРТОЧКА
Филипе Луис (43)
Каземиро (59)
 
Эдсон Альварес (38)
Эктор Эррера (55)
Карлос Сальседо (77)

Матн

90+7'
Ўйин якунланди. Бразилия терма жамоаси чорак финалга чиқди
90+2'
Адрес Гуардадо сариқ олди
90+1'
Бразилияда сўнгги ўзгариш: Виллиан ўрнига Маркиньос туширилди
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди
88'
ГОООООООЛ! Роберто Фирмино, 2:0! Фернандиньонинг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан олдинга ўтиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятда кучли бўлмаган зарба берди. Тўп Очоанинг оёғига тегиб олис устун томон кетди. Фирмино эса бўш дарвозани ишғол қилди!
86'
Бразилияда ўзгариш: Филиппе Коутиньо ўрнига Роберто Фирмино тушди
80'
Бразилияда ўзгариш: Паулиньо ўрнига Фернандиньо туширилди
77'
Карлос Сальседо огоҳлантирилди
75'
Виллиан жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Аммо кучли эмас.
72'
Мексикалик футболчи Неймарнинг оёғини бутсасининг тишлари билан босиб олиб, бразилиялик ҳужумчига жароҳат етказди
68'
Неймар! Жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига енгил тегиб, шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Очао тўпга ета олмаганди
63'
ВУУУУҲ! Виллиан 15 метрлардан жуда кучли зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни яна Очоа қайтаришга муваффақ бўлди!
61'
Карлос Вела жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Алиссон тўпни юқорига кўтариб юборди
60'
Мексикада ўзгариш: Хавьер Эрнандес ўрнига Рауль Хименес тушди
59'
Каземиро огоҳлантириш олди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Агар Бразилия чорак финалга чиқса
59'
ВУУУУУҲ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Паулиньо 11 метрли нуқта устидан кучли зарба берди. Тўсин остига кираётган тўпни Очао юқори кўтариб юборишга муваффақ бўлди
55'
Мексикада ўзгариш: Альварес ўрнига Жонатан дос Сантос туширилди.
55'
Эктор Эррера сариқ карточка олди. У катта тезликда олдинга ўтаётган Виллианни қўли билан тортиб тўхтатди.
54'
Бурчак тўпидан кейин Лайюн тўпни эгаллаб, 17 метрлардан зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўпни Алиссон эгаллаб олди
53'
Мексика бурчак тўпини ўйинга киритди ва хавфли вазият яратди. Ҳужум яна бир бурчак тўпи билан якунланди
51'
ГООООООООЛ! Неймааааарр, 1:0! Неймарнинг ўзи ҳужумга асос солди: у жарима майдончаси ташқарисида товони билан тўпни Виллианга қолдириб кетди. Ярим ҳимоячи катта тезликда чап томондан жарима майдончасига кирди ва нариги устун томон узатма берди. Ўша жойга етиб борган Неймар бўш дарвозага тўпни жйолаб қўйди. Офсайд йўқ, ҳаммаси жойида
50'
Мексикада қарши ҳужум. Гальярдо 21 метрдан ўзи зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ. Лосано чап қанотдан ёрдамга етиб келганди...
48'
ВУУУУУҲ! Коутиньо чап қанотдан жарима майдончасига кирди, дарвоза рўпараси томон юрди ва 13 метрлардан кучли зарба берди. Очоа даҳшатли сэйв орқали зарбани қайтарди!
46'
Мексикада ўзгариш бўлди. Рафаэль Маркес ўрнига Мигель ЛАйюн туширилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлим тугади. Ҳакам таймга 1 сония ҳам қўшмади
43'
Мексикаликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп Алиссонга насиб этди
43'
Филипе Луис сариқ карточка олди
41'
Виллиан ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига ерлатиб узатма берди. Очоа тўпни ушлаб олди
40'
Неймар жарима зарбаси йўллади. Тўп устундан 1 метрлар масофадан ўтиб кетди
34'
Коутиньо жамоадоши билан "девор" ўйнаб, жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатда майдонни тарк этди
33'
Бразилия гол уришга яқин келди. Жезус чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб зарба берди. Дарвозабон қайтарди
30'
Эҳ, Вела! Жарима майдончаси бурчагидан жуда ноаниқ зарба йўллади..
27'
Вуууҳ! Бразилия ижросида хавфли вазият! Юқоридан етказилган узатмани мушти билан уриб юборишда Очоа хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаган Жезус нариги қанотга узатма берди. Неймар тўпни эгаллаб, Коутиньони зарбавор вазиятга чиқарди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
25'
Вууууҳ! Неймар жарима майдончасининг чап томонида икки нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, деярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Очоа оёқлари билан зарбани қайтарди
22'
Мексика яна бир яхши зарбавор вазият яратди. Вела чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси чизиғи устида очилган Эррерага пас берди. Эктор бир ҳимоячини алдаб зарба берди. Тўп бошқа ҳимоячига тегиб қайтди
18'
Мексика хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Эрнандес чап қанотдан олдинга ўтди ва олис масофага узатма бериб, Лосанони тўп билан таъминлади. Чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филипе Луисни чалғитиб ўткир бурчак остида зарба беришга ҳаракат қилди. Ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди
17'
Виллиан бурчак тўпини ўйинга киритди. Мексика ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди
15'
Вууууҳ! Лосано ўнг қанотда Филипе Луисни алдаб ўтиб, дарвоза яқинига хавфли узатма берди. Хавьер Эрнандес узатмага бироз ета олмади. Узатма тезроқ чиқди
13'
Мексикаликлар яна бир бурчак тўпини ўйинга киритишди. Юқори қаватда бразилиялик ҳимоячилар устун келишмоқда
9'
Бурчакдан етказилган узатмани шимолий америкалик футболчи билан бош билан зарба берди. Чичарито дарвозабон майдончаси ичида тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди, аммо у офсайдда қолганди
9'
Майдонда тенг кураш кечмоқда. Тўп майдон марказида сақланиб турмаяпти. Мексикаликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди
5'
Вуууҳ! Неймар жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи олдидан зарба берди. Очоа тўпни қўлидан чиқариб юборди
3'
Бурчакдан етказилган узатмани "сариқ девлар" қайтаришди
2'
Вууууҳ! Дастлабки хавфли вазиятни Мексика яратди. Чап қанотдан етказилган узатмани Алиссон мушти билан уриб юборди, аммо унинг уриниши муваффақиятли чиқмади. Мексикалик футболчи жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, зарба берди. Тўп Мирандага тегиб, майдонни тарк этди
1'
Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга мексикаликлар киритиб беришди
'
Навбат Мексика мадҳиясига
'
Дастлаб Бразилия давлат мадҳияси янграйди
'
Диққат! Бразилия ва Мексика терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда. Футболчиларни кутиб оламиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Мундиал ўзининг энг қизғин палласи — экваторига етиб келди. Аввалги 2 кун давомида чорак финалда иштирок этадиган 4та терма жамоанинг номини билиб олдик. Энди эса бешинчи жамоа номига ойдлик киритилади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.