Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал

Дастлабки ўйин. 1 май, 23:59. Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Голландия)

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (26)
Лионель Месси (75, 82)

3 : 0

ЛИВЕРПУЛЬ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
15.Клеман Ленгле
18.Хорди Альба
22.Артуро Видаль
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
20.Серхи Роберто
07.Филиппе Коутиньо
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
  13.Алиссон (Д)
03.Фабиньо
26.Эндрю Робертсон
12.Жо Гомес
04.Виржил ван Дейк
05.Жоржиньо Вейналдум
32.Жоэль Матип
08.Наби Кейта
07.Жеймс Милнер
10.Садио Мане
11.Муҳаммад Салоҳ
ЗАҲИРА
13.Яспер Силлессен (Д)
02.Нельсиньо Семеду
23.Самуэль Умтити
08.Артур
26.Карлес Алена
14.Малком
11.Усмон Дембеле
  22.Симон Миньоле (Д)
06.Деян Ловрен
66.Трент
23.Жердан Шакири
14.Жордан Хендерсон
27.Дивок Ориги
09.Роберто Фирмино
САРИҚ КАРТОЧКА
Клеман Лангле (38)
 
Фабиньо (81)

Матн

90+7'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Ливерпуль" - 3:0! Жавоб ўйини 7 май куни
90+7'
ВУУУУУҲ! "Барселона" муқаррар голни ура олмади! Месси-Дембеле қарши ҳужумидан кейин Усмон 12 метрлардан дарвозабоннинг қўлига зарба бериб қўя қолди.
90+5'
Дембеле қизғанди. Тўпни қулай ҳолатда турган Ракитичга бериш ўрнига, ўзи ноаниқ зарба берди
90+4'
Пике майдон марказидан туриб олдинга ўтаётган Дембеле йўналишига узатма берди. Усмон тўпни ўзига бўсундира олганида Алиссон билан юзма-юз ҳолатда қолар эди
90+3'
"Барселона"да 2та ўзгариш бўлди: Суарес ва Роберто ўрнига Дембеле ва Аленья туширилди
90+2'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда дарвозабон тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужумга асос солди. Месси бошчилигидаги 3 футболчи рақибнинг 2 ҳимоячисига қарши чиқиб борди. Лео Суаресни танлади, аммо уругвайлик футболчининг узатмасини меҳмон ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
90+1'
Оҳо! "Ливерпуль" яхши имкониятга эга бўлди. Тер Штеген бурчакдан етказилган узатма пайтида олдинга чиқдию, мушти билан уриб юборди. Хендерсон эса бўш қолган дарвозага бош билан зарба берди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
90'
Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди
88'
Оҳо! "Барселона" тўртинчи голни уриши мумкин эди. Суареснинг пасидан кейин Серхи Роберто рақиб жарима майдончасига кирди-ю, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
84'
ВУУУУУУҲ! "Ливерпуль"дан омад яққол юз ўгирди!!! Дастлаб Фирмино рақиб жарима майдончаси ичида эгаллади ва зарба берди. "Барса" футболчиларидан бири тўпни чизиқ устида қайтариб қолди. Тўп эса Салоҳга келиб тушди. Муҳаммад зарбасидан кейин ҳамма "ГОЛ" деб турганида тўп устунга тегиб қайтди...
82'
ГООООООООООЛ! Супер Мессидан супергол!!! 3:0! Даврозагача 28 метрлардан белгиланган жарима зарбани Месси "тўққизлик"га михлаб қўйди! Идеал зарба
81'
Ҳакамга эътироз билдиргани учун Луис Суарес ҳам "сариқ" олди
81'
Фабиньо сариқ карточка олди. Мессини қўполлик билан тўхтатди
80'
"Барселона"да яна бир хавфли ҳужум. Месси-Альба комбинациясидан кейин Жорди жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Серхи Роберто тўпни Суаресга тўхтатиб беришга уринди, аммо у рақибларга насид этди
79'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Вейналдум ўрнига Роберто Фирмино туширилди
75'
ГООООООООЛ! Лионель МЕЕЕССИИИ, 2:0! Аргентиналик футболчи тўп билан жарима майдончасига яқинлашаётганида, Фабиньо тўпни қайтаришга уринди, аммо бу жарима майдончасига кирган Роберто учун узатма бўлиб чиқди. Серхи ёнида очилган Суаресни тўп билан таъминлади. Луиснинг тизза билан берган зарбаси натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди. Аммо қайтган тўпни Месси эгаллади ва бўш дарвозага жойлаб қўйди
70'
Инрглизлар босим уюштиришди, аммо иш зарбагача етиб бормади. Тўп рекошетлар орқали тер Штегенга етиб келди
68'
Месси берган пасдан кейин Суарес олдинга ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо Матипни алдаш чоғида тўпни йўқотди
64'
"Барселона"да яхши имконият! Месси рақиб футболчиларини чалғитиб, Видални дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Артуро жарима майдончаси ичида ўзи зарба бериш ўрнига Суаресга пас беришга қарор қилди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
63'
Месси берган пасдан кейин Семеду ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди. У ҳимоячидан деярли ўтиб кетганди, аммо майдон "тугаб" қолди
60'
"Барселона"да ўзгариш: Коутиньо ўрнига Нелсон Семеду тушди.
56'
вууууууҳ! Салоҳ чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Вейналдум тўпни ўзидан ўтказиб юборди ва ортдан етиб келган Милнер 11 метрли жарима нуқтаси устидан зарба берди. Тер Штеген бу сафар тўпни эгаллаб олди
54'
Салоҳ жарима майдончасининг ён томонида белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳаводаги курашда Серхи Роберто устун келди
53'
Вуууууҳ! Муҳаммад Салоҳ жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни тер Штеген қайтарди. Яна бир сэйв
51'
Иккинчи бўлимда "Ливерпуль" кескин прессинг қўлламоқда. Бу эса мезбонларга анча қийинчилик туғдирмоқда
47'
Вуууууҳ! Тер Штеген қутқармоқда! Салоҳ рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, жамоадошларига берди. Маненинг узатмасидан кейин Милнер 25 метрлардан бурчак томон айланма зарба берди. Тер Штеген тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
46'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Иккинчи тайм бошланди. Тўпни ўйинга "Барселона" киритиб берди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Ливерпуль" - 1:0. Танаффус
45+3'
Клопп жамоаси яхши қарши ҳужум ташкил қилди, аммо Альба хавфни бартараф этди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
41'
Кураш майдон марказига кўчди
38'
Клеман Лангле сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Салоҳни қўли билан тортиб қолди
38'
"Ливерпуль" иккита зарба берди. Салоҳнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтган бўлса, Милнернинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди
35'
ВУУУУУҲ! Деярли майдон марказидан етказилган узатма натижасида яккама-якка вазиятга чиқаётган Мане зарба учун қулай ҳолатга чиқди. Аммо унинг зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди
32'
"Барса" ижросида яхши ҳужум. Мессининг узатмасидан кейин Альба ўшз қанотидан жарима майдончасига кирди ва Коутиньо томон узатма берди. Филиппенинг зарба беришига "Ливерпуль" ҳимоячилар имкон беришмади
31'
Робертсон чап қанотдан "Барса" жарима майдончасига кириб келиб, юқоридан узатма берди. Пике узатмани қайтарди
30'
Вуууҳ! Месси рақиб ҳимоячиларига босим ўтказиб, улардан тўпни олиб қўйди. Суарес тўпни эгаллаб жарима майдончасига кирди ва нариги томонга узатма берди. Ван Дейк тўпни қайтариб юборди
26'
ГООООООООЛ! Луис СУАРЕЕЕС, 1:0! Альбанинг кутилмаганда рақиб жарима майдончаси томон пас берганидан кейин уругвайлик футболчи яккама-якка вазиятда қолди ва биргина ҳаракат билан дарвозани ишғол қилди
25'
Месси ерлатиб пас бериб, Альбани дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқармоқчи эди, ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
24'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Кейта ўрнига Жордан Хендерсон туширилди
23'
Суарес икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва шеригига пас берди. Мерсисайдликлар хавфни бартараф этишди
20'
Наби Кейта ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. Шифокорлар унинг ўрнига бошқа футболчи туширилиши кераклигига ишора қилишмоқда
18'
Жаримадан етказилган узатмани Лангле бош билан қайтарди.
17'
Пике хатога йўл қўйди. У жарима майдончасининг чап томонида тўпни Манега олдириб қўйиб, сўнгра Садьони йиқитди. Жарима тўпи белгиланди
16'
Вуууҳ! Яна бир хавфли зарба. Мессининг пасидан кейин Коутиньо жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Шундан сўнг ҳакам офсайдни қайд этди
15'
Хавфли зарба. Коутиньо 16 метрдан аниқ зарба йўллади. Алиссон Беккен тўпни эгаллади
14'
Негадир VAR бўйича мутахассислар пенальти белгилашга жазм этишмади
13'
Месси рақиб жарима майдончасига кириб келди. Лионелнинг ҳакамга ишора қилишича, Матип тўпни қўли билан ўйнаган. Такрорий лавҳа ҳам буни тасдиқлади. VAR-чи?
12'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. "Барса" тўп назоратини ўзи томон оғдираётгандек
10'
Альба ўзининг қанотидан меҳмонлар жарима майдончасига узатма берди. Суарес тўпга ета олмади
7'
"Барселона" қарши ҳужумга ўтиб, Серхи Роберто Суаресни олдинга бошлади, аммо Луис тўпга ета олмади
5'
Садьо Мане рақиб жарима майдончасига кириб бориб, дарвозабон майдончаси остонасида йиқилди. Пике унга нисбатан қоида бузмаган эди
4'
ВУУУУҲ! Ракитич ва Месси ўзаро "девор" ўйнади ва Иван рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. "Барса" ярим ҳимоячиси ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Видаль томон узатма беришга қарор қилди. "Ливерпуль" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
2'
Жамоалар ҳужумкор ва очиқ ўйинни бошлаб юборишди
1'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионлар лигаси, ярим финал босқичи доирасида «Барселона» - «Ливерпуль» ўйини бошланди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.