Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси, 3-саралаш босқичи

19 февраль. соат 20:00. Бош ҳакам: Муҳаммад Тақий ал-Жаъфарий (Сингапур)

АН-НАССР

Умар Ҳавсавий (54)
Султон ал-Ғаннам (62)
Жулиано (78, 90+2)

4 : 0

АГМК

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Брэд Жонс,
2.Султон Ал Ғаннам,
4.Омар Хавсави,
13.Абдулраҳмон Ал Обайд, 16.Абдулазиз Ал Жебрин, 17.Абдуллоҳ Ал Хайбари, 18.Майкон,
38.Фаҳад Бин Жумаяҳ,
42.Фирас Ал Биракан, 71.Абдуллоҳ Ал Салим, 77.Жулиано.
  32.Суҳроб Султонов,
5.Дилшод Жўраев,
8.Санъат Шихов,
9.Зафар Полвонов,
17.Муроджон Тошматов
19.Жасур Ҳасанов,
22.Мирюлуб Костич,
23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов,
33.Сардор Раҳмонов,
44.Бобур Юлдашов.

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Ан-Насср" - АГМК - 4:0. Миржалол Қосимов жамоаси ОЧЛнинг гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади.
90+2'
ГОЛ! Жулиано, 4:0! Мезбонлар қисқа паслар орқали комбинация ташкил қилишди ва дарвозани забт этишди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
85'
Бурчакдан етказилган узатмани ўзбекистонлик футболчи бош билан зарба бера олмади
84'
Эҳ, Полвонов! Рақиб хатосидан кейин Зафар яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо зарба беришга улгурмади
78'
ГОЛ! Жулиано 22 метрлардан аниқ зарба билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:0
75'
Ҳайбарий жарима майдончаси чизиғи устидан ноаниқ зарба берди
72'
АГМКда иккинчи ўзгариш: Муроджон Тошматов ўрнига Жасур Ҳакимов туширилди
68'
Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпга дарвозабон ета олмади, аммо уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
66'
АГМКда ўзгариш бўлди. Костич ўрнига Ғуломҳайдар Ғуломов майдонга тушди
66'
Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Шихов ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни вазиятдан узоқлаштирди
62'
ГОЛ! Султон ал-Ғаннам, 2:0! Қанот ҳимоячиси чиройли гол муаллифига айланди. У жарима майдончаси бурчагидан айланма зарба бериб, олис бурчакка тўпни жойлаб қўйди
61'
Дилшод Жўраев сариқ карточка олди.
54'
ГОЛ! Бурчакдан етказилган узатмани Умар Хавсавий бош билан дарвозани ишғол қилди. Тўп ерга тегиб, Шиховнинг боши орқали тўсинга тегди ва чизиқни кесиб ўтди
53'
Саудияликлар бурчак тўпини ўйинга киритиш ҳуқуқига эга бўлишди
48'
АГМК жамоаси иккинчи бўлимни анча ҳужумкор бошлади. Жамоа бирин-кетин ҳужумлар уютиряпти
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келишди
45'
Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45+1'
Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди
44'
Ҳакам АГМК футболчиси Мирюлуб Костичга сариқ карточка кўрсатди
43'
Жулианонинг жаримадан йўллаган зарбасаи тўғри Султоноа қўлига бориб тушди
38'
АГМК ҳужум ташкил қилинишга уриниб кўрди бироқ майдон марказида тўп олдирилди
30'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда
25'
Саудияликлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Ҳужумчи бош билан зарба беришга интилди, аммо бироз тўпга ета олмади
21'
Ал-Ҳайбарий олис масофадан зарба йўллади. Костич зарба йўлига ғов бўлди
16'
Ўзбекистонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Аммо тўп ҳавода чизиқни кесиб ўтган экан
15'
АГМКнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
11'
Жулиано офсайдда қолди
9'
Олмалилқликлар майдон марказида прессинг қўллашмоқда ва рақибнинг эркин ҳужум ташкил қилишига қаршилик кўрсатмоқда
6'
Тўп назорати саудияликлар томонида. Ҳозирча АГМК ҳимояланмоқда. Бу кутилган ҳолат, кутилган тактика
4'
АГМК оқ, "Ан-Наср" сариқ-кўк рангли футболкаларда ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Хабарингиз бор бугун Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичининг 3-туридан ўрин олган "Ал Наср" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Учрашувдан матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.