Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Германия Бундеслигаси

29-тур. 26 май 2020 йил. соат 21:30

БОРУССИЯ Д.

0 : 1

БАВАРИЯ

Йосуа Киммих (43)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Роман Бюрки (Д)
05.Ашраф Ҳакимий
15.Матс Хуммельс
06.Томас Дилейни
26.Лукаш Пишчек
13.Рафаэл Геррейру
16.Мануэль Аканжи
19.Юлиан Брандт
23.Торган Азар
08.Маҳмуд Дохуд
17.Эрлинг Холанд
  01.Мануэль Нойер (Д)
32.Йосуа Киммих
17.Жером Боатенг
27.Давид Алаба
05.Бенжамин Павар
18.Леон Горецка
22.Cерж Гнабри
19.Алфонсо Дейвис
25.Томас Мюллер
09.Роберт Левандовски
29.Кингсли Коман
ЗАҲИРА
35.Марвин Хитц (Д)
18.Леонардо Балерди
22.Матей Морей
27.Эмре Жан
29.Марсель Шмельцер
28.Аксель Витсель
07.Жейдон Санчо
32.Жованни Рейна
10.Марио Гётце
  26.Свен Ульрайх (Д)
33.Лукас Маи
02.Альваро Одриосола
21.Лукас Эрнандес
34.Оливер Мейер
14.Иван Перишич
11.Микаэль Куизанс
08.Хави Мартинес
35.Жошуа Зиркии
САРИҚ КАРТОЧКА
Хуммельс (13)
Маҳмуд Довуд (67)
 
Томас Мюллер (66)
Альфонсо Девис (74)

Матн

90+3'
Ўйин тугади. "Бавария" ғалаба қозониб, 2-ўриндаги "Боруссия"дан 7 очко олдинга ўтиб кетди
90'
Уч дақиқа қўшилди
89'
Мюллерда ажойиб имконият бор эди. Аммо Томаснинг жарима майдони ичидаги зарбаси қовушмади
87'
"Бавария"да ўзгариш: Гнабри ўрнига Хави Мартинес туширилди
85'
"Боруссия"да ҳам ўзгариш: Довуд ўрнига Аксель Витсель туширилди
85'
"Бавария"да ўзгариш: Боатенг ўрнига Лукас Эрнандес туширилди
83'
Вуууууҳ! Левандовски жарима майдони ярим айланаси ичидан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди!
80'
Вуууууҳ! Довуд ўта хавфли зарба йўллади. Нойер қийинчилик билан тўпни қайтарди
80'
"Боруссия"да ўзгариш: Пишчек ўрнига Марио Гётце туширилди
77'
Эмре Жан томонидан берилган ажойиб узатма натижасида Торган Азар 5 метрдан дарвозани ишғол эта олмади. Боз устига, бельгиялик футболчи офсайдда қолган экан
75'
Геррейру жаримадан аниқ зарба йўллади. Нойер ўз ўрнида
74'
Альфонсо Девис огоҳлантириш олди
73'
"Бавария"да ўзгариш: Коман ўрнига Иван Перишич туширилди
72'
"Боруссия"да ўзгариш: Холанд ўрнига Жованни Рейна туширилди
71'
Дортмундликларда яхши ҳужум. Санчо чап қанотдан жарима майдонига кираётган Холандга узатма берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
67'
Маҳмуд Довуд сариқ карточка олди
66'
Томас Мюллер огоҳлантирилди
64'
Киммих олис масофадан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
62'
Дортмунд бурчак зарбасини ўйинга киритди. Аммо иш зарбагача етиб бормади
58'
Вууууҳ! Холандда ажойиб имконият! Унинг зарбасидан кейин тўп ерда ётган Боатенгнинг тирсагига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди. Эрлинг 7-8 метрлардан зарба йўллаганди
54'
Горецканинг зарбаси хавфли бўлди. Бюрки қўлининг учи билан тўпни қайтариб олди
53'
Коман ўнг қанотдан "Боруссия" жарима майдонига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
49'
Маҳмуд Довуд олис масофадан кучли ва аниқ зарба берди. Нойер тўпни эгаллаб олди
47'
Коман ўнг қанотдан олдинга ўтиб, дарвоза олдига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан нариги қанотга ўтиб кетди
46'
"Бавария" бурчак зарбасини амалга оширди. Самарасиз
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Боруссия"да ўзгариш рўй берди. Майдонга Эмре Жан ва Жейдон Санчо туширилди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Боруссия" - "Бавария" - 0:1. Танаффус
43'
ГОООООЛ! Йосуа Киммих! Футболчи жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилди ва парашют зарба берди. Тўп дарвозабоннинг устидан ошиб ўтиб, Бюркининг қўлларига тегиб, тўрга бориб тушди
40'
Вуууҳ! Леон Горетцка олис масофадан хавфли зарба йўллади. Бюрки зарбани қайтарди
39'
Тўп назорати яна мюнхенликлар томонига ўтди
35'
Майдон эгалари имкониятдан фойдалана олишмади. Брандт шерикларига қулай узатма бера олмади
33'
Вуууҳ! Холанд бир ҳимоячини алдаб, жарима майдонига кирди ва зарба бермоқчи бўлганида иккинчи ҳимоячи ортдан етиб келиб, хавфни бартараф этди
30'
Сўнгги 5 дақиқада мезбонларнинг қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда. Уларга сўнгги зарбани аниқ йўллайдиган футболчи етишмаяпти
29'
Дортмундликлар 2та ҳужум ташкил қилишди. Холанд икки марта зарба беришга уринди. Аммо ҳар сафар самарали чиқмади
26'
Мезбонлар яхши қарши ҳужум ташкил қилишди. Аммо улар имкониятдан фойдалана олишмади
24'
Вууҳ! Коман жарима майдонига кира солиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Бюрки қийинчилик билан қайтарди
22'
Устунлик мюнхенликлар томонига ўтди. "Боруссия" ҳимояланмоқда
19'
Вуууҳ! "Бавария" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Гнабрининг зарбасидан кейин чизиқ устида турган ҳимоячи тўпни қайтариб қолди!
19'
Мюллер ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ерлатиб узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
16'
"Бавария" узоқ вақт тўпни назорат қилди. Аммо якунда тўпни мезбонлар посбони эгаллаб олди
13'
Хуммелс огоҳлантирилди
12'
Нойер яна тўпга чиқишда хато қилди. Бу сафар ҳам майдон эгалари бундай фойдалана олишмади
11'
Вуҳ! Киммих юқоридан мезбонлар жарима майдони томон узатма берди. Мюллер бироз тўпга ета олмади. Дарвозабон эса тўпни эгаллаб олди
11'
Левандовски олисдан етказилган узатмани қабул қилиб, 15 метрлардан дарвоза томон тепди. Бюрки тўпни эгаллади
10'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди, ҳаттоки гол уришди, аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади
8'
Дортмунд ижросидаги бурчак зарбаси самарали чиқмади
7'
"Боруссия" яхши ҳужум ташкил қилди. Холанд ўнг томондан жарима майдонига кириб бориб, узатма берди. Аммо тўп Девисдан майдонни тарк этди
5'
"Бавария"нинг ҳужуми. Левандовскининг зарбасини Хуммелс қайтарди
4'
Брандт ўткир бурчак остида кучли ва аниқ зарба берди. Нойер тўпни эгаллаб олди
1'
Вууууҳ! Дортмунд ҳисобни очишга жуда яқин келди. Нойер ўз жарима майдонини тарк этиб, тўпни узоқлаштиришга уринди. Аммо тўпни Холанд эгаллаб олиб, рақиб жарима майдонига кирди ва "Бавария" посбонининг оёқлари орасидан тўпни ўтказди. Аммо дарвоза чизиғи устида турган мюнхенликлар ҳимоячиси муқаррар голдан қутқарди!
1'
Тўпни ўйинга "Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холанд киритиб берди. Бошладик
'
Диққат жамоалар майдонга чиқиб келишди. Улар майдон марказида айлана бўйлаб жойлашиб, 1 дақиқа сукут сақлашмоқда
'
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан кейин бизни Германия класикоси — "Дер Классикер" кутиб турибди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.