Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2019/2020, 37-тур

2020 йил 16 июль, соат 23:59

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (29, 77-пенальти)

2 : 1

ВИЛЬЯРРЕАЛ

Иборра (83)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
23.Ферлан Менди
04.Серхио Рамос
05.Рафаель Варан
02.Даниэль Карвахаль
10.Лука Модрич
07.Эден Азар
14.Каземиро
08.Тони Кроос
27.Родриго
09.Карим Бензема
  01.Серхио Асенхо (Д)
22.Софиан Чакла
02.Марио Гаспар
16.Хави Кинтилья
04.Пау Торрес
15.Ману Морланес
11.Самуель Чуквуезе
19.Андре-Франк Замбо
23.Мои Гомес
20.Рубен Пенья
07.Херард Морено
ЗАҲИРА
01.Альфонс Ареола (Д)
06.Начо
25.Винисиус Жуниор
03.Эдер Милитао
21.Браим ДиаС
22.Иско
20.Марко Асенсио
15.Федерико Вальверде
17.Лукас Васкес
18.Лука Йович
11.Гарет Бэйл
24.Мариано Диас
  13.Андрес Фернандес (Д)
03.Рауль Альбиоль
24.Хави Онтиверос
08.Санти Касорла
32.Алекс Баэна
18.Альберто Морено
28.Сергио Лозано
21.Бруно
10.Висенте Иборра
27.Андрей Ратиу
14.Тригерос
34.Фернандо Ниньо

Матн

'
"Барселона" эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ўз уйида "Осасуна"га ютқазди — 1:2
90+6'
Ўйин тугади. "Реал" - "Вильярреал" - 2:1. "МАДРИД" - ЧЕМПИОН!
90+5'
ЙЎҚ! Ҳакам видеотакрорни кўргач, голни бекор қилди. 2:1
90+5'
ГООООООЛ! Марко Асенсио, 3:1! Барча ишни Винисиус бажарди ва жамоадошига пас берди. Марко бўш дарвозани ишғол қилди!
90+3'
ВУУУУУУУҲ! Қандай қилиб??? Куртуа икки марта қутқарди. Иборра эса 4 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади!!! "Реал"ни кечирди очиқчасига
90+2'
Вууууҳ! Санти Мина жаримадан хавфли зарба берди. Куртуа тўпни мушти билан уриб юборди
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди
87'
"Вильярреал" сариқ карточка олди. Шакла жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. У 11 метрлардан аниқ зарба бера олмади
86'
Иско огоҳлантириш олди
84'
"Реал"да 3та ўзгариш бўлди. Майдонга Иско, Вальверде ва Лукас Васкес туширилди
83'
ГОООООЛ! Иборра, 2:1! Қанотдан етказилган узатмага футболчи 11 метрли нуқта устидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
81'
ВУУУУУҲ! Кроос жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Асенсио бош билан зарба берди. Асенхо тўпни эгаллаб олди
80'
Винисиус жарима майдонига кириб, зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
80'
Cooling break'дан кейин ўйин давом эттирилди
77'
ГООООЛ! Бу сафар Карим Бензема 11 метрли жаримадан зарба берди. 2:0!
77'
Аммо пенальтидан қайтадан тепилишини кўрсатди ҳакам. Хато қилдиёв
75'
ИЯ? Керакмиди шу нарса? Рамос пенальтидан зарба бериш ўрнига пас берди. Бензема югуриб келиб гол урди. Аммо гол бекор қилинди. Чунки Карим зарбадан аввал жарима майдонига кирган эди
73'
ПЕНАЛЬТИ! "Вильярреал" дарвозасига! Рамос ҳужумга ўтди ва пенальти ишлади. Вазиятни ВАР кўриб чиқмоқда
72'
Оҳо! Онтиверос "Реал" жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди. Куртуа ўз ўрнида
69'
Ҳаммаси жойида. Куртуа ўйинни давом эттира олади
67'
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Кинтилья тиззаси билан Куртуанинг бошига урилиб кетди. Тибонинг аҳволи яхши эмас.
64'
Нариги ўйинда ҳисоб ўзгарди. Лионель Месси 21 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилди. Ҳозирча "Барселона" - "Осасуна" - 1:1.
63'
"Вильярреал" футболчиси жаримадан тўғридан-тўғри зарба беришга қарор қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
62'
Лука Модрич сариқ карточка олди
60'
Менди ўз қанотида икки футболчидан ўтиб кетиб рақиб жарима майдонига кирди ва узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
58'
Қанотда Родригога нисбатан фол ишлатилди
58'
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйиб олишди
55'
"Вильярреал" жарима зарбасини ишлади. Тўп Варандан майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган тўпни Куртуа эгаллаб олди
54'
Вуууууҳ! Карвахаль ўз қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, икки ҳимоячини алдади ва зарба берди. Асенхо қийинчилик билан тўпни қайтарди
53'
Зидан шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда
48'
Меҳмонларнинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган тўпни Карвахаль бош билан қайтарди
46'
Кроос жаримадан тўпни рақиб жарима майдонига етказди. Рамос бироз ета олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
"Вильярреал"да иккита ўзгариш бўлди. Майдонга Бруно ва Хави Онтиверос туширилди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Вильярреал" - 1:0. Танаффус.
45+2'
"Вильярреал" жарима зарбасини амалга оширди. Узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44'
Родриго яхши ҳаракат қилди. У ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига ерлатиб узатма берди. Кинтилья тўпни вазиятдан узоқлаштирди
41'
Сўнгги 3 дақиқани меҳмонлар ҳужумда ўтказишди. Аммо "Реал" ҳимоясини ёриб ўта олишмади
37'
Родриго ўнг қанотда Карвахаль билан "девор" ўйнаб, жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
33'
Футболчилар сув ичиб олишди
29'
ГООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Ниҳоят, "Вильярреал" хатога йўл қўйди! Майдон марказида Каземиро рақибдан тўпни олиб қўйди. Модрич тўпни эгаллаб, Бенземага узатди. Каримнинг зарбасидан кейин тўп дарвзабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди. Мавсумдаги 20-гол!
26'
Мадридликлар рақиб мудофаасини ёриб ўтиш йўлларини қидиришмоқда
24'
Чуквуезе яна бир яхши вазиятни қўлдан чиқарди. У жарима майдони ичида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади
23'
Меҳмонлар майдон марказидан туриб Чуквуезе томон узатма беришди. Агар футболчи тўпни эгаллай олганида хавфли ҳужум юзага келарди
21'
"Реал"га тезкор гол уриш насиб қилмади. "Вильярреал" бутун жамоа бўлиб яхши ҳимояланмоқда
19'
Шакла сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаёган Эден Азарни қўли билан тортиб қолди
17'
"Барселона" - "Осасуна" ўйинида ҳисоб очилди. Меҳмонлар футболчиси Хосе Арнаис ҳисобни очди. Дарвоқе, агар бугун "Барса" очко йўқотса, "Реал" мағлуб бўлса ҳам чемпионга айланади
16'
Модрич олис масофадан кучли зарба йўллади. Асенхо қийинчилик билан тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
15'
Оҳо! Каземиронинг узатмасидан кейин Бензема тўпни ерга туширмасдан чап оёқда ўткир бурчак остида тепди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
13'
Родриго Бензема билан бирга яхши ҳужум ташкил қилди, аммо ўзи офсайдда қолди
12'
Каземиро кутилмаганда олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ
11'
Мадрид жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдонига етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
9'
Эҳ, Модрич. Азар жарима майдони остонасида очилган хорватиялик футболчига узатма берди. Лука тўпни эгаллаб ичкарига кириш ўрнига, тўпни ўтказиб юборишга қарор қилди. Орқада Родриго бор эди, аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
7'
"Реал"нинг ҳужуми. Модрич ўнг қанотдан жарима майдонига узатма берди. Бенземанинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Асенхо тўпни эгаллаб олди
7'
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи даврадаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди
4'
Вуууууҳ! Рамос олис масофадан узатма билан Карвахални олдинга бошлади. Дани тўпни қабул қилиб, жарима майдонига кирди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Посбон ортга сурилдию, тўпни эгаллаб олди
2'
Сариқ сувости кемаси тўпни назорат қилмоқда
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Вильярреал" футболчилари киритиб беришди
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиш арафасида
'
"Реал"ни чемпионликдан 2 очко ажратиб турибди. Зидан шогирдлари эса бугун 3 очкони қўлга киритиб, чемпионлик масаласини ҳал қилишмоқчи
'
Ассалому алайкум, қадрли Испания футбол мухлислари! "Реал" ва "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги ўйинга хуш келибсиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.