Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 4-5 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2018/20019

25-тур, 23 февраль, соат 20:15. Бош ҳакам: Матео Лаос

СЕВИЛЬЯ

Хесус Навас (22)
Габриэль Меркадо (42)

2 : 4

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (26, 67, 85)
Луис Суарес (90+3)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Томаш Вацлик (Д)
14.Максимилиан Вебер
04.Симон Кьяер
25.Габриэль Меркадо
03.Серхио Гомес
09.Виссам Бен-Йеддер
21.Квинси Промес
10.Эвер Банега
17.Пабло Сарабия
20.Марко Рог
16.Хесус Навас
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
23.Самуэль Умтити
02.Нельсиньо Семеду
04.Иван Ракитич
22.Артуро Видаль
05.Серхио Бускетс
07.Филиппе Коутиньо
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
13.Хуан Сориано (Д)
23.Гильерме Арана
05.Ибрагим Амаду
22.Франко Васкес
07.Роки Меса
12.Андре Сильва
19.Мунир
  30.Игнасио Пенья (Д)
17.Жейсон Мурильо
15.Клеман Ленгле
26.Карлес Алена
20.Серхи Роберто
11.Оусман Дембеле
14.Малком

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" жуда қийин ғалабага эришди — Мессининг голлари эвазига
90+3'
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 2:4! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин уругвайлик футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Роки Меса сариқ олди
88'
Вуууҳ! Андалусияликлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Чап қанотдан етказилган узатмани Васкес эгаллади ва тескари турган ҳолатда зарба беришга уринди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
88'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарбани тер Штеген эгаллаб олди
85'
ГОООООООЛ! Лионель Месссииии! Хет-трик! 3:2! Аленья 20 метрдан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегдию, рекошет ҳолатда Мессини яккама-якка вазиятга "чиқариб" юборди. Лео тўпни дарвозабоннинг устидан осонлик билан ошириб қўйди
84'
Яқиндагина майдонга тушган Карлес Аленья огоҳлантириш олди
83'
Сарабия эса сариқ карточка олди. У ҳужумга ўтмоқчи бўлдию, Альбанинг юзига қўли билан уриб юборди
82'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди.
80'
Симон Кьяер сариқ карточка олди. Мессининг оёғига тепгани учун
79'
Бурчакдан етказилган узатманги ҳимоячи бош билан тўпни жарима майдончаси ташқарисига чиқариб юборди. Месси эса 16 метрлардан тўпга чалқанча услубда зарба берди. Тўп ҳужумга борган Пикенинг қўлига тегиб қолди
78'
Вуууҳ! Дембелек чап қанотдан етказган узатмани ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисига қайтарди. Месси тўпни эгаллаб, 18 метрлардан зарба берди. Вацлик мушти билан тўпни юқорига кўтариб юборди
75'
Мезбонлар ярми соат давом этган чуқур ҳимоядан чиқиб, ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишмоқда
71'
Вууууҳ! Дембеле чап қанотда ҳимоячидан қочиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва ноаниқ узатма берди. Месси қанотга кетиб қолган тўпни эгаллади, жарима майдончаси бурчагигача олиб келди ва чап оёқда кучли зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
70'
Франко Васкес огоҳлантирилди. Бускетсга нисбатан тирсак билан ўйнагани учун
67'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 2:2! Дарвозабон тўпни тепиб юбориш чоғида Ракитич тўпни эгаллаб олиб, ўнг қанотдаги Усмонга пас берди. Дембеленинг узатмасини қабул қилган Месси 14 метрлардан ўнг оёқда зарба бериб, дарвозанинг юқори бурчагини ишғол қилди
67'
Мезбонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Промес ўнг қанотдан кучли узатма берди. Тўпга ҳеч ким ета олмади
64'
Каталониялик бурчак тўпини ўйинга киритишди.
61'
Суарес рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилди. Ҳакамга VARга мурожаат қилиб, бурчак тўпи белгилади
60'
Тўп назорати тўлалигича меҳмонлар томонида
57'
Майдонни тарк этаётган Вебер огоҳлантириш олишга ҳам улгурди
57'
"Севилья"да ўзгариш: Жароҳат олган Вебер ўрнига Иброҳим Амаду туширилди
55'
Лео ўзи жарима майдончасига ёриб кириб, зарба беришга қарор қилди. Рекошет ҳолатида келган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
53'
Вуууууҳ! Суареснинг қанотдан берган узатмасидан кеийн Дембеле яккама-якка вазиятда муваффақиятли зарба бера олмади. Сўнгра Усмон ҳимоячининг оёғидан йиқилганга ўхшади, аммо пенальти эмас
53'
Альба чап қанотдан пас бериб, Суаресни яккама-якка вазиятга чиқаришга уринди, амо Луис унга ета олмади
51'
"Севилья"да ўзгариш: Меркадо ўрнига Франко Васкес тушди
51'
Коутиньо Мессидан пас қабул қилаётганида офсайдда қолди
49'
Месси томонидан жаримадан етказилган узатмага Суарес ета олмади
49'
Марко Рог огоҳлантириш олди. У Дембелени ортдан йиқитди
46'
Вальверде иккита ўзгариш қилишга қарор қилди. Видаль ўрнига Усмон Дембеле, Нелсон Семеду ўрнига Серхио Роберто туширилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Севилья" - "Барселона" 2:1. Танаффус
45'
Вуууууҳ! "Севилья" рақибни кечирди. Қанотдан етказиб берилган узатмага Кьяер дарвозагаша 4 метр масофадан бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
42'
ГОООООООЛ! Меркадо! "Барса" ҳимоячиларининг сусткашлигини мезбонлар жазолашди. Жарима майдончасига узатма берилган пайтда каталонияликлар негадир ҳаракатдан тўхтаб қолишди. Сарабия чизиқ устида тўпни жарима майдончасига қайтарди. Меркадо эса 10 метрлардан дарвозани ишғол қилди
40'
Эҳ, Суарес! Мессининг узатмасидан уругвайлик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, тўпни ён томонга олиб қочди. Аммо унинг ўткир бурчак остида берган зарбаси ёки узатмаси ноаниқ бўлди
38'
Пике сариқ карточка олди
37'
Бен-Йеддер жарима майдончасининг чап томонидан Пикени чиройли алдаб ўтиб, дарвоза яқинига узатма берди. Альба хавфни бартараф этди
36'
Вуууҳ! Ажойиб узатмадан кейин Промес рақиб жарима майдончасига кириб зарба берди. Аммо офсайд экан
32'
"Барселона"дан ажойиб қарши ҳужум: Мессининг узатмасидан кейин Пике рақиб жарима майдончаси ичида бир ҳимоячи билан ёлғиз қолди. У Серхио Гомесни икки марта алдашга ҳаракат қилди, аммо мудофаа вакили сўнгги паллада тьўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
31'
Андалусиялик майдон марказида тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтди. Сўнгги паллада Умтити хавфни бартараф этди
30'
"Севилья" жарима тўпини ўйинга киритди. Узатмага ҳеч ким ета олмади
26'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 1:1! Супергол! Ракитич чап қанотдан ҳаволатиб етказган узатмадан сўнг Месси чап оёқда 11 метрли нуқта атрофида тўпни ерга туширмасдан дарвозага жойлаб қўйди
25'
Альба чап қанотдан ҳаволатиб зарба берди. Видаль бош билан аниқ зарба берди. Вацлик тўпни эгаллаб олди
22'
ГООООООООООЛ! Хесус Навас, 1:0! "Севилья" қарши ҳужумни гол билан якунлади. Ўнг қанотдан ёрдамга келган Навас деярли яккама-якка вазиятда аниқ зарба билан ҳисобни очди.
22'
"Кўк-анорранглилар" қарши ҳужум ташкил қилди. Аммо сўнгги паллада Видаль Мессига пас беришни қойиллатмади
19'
Бурчак зарбаси самарасиз чиқди
18'
Вууууҳ! Бен-Йеддер! У рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, Умтитини чалғитди ва ўнг оёқда зарба берди. Самуэль сўнгги паллада тўп йўлига оёқ қўйишга улгурди. Бурчак тўпи
17'
"Севилья" ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
14'
Ўйин жарима майдончасидан жарима майдончасигача бўлмоқда. Тўп майдон марказида ушланиб қолмаяпти
10'
Оҳо! Месси жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
8'
Андалусияликлар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Навас ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Иш зарбагача етиб бормади
6'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳамон меҳмонларда
3'
Дастлабки дақиқаларда мезбонлар босим уюштиришга ҳаракат қилишди. Каталонияликлар рақибга хавфли вазият яратиш имкониятини беришмади
'
Диққат, учрашув бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 25-тури доирасида "Севилья" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.