Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси, «А» гуруҳи, 2-тур

2019 йил 1 октябрь. соат 21:55. Бош ҳакам: Георгий Кабаков (Болгария)

РЕАЛ МАДРИД

Серхио Рамос (55)
Каземиро (85)

2 : 2

БРЮГГЕ

Эммануель Деннис (9, 39)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
02.Даниэль Карвахаль
04.Серхио Рамос
05.Рафаель Варан
06.Начо
14.Каземиро
07.Эден Азар
08.Тони Кроос
10.Лука Модрич
17.Лукас Васкес
09.Карим Бензема
  88.Симон Миньоле (Д)
17.Симон Дели
18.Федерико Рикка
44.Брэндон Мехеле
25.Рюд Вормер
77.Клинтон Мата
11.Крепин Диатта
26.Матс Ритс
35.Перси Тау
20.Ханс Ванакен
42.Эммануель Деннис
ЗАҲИРА
01.Альфонс Ареола (Д)
03.Эдер Милитао
25.Винисиус Жуниор
12.Марсело
15.Федерико Вальверде
22.Иско
18.Лука Йович
  22.Итан Хорват (Д)
21.Дион Колс
05.Одилон Коссуну
02.Эдуард Соболь
10.Мбайе Диань
16.Сибе Схрейверс
80.Лои Опенда
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Рюд Вормер (84)

Матн

90+5'
Ўйин тугади. "Реал" - "Брюгге" - 2:2.
90+5'
Бурчакдан етказилган узатмага Варан бош билан ноаниқ зарба берди
90+5'
"Реал" бурчак тўпи ишлади. Сўнгги имконият
90+3'
"Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият. Қулай позицияга чиққан футболчи дарвоза томон аниқ зарба бера олмади
90+2'
Эден азар сариқ карточка олди
90+1'
Вуууҳ! Рамос ҳужумда юрибди. Қанотдан етказилган узатмага у бош билан зарба беришга уринди. Дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Аммо тўпни ҳимоячилар эгаллаб, вазиятдан узоқлаштиришди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Бурчакдан етказилган узатмага Варан бош билан ноаниқ зарба берди
89'
Бензема жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Бурчак зарбаси ишлади
85'
ГОООООЛ! Каземироооо, 2:2! Жаримадан етказилган узатмани бразилиялик футболчи билан дарвозага буриб қўйди. Тўп дарвоза бурчагидан ўрин олди
84'
"Брюгге" сардори Рюд Вормер иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. У Винисиуснинг оёғига тепди
83'
Азар офсайдда қолди
81'
Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Бош билан берилган зарба аниқ чиқмади
79'
"Реал" жарима зарбасини амалга оширган пайтда "Брюгге" дарвозабони ва ҳимоячиси тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак
78'
Энди Рюд Вормер огоҳлантирилди. У Азарнинг ёнида оёғини баланд кўтарди. Хавфли ҳаракат
76'
Опенда сариқ карточка олди. У Модричнинг ортидан итариб юборди
72'
Ареола яхши ўйин намойиш қилиб, тўпни эгаллаб олди
71'
"Брюгге"да ўзгариш: Деннис ўрнига Лои Опенда тушди
70'
Оҳо! Модрич ўнг томондан жарима майдонига кирди ва зарба йўллади. Зарбага кучли бўлди, аммо ноаниқ
69'
"Брюгге" дарвозабони Симон Миньоле огоҳлантириш олди. У вақтни чўзишга уринган эди
67'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Лукас Васкес ўрнига Винисиус Жуниор туширилди
65'
Азар марказ бўйлаб олдинга борди ва 20 метрлардан ноаниқ зарба йўллади
64'
Брюггеликлар иккита ҳужум ташкил қилишди. Хавф бартараф этилди
58'
Бензема жарима майдони ичида тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепишга уринди. Анча ноаниқ
55'
ГООООООЛ! Серхио Рамос, 1:2! Такрорий вазиятда "Реал" сардори офсайдда тургандек кўринганди. Аммо VAR гол тоза эканини қайд этди
54'
ВУУУУУҲ! Деннис хет-трикка эришиши мумкин эди. Ҳужумчи Варанни алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Ареола зарбани қайтарди!
53'
"Мадрид" ижросида навбатдаги бурчак зарбаси самарасиз бўлди
51'
Азар рақиб жарима майдони ичида зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
49'
Азар ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Миньоледан яна бир сэйв
48'
"Реал" иккинчи бўлимни фаол бошлади. Бундан бошқа иложи ҳам йўқ "қаймоқранглилар"нинг
46'
Қизиқ, жуда қизик. Тибо Куртуа ўрнига Альфонс Ареола туширилди. Шунингдек, Начо ўрнида Марсело ҳаракат қилади
46'
Иккинчи тайм старт олди. Давом этамиз
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиши арафасида
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча кутилмаган ҳисоб қайд этилмоқда: "Реал" - "Брюгге" - 0:2.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Кроос! Карвахаль аниқ узатма берди. Тони эса 16 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Германиялик футболчига ҳеч ким халал бермаётган эди
42'
Мадридликлар кетма-кет иккита бурчак зарбасини амалга оширишди. Самарасиз
39'
ГООООООЛ! Эммануель Деннис, 0:2! Модрочнинг қўпол хатосидан кейин "Брюгге" ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва Куртуани доғда қолдирди.
36'
Вууууууҳ! "Реал" қарши ҳужумда ажойиб вазият яратди, аммо Кроос яқин масофадан дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади
34'
Вууҳ! "Брюгге" хавфли ҳужум ташкил қилди. Ўткир бурчак остида дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан футболчи унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Бу сафар Куртуа зарбани қайтарди
32'
Мезбонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Бельгияликлар қийинчилик билан хавфни бартараф этишди
28'
Оҳо! Бурчакдан етказилган узатмага Варан бош билан зарба берди. Симон Миньоле сэйв намойиш қилди!
27'
"Реал" кетма-кет иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Учинчи бурчак зарбаси
25'
"Брюгге" футболчилари тўпни қадрлаб, уни назорат қилиб, кучли прессинг ишлатиб, дадил ўйнамоқда. Мураббийнинг режаси кўриниб турибди
24'
Оҳо! Қанотдан етказилган узатмани "Брюгге" марказий ҳимоячиси бош билан қайтарди. Кроос 17 метрлардан зарба берди. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячининг оёғига тегдию, шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди! Омад бельгияликлар томонида бўлди
21'
Вуууҳ! "Реал" ижросида яхши ҳужум. Карвахаль ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига узатма берди. Модричнинг зарбасига аниқлик етишмади: тўп устун ёнидан ўтиб кетди
20'
Начо чап қанотдан ҳужумга қўшилди, аммо унинг узатмаси ўта ноаниқ чиқди
17'
Ўтказиб юборилган голдан кейин мезбонлар олдинги интилишмоқда,аммо ҳозирча "Брюгге" дарвозаси томон зарба берилмади
9'
ГООЛ! "Брюгге" мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Аммо лайнсмен байроқни кўтарди. VAR тизими вазиятни текширмоқда. Голли ҳужумда иккита офсайд текширилди. ҲАр иккала ҳолатда офсайд йўқлиги маълум бўлди. Куртуа сал кулгили гол ўтказди
5'
Мадридликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бензема бош билан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
3'
"Реал" оқ, "Брюгге" қора-кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилмоқда
'
Диққат, учрашув бошланди!
'
Хабарингиз бор, 1-турда "Мадрид" Парижда "ПСЖ" меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бельгияликлар "Галатасарой" билан дуранг (0:0) қайд этишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида «Реал» ўз уйида «Брюгге»ни қабул қилмоқда. Учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.