15/11 02:00 | Венесуэла | 1-1 | Бразилия | ||
15/11 04:30 | Парагвай | 2-1 | Аргентина | ||
15/11 05:00 | Эквадор | 4-0 | Боливия | ||
15/11 17:00 | Индонезия | 0-4 | Япония |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Испания кубоги, ярим финал, дастлабки ўйин
7 февраль, соат 01:00, Камп Ноу. Бош ҳакам: Матео Лаос | ||
БАРСЕЛОНАМалком (57)
|
1 : 1 |
РЕАЛ МАДРИДЛукас Васкес (6)
|
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Марк-Андре тер Штеген (Д) 03.Жерар Пике 18.Хорди Альба 15.Клеман Ленгле 02.Нельсиньо Семеду 04.Иван Ракитич 05.Серхио Бускетс 07.Филиппе Коутиньо 08.Артур 09.Луис Суарес 14.Малком |
01.Кейлор Навас (Д) 28.Винисиус Жуниор 04.Серхио Рамос 12.Марсело 02.Даниэль Карвахаль 05.Рафаель Варан 10.Лука Модрич 08.Тони Кроос 18.Маркос Льоренте 17.Лукас Васкес 09.Карим Бензема |
|
ЗАҲИРА | ||
30.Игнасио Пенья (Д) 17.Жейсон Мурильо 20.Серхи Роберто 21.Карлес Алена 22.Артуро Видаль 19.Кевин-Принс Боатенг 10.Лионель Месси |
25.Тибо Куртуа (Д) 06.Начо 20.Марко Асенсио 22.Иско 24.Даниэль Себальос 14.Каземиро 11.Гарет Бэйл |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Нелсон Семеду (43)
Луис Суарес (56) Артуро Видаль (88) |
Серхио Рамос (11)
Маркос Льоренте (26) Марсело (57) |
Матн
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Испания кубоги ярим финал босқичининг дастлабки ўйини дуранг билан якунланди. Жавоб ўйини 27 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади |
90+3' |
|
Майдон эгалари сўнгги дақиқаларни ҳужум ўтказишмоқда. Аленья ҳужумда фол ишлатди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшди |
89' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан берган узатмани жуда ноаниқ чиқди |
88' |
|
Артуро Видаль огоҳлантирилди. У рақиб қарши ҳужумини тактик фол орқали тўхтатди |
87' |
|
Вууҳ! "Реал" ташаббусни қўлга олди, мезбонларни ўз жарима майдончасига "қамади". Крооснинг 16 метрдан берган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди |
85' |
|
Вуууҳ! Хавфли вазият. Кроос жаримадан етказган узатмаган Каземиро бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
84' |
|
"Реал"да ўзгариш: Лукас Васкес ўрнига ўйинни Марко Асенсио давом эттиради |
83' |
|
"Барса"дан жавоб: Семеду чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, Мессига пас берди. Лионель анча ўткир бурчак остида муваффақиятли зарба ёки узатма бера олмади. Навас тўпни эгаллади |
82' |
|
Эҳҳҳҳ, БЭЙЛ! "Реал" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Олис масофадан етказилган узатмага Тер Штеген ўз жарима майдончасини тарк этганча чиқиб келди ва бош билан тўпни қайтарди. Тўп Бенземага келиб тушди ва у дарҳол очиқ турган Бэйлга пас берди. Уэльслик футболчи бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Унинг зарбасига йўлига Семеду оёқ қўйишга улгурди! |
79' |
|
Суарес чап томондан жарима майдончасига кирди ва Карвахаль билан тўқнашиб йиқилди. Матео Лаос ҳеч қандай пенальти йўқ деди! |
77' |
|
Мадридликлар рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг уюштираётган пайтда Тер Штеген тўпни майдон марказига етказиб, жуда хавфли ҳужумга асос солди. Мессининг узатмасидан кейин Аленья чап томондан олдинга ўтди ва 16 метрдан зарба берди. "Реал" футболчиси зарба йўлига ғов бўлди. Карлесда бошқа вариант ҳам бор эди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган икки нафар жамоадошига пас бериш |
76' |
|
"Барселона"да учинчи ўзгариш: Малком ўрнига Карлес Аленья майдонга туширилди |
75' |
|
Бэйл офсайдда қолди |
70' |
|
Месси жонли деворни нишонга олди |
69' |
|
Месси Каземиродан тўпни "ўғирлаб" кетди, Васкес уни чалиб йиқитди. Дарвозагача 26 метрлар... |
68' |
|
Каталонияликлар Месси орқали иккита ҳужум ташкил қилишди. Дастлаб Варан уни тўхтатиб қолган бўлса, кейин вазиятда аргентиналик футболчининг узатмаси бироз тезроқ бўлиб кетди, акс ҳолда Суарес дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолган бўларди |
66' |
|
Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо унинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди |
66' |
|
Табиийки, "Барселона"нинг ўйини энди Месси орқали ташкил этила бошланди |
64' |
|
"Реал"да ҳам яна бир ўзгариш: Жуниор ўрнида Гарет Бэйл ҳаракат қилади |
64' |
|
"Барса"да яна ўзгариш: Коутиньо ўрнига Лионель Месси туширилди |
63' |
|
"Реал"да ҳам ўзгариш: Льоренте ўрнига Каземиро тушди |
63' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Артуро Видаль туширилди |
52' |
|
Коутиьно 24 метрлардан аниқ зарба берди. Навас ўз ўрнида |
58' |
|
Гол бўлган вазиятда ҳакам Жорди Альбага "сариқ" берди. Сабаби номаълум |
57' |
|
ГОООООООЛ! Малком, 1:1! Олис масофадан етказилган узатма натижасида Альба бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Навас зарбани қайтарди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Суарес жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп яқин устунга тегиб, нариги томонга кетди. Малком тўпга етиб келди ва чап оёқда зарба бериб, дарвозани ишғол этди. Кейлор жойига қайтишга улгурмаганди |
57' |
|
Марселога огоҳлантириш берилди |
57' |
|
Лео Месси майдон четида чигалёзди машғулотини бошлади |
55' |
|
Суарес "Реал" жарима майдончаси ичида фол ишлатди ва сариқ карточка олди |
53' |
|
Мезбонлар узоқ вақтгача тўпни назорат қилишди ва Коутиньо 22 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
50' |
|
Тўп назорати тўлалигича "Барса" томонида |
47' |
|
Луис Суарес офсайдда қолди |
46' |
|
Мезбонлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди. Альба ўз қанотидан ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўп Карвахалга тегиб қайтди |
46' |
|
"Барселона" тўпни ўйинга киритиб берди. Иккинчи бўлимга старт берилди |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Реал" 0:1. Танаффус |
45' |
|
"Реал"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Жуниорнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди |
43' |
|
Нелсон Семеду огоҳлантириш олди. У Винисиусни йиқитди |
41' |
|
"Барселона" босимни ошириб бормоқда. Аммо "Мадрид" ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда |
39' |
|
Каталонияликлар узоқ вақтни тўпни назорат қилишди. Малком ўнг қанотдан етказган тўпни Навас эгаллаб олди |
37' |
|
"Реал" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин Суарес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. У Варанни алдашга қарор қилди ва тўпни йўқотди |
35' |
|
Вууууууҳ! Малкмо бир эмас, икки эмас, рақибнинг уч футбочлисини алдаб, жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма берди. Луис 15 метрлардан айланма зарба берди. Навас қутқармоқда! |
32' |
|
"Реал" шу заҳоти қарши ҳужум уюштирди. Винисиус бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва нариги томонда очилаётган Бенземага узатма берди. Карим бироз ета олмади. Акс ҳолда дарвозани осонлик билан ишғол қилиши мумкин эди! |
32' |
|
ВУУУУУУҲ! Малком етказиб берган жарима тўпига "Барселона" футболчиларидан бири бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!!! |
32' |
|
"Реал" ўз жарима майдончаси бурчагида Малкомга нисбатан фол ишлатди |
31' |
|
"Барса" ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилди. Малкомнинг узатмасидан кейин Семеду жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг узатмасини Навас майдон ташқарисига чиқариб юборди |
30' |
|
Мадридликлар ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди. Васкес етказиб берган узатмани Пике эгаллаб олди |
28' |
|
Бурчак тўпи хавфли вазиятни юзага келтирмади |
27' |
|
Семеду жарима зарбасини ўйинга киритди. Пике бош билан берди. Бурчак тўпи |
26' |
|
Маркос Льоренте огоҳлантириш олди |
25' |
|
Мезбонлар кетма-кет 3 марта ҳужум ташкил қилишди. Рамос ва Навас яхши ҳаракат қилишди |
23' |
|
"Реал"дан яхши ҳужум! Винисиус чап қанотдан 11 метрли нуқта устига узатма берди. Кроос тўпга етдию, аммо муваффақиятли зарба бера олмади |
20' |
|
ВУУУУУҲ! Суареснинг узатмасидан кейин Малком дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди! Унинг зарбасини Навас қайтарди! |
19' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпга "Реал" футболчиларидан бири 20 метрлардан кучли зарба берди. Ноаниқ |
18' |
|
Вууууҳ! Мадридликлар томонидан майдон марказида ишлатилган прессинг яна бир марта фойда келтирди. Тўп эгалланди ва қарши ҳужум ташкил қилинди. Винисиуснинг ғоясини жамоадошлари тушунмади. Шунга қарамай, ҳакамнинг хато қарори туфайли бурчак тўпи ишланди |
16' |
|
Семеду ўнг қанотда икки футболчини алдаб, жарима майдончасига узатма берди. Суарес уни тушунмай қолди |
13' |
|
Эҳ, Винисиус! Меҳмонлар майдон марказида Ракитичдан тўпни олиб қўйиб, 3га 2 ҳолатга чиқиб боришди. Жуниор 16 метрлардан зарба беришга қарор қилди. Пике зарба йўлига ғов бўлди. Винисус шерикларидан бирига пас бериши ҳам мумкин эди |
12' |
|
"Барселона" жарима тўплари орқали босимни ошириб бормоқда |
11' |
|
Серхио Рамос сариқ карточка олди. У ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Семедуни йиқитди |
10' |
|
"Кўк-анорранглиларнинг яна бир хавфли ҳужуми. Альба-Коутиньо ўзаро "девор" ўйнаб, чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришди. Чап қанотдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтариб қолишди |
8' |
|
Каталонияликлар икки марта ҳужум ташкил қилишди, аммо иш зарбагача етиб бормади. Мадридликлар ҳушёр ҳаракат қилишди |
6' |
|
ГОООООООЛ! Эл-класикода тезкор гол! Лукас Васкес ҳисобни очмоқда! Ўнг қанотдан ҳаволатиб "Барса" жарима майдончаси олис устун томон узатма берилди. Бензема у ерда тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячиларни ортда қолдирган Васкес дарвозани ишғол қилди! |
5' |
|
Вуууҳ! Дастлабки аниқ ва кучли зарбани Тони Кроос йўллади. 18 метрлардан берган зарбани Тер Штеген қайтарди |
3' |
|
Бир дақиқада иккита офсайд: Малком ва Жуниор ўйиндан ташқари ҳолатда қолишди |
2' |
|
Шанба кунидан бери барчани битта савол қийнаётганди: Месси класикода иштирок этадими ёки йўқ? Лео бугун захирада қолдирилди. Буни "Барселона" мураббийлар штаби қуйидагича изоҳлади: "Месси ўйинга 100% тайёр. Аммо биз таваккал қилишни истамадик". |
1' |
|
Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида "Камп Ноу"да "Барселона" ва "Реал" клублари ўртасидаги дастлабки ўйин бошланди |
' |
|
Хайрли тун, қадрли футбол мухлислари, қадрли эл-класико ишқибозлари! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|