Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё кубоги-2019, нимчорак финал

21 январь, соат 19:00. Бош ҳакам: Абдулраҳмон ал-Жассим (Қатар)

АВСТРАЛИЯ

0 : 0

ЎЗБЕКИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Мэтью Райан
02.Милош Дегенек
04.Грант Райан
05.Марк Миллиган
09.Жейми Макларен
15.Крис Икономидис
16.Азиз Бехич
20.Трент Сейнсбери
21.Авер Мабиль
22.Жэксон Ирвин
23.Том Рогич
  01.Игнатий Нестеров
06.Даврон Хошимов
05.Анзур Исмоилов
20.Ислом Тўхтахўжаев
13.Олег Зотеев
17.Достон Ҳамдамов
19.Отабек Шукуров
09.Одил Аҳмедов
11.Жалолиддин Машарипов
22.Жавоҳир Сиддиқов
14.Элдор Шомуродов
ЗАҲИРА
03.Алекс Герсбах
06.Мэтью Юрман
07.Мэтью Лекки
08.Массимо Луонго
10.Робби Круз
11.Эндрю Наббут
12.Митчел Лангерак
13.Жеймс Жегго
14.Апостолос Жанну
17.Мустафо Аминий
18.Данни Вукович
19.Жош Рисдон
  12.Санжар Қувватов (Д)
21. Ўткир Юсупов (Д)
02. Акмал Шораҳмедов
03. Достонбек Турсунов
04. Фаррух Сайфиев
07.Сардор Рашидов
08.Икромжон Алибоев
10.Марат Бикмаев
15.Егор Кримец
16.Азизбек Турғунбоев
18.Фозил Мусаев
23.Одилжон Ҳамробеков
САРИҚ КАРТОЧКА
Том Рогич 19)
Азиз Бехич (24)
Грант Райан (109)
 
Ислом Тўхтахўжаев (3)
Даврон Ҳошимов (46)

Матн

4:2'
Афсус, Лекки сўнгги зарбани голга айлантирди. Ўзбекистон нимчорак финал босқичидан ортга қайтади
3:2'
Афсус, Бикмаевнинг зарбасини Мэтью Райан қайтарди
3:2'
Жанну, 3:2
2:2'
ГОЛ! Икром Алибоев кучли зарба билан дарвозани ишғол этди
2:1'
Робби Круз, 2:1
1:1'
Ислом Тўхтахўжаев марказ бўйлаб зарба берди. Дарвозабон жойида қимирламади ва зарбани қайтарди
1:1!'
Азиз Бехич! Нестеров қайтарди!
1:1'
ГОЛ! Отабек Шукуров, 1:1
1:0'
Тўп олдида Милиган. Нестеров зарба йўналишини топди. Тўп дарвозабонимизнинг қўлидан тўрга бориб тушди
'
Ҳакам дарвозабонларга нималарнидир тушунтириб ўтди
'
Австралия биринчи бўлиб зарбани амалга оширадиган бўлди
120'
Ўйиннинг қўшимча бўлимлари ҳам якунланди. 120 дақиқа давомида ҳисоб очилмади. Навбат пенальтилар сериясига
115'
Кенгурулар жарима майдончамиз ичида фол ишлатишди
115'
Турғунбоев офсайдда қолди
114'
Жарима зарбаси орқали яна бир стандарт — бурчак тўпи ишладик
113'
Аҳмедов ўнг қанотда фол ишлади. Жарима зарбаси тепамиз
112'
Яхши ҳужум ташкил қилдик. Ҳошимовнинг ўнг қанотдан берган узатмани ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
111'
Австралияда ўзгариш: Рогич ўрнига Массимо Луонго майдонга туширилди
110'
Марат офсайдда қолди
109'
Грант Райан сариқ карточка олди. У Алибоевни қўли билан очиқчасига тортиб қолди
108'
Ҳошимов ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
107'
Ўзбекистонда тўртинчи ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Азиз Турғунбоев майдонга тушди
106'
Тўртинчи бўлим бошланди
105+1'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси якунланди. Яна 15 дақиқа...
105'
Рогич жарима майдончамиз ичида зарба берди. Ноаниқ
105'
Ўзбекистонда яна бир ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига Фаррух Сайфиев майдонга туширилди
104'
Ўзбекистонда ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев майдонга туширилди
104'
Австралияликлар ҳужумда фол ишлатишди
100'
Бехич чап қанотдан ҳужумга қўшилиб, дарвозамиз олдига узатма беришга ҳарикат қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
98'
Кенгурулар айёрона ҳужум ташкил қилишди. Бехич 15 метрлардан унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Нестеров ўз ўрнида
96'
Австралияда ўзгариш: Икономидис ўрнига Робби Круз майдонга тушди
96'
Зотеев тиббий ёрдамга муҳтож. Унга ёрдам кўрсатилмоқда
93'
Хавфли вазият. Рогич 18 метрлардан йўллаган зарбани посбонимиз мушт билан тўпни уриб юборди. Лекки эса тўпни эгаллаб 16 метрдан зарба берди. Игнат яна тўпни ушлаб олди
92'
Икономидис жарима майдончамиз бурчагидан зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди
91'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди
90+3'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0. Навбат қўшимча бўлимларга
90+3'
Рақиблар ҳужумда фол ишлатишди
90+2'
Қанотдан етказилган узатмага Жанну бош билан берди. Юқорига кўтарилган тўпни Игнат эгаллаб олди
90+1'
Ҳамдамов бурчак тўпни ўйинга киритдию, аммо уни қабул қилиб, қанотдан тўғри дарвоза томон зарба берди. Райан тўпни эгаллади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Алибоевга нисбатан фол ишлатилди
87'
Бурчак тўпи кенгурулар учун тахликали бўлди. Аммо зарба бера олмадик
86'
Вууууҳ! Яхши имконият эди-я! Машарипов чап қанотда рақибдан ўтиб кетиб, 11 метрли нуқта устига узатма берди. Одилнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Аммо бурчак тўпини ўйинга киритамиз
85'
Сариқ формадагилар кетма-кет иккита ҳужум ташкил қилишди. Иш зарбагача етиб бормади
82'
Тўп назорати тўлалигича яшил қитъа вакилларида. Ҳимояланишга мажбурмиз
81'
Австралия бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп вазиятдан узоқлаштирдик
80'
Рогич олис масофадан зарба берди. Нестеров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
77'
ВУУУУҲ! Рақиб футболчиси ўнг қанотда Зотеев осонгина алдаб ичкарига кирди ва зарба берди. Аввал Нестеров қайтарди, сўнгра ҳимоячиларимиздан бири тўпни тепиб юборди
75'
Австралияда ўзгариш: Жейми Макларен ўрнига Апостолус Жанну майдонга туширилди
73'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Икром Алибоев майдонга туширилди
72'
Милиган олис масофадан ноқулай зарба берди. Нестеров ер орқали сакраб келган тўпни мушти билан уриб юборди
70'
Вуууууҳ! Майдон марказида тўпни йўқотдик ва рақиб хавфли ҳужум ташкил қилди. Нестеров қутқарди!
68'
Австралияда ўзгариш: Мабиль ўрнига Мэтю Лекки туширилди
68'
Чеп қанотдан етказилган узатмага Икономидис бош билан зарба берди. Ноаниқ
66'
Соккеруз бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
63'
Кенгуруларнинг чап қанот бўйлаб ҳужумидан сўнг тўп майдонни тарк этди
61'
Эҳ, Одил! Бироз эртароқ чап қанотдан ёрдамга келаётган Машариповга узатма бера олганида эдими? Бироз улгурмади
60'
Австралия бурчак тўпини ўйинга киритди. Дастлабки узатмада хавфли вазият юзага келмади, аммо такрорий ҳужум хавфли бўлди. Юқоридан етказилган узатмага Грант Райан бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
58'
Рақибнинг ҳужуми. Ҳужумчи жарима майдончамиз ичида тўпни қабул қилиб, зарба беришга ҳаракат қилди. Ҳимоячимиз тўп йўлига ғов бўлди. ЮҚорига кўтарилган тўп австралиялик футболчи бшо билан зарба берди. Нестеров хотиржамлик билан тўпни эгаллаб олди
57'
Австралиялик тўпни назорат қилишмоқда
53'
Жамоамиз чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Машарипов икки футболчини алдаб, жарима майдончасига киришга уринди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
50'
Иккинчи бўлим бошида тўп назоратида австралияликлар томонида бўлмоқда. Аммо улар хавфли ҳужум ташкил қила олишмаяпти
46'
Даврон Ҳошимов сариқ карточка олди. У рақиб оёғига хавфли ташланди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Австралия - Ўзбекистон 0:0. Танаффус. Бироз дам оламиз
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Рақибнинг хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужумини қоида бузмаган ҳолда тўхтатдик
43'
Машарипов рақиб жарима майдончаси бурчагида рақиб футболчисини 2 марта алдадию, ноаниқ зарба берди
41'
Рогич йўллаган зарба жонли деворга тегиб қайтди
40'
Австралия жарима зарбасига эга бўлишди. Дарвозагача 25-26 метрлар масофа
39'
Жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш қилишмоқда. Ўзбекистонда эса гол уришга бўлган иштиёқ кўпроқдек назаримизда
36'
Эҳҳ! Шомуродов тезликдан ҳимоячидан ўтиб кетди ва ёрдамга етиб келган Ҳамдамовга узатма берди. Достон 22 метрлардан ўзи зарба беришга қарор қилди. "Анжи" футболчиси Шукуровга пас бериши мумкин эди...
33'
Одил майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйиб, Шомуродовни олдига бошлади. Унга ёрдам берадиган футболчи топилмади
32'
Соккерузнинг ҳужуми муваффақиятсиз якунланди
31'
Зотеев марказ бўйлаб рақиб жарима майдончаси томон ерлатиб узатма берди. Шомуродов буни кутмаганди шекилли, у тўпга югурмади
30'
Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда
27'
Вуууҳ! Жавоҳир Сиддиқов олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
24'
Австралия терма жамоаси футболчиси Азиз Бехичга Ҳамдамовга ишлатган фоли учун сариқ карточка кўрсатилди
20'
Одил Аҳмедовнинг узоқдан берган зарбаси рақиб футболчисига тегиб қайтди
19'
Ҳужум асносида Жалолиддин Машариповнинг оёғига тепгани учун Том Рожич сариқ карточка била огоҳлантирилди
18'
Машарипов майдонда жароҳат олиб ётипти
15'
Австралия терма жамоаси тезкор ҳужум ташкил этди. Бироқ австралиялик футболчи офсайдда эди
12'
Азиз Беҳичнинг узоқдан берган зарбасидан сўнг тўпни Нестеров маҳкам ушлаб олди.
10'
Вууух! Элдор Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ якун самарасиз бўлди
8'
Австралиянинг узоқ ўйланган ҳужуми якунланмай қолди. Терма жамоамиз қанотдан ҳужум уюштирмоқда
6'
Терма жамоамиз секин аста тўп назоратини қўлга олмоқда
4'
Австралия терма жамоаси ўйинни кутилганидек ҳужумкор бошлади. Футболчиларимиз эса ҳозирча ҳимояланмоқда
3'
Рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевга сариқ карточка кўрсатилди
1'
Ўйин бошланди!
'
Ҳар икки жамоанинг бошланғич таркиблари майдонга чиқиб келишди. Энди икки мамлакат давлат мадҳиялари янграйди.
'
'
Осиё кубогида энг муҳим босқич бошланди. Плей-оффда ютқазган жамоалар мусобақани тарк этишади. Ютган жамоа эса ғолиблик учун курашни давом эттиради. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Ал-Айн шаҳрида Австралияга қарши баҳс олиб боради.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Барча орзиқиб кутган Осиё кубоги нимчорак финал баҳси Австралия ҳамда Ўзбекистон ўйини бошланишига ярим соатдан кўпроқ вақт қолмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.