Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018, Ярим финал 11 июль, соат 23:00

. Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

ХОРВАТИЯ

Иван Перишич (68)
Марио Манжукич (109)

2 : 1

АНГЛИЯ

Киран Триппье (5)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
23.Даниэл Субашич (Д)
02.Шиме Врсалько
03.Иван Стринич
04.Иван Перишич
06.Деян Ловрен
07.Иван Ракитич
10.Лука Модрич
11.Марцело Брозович
17.Марио Манжукич
18.Анте Ребич
21.Домагой Вида
  01.Жордан Пикфорд (Д)
02.Кайл Уокер
05.Жон Стоунз
06.Гарри Магуайр
07.Жесси Лингард
08.Жордан Хендерсон
09.Ҳарри Кейн
10.Раҳим Стерлинг
12.Киран Триппьер
18.Эшли Янг
20.Деле Алли
ЗАҲИРА
01.Доминик Ливакович (Д)
12.Ловре Калинич (Д)
05.Ведран Чорлука
08.Матео Ковачич
09.Андрей Крамарич
13.Тин Едвай
14.Филип Брадарич
15.Дуе Чалета-Цар
16.Никола Калинич
19.Милан Бадель
20.Марко Пьяца
22.Йосип Пиварич
  13.Жек Батленд (Д)
23.Ник Поуп (Д)
03.Дэнни Роуз
04.Эрик Дайер
11.Жейми Варди
14.Дэнни Уэлбек
15.Гэри Кэхилл
16.Фил Жонс
17.Фабиан Делф
19.Маркус Рэшфорд
21.Рубен Лофтус-Чик
22.Трент Александер-Арнольд

Матн

120+5'
Ўйин тугади! Хорватия терма жамоаси финалга чиқди!
120+4'
Англия учун сўнгги имконият: улар жарима зарбаси тепишади
120+2'
майдон марказидан етказилган узатмани Субашич осонлик билан эгаллаб олди
120'
Сўнгги бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
120'
Эҳҳҳҳҳ, Крамарич! Ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, ўзи ноаниқ зарба берди. Чап томонда Перишич ёлғиз тўп сураётганди...
118'
Хорватияда ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Милан Бадель туширилди
117'
Трипье жароҳат олди, у ўйинни давом эттира олмаслиги аниқ бўлди
116'
Оҳо! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Брозович олис масофадан аниқ зарба йўллади. Пикфорд иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
115'
Хорватияда ўзгариш: Марио Манжукич майдонни тарк этди. Ведран Чорлука майдонга туширилди
114'
Хорватлар чарчашмаган. Улар яна ва яна ҳужумга ўтишмоқда. Бурчак тўпи ишланди
113'
Инглизлар юқоридан тўпни ҳужум чизиғига узатишди. Субошич тўпни эгаллаб олди
112'
Англияда ўзгариш: Деле Али ўрнига Жейми Варди туширилди
109'
ГООООООООЛ! Марио Манжукиииич, 2:1! Дастлаб Англия жарима майдончасига етказилган узатмани Стоунз қайтарди. Юқорига кўтарилган тўпни Перишич бош билан жарима майдончаси қайтарди. Буни ҳимоячилар кутмаганди шекилли, улар мАнжкични бўш қолдиришди. Марио яқин масофадан дарвозани забт этди!
108'
ВУУУУУҲ! Ракитич бурчак тўпини ерлатиб жарима майдончасига етказди. Брозовичнинг зарбаси аниқ чиқмади
106'
Тўртинчи бўлим старт олди
105+4'
Учинчи бўлим тугади. Навбат сўнгги 15 дақиқаликка
105+2'
Вууууҳ! Хорватиянниг хавфли ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмага Манжукич оёқ қўйди. Тўп Пикфорднинг кўкрагидан майдонни тарк этди
108'
Учинчи бўлига 3 дақиқа қўшиб берилди
101'
Хорватияда ўзгриш: Ребич ўрнига Крамарич туширилди
99'
ВУУУУУУҲ! Англия бурчак тўпини ўйинга киритди. Стоунз бош билан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди
91'
Англияда ўзгариш бўлди: Янг ўрнига Дэни Роуз туширилди
91'
Учинчи бўлим старт олди
90+3'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Навбат экстра-таймларга
90+2'
Англияликлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Кейн бош билан зарба беришга уринди, ноаниқ
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Ловрен олис масофадан анча ноаниқ зарба берди
87'
Чап қанотдан етказилган узатмани Лингард рақиб жарима майдончаси ичида қабул қила олмади
84'
ВУУУУҲ! Хорватияликлар ўнг қанотдан узатма беришди. Перишич бош билан тўпни дарвоза яқинидаги Манжукичга етказди. Пикфорд дарвозани ташлаб чиқиб, тўпни Перишич томон мушти билан урди. Иван тўпни бўш қолган дарвоза томон бурди, тўп эса жқоридан ўтиб кетди
83'
Вуууҳ! Манжукич жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Пикфорд зарбани қайтарди
77'
Вуууууҳ! Кейннинг узатмасидан кейин Лингард ўнг томондан жарима майдончасига кириб бориб, ўткир бурчак остида зарба/узатма берди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
76'
Англия қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, аммо Рэшфорд офсайдда
74'
Англияда ўзгариш: Стерлинг ўрнига Маркус Рэшфорд туширилди
73'
Хорватлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячи қайтган тўпга Брозович зарба берди. Ноаниқ
72'
ВУУУУУУУҲ! ПЕРИШИЧ! Иван рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, чап томонга бир ҳимоячини алдади ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди! Қайтган тўпга Ребич 13 метрлардан зарба берди. Бу сафар Пикфорд тўпни эгаллади
68'
ГОООООООЛ! Иван Перишич, 1:1! Ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатма берилди. Уокер бош билан тўпни қайтармоқчи бўлганида, Перишич оёғини баланд кўтариб, тўпни дарвозага буриб юборди
65'
Вуууууҳ! Хорватиянниг босими. Перишич жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни қабул қилиб, зарба берди. Тўп Уокерга тегиб қайтди
63'
Оҳо! Трипье чап қанотдан берган узатма натижасида Стерлинг жарима майдончасига кирди, Видани алдаб ўтди, Домагой ортдан Раҳимнинг оёғидан чалди, ҳужумчи йиқилди, аммо ҳакам ҳуштак чалмади. Стерлинг ётирган жойда нарига қанотга узатма беришга аракат қилди. Тўп Субашичнинг оёғига тегиб қайтди
60'
Хорватия бурчак тўпини ўйинга киритди. Пикфорд мушт билан тўпни уриб юборди
58'
Стринич чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
57'
Вууууҳ! Инглизлар бурчак тўпини ўйинга киритишга пайтда тўп жарима майдончасига қайтарилди. Уокер-Триппье комбинациясидан кейин жарима майдончасига узатма берилди. Кейн бош билан зарба бераётган пайтда Ловрен тўпни қайтариб юборди!
55'
Далич жамоаси бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳужумда фол ишлатилди
54'
Кайл Уокер огоҳлантириш олди
53'
Хорватлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди. Аммо ҳозирча хавфли вазият юзага келмаяпти
48'
Марио Манжукич сариқ карточка олди.
46'
Иккинчи бўлим бошланиб кетди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Хорватия - Англия 0:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Англияликлар ҳимоячилар ва дарвозабон бир-бирларини яхши тушунмади. Ракитич тўп билан рақиб жарима майдончасига кириб келдию, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
43'
Хорватия тўпни нисбатан кўпроқ назорат қилмоқда, аммо инглизлар мудофаада яхши ўйнашмоқда
36'
Вуууууҳ! Англия тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Кейннинг узатмасидан кейин Алли чап қанотдан тўпни қабул қи лди ва жарима майдончаси ташқарисида очилган Лингардни зарбавор вазиятга чиқарди. Жессининг зарбаси бироз ноаниқ бўлди
32'
Вуууҳ! Англия жарима майдончаси томон етказилган тўпга Ребич етиб олиши мумкин эди, сўнгги паллада Янг тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
31'
Хорватияда дастлабки хавфли вазият! Қанотлардан етказилган узатмани ҳимоячилар бир амаллаб қайтаришди. Ребич тўпни эгалладию, 20 метрлардан зарба берди. Пикфорд тўпни эгаллаб олди.
30'
ВУУУУУҲ! Лингард жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб, ичкаридаги Кейнни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳаррининг зарбасини Субашич қайтарди, Кейн тўпга етиб бориб, ўткир бурчак остида жуда яқин масофадан зарба берди. Тўп устунга, сўнгра дарвозабоннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди
29'
Хорватлар ҳалигача хавфли вазият ярата олишмади. Аввалги иккита 120 дақиқалик ўйинлардан кейин улар тўлиқ тикланишга улгуришмадикан?
27'
Стерлингга нисбатан чап қанотда фол ишлатилди. Жаримадан етказилган узатмани Субашич мушт билан уриб юборди
22'
Стринич ўз жарима майдончаси олдида қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Стерлингга "совға" қилди. Раҳим Кейнни яккама-якка вазиятга чиқарди, аммо жамоа сардори яққол офсайдда эди
21'
Ребич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан ўтмади
19'
Перишич олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Чақир енгил рекошетни сезмади ва бурчак тўпи белгиламади
17'
Хендерсон томонидан юқоридан етказилган узатмани Субашич эгаллаб олди
14'
Хавфли зарба! Бурчакдан етказилган узатмага Магуайр бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
14'
Англия яхши ҳужум ташкил қилди. Алли ўнг қанотдан ёрдамга келган Триппьега узатма берди. Кираннинг узатмаси ҳимоячидан ўтмади. Бурчак тўпи
12'
Англия бурчак тўпини ўйинга киритди. Магуайр бош билан зарба берди. Аммо бироз аввал ҳужумда фол қайд этилди
9'
Модрич бурчак тўпини ўйинга киритди. Инглизлар қарши ҳужумга ўтиб кетишлари мумкин эди. тўп Стерлингнинг ўзига тегдию, ортда қолиб кетди
5'
ГООООООООЛ! Киран Триппье, 0:1! Жарима зарбасидан шу даражада аниқ зарба бердики, тўп "тўққизлик"га кириб кетди!
4'
Жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устидан Хорватия дарвозаси томон пенальти белгиланди. Деле Аллига нисбатан фол ишлатилди, деб ҳисоблади Чақир
1'
Диққат баҳс бошланди. Тўпни ўйинга оқ либосдаги инглизлар киритиб беришди
'
Мадҳиялар янграб ўтди, ўйин бошланиши учун барча нарса шай
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Жаҳон чемпионатида иккинчи финалчининг номини билиб оламиз. Хорватия ва Англия терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.