Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал

дастлабки учрашув. 19 февраль, соат 00:45

БАЙЕР

0 : 4

ПСЖ

Матюйди (3)
Иброҳимович (39-пен., 42)
Кабайе (88)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Лено
Хильберт
Спахич
Топрак
Гуардадо
Л.Бендер
Рольфес
Г.Кастро
Сэм
Сон Хин Мин
Кисслинг
  Сиригу
ван дер Виль
Алекс
Силва
Максвелл
Верратти
Т.Мотта
Матюиди
Лукас
Лавесси
Иброҳимович

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Деярли масала ҳал! ПСЖ чорак финалга тайёргарликни бошлайверса ҳам бўлади!
90+2'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+2'
Лавесси ўнг қанотдан етказган тўпга Кабай бош билан зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
88'
Парижликларнинг тўртинчи голи тўртбурчак шаклидаги комбинациядан кейин дарвоза тўрига киритилди. Комбинацияда Иброҳимович, Максвел, Лукас ва Кабай иштирок этишди. Кабайнинг жарима майдончаси чизиғи устида йўллаган зарбаси дарвоза тўққизлигига кириб кетди!
88'
Гоооооолллл!!!! "Байер" - "ПСЖ" - 0:4!
86'
ПСЖ ҳисобни 4:0га етказишига бир баҳя қолди! Чап қанотдан етказилган тўпга Пасторе пешвоз чиқди ва тўпга оёқ қўйди. Тўп дарвозабоннинг кўкрагига тегиб, майдонни тарк этди
85'
Парижликлар тўпни тўлиқ назорат қилишмоқда. Улар тўпни бериш ниятлари йўқ. Маҳаллий мухлислар эса аста-секин стадионни тарк этишмоқда
81'
Тўп билан муомала қилиш кўрсаткичи - 43/57%
79'
Мезбонлар учун ушбу ҳисобни ушлаб қолиш ҳам катта гап бўлиб қолди. Тўп билан ПСЖ, ҳужумда ПСЖ...
76'
ПСЖда футболчи алмашди. Лавесси ўрнига Пасторе туширилди
75'
Лукас 18 метрлардан "Байер" дарвозаси томон кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
72'
Леверкузен тавакал қилишга мажбур. камчилик бўлиб ҳам ҳужум ташкил этишга уринмоқда. Ҳозирча самарасиз
70'
Меҳмонлар майдонда бир киши бўлиб қолишганидан кейин ўзларини анча эркин ҳис қилишмоқда
66'
ПСЖ тўртинчи голни урганди, бироқ офсайд туфайли гол инобатга олинмади.
64'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Кисслинг етиб бора олмади
60'
Ўзи шундоқ ҳам йирик ҳисобда ютқазаётган мезбонлар янада қийин аҳволга тушиб қолишди
59'
Эмир Спахич бир вазиятнинг ўзида иккита сариқ карточка олди. Ҳар иккаласи ҳам ҳакам билан тортишув учун берилди
59'
"Байер" ҳимоячиси Спахич майдондан четлаштирилмоқда!
52'
"Байер"нинг ҳужуми чиройли ва хавфли бўлди. Марказдан бошланган ҳужум ўнг қанотдан чап қанотга кўчирилди. Фақатгина бурчак тўпи
50'
"Байер" хунук ҳисобни сал ўзи учун нисбатан қулайроқ кўринишга олиб келиш учун ҳаракат қилмоқда.
48'
Меҳмонларнинг тезкор ҳужуми бузиш мақсадида Лукасни қўли билан тортиб қолгани учун мезбон ҳимоячиларидан бири огоҳлантирилди
47'
"Ливеркузен"да иккита ўзгариш бўлган экан
47'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди
46'
"Байер"да битта ўзгариш юз берди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Бўлим сўнггида мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди. Аммо хавфли вазият юзага келмади. БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ
43'
Максвел ўзининг чап қанотидан тўпни Матюйдига етказди. У эса тўпни даврозага тескари ҳолатда қабул қилди ва қулай вазиятда турган Иброҳимовичга узатди. Златан "пушкадан ўқ отгандек" дарвозанинг олис юқори бурчагини нишонга олди
42'
Бўлди! Златан тўқнашув тақдирини 45 дақиқа ичидаёқ ҳал қилиб қўймоқда!
42'
Гооооооооооооооооооллллл!
39'
Иброҳимович жамоасининг иккинчи голини пенальтидан киритди. Максвелл чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳакамнинг фикрича, Спахич Лавессини қоидага хилоф равишда йиқитди. Ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилди ва пенальти. Златан эса лотореядан адашмади.
39'
Гоооооооооооооооолллллл!!!
36'
Дарвоза томон берилган кучли зарбани ПСЖ дарвозабони Сиригу эгаллаб олди
34'
"ПСЖ" кўп ҳам таваккал қилмаяпти. Албатта, сафарда қўлга киритилган ғалаба уларни қониқтиради, у минимал ҳисобда бўлса ҳам
31'
Ташаббус мезбонлар томонига ўтди десак ҳам бўлади. Энди парижликлар ҳимоядаги мустаҳкам ўйнаб, қарши ҳужумдан имкон қидиришмоқда
28'
Ливеркузенликлар ҳужум қилишмоқда! Хильберт ўнг қанотдан узатиб берган тўпни Кислинг ҳимоячи Алекс таъқиби остида дарвоза томон йўллади. Зарба кучсиз чиқди ва тўпни посбон эгаллаб олди
25'
Иброҳимович ҳимочиларни кесиб ўтадиган пас билан икки нафар шеригини жуда қулай вазиятга чиқараётганди. Тўп мезбон ҳимоячиларидан бирининг оёғига тегиб қолди ва хавф бартараф этилди
17'
Ўйин назорати тўлалигича Лоран Блан шогирдлари томонида. Ҳозирча мезбонларнинг ўйини чиқмаяпти
15'
Хильберт Златаннинг оёғига тепгани учун огоҳлантирилди.
11'
Иброҳимович! "Байер" дарвозабони Лено тўпга чиқишда ишончсиз ўйнади ва тўп Златанга келиб тушди. "Ибра" эса 5-6 метр масофадан дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп ҳимоячининг оёғига тегиб қайтди.
10'
Германияликлар ҳам ҳужумга ўтишмоқда. Икки қанотдан уюштирилган икки ҳужум инглизлар дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирмади
8'
Меҳмонлар жарима тўпи ишлашди ва Иброҳимович тўп билан жонли деворни пойлади
5'
Ўйин мезбонлар учун яхши бошланмади. Аммо улар тушкунликка тушишмаяпти, рақибга нисбатан прессинг қўллашмоқда
4'
Ҳозиргина гол урган Матюйди қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
3'
Матюйди майдоннинг "Байер" томонида тўпни Рольфесдан олиб қўйди ва уни Иброҳимовичга етказди, у эса Верраттини тўп билан таъминлади. Италиялик футболчи жарима майдончасига кириб бораётган Матюйдини кўрди ва тўпни ўз вақтида унга етказди. Бига бир вазиятдан Матюйди унумли фойдалана олди!
3'
Фаворит ўз сўзини айтмоқда!!!!
3'
Гооооооооооооооооооооооллллл!!!!
2'
Ўйин бошида ПСЖ тўпни кўпроқ назорат қилмоқда.
2'
Бугунги ўйин фаворит - бу "ПСЖ". Аммо немислар ҳам анойи эмас. Улар совуққон, улар ҳисоб-китобли
1'
Бугунги куннинг марказий баҳси нариги ўйин ҳисобланса-да, "Байер" - "ПСЖ учрашувини кузатиш учун кўз ташлаб турадиган мухлислар топилади деган умиддамиз
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Ассалому алайкум, еврофутболни соғинган мухлислар!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.