Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2019/2020, 23-тур

9 февраль, соат 20:00. Бош ҳакам: Хиль Мансано (Дон-Бенито)

ОСАСУНА

Унаи Гарсия (14)

1 : 4

РЕАЛ МАДРИД

Иско (33)
Серхио Рамос (38)
Лукас Васкес (84)
Лука Йович (90+2)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Серхио Эррера (Д)
02.Начо Видаль
04.Унаи Гарсия
05.Давид Гарсия
30.Первис Эступинан
21.Иньиго Перес
20.Дарко Брашанац
14.Рубен Гарсия
10.Роберто Торрес
27.Хон Монкайола
16.Хосе Арнаис
  13.Тибо Куртуа (Д)
04.Серхио Рамос
05.Рафаель Варан
23.Ферлан Менди
02.Даниэль Карвахаль
14.Каземиро
22.Иско
15.Федерико Вальверде
10.Лука Модрич
09.Карим Бензема
11.Гарет Бэйл
ЗАҲИРА
13.Рубен Мартинес (Д)
12.Факундо Ронкалья
08.Фран Мерида
17.Роберт Ибаньес
07.Марк Кардона
11.Энрик Галледо
22.Адриан Лопес
  01.Альфонс Ареола (Д)
03.Эдер Милитао
12.Марсело
25.Винисиус Жуниор
08.Тони Кроос
17.Лукас Васкес
18.Лука Йович

Матн

90+4'
Ўйин тугади. "Реал" ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди
90+3'
Вууууҳ! Иньиго Перес 18 метрлардан зарба йўллади. Тўп тўсинга тегди
90+2'
ГООООООЛ! Лука Йович, 1:4! Мадридликлар рақибнинг яна бир хатосидан унумли фойдаланишди. Модрич-Вальверде-Йович комбинациясидан кейин Лука 11 метрдан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
90+1'
"Реал"да сўнгги ўзгариш бўлди. Бензема ўрнига Лука Йович туширилди
90'
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди
90'
Қанотдан етказилган узатмани Рамос қайтарди
84'
ГООООООЛ! Лукас Васкес, 1:3! "Осасуна" футболчиларининг хатосидан фойдаланган "Реал" учинчи голни уриб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Бензема рақиб жарима майдони яқинида тўпни ушлаб турди ва ёрдамга келган Васкесни тўп билан таъминлади. Бэйлнинг ўрнига тушган Лускас дарвозани ишғол қилди
83'
Қанотдан етказилган узатмани Куртуа эгаллаб олди
82'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Винисиус Жуниор туширилди
79'
Серхио Рамос огоҳлантирилди
77'
"Осасуна"да ўзгариш: Роберто торрес ўрнига Марк Кордона туширилди
75'
Мадридликлар қарши ҳужумга ўтишди. Сўнгги паллада посбон тўпни эгаллаб олди
74'
Бурчакдан етказилган узатма хавфли вазиятни юзага келтирмади
73'
Вуууууҳ! Жаримадан етказилган узатмани "Реал" ҳимоячилари қайтаришди. Рубен Гарсия эса 14 метрдан хавфли зарба берди. Тўп Вараннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди
73'
Дани Карвахаль сариқ карточка олди
70'
"Реал" хавфли вазиятни юзага келтирди. Модрич жаримадан узатган тўпни ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпни эгаллаган Иско 25 метрлардан зарба берди. Эррера тўпни қайтарди. Қайтган тўпни эгаллаган Варан офсайдда қолган эди
69'
Давид Гарсия "сариқ" олди
63'
Хавфли вазият! Бензема жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига яқинлашиб келаётган Бэйл томон чап қанотдан узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
62'
Ўйин майдон марказига кўчди. Мезбонлар вазиятни ўнглаш учун олдинга ўтишга интилишмоқда
57'
Начо Видаль огоҳлантириш олди
55'
Бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият юзага келди. Бош билан берилган зарба натижасида тўп юқоридан ўтиб кетди
54'
ВУУУУУҲ! "Осасуна" ҳисобни тенглаштиришига бир бахя қолди. Мезбонлар Искодан тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужум ташкил этишди. Ҳужумчининг 10 метрлардан йўллаган зарбаси натижасида тўп Каземиронинг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди.
52'
"Осасуна" ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини комбинация шаклида амалга оширишди. Қайтарилган тўпни Иньиго Перес 22 метрлардан дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
49'
Вуууҳ! Модричнинг аниқ узатмасидан кейин Бензема жарима майдончаси ичида 10 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
47'
Модричнинг узатмасидан кейин Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Осасуна" - "Реал Мадрид" - 1:2. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
"Осасуна" кетма-кет иккита ҳужум ташкил қилди. Жарима майдони томон етказилган узатмани Рамос қайтарган бўлса, такрорий узатмани Куртуа эгаллаб олди
42'
Карвахаль ўз қанотида фол ишлатди. "Осасуна" жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
38'
ГООООООЛ! Серхио Рамос, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани Каземиро бош билан олис устун томон йўллади. Рамос эса 1 метрдан бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди
38'
Мадридликлар кетма-кет икки марта бурчакдан тўпни ўйинга киритадиган бўлишди
33'
ГООООООЛ! Иско, 1:1! Менди томонидан етказилган тўпни Бэйл жарима майдони чизиғи устида зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячига тегди ва очиқ турган Искога келиб тушди. Испаниялик футболчи қулай вазиятдан дарвозани ишғол қилди
32'
Мезбонлар ижросида қарши ҳужум. Мадридлик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
30'
Хавфли вазият! Қанотдан етказилган узатмага чиқишда "Осасуна" посбони хатога йўл қўйди ва тўпни қўлидан чиқариб юборди. Карвахаль эса ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
28'
Модрич рақиб жарима майдонига яқинлашиб, Бэйлга узатма берди. Гарет эса офсайдда қолди
26'
Тўп назорати бўйича устунлик тўлалигача мадридликлар томонида. Мезбонлар ишонч билан ҳимояланишмоқда
23'
Бэйл томонидан етказилган узатмани "Осасуна" посбони осонлик билан эгаллаб олди
20'
Майдон эгалари қарши ҳужум ташкил қилишди. Ҳужумчининг 16 метрдан йўллаган зарбаси йўлига Менди ғов бўлди
18'
Карвахаль ўнг қанотдан дарвозанинг олис устуни томон узатма берди. Бэйл эса чап оёғи билан дарвоза майдончасининг бурчагидан зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
17'
Вууууҳ! Бензема ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Карим жарима майдонига кирди ва ўз олдига югуриб чиққан дарвозабонни ён томонга алдаб ўтди. Франциялик футболчи дарвоза томон зарба берди. Сўнгги чизиқда турган ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
16'
"Реал"чилар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Эррера тўпни эгаллаб олди
14'
ГООООООЛ! Бу сафар "Осасуна" имкониятдан самарали фойдаланди. Унаи Гарсия бурчакдан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
14'
Мезбонларнинг ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда. Улар навбатдаги бурчак зарбасини ишлашди
12'
"Осасуна" бурчак зарбасини амалга оширди. Мезбонлар "стандарт"дан фойдалана олишмади
9'
"Осасуна"да мажбурий ўзгариш: Монкайола ўрнига Фран Мерида туширилди
7'
Модричнинг узатмасидан кейин Бэйл дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо сўнгги паллада ҳимоячи тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди.
5'
Вуууууҳ! Куртуа "Реал"ни қутқармоқда. Рубен Гарсия жарима майдонига кирди, дастлаб Рамосни, сўнгра Каземирони алдаб ўтиб, қулай вазиятдан зарба берди. "Мадрид" посбони зарбани қайтарди
1'
Учрашув бошланди!
'
Испания кубоги баҳсида иштирок этмаган Куртуа, Варан, Менди, Карвахаль, Каземиро ва Бэйл асосий таркибга қайтишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислакри! Испания чемпионатининг 23-тури доирасида «Осасуна» ўз майдони «Реал»ни қабул қилмоқда. Учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.