Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2019/2020, 17-тур

14 декабрь, соат 20:00

РЕАЛ СОСЬЕДАД

Микель Ойарсабаль (12-пенальти)
Александер Исак (62)

2 : 2

БАРСЕЛОНА

Антуан Гризманн (38)
Луис Суарес (49)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Алекс Ремиро (Д)
20.Начо Монреаль
02.Хосеба Салдуа
03.Диего Льоренте
16.Гуэвара
21.Мартин Эдегор
07.Кристиан Порту
05.Игорь Зубелдия
10.Микель Ойарсабаль
08.Микель Мерино
19.Александер Исак
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
15.Клеман Ленгле
18.Хорди Альба
20.Серхи Роберто
04.Иван Ракитич
21.Френки де Йонг
05.Серхио Бускетс
17.Антуан Гризманн
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
ЗАҲИРА
13.Мигель Мойя (Д)
15.Модибо Сагнан
18.Андони Горосабель
23.Лука Сангалли
11.Аднан Янузай
22.Барренетксеа
09.Виллиан Хосе
  13.Нето (Д)
02.Нельсиньо Семеду
23.Самуэль Умтити
22.Артуро Видаль
19.Карлес Алена
31.Анссуман Фати
27.Карлес Перес
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Луис Суарес (74)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" "эл-класико" олдидан 2 очко йўқотди.
90+2'
Пике рақиб дарвозабон майдони ичида йиқитилди. Аммо пенальти йўқ
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Каталонияликлар сўнгги дақиқаларга келиб босим уюштиришни бошлашди
86'
Гризманн бурчак зарбаси ишлади
85'
Ойарсабаль ўрнига Андер Барренетчеа туширилди
81'
Эдегор олис масофадан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
79'
"Барселона"да сўнгги ўзгариш: Ракитич ўрнига Артуро Видаль туширилди
79'
Ракитич олис масофадан кучли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
78'
Ўйин тенгкурашлар остида кечмоқда
74'
Луис Суарес огоҳлантириш олди. У ҳакамга кўп эътироз билдириб юборди
74'
"Барселона"да иккинчи ўзгариш: Альба ўрнига Нелсон Семеду туширилди
73'
"Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Карлес Аленья туширилди
72'
"Реал Сосьедад" ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Эдегор яккама-якка вазиятга чиқаётган Виллиан Хосега аниқ узатма бера олмади
71'
Вууууҳ! Сан-себастьянликларнинг хавфли зарбаларини меҳмонлар бир амаллаб бартараф этишди!
69'
Эдегор жарима майдонига яқинлашиб, ноаниқ зарба берди
67'
"Кўк-анорранглилар"нинг ҳужумини басклар бартараф этишди
65'
"Сосьедад"да ўзгариш: Исак ўрнига Виллиан Хосе майдонга туширилди
62'
ГООООЛ! Александер Исак, 2:2! Тер Штеген қўпол хатога йўл қўйди. Начо Монреал томонидан чап қанотдан етказилган у қадар кучли бўлмаган тўпни Марк-Андре шундоққина олдида турган Исакка қайтарди. Александер яқин масофадан дарвозани забт этди
60'
Оҳо! Янузай жарима майдонига кирди ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
59'
"Сосьедад"да ўзгариш: Порту майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Аднан Янузай туширилди
58'
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Пике бош билан зарба берди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб қолди
57'
Тўп назорати тўлалигача меҳмонлар томонида. Улар бурчак зарбаси ишлашди
56'
"Барселона" ўз услубида ҳужум ташкил қилди. Сўнгги паллада Суареснинг узатмаси кучлироқ чиқди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди
52'
Вуууҳ! Лангле томонидан етказилган узатмани Гризманн жарима майдонида қабул қилди ва яқин бурчакка зарба берди. Дарвозабондан сэйв
49'
ГОООООЛ! Луис Суареессс, 1:2! Майдон марказида турган Бускетс ажойиб узатма билан Мессини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аргентиналик футболчи тўпни қизғанмади ва янада қулай вазиятда турган шеригига узатма берди. Луис бўш дарвозани ишғол қилди
46'
Иккинчи тайм бошланди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи 45 дақиқалик якунланди. Ҳозирча "Реал Сосьедад" - "Барселона" - 1:1. Танаффус
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди
45'
Бўлим сўнгида ўйин майдон марказига кўчди
38'
ГОООООООЛ! Антуан Гризманн, 1:1! Каталонияликлар қарши ҳужумда рақибни жазолашди. Суареснинг узатмасидан кейин Гризманн яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, "парашют" услубида тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди
37'
Чап қанотдан етказилган узатмага Исак бош билан аниқ зарба берди. Тер Штеген тўпнги эгаллади
36'
Сержи Роберто ўнг қанотдан етказган узатмага Месси пенальти нуқтаси устидан бош билан зарба йўллади. Ноаниқ
34'
Эдегор жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
33'
"Барса" майдон марказида тўпни йўқотиши оқибатида "Сосьедад" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Исак жарима майдонига кириб зарба берди. Пике тўп йўлига ташланди. Бурчак зарбаси
31'
"Кўк-анорранглилар"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Майдон марказида белгиланган жарима зарбаси орқали тўп тўғри рақиб жарима майдонига етказилди. Месси тўпни майдонда олиб қола олмади
30'
Ойарсабаль ўнг томондан жарима майдони бурчагига бориб, шеригига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
28'
"Сосьедад" жарима зарбаси орқали бурчак зарбаси ишлади
26'
Сан-Себастьянликлар асло ҳимояга ётиш ҳақида ўйлашмаяпти, улар ўз бахтларини ҳужумда излашмоқда
24'
ЎЙин асосан майдон марказида кечмоқда. Томонлар навбати билан тўпни йўқотишмоқда
18'
Эдегор олис масофадан зарба берди. Бироз ноаниқ
16'
Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Хавфли вазият юзага келмади
15'
Вууууҳ! Суарес 17 метрлардан кучли зарба берди. Ремиро сэйв намойиш қилди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ракитич ўз зарба бериши мумкин бўлган вазиятда узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
12'
ГОООООООЛ! Ойарсабаль, 1:0! Ярим ҳимоячи марказ бўйлаб зарба берди, тер Штеген тўпнги қайтара олмади
11'
Пенальти! "Барселона" дарвозасига! Бускетс ўз жарима майдони ичида рақиб футболчисини тортиб қолди тўп бурчакдан ўйинга киритилган вазиятда
9'
Каталонияликлар тўпни назорат қилиб, мезбонларнинг шаштини пасайтиришга уринишмоқда
6'
"Барса"нинг дастлабки ҳужуми. Гризманн жарима майдони ичида зарба йўллашга уринди. Тўп ҳимоячига тегди
5'
Ойарсабаль жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
3'
Баскларнинг хавфли ҳужуми. Пике хавфни бартараф этди. Бурчак зарбаси
2'
Мезбон футболчиси чап қанотдан узатма берди. Ҳужумчи тўпга ета олмади
1'
Диққат, учрашув бошланди!
'
Мезбонлар ўзларининг анъанавий оқ-кўк йўл-йўл формасида майдонга тушишган. "Барса" бугун учинчи формани танлаган — оч кўк форма
'
Ўйин бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 17-тури доирасида марказий ўйинлардан бири "Реал Сосьедад" ва "Барселона" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.