Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия премьер-лигаси, 26-тур

10 февраль, соат 21:00

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Раҳим Стерлинг (4, 80)
Серхио Агуэро (13, 19, 56-пен.)
Илкай Гюндоган (25)

6 : 0

ЧЕЛСИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
31.Эдерсон (Д)
02.Кайл Уокер
14.Эмерик Лапорт
05.Жон Стоунз
07.Раҳим Стерлинг
08.Илкай Гюндоган
17.Кевин де Брейне
35.Александр Зинченко
20.Бернардо Сильва
25.Фернандиньо
10.Серхио Агуэро
  01.Кепа (Д)
28.Сесар Аспиликуэта
02.Антонио Рюдигер
03.Маркос Алонсо
30.Давид Луис
07.Н’Голо Канте
08.Росс Баркли
10.Эден Азар
05.Жоржиньо
11.Педро Родригес
09.Гонсало Игуаин
ЗАҲИРА
49.Ариянет Мурич (Д)
30.Николас Отаменди
03.Данило
19.Лерой Сане
21.Давид Силва
33.Габриел Жезус
26.Риёд Маҳрез
  13.Уилфредо Кабальеро (Д)
27.Андреас Кристенсен
33.Эмерсон Палмери
22.Виллиан
12.Рубен Лофтус-Чик
17.Матео Ковачич
18.Оливье Жиру

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Манчестер Сити" - "Челси" - 6:0!
90'
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди
86'
"Сити" ҳамон ўйнашда давом этмоқда, маза қилиб...
83'
Нима дейиш мумкин? Мавсумнинг муҳим палласи бошланаётган пайтда "Манчестер Сити" жуда яхши формага кириб олибди. "Челси" эса бугунги ўйинда ачинишдан бошқа иложимиз йўқ
80'
ГООООООЛ! Раҳим Стерлинг, 6:0! Гвардиола шогирдлари "Барселона" услубида комбинация ташкил қилишди. Раҳим осонлик билан дарвозани ишғол қилди. Даҳшат
78'
Палмери жонли девор орасидан тўпни ўтказиб зарба берди. Эдерсон тўпни эгаллади
77'
Гюндоган жарима майдончаси остонасида рақиб футболчисини йиқитди ва сариқ карточка олди
75'
"МанСити"да ўзгариш: Фернандиньо ўрнига Давид Силва тушди
74'
ВУУУУУУҲ! Стерлинг Жезусни яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Габриелнинг зарбасидан кейин тўп дарвозабоннинг оёғидан майдонни тарк этди
73'
"Челси"да ўзгариш: Маркос Алонсо ўрнига Эмерсон Палмери туширилди
72'
Гвардиола шогирдлари хотиржамлик билан тўпни назорат қилишмоқда, исталган пайтда кескин ҳужум ташкил қилишмоқда
68'
"Сити"да яна бир ўзгариш: де Брюйне ўрнида Риёд Маҳрез ҳаракат қилади
65'
"Сити"да ўзгариш: Агуэро ўрнига Габриел Жезус майдонга тушди
64'
Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Аспиликуэта йўллаган зарбага аниқлик етишмади
60'
Жоржиньо огоҳлантириш олди
60'
Мезбонлар майдон марказида тўпни эгаллаб, хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Агуэро ҳимоячилар таъқиби остида ноаниқ зарба йўллади
58'
Кевин де Брюйне хавфли жарима зарбасини йўллади. Кепа мушти билан тўпни уриб юборди
57'
"Сити" меҳмонлар жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси тепади
56'
ГООООЛ! Серхио Агуэро, 5:0! Хет-трик! Аргентиналик футболчи хотиржамлик билан дарвоза бурчагига тўпни жойлаб қўйди
55'
ПЕНАЛЬТИ! "Челси" дарвозасига! Аспиликуэта ўз жарима майдончаси ичида Стерлингни тепиб йиқитди
53'
"Челси"да ўзгариш: Баркли ўрнига Матео Ковачич тушди
51'
ВУУУУУҲ! Қанотдан де Брюйне етказиб берган узатмага Агуэро бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди! Серхио хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди
50'
Мезбонлар рақиб жарима майдончасига ёриб киришди. Ҳужум бурчак тўпи билан якунланди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 4:0. "Манчестер Сити" олдинда
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Лондонликлар чап қанотдаги бурчак яқинидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Мезбонлар ҳимоячда ҳеч қандай имконият беришмаяпти
38'
ВУУУУУУҲ! Игуаин 20 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни Эдерсон юқорига кўтариб юборди. Бугун бу дарвозабон жуда яхши ўйнамоқда
35'
Раҳим Стерлинг чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо икки ҳимоячини алдаб ўта олмади
34'
"Челси" футболчилари рақибни ўз жарима майдончасига "қамади". Аммо бундан ҳозирча наф чиқаётгани йўқ. Боиси, "Сити" футболчилари яхши ҳимояланишмоқда
30'
Чап қанотдан етказилган узатмани Игуаинни дарвозабон томон буришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
29'
Педро бу сафар 15 метрдан зарба берди. Яна Эдерсон ўз ўрнида
28'
ЭҲҲҲҲҲ, ПЕДРО! Жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Испаниялик футболчининг 12 метрдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди!
25'
ГОООООЛ! Илкай Гюндоган, 4:0! Стерлинг чап қанотдан жарима майдончасидаги Агуэрога узатма берди. Аммо ҳимоячи тўпни жарима майдончаси ташқарисига тепди. Илкай тўпни эгаллаб, дарвозани аниқ нишонга олди!
"Челси" — нокаутда!
19'
ГООООООЛ! Серхио Агуэро, 3:0! Мазкур "стандарт" охир-оқибат гол билан якунланди. Ҳимоячи ўз жарима майдончаси ташқарисида бош билан дарвозабон томон узатма берди. "Офсайд"да турган Агуэро дарвозасини ишғол этди! Бундай ҳолатда офсайд қайд этилмайди, буни биласиз
18'
Давид Луиз Агуэрога нисбатан фол ишлатди
13'
ГООООООООЛ! Серхио АГУЭРО! Супергол! Аргентинали футболчи 25 метрлардан дарвоза тўққизлигини ишғол қилди!
12'
АЗАР! Бельгиялик футболчи ажойиб "слалом" билан бир нечта футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига ёриб кирди ва зарба берди. Тўпни Эдерсон осонлик билан эгаллаб олди
8'
ЭҲҲҲҲҲ, қандай қилиб??? Серхио АГУЭРО 3 метрдан бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади!!! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди... Гвардиола ҳам бошини чангаллаб қолди
6'
"Шаҳарликлар" яна бир тезкор ҳужумга ўтишди. Агуэро рақиб жарима майдончасига киришга уринди, аммо у рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади
4'
ГООООООЛ! Раҳим Стерлинг, 1:0! "Манчестер Сити" жарима тўпига эга бўлди. Улар кутилмаганда ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Бернарду Силвага узатма беришди. Унинг узатмасидан кейин Стерлинг дарвозани ишғол қилди.
3'
Меҳмонлар яна бир марта жарима майдончасига юқоридан узатма беришди. Игуаин тўпга ета олмади - уни дарвозабон эгаллаб олди
2'
Лондонликлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Игуаин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Сити" футболчилари киритиб беришди.
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Англия премьер-лигасининг 26-тури доирасида марказий ўйинни биз билан кузатиб боришга таклиф қиламиз. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.