Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2019/2020, 27-тур

7 март. соат 22:30

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (81-пенальти)

1 : 0

РЕАЛ СОСЬЕДАД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Клеман Ленгле
02.Нелсон Семеду
18.Хорди Альба
03.Жерар Пике
04.Иван Ракитич
21.Френки де Йонг
05.Серхио Бускетс
17.Антуан Гризманн
19.Мартин Бретуэйт
10.Лионель Месси
  01.Алекс Ремиро (Д)
24.Робин Ле Норманд
03.Диего Льоренте
18.Андони Горосабель
20.Начо Монреаль
08.Микель Мерино
07.Кристиан Порту
16.Гуэвара
21.Мартин Эдегор
22.Барренетксеа
19.Александер Исак
ЗАҲИРА
13.Нето (Д)
23.Самуэль Умтити
24.Хуниор Фирпо
22.Артуро Видаль
30.Алекс Колладо
28.Рики Пуч
31.Ансуман Фати
  13.Мигель Мойя (Д)
12.Айен Муньос
02.Хосеба Салдуа
11.Аднан Янузай
05.Игорь Зубелдия
10.Микель Ойарсабаль
09.Виллиан Хосе
САРИҚ КАРТОЧКА
Клеман Лангле (16)
Лионель Месси (42)
Жерар Пике (61)
 
Микель Мерино (56)
Гуэвара (76)
Ойарсабаль (80)

Матн

'
"Барселона" - "Реал Сосьедад" - 1:0
90+8'
Ҳакам голни бекор қилдию, ўйинни якунлади. Месси офсайд бераётган пайтда Фати бироз офсайдда қолган экан
90+7'
VAR вазиятни кўриб чиқмоқда. Гол бекор бўлиш эҳтимоли йўқ эмас
90+6'
ГООООЛ! "Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Фатининг узатмасидан кейин Альба бўш дарвозани ишғол қилди
90+3'
Месси рақиб жарима майдони ичида 3 ҳимоячи орасидан ўтиб кетдию, аммо тўпга етиб бора олмади
90+1'
Вуууҳ! Каталонияликлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Альбанинг аниқ узатмасидан кейин Месси тўпни рақиб жарима майдони ичида қабул қилди. Аммо тўп ундан бироз узоқлашгани боис ҳимоячи хавфни бартараф этди
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
90+1'
"Сосьедад" ҳужум қилишда давом этмоқда. Улар бурчак зарбаси ишлашди
89'
Басклар бурчак зарбасини амалга оширишди. Тер Штеген мушти билан тўпни уриб юборди
88'
"Барселона"да сўнгги ўзгариш: Брэйтуэйт ўрнига Хуниор Фирпо туширилди
85'
"Барса"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Ансу Фати туширилди
84'
"Сосьедад"да учинчи ўзгариш: Исак ўрнига Виллиан Жозе туширилди
84'
Чап қанотдан жарима майдонига кириб келган Начо Монреал йиқилди. Аммо пенальти йўқ.
83'
Месси чап томондан жарима майдонига кирди, аммо сўнгги паллада Ойарсабалга нисбатан фол ишлатди
81'
ГООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Дарвозабон зарба йўналишини топдию, аммо тўпни қайтара олмади
80'
Ойарсабаль сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани учун
80'
"Сосьедад" дарвозаси томон пенальти! Кутилмаган қарор!
79'
Ҳакам видеокўрик ҳудудига йўл олди. У "Реал Сосьедад" ҳимоячисининг қўлига тўп теккан вазиятни ўз кўзи билан кўрмоқчи
78'
Басклар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Монреалнинг зарбасига аниқ етишмади
76'
Гуэвара огоҳлантирилди. У Мессини ортдан йиқитди
75'
"Сосьедад" майдон марказида тўпни олиб қўйиб ҳужум ташкил қилди. Исак жарима майдонига кириб кучли зарба берди. Аммо ноаниқ
74'
"Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига Артуро Видаль туширилди
74'
Ойарсабаль 16 метрдан ноаниқ зарба берди
73'
Оҳо! Исак чап қанотда Семедудан қочиб кетиб, жарима майдонига шериги томон пас берди. Пике сўнгги паллада хавфни бартараф этди
71'
Меҳмонлардан хавфли ҳужум. Ҳужумга қўшилган Начо Монреалнинг зарбаси рекошет орқали зарбага айланиб кетди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
71'
"Реал Сосьедад"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Игорь Субелдия туширилди
68'
Майдон марказида Пике ва Микель Мерино тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди
67'
Вуууууҳ! "Барселона" яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Месси-Альба комбинациясидан сўнг Хорди олис устун томон пас берди. Ракитич тўпга ташланди, аммо ета олмади
65'
"Барса" кетма-кет 2та бурчак зарбасини амалга оширди. Такрорий ҳужумдан пайтида Мессидан пасидан кейин Пике бош билан зарба берди. Ремиро тўпни эгаллади
65'
Вууууҳ! Каталонияликлар яхши паслар билан рақиб жарима майдонига кириб келишди. Ракитич 12 метрлардан кучли зарба берди. Алекс Ремиродан ажойиб сэйв!
61'
Жерар Пике огоҳлантириш олди.
60'
Вуууҳ! Альба юқоридан узатма берди. Гризманн бош билан тўпни Месси йўлига ташлаб берди. Леонинг зарбасидан кейин тўп юқорига кўтарилиб кетди
59'
"Сосьедад"да ўзгарши: Барренеткчеа ўрнига Ойарсабаль туширилди
58'
"Сосьедад" футболчиси ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. У жарима майдонига кирди, тўпни ўнг оёғига тўғрилади ва зарба берди. Анча ноаниқ
57'
Месси йўллаган зарбани ҳимоячи бош билан қайтарди
56'
Микель Мерино огоҳлантириш олди. Мессига нисбатан фол ишлатгани учун
55'
Меҳмонларнинг ҳужуми. Эдегор "Барса" жарима майдони ичида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришни қойиллатмади
54'
Вуууууҳ! Альбанинг чап қанотдан берган узатмасини Месси жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллади ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп устундан 2 метр наридан ўтиб кетди
53'
Тер Штегеннинг узатмасидан кейин Гризманн рақиб жарима майдонига кириб борди, тўпни эгаллаб ортга узатишга қарор қилди. Такрорий ҳужум пайтида эса Семеду тўпга эта олмади
51'
Басклар иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилмоқда
46'
Бўлимдаги илк ҳужумни "Сосьедад" ташкил қилди. Жарима майдони чизиғи устидан берилган зарба аниқ чиқмади
46'
Иккинчи тайм бошланди. Давом этамиз
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозир ҳисоб — 0:0
45'
Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Пике бош билан тўпни қайтарди
43'
"Сосьедад" майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритди. Офсайд қайд этилди
42'
Месси сариқ карточка олди. У рақиб оёғига хавфли ташланди
40'
Вуууууҳ! Учрашувдаги энг хавфли вазият юзага келди. Альба-Брэйтуэйт-Де Йонг-Месси комбинациясидан кейин Лео 10 метрдан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
39'
Де Йонг берган узатмадан кейин Брэйтуэйт жарима майдонига кириб, чап қанотдан дарвоза яқинига пас берди. Посбон тўпни эгаллаб олди
36'
Альба чап қанотдан жарима майдони ичидаги Мессига аниқ пас берди. Ҳимоячи аргентиналик футболчига зарба бериш учун имкон бермади
33'
Меҳмонлар қарши ҳужумда олис масофага узатма беришди. Тер Штеген олдинга чиқмаганида ҳужумчи ҳисобни очиши мумкин эди
30'
Бурчакдан етказилган тўпга Брэйтуэйт бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
29'
Вууууҳ! Месси бурчакка яқин жойда рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужумга асос солди. Бускетснинг узатмасидан кейин Лео яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп дарвозабондан майдонни тарк этди
29'
Брэйтуэйтнинг узатмасидан кейин Ракитич рақиб жарима майдони атрофида тўпни қабул қилди ва ноаниқ зарба берди
27'
"Реал Сосьедад" футболчилари қисқа пас билан рақиб жарима майдонига кириб келишди. Юқоридан етказилган сўнгги узатмага Исак бош билан зарба берди. Ноаниқ
23'
Тўп назорати Сетьен жамоаси томонида
19'
Меҳмонлар яхши қарши ҳужум ташкил қилишлари мумкин эди. Аммо Исак тўпни кўпроқ ушлаб қолди ва вазиятни қўлдан чиқарди
18'
Иван Ракитич офсайдда қолди
17'
Альбанинг узатмасидан кейин Бретуэйт яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди. Аммо у бироз офсайдда қолгани учун гол инобатга олинмади
16'
Клеман Лангле сариқ карточка олди. Португа нисбатан тактик фол ишлатилди
15'
Оҳо! Мессининг пасидан кейин Брэйтуэйт олдинги интилди, жарима майдонига кирди ва кучли зарба бера олмади. Ремиро тўпни эгаллаб олди
10'
Хавфли зарба. Мессининг узатмасидан кейин Брэйтуэйт жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон оёғи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
8'
Басклар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Ўнг қнаотдан етказилган узатмани Пике қайтариб қолди
7'
Альба олдинги чизиқ томон узатаётган Френки де Йонг томон узатма берди. Ремиро тўпни эгаллаб олди
6'
"Сосьедад" футболчиси офсайдда қолди
4'
Тер Штеген ўз жарима майдони атрофида тўпни ҳаддан ташқари кўп ушлаб, жамоаси учун қалтис ҳаракат қилмоқда. Исак жарима майдонига кириб борди, аммо зарба беришга улгурмади
3'
Ўйин темпи юқори эмас
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Месси киритиб берди.
'
"Барса" ўзининг шахмат шаклидаги кўк-анорранг, "Сосьедад" эса оқ-кўк йўл-йўл рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Кике Сетьен бир нечта ўйинда ҳужумга Артуро Видални қўйган бўлса, бугун Мартин Бретуэйтни илк марта асосий таркибда майдонга туширмоқда.
'
"Барселона" класикодаги мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинни ўтказаётган бўлса, "Соседад" бир ҳафта олдин "Вальядолид"ни мағлуб этган бўлса, ҳафта ўртасида Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинини ўтказди ва финалга чиқди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 27-тури доирасида марказий учрашув "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. «Барселона» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.