Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

China Cup-2019. 25 март. соат 12:30

ХИТОЙ

0 : 1

ЎЗБЕКИСТОН

Элдор Шомуродов (34)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12. Ян Жунлинг (Д)
03.Гао Жунйи
05.Жанг Линпенг
07. Шихао В.
09.Донг Суешенг
13.Хе Чао
14.Жанг С.
15.Ву Си
21.Лонг Тан
24.Фу Хуан
26.Ли Анг
  12.Санжар Қувватов
2.Акмал Шораҳмедов
5.Анзур Исмоилов
7.Жалолиддин Машарипов
8.Икром Алибоев
10.Жавоҳир Сиддиқов
13.Олег Зотеев
14.Элдор Шомуродов
19.Отабек Шукуров
20.Ислом Тўшхтахўжаев
23.Одил Ҳамробеков
ЗАҲИРА
01.Женг Ченг (Д)
06.Фенг Сиаотинг
11.Хао Жунмин
17.Ванг Ганг
19.Сие Пенгфей
25.Лу Венжун
27.Ванг Ёнгпо
28.Лью Янг
30.Пенг СинлиЁ
  01.Акбар Тўраев (Д)
16.Жавоҳир Илёсов (Д)
03.Достон Турсунов
04.Фаррух Сайфиев
06.Даврон Ҳошимов
09.Одил Аҳмедов
11.Темурхўжа Абдухолиқов
15.Егор Кримец
17.Достон Ҳамдамов
18.Сардор Мирзаев
21.Марат Бикмаев

Матн

'
Мусобақа ғолиблиги учун Уругвай ва Таиланд терма жамоалари майдонга чиқишади
90+3'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China cup-2019" халқаро мусобақасида 3-ўринни қўлга киритди. Мезбон Хитой эса сўнгги - 4-поғонани банд этди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
ВУУУУУҲ! Қандай қилиб??? Зотеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва рақиб даврзабон майдончасига узатма берди. Ҳамдамов эса 5 метрдан дарвозани ишғол эта олмади! Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
88'
Эҳҳҳ Одил! Чап қанотдан етказилган узатмага Аҳмедов яқин масофадан боши билан зарба берди. Посбон тўпни эгаллаб олди
84'
Хитойда ўзгариш: Жанг ўрнига Ванг Ёнгпо туширилди
83'
Бурчак тўпи ўйинга киритилаётган пайтда Тўхтахўжаев дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
83'
Ўзбекистонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
82'
Шораҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида Аҳмедовга тўпни жуда қулай тарзда етказиб берганди. Аммо Одил 11 метрлардан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Аҳмедовга ҳеч ким халал бермаётганди!
80'
Қувватов ўз вақтида олдинга чиқди ва хавфни бартараф этди
79'
Хитой бурчак тўпини ўйинга киритди. Футболчиларимиз хавфни бартараф этишди
77'
Вууҳ! Терма жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилишди. Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин Одил Аҳмедов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди
76'
Темурхўжа бурчак тўпи ишлади ва уни Ҳамдамов ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
73'
Ҳамдамов бурчакка яқин жойда қоида бузгани учун Хитой жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпга мезбон футболчиси 20 метрлардан зарба берди. Анзур тўпни жарима майдончамиздан узоқлаштирди
72'
Ўзбекистонда ўзгариш: Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов майдонга туширилди
70'
Ҳамдамов ўйинга фаол қўшилди. У ҳозир жамоамизнинг 2та ҳужумиди иштирок этди. Аммо иш зарбагача етиб бормади
69'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди
69'
Аҳмедов тўпни юмшоқ тарзда рақиб дарвозаси яқинига узатиб берди. Жунлинг тўпни эгаллаб олди
68'
Хитойда ўзгариш: Ву Си ўрнига Пенг Синли майдонга тушди
67'
Вуҳ! Шораҳмедов-Сиддиқов-Шомуродов комбинациясидан кейин Элдор жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ноаниқ
65'
Зотеев! Чап қанотдан Хитой жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жой яқинидан ўтиб кетди
64'
Вууууҳ! Ажойиб ҳужум натижасида Сиддиқов жарима майдончасига кирди ва деярли бирга-бир вазиятда зарба берди. Дарвозабон оёғи билан зарбани қайтариб қолди
63'
Одил Аҳмедов олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
62'
Терма жамоамиз чап қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Зотеевнинг узатмасидан кейин тўп 11 метрли нуқта устида турган Сиддиқовга етиб келишига ҳимоячилар халал бериб қолишди
60'
Хитой чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Юқоридан етказилган узатмани вакилларимиз эгаллаб олишди
59'
Терма жамоамиздан тезкор ҳужум. Машарипов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирганди, сўнгги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
58'
Хитойда ўзгариш: Гао Жунйи ўрнига Ванг Панг, Хе Чао ўрнига Хао Жинмин майдонга туширилди
57'
Футболчиларимиз рақибдан тўпни олиб, тезкор ҳужум ташкил қилишаётган эди. Аммо Сиддиқов офсайдда қолди
56'
Алибоев рақиб ҳимоячисига нисбатан фол ишлатди
53'
Одилдан пас қабул қилган Жавоҳир бир ҳимоячини алдаб ўтиб, 20 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
50'
Машарипов-Зотеев комбинациясидан кейин Олег чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва Аҳмедов тоомн узатма берди. Аммо тўпни мезбонрлар эгаллаб олишди
49'
Иккинчи бўлим аввалида тўп назорати бўйича кичик устунлик ўзбекистонликлар томонида
49'
Иккинчи бўлим бошида Хитойда ўзгариш бўлди: Фу Хуан ўрнига Сие Пенгфей майдонга туширилди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0 бизнинг фойдамизга. Биздан узоқлашманг тез орада қайтамиз!
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Терма жамоамиз яна бир ҳужум ташкил қилди. Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичида тўпга етиб бориб, товони билан Жавоҳирга узатиб берганди. Аммо Жавоҳир тўпни майдонда сақлаб қололмади.
41'
Хитой терма жамоаси узоқ кутилган ҳужумни амалга оширди, якуний зарбага аниқлик етишмади
40'
Афсус! Отабек Шукуров ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Одил Аҳмедов майдонга туширилди
37'
Отабек Шукуров жароҳат олди. Отабекка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
34'
Элдор ўнг қанотдан ёриб кириб, дарвозага кучли зарба йўллади. Дарвозабон унинг зарбаси олдида ожиз қолди. 1:0! Ҳисобда олдинга чиқиб олдик
34'
ГООООООЛ! Элдор Шомуродооооооввв!
30'
Майдон марказида қоида бузилиш. Анзур Исмоилов рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди.
28'
Шомуродов навбатдаги ҳужумни уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни эгаллаб олди
25'
Хитойлик футболчи жароҳат олди. Анзур Исмоилов фейр-плейга амалга қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
23'
Зарбааааа! Тўп жонли деворга тегиб қайтди. Бугунги Ўйинда Жалолиддин анча фаол ҳаракат қилмоқда
23'
Жалолга нисбатан яна қоида бузилди. Бу сафар тўп олдида Алибоев
22'
Ўйин ҳамюртларимизнинг тўлиқ устунлигида ўтмоқда
21'
Тўп олдида Мшарипов!Жалолнинг жарима майдончаси ичига етказиб бергани тўпини хитойлик дарвозабон муштлари билан уриб қайтариб юборди
20'
Жалолиддин Машариповга нисбатан қоида бузилди
18'
Машариповнинг жарима майдони ичига узатган тўпига Элдор Шомуродов боши билан зарба берди. Афсус ноаниқ
13'
Тўп назорати Купер шогирдлари томонига ўтди. Ҳужумларимиз, жумладан, голга тортадиган ҳужумларимиз ҳам ошишиш керак
12'
Хитой қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди, вакилларимиз майдон марказидаёқ тўпни рақибдан олиб қўйишди.
10'
Ўзбекистон навбатдаги ҳужумни ўнг қанотдан ташкил қилди. Девор услубида яхши ҳужум уюштирилдию, аммо футболчимиз тўпни майдонда сақлаб қола олмади
8'
Машарипов рақибдан тўпни олиб қўйиб, Жавоҳирни олдинга бошлаган эди. Аммо Сидиқовнинг кейинги узатмаси ноаниқ чиқди.
6'
Хитойнинг хавфли ҳужумини ҳимоячиларимиз бу сафар қийинчилик билан қайтаришди
5'
Хитой ўнг қанотдан ҳужм ташкил қилди. Аммо Анзур Исмоилов хотиржамлик билан ўйин қоидасини бузмасдан бу ҳужумни бартараф этди
4'
Ўзбекистон ижросида иккинчи ҳужум. Чап қанотдан юқорилатиб етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Алибоев эса 18 метрлардан зарба беришга уриниб кўрди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
2'
Ўзбекистон дастлабки ҳужумни ўнг қанотдан ташкил қилди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин тўп рақиб дарвозаси тўрига ён томондан келиб тегди
1'
Хитой дастлабки ҳужумни амалга оширди. Аммо ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга хитойликлар киритиб беришди. Ўзбекистон оқ, Хитой қизил рангли формада ҳаракат қилмоқда
'
Бугун Анзур Исмоилов терма жамоа сардори сифатида жамоадошларини майдонга бошлаб тушмоқда. Хитойга қарши ўйин Анзур учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги 100-учрашув бўлади. Шу муносабат билан унга миллий терма жамоа менежери Диёр Исаметдинов томонидан "100" рақами туширилган махсус футболка совға қилинди. Анзурни бугунги юбилей учрашуви билан табриклаймиз!
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Дастлаб Ўзбекистон, сўнгра Хитой давлати мадҳиялари янгради
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.