Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018, 7 июль, соат 19:00

Чорак финал. Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Голландия)

ШВЕЦИЯ

0 : 2

АНГЛИЯ

Гарри Магуайр (30)
Деле Алли (59)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Робин Ульсен (Д)
Виктор Линделёф
Людвиг Аугустинссон
Эмиль Крафт
Андреас Гранквист
Альбин Экдаль
Эмиль Форсберг
Виктор Классон
Себастиан Ларссон
Маркус Берг
Ола Тойвонен
  Жордан Пикфорд (Д)
Киран Триппьер
Гарри Магуайр
Жон Стоунз
Эшли Янг
Кайл Уокер
Жесси Лингард
Рахим Стерлинг
Жордан Хендерсон
Деле Алли
Ҳарри Кейн
ЗАҲИРА
Кристоффер Нордфельдт (Д)
Карл-Юхан Юнссон (Д)
Филип Хеландер
Мартин Ульссон
Понтус Янссон
Оскар Хильемарк
Маркус Роден
Джимми Дурмаз
Густав Свенссон
Йон Гвидетти
Исаак Кисе Телин
  Ник Поуп (Д)
Жек Батланд (Д)
Фил Джонс
Дэнни Роуз
Гари Кэхилл
Трент
Фабиан Делф
Рубен Лофтус-Чик
Эрик Дайер
Жейми Варди
Маркус Рэшфорд
Дэнни Уэлбек

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. Англия терма жамоаси ярим финалга йўл олди. Инглизларнинг ярим финалдаги рақиби Хорватия-Россия жуфтлиги ғолиби бўлади
90+4'
Себастьян Ларссон сариқ олди
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Англияда ўзгариш: Стерлинг ўрнига Маркус Рэшфорд туширилди
90'
Аугустинссон 24 метрлардан белгиланган жарима зарбасини анча ноаниқ тепди
88'
Йон Гвиддети ҳам огоҳлантирилди
87'
Ўйиндаги дастлабки сариқ карточка. Магуайр огоҳлантириш олди
85'
Швецияда ҳам ўзгариш: Эмил Крафт ўрнига Понтус Янссон тушди
85'
Англияда ўзгариш: Хендерсон ўрнига Эрик Дайер туширилди
84'
Триппье жарима тўпини ноаниқ тарзда ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
77'
Хавфли вазият! Кейн рақиб жарима майдончаси остонасида тўпни қабул қилиб, ўнг қанотдан ёрдамга келган Триппьега пас берди. Ўнг қанот ҳимоячиси олис устун томонда очилаётган Стерлингга узатма берди. Швециялик ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
76'
Англияда ўзгариш: Деле Алли ўрнига Фабиан Делф майдонга тушди
72'
ВУУУУҲ! Швеция тезкор ҳужум ташкил қилди. Чап қанотдан етказилган узатмани Берг 11 метрли нуқта устида эгаллади ва дарҳол зарбаб ерди. Тўсин остига кираётган тўпни Пикфорд бармоқлари билан юқорига кўтариб юборди
69'
Англия босим уюштиришда давом этмоқда. Стерлинг чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасида очилаётган Кейн томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтардию, аммо Алли уни эгаллаб, 16 метрлардан зарба берди. Тўп Гранквистга тегиб қайтди
66'
Англия бурчак тўпини ўйинга киритди ва дарвоза томон зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
65'
Швецияда ўзгариш: Тофвонен ўрнига Мартин Ульссон туширилди
62'
ВУУУУҲ! Пикфорд муқаррар голдан қутқариб қолди! Чап қанотдан етказилган узатмани Берг 11 метрли нуқта устида бироз ортга узатди. Классоннинг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Шведларнинг кейинги уринишларини ҳимоячилар бартараф этишди
59'
ГООООООООООЛ! Деле Алли, 0:2! Лингард рақиб жарима майдончаси бурчагидан узатма берди. Алли 5 метрдан бош билан дарвозани ишғол қилди
47'
ВУУУҲ! Чап қанотдан етказилган узатмага Маркус Берг дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни Пикфорд қайтариб қолди! Ажойиб сэйв
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча Швеция-Англия 0:1.
45+1'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди. Бу сафар шведлар Магуайрнинг зарба беришга йўл қўйишмади
45'
Эҳҳҳҳҳ, Стерлинг! Майдон марказидан етказилган узатма натижасида Раҳим бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. "Сити" ҳужумчиси дарвозабонни алдаб ўтаётганида Ульсен тўпни бармоқлари билан қайтарди. Раҳим тўпни қайта эгаллади. У ҳимоячини алдаб, зарба беришга қирор қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди. Стерлинг Кейнга узатма бериши керак эди
44'
Вуууууҳ! Лингарднинг узатмасидан кейин Стерлинг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Лайнсмен дастлаб байроғини кўтармади, Раҳим зарба берди — дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Шундан сўнг рефери офсайд қайд этди
41'
Стерлинг чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, узатма берди. Лингард товони билан зарба беришга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
35'
Триппье ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
30'
ГОООООООООЛ! Гарри Магуайр, 0:1. Бурчак тўпи ўйинга киритилди ва англиялик ҳимоячи 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди
26'
Олис масофадан етказилган узатма натижасида Маркус Берг яккама-якка вазиятга қочиб кетаётганди, аммо лайнсмен байроқчасини кўтарди. Такрорий вазият намойиш этилди, ҳакам хато қилди
23'
Вууууҳ! Триппье ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Ульсен тўпни эгаллади. Кейн узатмага ета олмасди
19'
Вуууууҳ! Дарвоза томон берилган илк хавфли зарба! Стерлинг катта тезликда рақиб жарима майдончаси томон югурди. У ҳимоячилардан бирини алдаб ўтаётганда Кейн давроза томон зарба бериб қолди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
15'
Швецияда яхши имконият юзага келиши мумкин эди. Классон ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Тойвонен томон узатма берди. Аммо узатма ҳимоячилардан ўтмади
13'
Виктор Классон олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ
11'
Триппье ўнг қанотдан ҳаводан узатма берди. Тўпни Швеция терма жамоаси посбони эгаллаб олди
10'
Олдинга ташланаётган Стерлинг томон узатма берилди. Гранквист тўпни ён томонга тепиб юборди
7'
Эҳ, Деле! "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси швециялик ҳимоячидан тўпни олиб қўйдию, аммо Кейн томон узатма беришни қойиллатмади. Тўпни Ульсен эгаллаб олди
4'
Жамоалар ўйинни анча эҳтиёткорлик билан бошлашди. Ҳозирча инглизлар тўпни бироз кўпроқ назорат қилишаётгандек
1'
Диққат! Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга шведлар киритиб беришди.
'
Ўйинолди жараёнлар якунига етди. Мадҳиялар янгради, ҳакамлар ва сардорлар ўртасидаги мини-қуръа маросими бўлиб ўтди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Жаҳон чемпионатида чорак финалнинг 3-ўйинига етиб келдик. Швеция ва Англия терма жамоалари майдонга чиқиб келишди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.