Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Клублар ўртасида ЖЧ

Финал. 21 декабрь, соат 22:30. Бош ҳакам: Абдулраҳмон ал-Жассим (Қатар)

ФЛАМЕНГО

0 : 1

ЛИВЕРПУЛЬ

Роберто Фирмино (99)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Диего Алвес
Рафинья
Родриго Кайо
Пабло Мари
Фелипе Луис
Жерсон Сантос
Виллиан Арау
Хиорхьян де Арраскаета
Эвертон Рибейро
Бруно Энрике
Габриэл Барбоза
  Алиссон Беккер
Александер-Арнольд
Жо Гомес
Виржил ван Дейк
Эндрю Робертсон
Жордан Хендерсон
Наби Кейта
Окслейд-Чемберлен
Садио Мане
Муҳаммад Салоҳ
Роберто Фирмино

Матн

120+2'
Учрашув тугади. "Ливерпуль" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
120'
Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
120'
Сўнгги дақиқада ҳар иккала жамоа сафида биттадан ўзгариш бўлди.
119'
Эҳҳҳҳҳ, Линкольн! Қандай вазият эди-я?! 7-8 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
115'
Трент жаримадан яхши зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди
113'
Рафинья ўз жарима майдони яқинида Лалланани ортдан туртиб йиқитди
112'
"Фламенго" футболчиси Диего огоҳлантириш олди
111'
"Фламенго" футболчилари ҳужум ташкил қилиш учун ўзларида куч топишмоқда
110'
Милнер офсайдда қолди
107'
"Фламенго"нинг ҳужуми. Барбоза жарима майдони ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
106'
Тўртинчи бўлим старт олди
106'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Фирмино ўрнига Дивок Ориги туширилди
105+1'
Қўшимча вақтнинг дастлабкичи тугади
105'
Захирадан майдонга тушган Жеймс Милнер огоҳлантириш олди
101'
"Ливерпуль"дан яна бир хавфли ҳужум! Дарвозабондан қаҳрамонлик! У Салоҳнинг хавфли зарбасини қайтарди
99'
ГОООООЛ! Роберто Фирмино ҳисобни очди! Хендерсоннинг ажойиб узатмасидан кейин Мане жарима майдони ташқарисида тўпни тўхтатди ва ёрдамга келган Фирминога пас берди. Бразилиялик футболчи бир ҳимоячини чалғитиб деярли бўш қолган дарвозага тўпни жойлади
98'
Футболчилар анча чарчашди. Бу ҳолат уларнинг ҳаракатларида сезилмоқда
95'
Витиньо чап қанотдан жарима майдонига кириб, дарвоза олдига узатма берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
91'
Лаллана жарима майдони ичида очилган Салоҳ томон юқоридан узатма берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
91'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди. Давом этамиз
90+8'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳисоб ҳамон - 0:0. Беш дақиқадан кейин қўшимча бўлимлар бошланади
90+4'
Йўқ, пенальти йўқ! Ҳакамнинг ўзи ҳам видеокўрик ҳудудига бориб, вазиятни қайта-қайта кўрди ва ўз қарорини бекор қилди
90+2'
"Фламенго" дарвозаси томон пенальти белгилади. Ҳакам VAR ёрдамида вазиятни текширмоқда. Садио Мане дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб зарба бераётганида йиқилди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Витиньо огоҳлантириш олди
87'
Бурчакдан етказилган узатмага Ван Дейк бош билан зарба берди. Ноаниқ
86'
Вууууууҳ! Хендерсон! 23 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп юқори бурчакка кираётган эди, аммо Диего Алвес ажойиб сэйв амалга оширилди
84'
Чап қанотдан ерлатиб етказилган узатма рақиб жарима майдони ичидаги Салоҳгача аниқ етиб борди. Мисрлик футболчининг зарбаси ҳимоячига тўғри келди
82'
"Фламенго"да ўзгариш: Эвертон Рибейро ўрнига Диего туширилди
81'
Муҳаммад Салоҳ огоҳлантириш олди
80'
Баҳснинг 80-дақиқасига келиб "Ливерпуль" дастлабки аниқ зарбани йўллади. Александер-Арнольднинг зарбасини Диего Алвеш эгаллаб олди
79'
Трент бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ван Дейк бош билан ноаниқ зарба берди
78'
Мане чап қанотдан жарима майдонига кирди, бир ҳимоячидан ўтди ва орқароққа узатма берди. Мудофаа вакиллари тўпни қайтаришди
77'
"Фламенго"да ўзгариш: Арраскаета ўрнига Витиньо туширилди
76'
Салоҳ офсайдда қолди
75'
"Сити"да мажбурий ўзгариш бўлди. Окслейд-Чемберлен ўрнига Адам Лаллана туширилди
73'
Алекс Окслейд-Чемберлен жароҳат олди. Унинг оёғи қайрилиб кетди
69'
Вууууҳ! Барбоза 15 метрлардан чалқанча услубда зарба берди. Алиссон тўпни эгаллади
67'
Арраскаетанинг узатмасидан кейин Барбоза жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
59'
Вуууҳ! Олис масофадан етказилган узатма натижасида Салоҳ жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, дастлаб узутма бермоқчи бўлди, аммо тўп ҳимоячидан ўтмади. Муҳаммад тўпни қайта эгаллади ва иккинчи уринишда зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди. Гол бўлганида ҳам у инобатга олинмаган бўларди, боиси, узатма берилаётганда Салоҳ офсайдда бўлган экан
57'
"Ливерпуль" ижросида яхши ҳужум. Робертсон жарима майдони бурчагидан зарба берди. Тўп дарвозага эмас, офсайдда турган Фирмино томон борди
54'
Бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин бразилияликлар яна бир вазият яратишди. Фақат сўнгги узатма муваффақиятли чиқмади
53'
Вууууҳ! Алиссон жамоасини қутқарди.
52'
"Фламенго" яхши ҳужум ташкил қилди. Барбоза жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
51'
Фирмино чап томондан жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
50'
Вууууҳ! Трент ўнг қанотдан 11 метрли нуқта устига узатма берди. Салоҳнинг ўнг оёқда берган зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди
47'
ВУУУУУУҲ! Фирмино! Роберто жарима майдонига кирди, бир футболчини алдади ва 10 метрлардан зарба берди. Фирмино голни нишонлаш бошлаётган эди ҳамки, тўп устунга тегиб, нариги устун ёнидан думалаб ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим старт олди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча — 0:0
45+1'
Садио Манега сариқ карточка берилди
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
"Фламенго"нинг ўнг қанотдаги футболчиси офсайдда қолди
41'
"Ливерпуль" жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдони ичида ҳужумчилар томонидан фол ишлатилди дея ўйин тўхтатилди
37'
Салоҳ тўпни эгаллаб олгани туфайли "Ливерпуль" катта куч билан қарши ҳужумга ўтди. Аммо Муҳаммаднинг узатмасини ҳимояда ёлғиз қолган ҳимоячи қайтариб қолди
35'
"Ливерпуль" дастлабки дақиқаларда уюштирган "штурми"дан кейин Клопп жамоаси осонлик билан ғалаба қозонадигандек тасаввур уйғонган эди. Аммо мерсисайдликлар ҳаттоки тўп назоратини ҳам "Фламенго"га бериб қўйишди
32'
Барбоза рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллади, аммо ўнг оёқда зарба бера олмади
27'
"Фламенго" ўз устунлигини ошириб бораётгандек. Улар бурчак зарбасини амалга оширишди. Барбоза томон узатилган тўп бироз юқоридан ўтиб кетди
23'
Бруно Энрике офсайдда қолди
21'
"Фламенго"нинг яна бир ҳужуми. Футболчи ўнг томондан жарима майдонига кириб борди, аммо жамоадошларига аниқ узатма бера олмади
18'
"Фламенго" рақиб жарима майдони ичида тахликали вазият яратди. Аммо берилган зарба дарвозагача етиб бормади
16'
Олис масофадан олдинги чизиқдаги Салоҳга узатма берилди. Муҳаммад тўпга ета олмади. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди
15'
Дастлабки дақиқаларга таққослаганда ўйин темпи бироз тушди
10'
Устунлик тўлалигича мерсисайдликлар томонида.
6'
Трент Александер-Арнольд олис масофадан ерлатиб кучли зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
5'
ВУУУУУҲ! Мерсисайдликлар яна бир ажойиб имкониятни кўкка совуришди. Олис масофадан узатилган пас натижасида Салоҳ жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини чалғитиб шеригини зарбавор вазиятга чиқарди. Аммо Наби Кейта тўпни осмону фалакка равона қилди
3'
Бразилияликлар "Ливерпуль" дарвозаси томон 20 метрлардан зарба беришди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
1'
ВУУУУУҲ! "Ливерпуль" биринчи ҳужумдаёқ ҳисобни очиши керак эди. Ажойиб узатма натижасида Фирмино тўпни қабул қилиб, жарима майдонига кирди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Қатарда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун чемпион номи аниқ бўлади. Финалда Бразилияликнинг "Фламенго" ва Англиянинг "Ливерпуль" клублари тўқнаш келишмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.