Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Онлайн трансляция

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Дастлабки учрашув. 20 февраль, соат 00:45

МИЛАН

0 : 1

АТЛЕТИКО

Диего Коста (83)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
32.Кристиан Аббьяти
13.Одил Рами
02.Маттиа Де Шильо
25.Даниэле Бонера
22.Рикардо Кака
23.Адел Таарабт
28.Урби Эмануэльсон
15.Майкл Эссьен
34.Найжел де Йонг
16.Андреа Поли
45.Марио Балотелли
  13.Тибо Куртуа
22.Эмилиано Инсуа
23.Жуан Миранда
02.Диего Годин
14.Габи Фернандес
20.Хуанфран Торрес
04.Марио Суарес
06.Хорхе Коке
08.Рауль Гарсия
10.Арда Туран
19.Диего Коста

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Қолган янгиликларни сайтимиз орқали ўқиб боринг.
'
Демак, ҳозирги кунда "Атлетико" рақибига нисбатан яхшироқ тайёргарликка эга ва улар ўйинга тўғри тактика танлаб, керакли натижага эришишди
'
Бу ўйинда ҳам меҳмонлар ғалаба қозонишди. Бунга эса "Милан"нинг ўзи айбдор. Тенг кечаётган ўйиннинг иккинчи бўлим иккинчи ярмида италияликлар ўйинни сусайтиришди. Натижада жазоланишди
90+4'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+4'
"Милан" сўнгги имконият - жарима зарбасидан наф чиқара олмади
90+3'
Адриан Лопес огоҳлантириш олди
90+2'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
90+1'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида "Атлетико" жарима зарбасини бериш ҳуқуқига эга бўлди. Одил Рами Диего Костани йиқитгани учун огоҳлантирилди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дқаиқа қўшиб берилди
89'
Меҳмонлар тўпни хотиржамлик билан назорат қилишмоқда
86'
Одил Рами жарима зарбасини кучли тарзда йўналди. Бирозгина ноаниқ бўлди
85'
Гол ўтказиб юборганидан кейин Зеедорф шогирдлари фаолликни оширишди. Энди кеч эмасмикин?!
83'
Бурчакдан етказилган тўп Абатенинг бошига тегиб, нариги бурчакда турган Диего Коста томон борди. У эса ҳеч қандай қаршиликсиз бош билан тўпни дарвозага йўллади!
83'
Гооооооооооооооооллллл!!!! "Милан"нинг бўшашганидан фойдаланиб, Диего Коста ҳисобни очмоқда!
82'
Бурчакдан етказилган тўпни Аббьятти мушти билан уриб юборди
81'
Мадридликлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилиб, бурчак тўпи ишлашди. Рами тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
79'
"Атлетико" ҳисобни очиши мумкин эди. Рауль Гарсия ўнг қанотдан ерлатиб етказиб берилган тўпни 10 метрлар масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади. Тўп юқорилаб кетди
78'
Балотелли елкасини ушлаган ҳолда майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Паццини туширилди
75'
"Атлетико" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Диего Коста тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончаси яқинига югуриб келди ва уни Рауль Гарсияга етказди. Ҳужумчининг зарбасини посбон эгаллаб олди
74'
"Атлетико"да ўзгариш. Арда Турон майдонни тарк этди. Унинг ўрнига бошқа футболчи туширилди
74'
2-3 дақиқа давомида Симеоне шогирдлари миланликлар жарима майдончаси атрофида тўп билан муомалада бўлишди
71'
"Милан" рақиб дарвозаси олдида штурм тарзда ҳужум ташкил қилди. Тўп жарима майдончасининг у қанотидан бу қанотига кўчди. Дарвоза томон берилган зарба йўлига эса ҳимоячи ғов бўлди
69'
Диего ҳамкасби Балотеллини чалгани учун сариқ карточкага муносиб кўрилди. Стандарт
66'
Мезбонларнинг ҳужумлари қаёққадир йўқолиб қолди. Миланликлар рақиб ҳужумини бузиш билан шуғулланишмоқда холос
62'
"Милан" ҳимоячиси Бонера сариқ карточка билан "сийланди", Диего Костага нисбатан қўпол ўйнагани учун
62'
Мадридликлар жарима зарбасини тўппа-тўғри Аббьятти дарвозаси томон йўллашга қарор қилишди. Ноаниқ
60'
Ух!!! Каканинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. У жарима майдончаси ичидан ўткир бурчак остида зарба йўллаганди!
57'
Таарабт жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллаб олди
55'
Меҳмонлар футболчиларидан бирига тиббий ёрдам кўрсатилаётгани учун ўйин 1 дақиқа тўхтаб қолди
54'
Энди назоратни Зеедорф шогирдлари ўз томонларига оғдиришмоқда
51'
Биринчи бўлим бошида бўлгани каби ташаббус, ҳужум ва зарбалар сони мадридликларда кўпроқ бўлмоқда
50'
0:0 ҳисоби ҳар иккала жамоани қаноатлантирмайди. Қолган 45 дақиқа давомида гол уриб олган жамоага жавоб ўйини нисбатан осонроқ бўлади.
48'
"Атлетико" футболчиси Рауль Гарсияда яхши имконият юзага келганди. Унинг жарима майдончаси ичизиғи устидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
45+1'
Биринчи бўлим якунланди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Абате! Ўйин тўхтатилганидан кейин тўпни тепиб юборгани учун
43'
Марио!!! Балотеллининг зарбаси! Шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
40'
Марио Суарес сариқ карточка олди. Балотеллини йиқитгани учун. "Милан" қанотдан жарима тўпини тепади
38'
Испанияликлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
36'
"Атлетико"нинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатилган тўпни Абате майдон ташқарисига чиқариб юборди. Агар тўп ундан ўтганидан Диего Коста бўш дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қиларди
33'
Балотелли жароҳат олди. Юзидан шикаст еди. Майдон ташқарисидан тиббий кўмак олмоқда
30'
Балотелли рақиб жарима майдончаси ичида тўпни тавани билан Какага қолдирди. Рикардонинг олис бурчакни кўзлаб йўллаган зарбаси эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
29'
Меҳмонлар бурчак тўпини ишлашди. Яқин бурчакка етказилган тўпни Бонера бош билан қайтариб юборди
25'
"Милан" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ футболчи алмаштиришга мажбур бўлди. Жароҳат олган Де Шильо ўрнига Абате ўйинни давом эттиради
20'
Инсуа огоҳлантирилди. Айнан у Де Шильонинг орқасида тепиб йиқитди. Бундан норози бўлган миланлик футболчилар рақиб футболчилари билан майдон марказида тортишишмоқда.
18'
Испанларни дарвоза устуни голдан сақлаб қолмоқда! Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Аднреа Поли бош билан зарба берди! Куртуа яна ажойиб сейв намойиш қилди. Бироқ тўп унинг қўлидан чиқиб, дарвоза устунига тегиб қайди!
17'
Ўйин қизиқарли тус ола бошлади. Жамоалар қизиб олишди
15'
Кака ҳисобни очишига бир баҳя қолди! Жамоадошлари тўпни бразилиялик футболчига етказишди. У эса тўпни дарвозанинг юқори бурчагига йўллади. Чиройли зарба, Куртуанинг сейви янада чиройли чиқди. Бельгиялик посбон тўпни эгаллаб олди.
13'
Ўйин темпи анча паст. Жамоалар ҳозирча таваккал қилишмаяпти. Гўёки ҳар иккала жамоа майдонда иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнашни мақсад қилгандек. Ахир кимдир ҳужум қилиши керак-ку!
11'
Зеедорф шогирдлари аста-секин ўйин суръатини тенглаштиришмоқда. Ёки меҳмонлар рақибга майдон марказини онгли равишда топширишди.
9'
Мезбонлар ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишмоқда. Улар позицион ҳужум пайтида умуман шошилишмаяпти. "Милан" ҳужумчилари эса ҳозирча ўзларини очиқ зоналарга таклиф қилишмаяпти.
6'
Миланликларнинг илк ҳужуми. Эмануэльсоннинг узатмаси Таарабтга келиб тушди, аммо у тўпни Балотеллига аниқ етказиб бера олмади.
5'
Ўйин бошиданоқ жамоалар ўйинига назар ташласак, "Атлетико" меҳмон эканини умуман пайқаб бўлмайди! Улар тўпни жуда яхши назорат қилишмоқда.
4'
"Матрасчилар" ҳужум қилишда давом этишмоқда. Бу сафар ҳам чап қанотдан уюштирилган ҳужумдан кейин Хуанфран вазиятни кескинлаштира олмади.
3'
Инсуа чап қанотдан тўпни кучли тарзда Диего Коста томон етказди. Ўз навбатида Коста битта уриниш билан тўпни Туронга узатди. Де Шильо турк футболчисининг йўлини тўсишга улгурди.
1'
Диего Симеоне шогирдлари ўйинни катта шидди билан бошлаб беришди. Диего Коста қанотдан Де Шильодан тўпни олиб қўйди ва мезбонлар жарима майдончасига ёриб кирди. Тўпни ерлатиб Рауль Гарсияга етказди. Одил Рами эса унга зарба бериш имконини бермади.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ҳакамлар ва жамоа сардорлари ўртасидаги мини-қуръадан кейин ўйин бошланади. Тайёр туринг
'
Барчамиз соғиниб қолган Чемпионлар лигаси мадҳияси янгради. Қадрдон мусиқа
'
Ном бўйича қарайдиган бўлсак, "Милан" фаворит кўриниши мумкин, аммо миллий чемпионатлар жадвалида миланликлар қайси поғонани эгаллаб турибдию, "Атлетико" қаерда: Мадридликлар Ла-Лигада "Реал" ва "Барселона" билан биргаликда учҳокимдан бири бўлиб туришибди
'
Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида "Милан" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади
'
Сизларни Италиядаги муҳташам стадионлардан бири - "Сан-Сиро"да бўлиб ўтадиган ўйиндан матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.