| 23/12 01:00 | Атлетик Бильбао | 1-2 | Эспаньол | ||
| 23/12 01:00 | Фулхэм | 1-0 | Ноттингем Форест | ||
| 23/12 21:00 | Ас-Садд | 4-2 | Шабаб ал-Аҳли | ||
| 23/12 23:15 | Ал-Иттиҳод | 1-0 | Насаф |
Испания Ла-лигаси, 24-тур
| 16 февраль, соат 21:00 | ||
ХЕТАФЕ |
0 : 3 |
РЕАЛ МАДРИДХесе (5)
Бензема (27) Модрич (66) |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Мойя Валера Алексис Л.Лопес Вигарай Борха Х.Родригес Леон Д.Кастро Гавилан Колунга |
Диего Лопес Арбелоа Пепе Рамос Марсело Алонсо Модрич Ди Мария Бэйл Бензема Хесе |
|
Матн
| 90+3' |
![]() |
Ўйин тугади |
| 90' |
![]() |
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 85' |
![]() |
Ди Мария ўрнига Казимиро тушди. Ўйин сокинлашиб қолди. Майнода айтарли ҳеч нима бўлгани йўқ. |
| 83' |
![]() |
«Хетафе» бугун жуда кўп бурчак тўпи тепмоқда, лекин ҳар сафар самарасиз фойдаланмоқда. |
| 81' |
![]() |
Лука Модрич ўрнига Асьер Илльараменди майдонга тушмоқда. |
| 79' |
![]() |
Бу Модричнинг чемпионатдаги 5-сариқ карточкаси бўлди ва кейинги ўйинни «Реал» Лукасиз ўтказади. |
| 78' |
![]() |
«Хетафе» футболчиси қанотдан олдинга бораётганида Ди Мария тўпни қўли билан ўйнади ва сариқ карточка олди. |
| 77' |
![]() |
Майдон марказида Модрич ҳаводаги курашда тирсагини ишлатди ва сариқ карточка олди. |
| 76' |
![]() |
«Реал» учинчи голдан кейин рақибга ўйнаш имконини бермоқда. Улар майдон марказини ҳам «Хетафе»га бериб қўйишди. Тушунса бўлади. Ҳамма нарса ҳал бўлиб улгурди. |
| 75' |
![]() |
Карим Бензема ўрнига Иско тушди. |
| 73' |
![]() |
«Реал» бурчакдан тўп тепди, лекин ҳеч ким тўпга етиб кела олмади. |
| 71' |
![]() |
Пабло Саразе Педро Леон ўрнига майдонга тушди. Иккиси ҳам «Реал»нинг тарбияланувчилари, лекин «Реал»га қарши. |
| 69' |
![]() |
«Хетафе» яна жаримадан фойдалана олмади. Тўп узатилгандан кейин Лопес тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, лекин рақиб бундан фойдалана олмади. |
| 67' |
![]() |
Фантастик гол. Марсело қанотдан тўпни қабул қилиб олди ва уни марказдаги Модричга узатди. Лука битта ҳимоячини чалғитиб, жуда аниқ зарбаси билан ҳисобни 3:0га етказди. Бу Луканинг «МЮ»га урган голининг ўзгинаси бўлди. |
| 66' |
![]() |
Гооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол Гооооооооооооооооооооол |
| 64' |
![]() |
Модрич фантастик пас билан Ди Марияни ажойиб вазиятга олиб чиқган эди, лекин Анхел ҳужумчи эмаслигини билдириб қўйди. Модрич!!!!! |
| 62' |
![]() |
Эҳеееееее. Бугун Педро Леон собиқ жамоаси «Реал»га гол урмоқчи. 40 метр бўлишига қарамай футболчи жарима зарбасини дарвозага йўллади ва тўп жуда жуда тепадан ўтиб кетди. |
| 60' |
![]() |
«Реал»нинг бу галги ҳужуми ҳам Ди Мария орқали ривожланди. У жарима майдони ташқарисидан вазиятни кузатиб борди ва Бенземани офсайд чизиғида ажойиб тўп узатиши билан таъминлади. Лекин Карим зарба бермади ва Хесега тўпни узатмоқчи бўлди. Бу терда эса Хесе йўқ эди. |
| 58' |
![]() |
«Хетафе»нинг навбатдаги ҳужумидан кейин ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Леондан тўпни қабул қилиб олган Кастро жуда кучли зарба йўллади, лекин ноаниқ. |
| 56' |
![]() |
Мезбонлар жуда яхши имкониятга эга бўлишган эди. Қанотдан тўп дарвоза яқинига узатилди. Бу ерда уч киши эркин зарба бериши мумкин эди, лекин адашмасам Педро Леонинг зарбаси жуда кучсиз бўлди. |
| 54' |
![]() |
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми вақтида Ди Мария қоида бузди ва жарима белгиланди. Лекин у ҳеч қандай самара бермади. |
| 52' |
![]() |
Майдон марказида Бензема ҳамда Руана ўртасида жана бўлиб ўтди ва икки футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатилди. |
| 50' |
![]() |
«Реал» жуда чиройли ҳужумни амалга оширди. Бэйл тўпни дарвоза яқинидаги Бенземага узатди, Карим тўпни Модричга ўтказиб юборди. Унинг пасидан кейин эса дарвозабон барчасини ўқиди. |
| 48' |
![]() |
Мезбонлар иккинчи бўлимни жуда фаол бошлашди. Калунга жарима майдонига яқин жойда тўпни эгаллаб олди ва ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда ўткир бурчакдан зарба берди, лекин унга аниқлик етишмади. |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлим тугади. Ҳакам вақт қўшиб бермади. |
| 44' |
![]() |
Биринчи бўлимнинг охири жуда сокин кечмоқда. Жамоалар танаффусга ҳозирланишмоқда. |
| 42' |
![]() |
Рамос ўз жарима майдонидан тўпни эгаллаб олиб, Бэйлга ажойиб диоганални амалга оширган эди, лекин ҳимоячи ҳужумни ўқиб қолди. |
| 40' |
![]() |
Ўйинни шарҳлаётган Костя Генич Ди Марияни мултфильм қаҳрамони Рататулга ўхшатмоқда. |
| 39' |
![]() |
Ди Мария жарима зарбасини амалга оширди. У тўпни Хаби Алонсога узатди. Испан айёрона ҳаракати билан Модрични олдинга бошлаган эди, лекин Лука офсайдда қолди. |
| 37' |
![]() |
Йўқ ҳаммаси жойида. Анхел майдонга қайтди. |
| 36' |
![]() |
Майдон марказида мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси Ди Мариянинг оёғига қалтис тепиб юборди. Анхелни докторлар олиб чиқиб кетишмоқда. |
| 34' |
![]() |
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Наҳотки шу Бэйл бўлса? «Реал»нинг навбатдаги ҳужумидан кейин Хесе Бэйлга тўп узатди. Лекин Бэйл деярли бўш дарвозага гол ура олмади. |
| 32' |
![]() |
«Реал» 30 метрлардан жуда ажойиб вазиятга эга бўлган эди. Бэйл жаримани амалга оширди. Лекин тўп жонли деворга тегиб қайтди. |
| 30' |
![]() |
Криштиану Роналдусиз «Реал» иккита ўйинда майдонга тушди ва бу ўйинларда Ди Мария, Хесе, Бэйл каби футбочилар унинг ўрнини билдирмаслик учун ҳаракат қилишмоқда. Жамоа Роналду учун ҳам ўйнамоқда. Қойил «Реал». |
| 28' |
![]() |
ДИ МАРИЯ!!!!!!! Анхел қарши ҳужумни бошлаб берди ва қанотдан тўпни ажойиб крос билан Бенземага узатди. Карим кўкраги билан тўпни тўхтатди ва дарозани ишғол қилди 2:0. Бензема. |
| 27' |
![]() |
Гооооооооооол |
| 25' |
![]() |
40 метрлардан «Реал» дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Леон тўпни ҳужумчиларга узатган эди, лекин ҳакам ўйидан ташқари ҳолатни қайд этди. |
| 23' |
![]() |
Бурчак тўпи амалга оширилганидан кейин «Хетафе»нинг ҳужуми давом этди. Родригеснинг жуда кучли зарбаси ноаниқ бўлди. |
| 21' |
![]() |
ПЕПЕЕЕЕ!!!!!!!!!! Пепитооооооо. Калунга Рамоснинг хатосидан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган эди. Пепе ҳужумчидан анча ортда бўлишига қарамай, подкат ташлаб тўпни чиқариб юборди. Қойил Пепе. |
| 19' |
![]() |
Хесе худди гол бўлган вазиятдаги каби олдинга борди. Бу гал ҳам барчасини ўзи ҳал қилмоқчи бўлди ва тўпни йўқотди. |
| 17' |
![]() |
Калунга!!!!!! «Хетафе» ҳужумчиси жуда яхши ўйнади ва қанотдан жарима майдонига ёриб кирди. У Рамосдан ўтин зарба берга эди, лекин ҳакам фолни қайд этди. |
| 15' |
![]() |
Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми чап қанотдан ривожланди. Ярим ҳимоячи тўпни жарима майдонига узатган эди, лекин бу ерда ҳам Рамос улгурди. |
| 13' |
![]() |
«Хетафе»нинг илк ҳужумини «Реал»нинг собиқ футболчиси Педро Леон ривожлантирди. У тўпни дарвоза яқинига узатиб берган эди, лекин Рамос тўпни майдондан чиқариб юборди.1 |
| 11' |
![]() |
Хесе бугун жуда фаол ўйнамоқда. Майдон марказида ҳужумчи тўпни рақибдан олиб қўйди ва ҳимоячидан тезликда ўтиб кетиб, тўпни Бенземага етказмоқчи эди, лекин қарши ҳужум узилиб қолди. |
| 9' |
![]() |
«Реал» бурчак тўпидан фойдалана олмади. |
| 8' |
![]() |
«Реал»нинг навбатдаги ҳужуми Арбелоанинг қанотидан ривожланди. Арбелоа тўпни марказдаги Бэйлга узатиб берди. Бэйл ҳимоячилардан ўтиб зарба бермоқчи бўлганида ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди. |
| 6' |
![]() |
«Реал»нинг узоқ даом этган ҳужумидан кейин Бэйл тўпни Хесега ташлаб берди. Ҳужумчи битта ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда узоқ бурчакни жуда аниқ нишонга олди. |
| 5' |
![]() |
Гоооооооооооооооооооооооооол |
| 3' |
![]() |
Бугун Роналду йўқ. Шунинг учун «Реал»га осон бўлмаслиги аниқ. Дастлабки дақиқалардан «Реал» тўпни назорат қилишга уринмоқда. |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди. |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни «Хетафе» ҳамда «Реал» жамоалари ўйинини кузатишга таклиф қиламиз. |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|