Кириш Регистрация
29/10 01:00 Севилья 1-0 Ренн
29/10 01:00 Боруссия Д 2-0 Зенит
29/10 01:00 Брюгге 1-1 Лацио
29/10 01:00 Ювентус 0-2 Барселона
29/10 01:00 Ференцварош 2-2 Динамо Киев
29/10 01:00 Ман. Юнайтед 5-0 Лейпциг
29/10 15:00 Бухоро 2-5 Сўғдиёна
29/10 22:55 Заря - Брага
29/10 22:55 АЕК - Лестер
29/10 22:55 Милан - Спарта
29/10 22:55 Лилл - Селтик
29/10 22:55 Сивасспор - Маккаби ТА
29/10 22:55 Қорабоғ - Вильярреал
29/10 22:55 Антверпен - Тоттенҳэм
29/10 22:55 ЛАСК - Лудогорец
29/10 22:55 ЦСКА - Динамо Загреб
29/10 22:55 Фейеноорд - Вольфсберг
29/10 22:55 Гент - Хоффенхайм
29/10 22:55 Црвена Звезда - Слован
30/10 01:00 ЧФР - Янг Бойз
30/10 01:00 Арсенал - Дандолк
30/10 01:00 Мольде - Рапид
30/10 01:00 Славия - Байер
30/10 01:00 Ницца - Хапоэл Б-Ш
30/10 01:00 Бенфика - Стандард
30/10 01:00 Рейнжерс - Лех
30/10 01:00 Омония - ПСВ
30/10 01:00 Гранада - ПАОК
30/10 01:00 Реал Сосьедад - Наполи
30/10 01:00 АЗ Алкмаар - Риека
30/10 01:00 Рома - ЦСКА София

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2019/2020, 26-тур

2 март, соат 01:00. Бош ҳакам: Матеу Лаос (Валенсия)

РЕАЛ МАДРИД

Винисиус Жуниор (71)
Мариано Диас (90+2)

2 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
12.Марсело
04.Серхио Рамос
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
15.Федерико Вальверде
14.Каземиро
08.Тони Кроос
22.Иско
25.Винисиус Жуниор
09.Карим Бензема
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
02.Нелсон Семеду
03.Жерар Пике
23.Самуэль Умтити
18.Хорди Альба
05.Серхио Бускетс
08.Артур
21.Френки де Йонг
22.Артуро Видаль
17.Антуан Гризманн
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
01.Альфонс Ареола (Д)
23.Ферлан Менди
03.Эдер Милитао
10.Лука Модрич
24.Мариано Диас
11.Гарет Бэйл
17.Лукас Васкес
  13.Нето (Д)
15.Клеман Ленгле
24.Хуниор Фирпо
30.Алекс Колладо
04.Иван Ракитич
31.Ансуман Фати
19.Мартин Бретуэйт
САРИҚ КАРТОЧКА
Винисиус Жуниор (11)
Даниэль Карвахаль (17)
 
Хорди Альба (19)
Лионель Месси (85)

Матн

90+3'
Ўйин тугади. "Реал" класикода ғалаба қозониб, Ла лига жадвалида пешқадам бўлиб олди
90+2'
ГОООООООЛ! Мариано ДИАС, 2:0! Қарши ҳужумда ҳужумчи яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва Тер Штегенни доғда қолдирди!
90+2'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Бензема ўрнига Мариано Диас туширилди
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Тер Штеген ҳам "Реал" жарима майдонига етиб келган эди. Узатмани эса Куртуа эгаллаб олди
90'
Винисиус "Барса"га жарима зарбаси ишлаб берди
89'
Жарима зарбаси Рамос тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
88'
"Реал" хавфли нуқтадан жарима зарбаси ишлади. Бускетс жарима майдони ярим айланаси ичида Васкесни йиқитди.
86'
"Реал"да ўзгариш: Федерико Вальверде ўрнига Лукас Васкес туширилди
85'
Месси сариқ карточка олди. У майдон марказида Каземирони тўхтатди
84'
"Реал"нинг позицион ҳужуми натижасида Винисиус жарима майдони ичида ҳимоячилардан ўтиб кетди. Сўнгги паллада Тер Штеген қутқариб қолди
83'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Пикенинг бош билан зарба беришига ҳеч ким халал бермади. Аммо унинг уриниши аниқ чиқмади
82'
Модрич қанотдан қоидани бузди. Меҳмонларда "стандарт"
80'
"Барселона"да бирданига иккита ўзгариш: Артур ўрнига Иван Ракитич ва Антуан Гризманн ўрнига Ансуман Фати туширилди
79'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Модрич туширилди
78'
"Реал" ажойиб ҳужум ташкил қилди, аммо Карвахаль офсайдда қолган экан
76'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо "Барса" ҳужумга ўтди. Брэйтуйэт жарима майдони ичида Варанни алдаб ўтиб, дарвоза олдига узатма берди. Куртуа тўпни эгаллаб олди
75'
Вуууууҳ! Жамоалар биттадан хавфли ҳужум ташкил қилишди. МЕзбонларнинг узатмаларини Семеду қайтарган бўлса, яккама-яккка вазиятга қочиб кетган Мессига Марсело ва Варан зарба бериш имконини беришмади
71'
ГООООООООЛ! ВИНИСИУС! 1:0! Ниҳоят ўйинда ҳисоб очилди. Тони Кроос унинг ажойиб узатмасидан кейин Жуниор жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп подкат ташлаган Пикенинг оёғига тегиб, Тер Штегеннинг яқин бурчагидан ўтиб, тўрга бориб тушди
70'
ВУУУУУУҲ! Брэйтуэйт илк уринишдаёқ гол уриб кетишига бир баҳя қолди! У тезликда Марселодан ўтиб кетди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Рамос зарбани қайтариб қолди
70'
Биринчи ўзгаришга Сетьен қўл уришга қарор қилди. Видаль ўрнига Мартин Брэйтуэйт туширилди
69'
Тони Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Карвахаль бош билан олдинга чизиққа йўллади. Рамос тўпни эгаллади ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Тер Штеген оёғи билан тўпни қайтарди. Аммо Серхио офсайдда қолган экан
67'
Альбанинг узатмасини Марсело жарима майдонидан узоқлаштирди
66'
Бускетснинг узатмасидан кейин Месси рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилди, Карвахаль хавфни бартараф этди
63'
Вуууууууҳ! Каталонияликлар ҳимояда кўп хато қила бошлашди. Тер Штегеннинг хатосидан сўнг мезбонлар тўпни эгаллашди, Карвахаль Бенземани жарима майдони ичида зарбавор вазиятга чиқарди. Каримнинг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди
61'
ВУУУУУУУУҲ! Карвахаль ўнг қанотдан жари майдонига кириб, узатма беришга муваффақ бўлди. Иско 6 метрдан бош билан зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг қўлидан ўтиб кетди, аммо чизиқ устида турган Пике тўпни аввал қайтарди, сўнгра вазиятдан узоқлаштирди!
58'
Каземиро ҳам олис масофадан ўз имкониятини синаб кўришга қарор қилди. Аааанча ноаниқ зарба
57'
Мадридликлар кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарали чиқмади
56'
ВУУУУУУҲ! "Реал" бурчак зарбасини ўйинга киритганидан кейин Иско "Барса" тўққизлиги томон ўта хавфли зарба йўллади. Тер Штеген қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
54'
Винисиус эса ўз жамоаси ҳужумини йўққа чиқарди
54'
Альба юқоридан мезбонлар жарима майдонига узатма берди. Тўп ҳимоячилардан ўтмади
49'
Месси жаримадан "Реал" жарима майдонига узатма берди. Мадридликлар тўпни қайтаришди
49'
Каземиро Мессига нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача анча олис масофа
48'
Бурчакдан тўп ўйинга киритилди, аммо ҳужумда фол ишлатилди
47'
Бўлимни кўк-анорранглилар фаол бошлашди ва бурчак зарбаси ишлашди
46'
Иккинчи тайм бошланди. Кетдик
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
45+1'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади
45'
Винисиус Бускетс билан тўқнашиб кетди. У майдонда бироз ётиб, сўнгра туриб кетди
41'
Винисиус чап қанотдан олдинга қочди ва "Барса" жарима майдонига узатма берди. Артур тўпни эгаллаб олди
40'
Семеду ўз қанотида Марселодан қочиб кетиб, рақиб жарима майдонига кирди, аммо кейинги паслар муваффақиятсиз чиққани боис хавф йўққа чиқарилди
38'
Вууууҳ! Артурнинг узатмасидан кейин Месси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва 14 метрдан зарба берди. Куртуа сэйв намойиш қилди
37'
"Реал" қарши ҳужумга ўтиб, Винисиус жарима майдони бурчагидан зарба берди. Тер Штеген осонлик билан тўпни қабул қилди
36'
Месси "Реал" жарима майдонига юқоридан узатма берди. Рамос қайтарди
35'
Месси томонидан бурчакдан етказилган узатмани Бензема қайтарди
34'
ВУУУУУУҲ! Гризманнинг ажойиб узатмасидан кейин Артур яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, зарба берди. Тўп Куртуанинг қўлига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди!
33'
Семеду ўнг қанотдан "Реал" жарима майдонига ёриб кириб, дарвоза олдига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан нариги қанотга ўтиб кетди
30'
Вуууҳ! "Барселона" рақибнинг мудофаасини ёриб ўтишга муваффақ бўлди. Мессининг аниқ зарбасини Куртуа эгаллаб олди
29'
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Кроос жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
27'
Вальверде Кроос билан "девор" ўйнаб ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига узатма берди. Бензема узатмага ета олмади
25'
"Барселона" 2-3 дақиқа давомида узлуксиз равишда тўпни назорат қилди
21'
"Барса" яхши ҳужум ташкил қилди. Месси чап қанотдан рақиб жарима майдонига кирган Альбага пас берди. Унинг узатмасидан кейин Гризманн 11 метрли нуқта устидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
21'
"Қироллик клуби" яхши ҳужум ташкил қилди. Марселонинг узатмасини Пике қайтариб қолди
19'
Карвахаль ва Хорди Альба ўзаро тортишиб қолишди. Матеу Лаос ҳар иккисига "сариқ" бериб қўя қолди
17'
Меҳмонлар кутилмаганда қисқа паслар орқали "Реал" жарима майдонига кириб келишди. Сўнгги паллада Рамос Гризманндан тўпни олиб қўйди
16'
Винисиус ўз қанотидан рақиб жарима майдонига кирди, аммо Семеду осонлик билан тўпни ундан олиб қўйди
15'
Мезбонлар прессинг эвазига рақибдан тўпни олиб қўйишди ва яхши ҳужум ташкил қилишди. Кроос 15 метрлардан анча ноаниқ зарба йўллади
14'
Мадридликларнинг хавфли ҳужуми. Юқоридан етказилган узатмани Иско бош билан Бензема томон қолдирди. Аммо Карим буни кутмаганди шекилли, тўпни тўхтата олмади
13'
"Реал"нинг ҳужуми. Карвахаль юқоридан узатма билан жарима майдони ичидаги Искога етказиб берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
11'
Винисиус сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Семедуни қўли билан тортиб йиқитди
10'
Марсело чап қанотдан етказган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди
9'
"Барса"нинг ҳужуми. Мессининг узатмасига Видель етиб бора олмади
7'
"Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпга Бензема 14 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
5'
Ўйин нисбатан тезкор темп билан бошланди
3'
"Барса" тики-така режимини ёқди ва тўпни назхорат қилишни бошлаб юборди
2'
Каталонияликлар тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтди. Аммо Френки де Йонгни қўллаб-қувватлайдиган футболчи топилмади
2'
Мадридликлар бир дақиқа ичида икки марта бурчак зарбасини амалга оширишди
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Каримжон Бензема киритиб берди.
'
Диққат! Класико иштирокчилари майдонга чиқиб келишмоқда. Футболчиларни кутиб оламиз
'
Одатдагидек "Реал" оқ, "Барселона" эса ўзининг кўк-анорранг футболкасида майдонга тушади.
'
Клубларнинг Ла лигада ҳолати ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Шундоқ ҳам бундан яхши хабардорсиз. Биз шунчаки ўйиндан завқ оламиз
'
Мадридда ёмғир ёғмоқда. Баҳорнинг илк куни. Романтик класико бўлади шекилли :)
'
Жамоалар ўйинолди чигилёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Улар мураббийлардан сўнгги кўрсатмаларни олиб, бир неча дақиқалардан сўнг майдонга қайтишади
'
«Реал Мадрид» ва «Барселона» Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида тўқнаш келишмоқда. Учрашув бошланишига 15 дақиқа вақт қолди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари, эл-класико шинавандалари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.