Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ўзбекистон кубоги, финал

26 октябрь, соат 17:00. Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

ПАХТАКОР

Драган Черан (31, 61-пенальти, 77)

3 : 0

АГМК

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Элдор Суюнов
03.Ҳожиакбар Алижонов
23.Шерзод Аъзамов
55.Марко Симич (C)
34.Фаррух Сайфиев
20.Одил Ҳамробеков
27.Сардор Собирхўжаев
17.Достон Ҳамдамов
10.Драган Черан
09.Жалолиддин Машарипов
11.Игорь Сергеев
  32.Суҳроб Султонов
23.Акмал Шораҳмедов
44.Бобур Йўлдошев
33.Сардор Раҳмонов
31.Сайдулло Раҳматов
04.Миржамол Қосимов
03.Эркин Бойдуллаев
05.Дилшод Жўраев
07.Элгужа Григалашвили
17.Мурод Тошматов
99.Шаҳзод Нурматов
ЗАҲИРА
35.Санжар Қувватов
05.Алишер Салимов
14.Ҳумоюнмирзо Иминов
15.Егор Кримец
19.Шоҳруҳ Мадмудҳожиев
21.Марат Бикмаев
29.Владимир Козак
43.Иброҳимхалил Йўлдошев
77.Ҳусниддин Ғофуров
  12.Роман Абдулов
8.Санъат Шихов
11.Зоҳир Пиримов
15.Жасур Ҳакимов
20.Мирғиёс Сулаймонов
30.Жасур Умаров
55.Сардор Абдунабиев
77.Владислав Касминин
88.Игорь Зонич

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Пахтакор" - 12 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Эҳҳҳҳ, Ҳамдамов! Дарвозабон билан яккама-яякка вазиятга чиқиб, имкониятдан фойдалана олмади!
89'
"Пахтакор"да ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Егор Кримец тушди
87'
Жасур Ҳакимов рақиб тўп учун курашда Суюновни алдаб ўтиб, аммо бўш қолган дарвозани ишғол қилиши мумкин бўлган вазиятда мувозанатни сақлай олмасдан йиқилиб тушди
86'
"Пахтакор"да ўзгариш: Фаррух Сайфиев ўрнига Владимир Козак майдонга тушди
81'
Хавфли вазият! Машарипов 5 метрдан ўткир бурчак остида зарба берди. Султонов тўпни эгаллаб олди
79'
"Пахтакор"да ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Марат Бикмаев майдонга туширилди
78'
Ҳожиакбар Алижонов сариқ карточка олди
74'
ГОООООООЛ! Драган Черан, 3:0! Хет-трик! Машарипов чап қанотдан етказган узатмани болқонлик футболчи жарима майдони чизиғи устидан тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди
67'
Тўп назорати "шерлар" томонида
63'
АГМКда ўзгариш: Драган Черан ўрнига Санъат Шихов майдонга туширилди
61'
ГОООООООЛ! Драган Черан, 2:0!
60'
ПЕНАЛЬТИ! АГМК дарвозасига! Чераннинг узатмасидан кейин тўпга ҳаракат қилаётган Машариповни Шораҳмедов қўли билан тортиб қолди
58'
Вуууҳ! Султоновдан сэйв! Машарипов жарима майдонига етказиб берган узатмага Черан яқин масофадан зарба берди. Суҳроб тўпни қайтарди
54'
ВУУУУУҲ! Ҳамдамов жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб, чап оёқда зарба берди. Тўп устунга текканча майдонни тарк этди
47'
Хавфли зарба! Григалашвили жарима майдони остонасидан кучли зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - АГМК - 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
ВУУУУҲ! Ҳисоб тенглашишига бир бахя қолди. Григалашвили чап қанотда Алижоновни алдаб ўтиб, дарвоза майдонига узатма берди. Нурматов тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этишди
41'
Мурод Тошматов жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячи тегиб ўз тезлигини йўқотган тўпни Суюнов эгаллаб олди
40'
Григалашвили офсайдда қолди
37'
Арвеладзе жамоаси иккинчи голни уриб олиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда
35'
ВУУУУУҲ! Ҳамдамовнинг ўта хавфли зарбасини Султонов ажойиб сэйв билан қайтарди!
33'
"Пахтакор" яна бир хавфли ҳужум ташкил қилди. Машарипов ўнг томондан олдинга ўтиб, жарима майдонининг нариги томонида очилган Ҳамдамовга узатма берди. Достон бир уринишда тўпни ўзига бўйсундириб, иккинчи уринишда зарба берди. Дарвозабон тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
31'
ГООООООООЛ! Драган ЧЕРАН, 1:0! Тошкентликлар майдон марказида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтишди. Ҳамдамовнинг пасидан кейин Черан 25 метрлардан шу қадар мукаммал зарбани амалга оширдики, тўп дарвозабоннинг устидан ошиб, тўрга бориб тушди
29'
Эглужа 22 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
27'
АГМКнинг хавфли ҳужуми. Григалашвили жарима майдони ичида Алижоновни алдаб ўтиб, олис бурчак томон зарба берди. Симич зарбани қайтариб қолди
26'
Миржамол Қосимов яқин бурчак томон аниқ зарба берди. Суюнов зарбани қайтарди
25'
АГМК рақиб жарима майдони бурчагидан жарима зарбаси ишлади.
23'
Машарипов жарима майдони ичига кираётиб йиқилди, рефери уни ўрнидан туриш кераклигини таъкидлаб, ўйинни тўхтатмади. Жалолиддин Шерзод Қосимовга кескин эътироз билдирди
20'
АГМК ижросида яхши ҳужум. Олмалиқлар бурчак зарбаси ишлашди
15'
ВУУУУУУҲ! Олис масофадан етказилган узатмани Ҳамдамов жарима майдони ичида кўкраги билан ўзига бўйсундирганча ичкарига кириб борди ва қайчи услубида зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди
12'
ВУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Симич бош билан зарба берди. Тўп яқин устунга тегиб қайтди!
11'
Вууууҳ! "Пахтакор" ҳисобни очиши мумкин эди. Машарипов чап қанотдан жарима майдонига кириб, зарба берди. Зарбани Султонов қайтарди ва ундан қайтган тўпни ҳимоячи майдондан ташқарига чиқариб юборди
9'
"Пахтакор" марказга яқин жойдан жарима зарбасини амалга оширди. Симич бош билан зарба берганидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди
7'
Тўп назорати тошкентликлар томонига ўтди. Қосимов жамоаси эса ҳимояланмоқда ва қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда
4'
Ўйин жарима майдонидан жарима майдонигача давом этяпти. Ҳозир Ҳамдамов ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, дарвоза олдига узатма берди. Сардор Раҳмонов тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
1'
Шерзод Қосимовнинг ҳуштаги ангради. Тўпни ўйинга АГМК киритиб берди
'
Ўйинни томоша қилиш учун кўпгина футбол мутахассислари, жумлада, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов "Локомотив" стадионига ташриф буюрган
'
"Пахтакор" бугун кўк-сариқ йўл-йўл, олмалиқликлар эса оқ рангли футболкада ҳаракат қилишади.
'
Ўйиндан олдин Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда
'
Диққат, "Пахтакор" ва АГМК жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда
'
Жамоалар чигилёзлди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Ўзбекистон кубоги ғолиби аниқланади. Тошкентдаги "Локомотив" стадионида «Пахтакор» ва АГМК финалда тўқнаш келишмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.