Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 25-тур

22 февраль, 00:00

РЕАЛ СОСЬЕДАД

Элустондо (32)
Гризманн (54)
Сурутуса (59)

3 : 1

БАРСЕЛОНА

Месси (36)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Клаудио Браво
Хосеба Сальдуа
Микель Гонсалес
Иньиго Мартинес
Хосе Анхель
Горка Элустондо
Маркел Бергара
Давид Сурутуса
Серхио Каналес
Антуан Гризманн
Карлос Вела
  Виктор Вальдес
Мартин Монтойя
Херард Пике
Марк Бартра
Адриано Коррейя
Серхио Бускетс
Александр Сонг
Андрес Иниеста
Педро Родригес
Лионель Месси
Неймар

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Барса" карвонбошиликни "Реал"га топширмоқда! "Атлетико" ўз ўйинини эртага ўтказади. Улар ғалаба қозонган тақдирда "Реал" билан тенглашиб олишади
90+4'
Ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради! "Реал Сосьедад" "Барселона" устидан ғалаба қозонмоқда! 3:1
90+2'
Энди Иньестанинг зарбасига аниқлик етишмади
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа компенсация вақти қўшиб берилди
90'
Неймарнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
89'
Бурчак тўпидан кейин эса тўп Мессига келиб тушганди. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар қалқон бўлишди
89'
Неймарнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди
87'
Бугун Неймарнинг ишлари ҳам умуман юришмади. У жароҳатдан кейин ҳали яхши формага кириб улгурмаган
85'
Ўйиннинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолди. Санчес қанотдан етказган тўп дарвозабон Бравога насиб қилди
84'
"Реал Сосьедад" сафида футболчи алмашмоқда. Каналес ўрнига Ансетеги туширилди
82'
Бугун очиқчасига "Барса"нинг куни эмас! Улар "Сити" билан ўйинда жуда кўп куч йўқотишган ва бу ўйинга умуман тайёр бўлиб улгуришмаган! Бу ҳолат, айниқса, иккинчи бўлимда кўриниб қолди
81'
Аммо кейинги қарши ҳужум пайтида эса "Барселона"ни голда дарвоза устуни қутқармоқда! Карлос Вела яқин масофадан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қила олмади!!!
80'
Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бирини каталониялар бартараф этишди
79'
Тўп гоҳ қанотлардан, гоҳ бурчакдан ўйин киритилмоқда. Аммо ҳозирча голга тортадиган вазият йўқ
78'
Бурчак тўпи ҳам "Барса"га наф келтирмади
76'
МАйдон эгалари жон-жаҳдлари билан ҳимояланишмоқда. Тўпни қандай бўлмасин ўз жарима майдончаси атрофидан узоқлаштиришмоқда. Улар бугун ғалабани қўлдан чиқармоқчи эмаслар
74'
Мезбонларда ҳам футболчи алмашмоқда. Майдонни Гризманн тарк этди, ўрнига Хаби Прието тушди
74'
Монтойя ўрнига Алексис Санчес тушди
43'
"Сосьедад" зич ҳимояланмоқда. Каталонияликлар бу қўрғонни ёриб ўта олишмаяпти
70'
Альвес ўзининг қанотдан етказган тўпни Педро жарима майдончаси ичида Мессига қолдирганди. Аммо ҳимоячилар унга зарба бериш имконини беришмади. Педронинг ўзи зарбани амалга оширса ҳам бўларди
69'
Микель Каналес огоҳлантириш олди
67'
Неймар Иньеста билан "девор" ўйнаб, ўзи жарима майдончаси ичига очилаётганди, мезбон ҳимоячилар уларнинг ниятларини пайқаб қолишди
65'
Алекс Сонг ўрнига майдонга Секс Фабрегас туширилди
65'
Бурчак тўпини эса мезбонлар бартараф этишди
64'
Адрианонинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячининг бошига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
64'
Педронинг узатмасини Сурутуса майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда бу сафар Иньеста дарвозабон қаршисида ёлғиз қолаётганди
63'
Мессининг чиройли узатмаси ҳимоячининг оёғига тегиб қолди, акс ҳолда Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди
62'
Ўтказиб юборилган 2та голдан кейин каталонияликлар ҳали руҳий тушкунликдан чиқиб кета олишгани йўқ. Бу уларнинг ҳаракатларида сезилмоқда. Мезбонлар эса энди янада ишонч билан ўйнашмоқда
59'
"Барса" ҳимояда бўшашди ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юборди. Қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпга Вальдесдан Сурутуса тезроқ етиб келди ва тўпни дарвозага буриб юборди! 3:1
59'
Гооооооооооооооооллллл! "Реал Сосьедад"!!!!!!!!!!!!!!!
56'
"Барселона" бурчак тўпидан кейин ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Алекс Сонг бош билан берган зарбани Клаудио Браво ажойиб сейв намойиш қилиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди!
55'
Ҳужум қуйидагича ташкил қилинди. Тўп "Реал Сосьедад" дарвозаси олдидан таваккалига майдоннинг иккинчи томонига етказилди. Сурутуса тўп учун курашда устун келди Карлос Вела жарима майдончасига тўп билан кириб бориб, уни Гризманнга етказди. У эса Вальдес билан юзма-юз ҳолатда дарвозани ишғол қилди.
54'
"Реал Сосьедад" яна ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда!
54'
Гоооооооооооооооооллллллл!!!!
52'
Бурчакдан баландлатиб етказилган тўпни Бартра бош билан дарвоза томон бурди. Посбон ўз дарвозаси тўсини остида тўпни ушлаб қолди
51'
Иньеста чап томонда туриб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келаётган Альвесга тўпни узатганди. Ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига тепиб юборди.
49'
Мезбонлар томонидан ташкил қилинган икки қаватли ҳимоя қўрғонини ёриб ўтиш "Барса"га осон бўлмайди
47'
Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Гризманн бош билан зарба берганидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'
Биринчи голдан кейин ўйин қизиб кетди. Иккинчи бўлим тўлалигача қизиқарли бўлишига умид қиламиз
45'
Ҳакам биринчи бўлимга 1 сония ҳам қўшмади ва дарҳол ҳуштак чалди. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб "Реал Сосьедад" - "Барселона" - 1:1.
44'
Меҳмонлар бу сафар ўз комбинациялари орқали мезбонларни анча шошириб қўйишди. Майдон эгалари икки марта тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, хавфдан халос бўлишди.
43'
Мезбонлар дадил ўйнай бошлашди. Қўрқмасдан ҳужумга ўтишмоқда
40'
Карлос Вела яна бир марта "Барса"ни кечирмоқда! Ярим ҳимоячи каталониялик ҳимоячилар орасидан кесиб, тўпни Гризманга етказмоқчи бўлганида, Пиике тўпни қайтарди, аммо тўп Велага келиб тушди. Карлос жарима майдончаси чизиғи олдидан чап оёқда кучли, аммо ноаниқ зарба берди. Бундай вазиятларда тўпни Мессига ўхшаб ерлатиб бурчакка йўналтириш керак! Аслида Вела шуниси билан ҳам Месси эмасда...
39'
Бартрага сариқ карточка. Рақиб ҳужумчисини қўли билан тортиб, ҳужумни тўхтатгани учун
36'
10-рақам эгаси Альвес билан "девор" ўйнади ва айнан жарима майдончаси чизиғи устида тўпни дарвозанинг бурчагига аниқ йўллади
36'
Топинг, ким гол урди? Албатта, Месссиииииииииииииииии!!!
36'
Гоооооооооллллл!!!!!
34'
"Барса" энди ҳужумларни кескинлаштириш ҳақида ўйлай бошлади
32'
Горка Элустондо томонидан жарима майдончасига етказилган тўпни Пике ўз дарвозасига буриб юборди, адашмасак.
32'
"Реал Сосьедад"нинг бурчак тўпи эса гол билан якунланмоқда!!!!
31'
"Барселона"нинг бурчак тўплари одатда хавфли бўлмайди.
30'
Мезбонларнинг яна бир ҳужуми! Кела бу сафар чап қанотдан тўпни дарвоза томон айлантирди. Вальдес муштлари билан тўпни уриб юборди. Гризманн тўпга бироз ета олмай қолди
29'
"Сосьедад" ҳужумчиси Карлос Велада ажойиб имконият! У чап қанотдан етказилган тўпни кўкраги билан қайтариб,жарима майдончаси чизиғи устида дарвоза томон кучли йўналтирди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
25'
Озгина "тасир-тусир"дан кейин ўйин аввалги йўналишга тушиб олди...
23'
Энди эса Бускетскга нисбатан хавфли ўйин қилган Каналес огоҳлантирилди
22'
Тушунарсиз ҳолат. Бускетс майдон марказида тўпни йўқотганидан кейин рақибни ортидан тепиб йиқитди, аммо тўп ундан олдинроқда турган "Сосьедад"нинг бошқа ҳужумчисига келиб тушди ва у тўпни жарима майдончасига етказди. У ерда иккинчи ҳужумчи гол уришга муваффақ бўлганди. Бироқ ҳакам сал олдинроқ ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатган экан. Бускетсга эса сариқ карточка!
19'
Охо-хохо!!! "Барса" битта ҳужум қилдию, аммо қанақанги комбинацияни уюштирди! Иньеста ва Педро тўпни бир-бирларига икки мартадан оширишди ва Педронинг 15 метрлардан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Бу вазиятдан дарвозабон ҳеч нарса қила олмасди
19'
Гўёки "кўк-анорранглилар" ҳужум қилишни истамаётгандек...
17'
Мартино шогирдлари аста-секин мезбонларни аста-секин ўз жарима майдончалари томон суриб келишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
14'
"Барселона" тўпни мезбонлар жарима майдончасига олиб кирмаганига анча бўлди. Ўзи тўп бир марта "Сосьедад" жарима майдончасигача борди шекилли
12'
Майдон эгалари олис масофадан жарима зарбасини амалга оширишди. Ҳужумчининг бош билан берган зарбасини Вальдес осонлик билан эгаллаб олди
10'
Неймар майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак. Йўқ, у ўрнидан турди
7'
Ўйин сурати ўша-ўша. Ҳар сафар "Барса"нинг тўпни назорат қилаётганини ёзиш шартмас. Онлайн трансляция давомида жимлик ҳукмронлик қилаётган бўлса билингки, "Барса" тўп у ёқдан бу ёққа ошириб, рақиб дарвозаси томон йўл қидираётган бўлади...
5'
Жарима тўпи хавфли чиқди. Бурчакка йўлланган зарбани Вальдес эгаллаб олди
4'
Ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон жарима тўпи белгиламоқда. 28 метр масофа
3'
"Барса" дастлабки ҳужумни чап қанотдан ташкил қилди. Альба томонидан жарима майдончасига етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
2'
Каталония тўпни назорат қилмоқда, олдинга ўтишга шошилмаяпти
1'
Ўйин бошидан мезбонлар дарвозабони ҳазиллашмоқчи бўлди шекилли, ўзи томон секин узатилган тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юбориб, кейин қайтариб қолди :)
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! КЕТДИК!
'
Фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, "Барса" сўнгги марта Сан-Себастьян шаҳрида бундан 7 йил аввал ғалаба қозонган экан. Тўғри, орада "Реал Сосьедад" Примеродан пастга тушиб кетган пайтлар ҳам бўлди. Аммо каталонияликлар Гвардиола пайтида ҳам "Сосьедад" майдонидан ғалаба билан қайтишмаган экан. Яқинда бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финали жавоб ўйинида ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилганидан хабарингиз бор.
'
Бугун "Реал" ўзининг навбатдаги 3 очкосини қўлга киритди. Энди "Барса" мухлислари ҳам ўз севимли жамоаларидан шундай натижани кутишади. Аммо бу осон бўлмайди. "Реал Сосьедад" Испания чемпионатида ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўрин учун курашаётган жамоа ҳисобланади
'
Матнли онлайн трансляцияларимизни давом эттирамиз
'
Хайрли оқшом, қадрли сайтимиз меҳмонлари, футбол ишқибозлари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.