Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа лигаси. Финал

21 август. соат 23:59

СЕВИЛЬЯ

Люк де Йонг (12, 33)
Ромелу Лукаку (74-автогол)

3 : 2

ИНТЕР

Ромелу Лукаку (5-пенальти)
Диего Годин (36)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Яссин Буну (Д)
20.Диего Карлос
23.Серхио Регилон
12.Юлес Коундэ
10.Эвер Банега
16.Хесус Навас
25.Фернандо
05.Лукас Окампос
24.Жоан Жордан
41.Сусо
19.Люк Де Йонг
  01.Самир Ханданович (Д)
95.Алессандро Бастони
02.Диего Годин
06.Стефан де Врей
05.Роберто Гальярдини
15.Эшли Янг
33.Данило Д'Амброзио
23.Николо Барелла
77.Марцело Брозович
10.Лаутаро Мартинес
09.Ромелу Лукаку
ЗАҲИРА
01.Томаш Вацлик (Д)
31.Хавьер Диас (Д)
03.Серхио Гомес
18.Серхио Эскудеро
40.Пабло Перез
22.Франко Васкес
36.Женаро Родригес
28.Хосе Лара
21.Оливер Торрес
17.Неманья Гудель
11.Мунир
51.Юссеф Эн-Несирий
  27.Даниеле Паделли (Д)
34.Кристиано Бираги
31.Лоренцо Пирола
37.Милан Шкриньяр
13.Андреа Раноккья
87.Антонио Кандрева
12.Стефано Сенси
20.Борха Валеро
11.Виктор Мозес
24.Кристиан Эриксен
07.Алексис Санчес
30.Себастьяно Эспосито

Матн

90+6'
Ўйин тугади. "Севилья" ўз тарихида 6-марта Европа лигаси/УЕФА кубогини қўлга киритди. Рекорд!
90+5'
60 сония қолди...
90+1'
Уҳҳҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Кандрева муваффақиятли зарба бера олмади
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Интер"да ўзгариш: Диего Годин ўрнига Кандрева туширилди
89'
"Интер" тезкор ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳимоячилар эгаллаб олишди
85'
"Севилья"да иккита ўзгариш: Де Йонг ўрнига Юсуф эн-Несирий, Диего Карлос ўрнига Неманья Гудель туширилди.
84'
Алексис Санчес офсайдда қолди
82'
ВУУУУУҲ! Кундэ чизиқ устида тўпни қайтариб қолди!
80'
Банега ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Кундэ бош билан аниқ зарба бера олмади
78'
Кристиан Эриксен, Алексис Санчес, Виктор Мозес майдонга туширилди. Майдонни Д'Амброзио, Лаутаро ва Гальярдини тарк этди
77'
"Севилья"да ўзгариш: Сусо ўрнига Франко Васкес туширилди
77'
Конте бирданига 3та ўзгариш тайёрламоқда
74'
ГОООООООЛ! Ромелу Лукаку - автогол, 3:2! Жаримадан етказилган узатмани "Интер" ҳимоячиси бош билан қайтарди. Диего Карлос чалқанча услубда зарба берди. Тўп эса Лукакунинг оёғидан дарвозага бурилиб кетди.
73'
Гальярдини сариқ карточка олди.
72'
Эшли Янг жаримадан тўпни дарвоза яқинига етказди. Буну мушти билан тўпни уриб юборди
69'
Окампос жароҳат олди. Лопетеги майдонга Мунир эл-Ҳаддодийни туширмоқчи
65'
ВУУУУУҲ! Лукаку дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Буну жамоасини қутқарди!
61'
Навас ўнг қанотдан узатма берди. "Интер" ҳимоячиси тўпни бош билан қайтарди
59'
"Интер" бурчак зарбасини ўйинга киритди. Эшли Янг олис масофадан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
57'
Регилон чап қанотдан Годинни алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
55'
Бастони огоҳлантириш олди. Сусонинг оёғини босиб олди
54'
Сусо жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Годин тўпни қайтарди
52'
"Интер"да ажойиб имконият. Ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Аммо қайтган тўпга Гальярдини биринчи бўлиб етиб келди ва ҳеч ким халал бермаётган вазиятда зарба берди. Тўп ўзини ерга ташлаган "Севилья" футболчисига тегиб қайтди
50'
Тўп асосан майдон марказида. Иккинчи бўлим бошида жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилаётгандек
46'
Иккинчи тайм старт олди
45+2'
Ҳакам бурчак зарба бермади. Чунки бўлим тугаган эди. Ҳозирча "Севилья" - "Интер" - 2:2. Танаффус
45+1'
Вуууҳ! Банега жаримадан тўпни жарима майдонига етказди. Окампос бош билан зарба йўллади. Ханданович мушти билан тўпни юқорига уриб юборди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Эвер Банега огоҳлантириш олди. Подкат орқали у Брозовични йиқитди
41'
Барелла сариқ карточка олди. У Банеганинг оёғидан тепди
39'
Навас ўнг қанотдан яхши узатма берди. Аммо тўпга ҳеч ким ташланмади
36'
ГОООООООЛ! Диего Годин, 2:2! Бу сафар "нерадзурри" стандартдан самарали фойдаланди. Брозович етказган узатмани Годин бош билан дарвозага жойлади!
33'
ГОООООЛ! Люк де Йонг, 2:1! Банега жаримадан тўпни дарвозабон майдони бурчаги томон етказди. Де Йонг бош билан берган зарбадан сўнг тўп Хандановичнинг устидан ошиб ўтиб, тўрга бориб тушди
32'
Сусо ўнг қанотдан жарима майдонига кирди, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади. Унга ҳимоячи халал берди
28'
Гальярдини етказган узатмага Д'Амброзио бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
27'
Банега жарима зарбасини амалга оширди. Окампос бош билан анча ноаниқ зарба берди
26'
"Севилья"нинг ҳужуми. Юқоридан етказилган узатмани "Интер" марказий ҳимоячиси қайтарди
22'
Окампос жарима майдони бурчагидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
20'
"Интер" қарши ҳужумга ўтди. Лаутаро рақиб жарима майдонига кириб йиқилди. Фол йўқ.
18'
Хавфли вазият! Чап қанотдан етказилган узатма ҳимоячилар орасидан ўтиб Д'Амброзиога келиб тушди. Данило дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Тўп тезлиги юқори эди
18'
Антонио Конте огоҳлантириш олди. У ҳакамга эътироз билдирган эди
17'
Тўп "Севилья" жарима майдони ичида ҳимоячининг қўлига тегди. Миланликлар пенальти талаб қилишмоқда. Аммо ҳимоячининг қўли табиий ҳолатда эди
15'
Окампос 18 метрлардан ерлатиб зарба берди. "Интер" посбони тўпни эгаллаб олди
12'
ГООООООЛ! Люк де Йонг, 1:1! Хесус Навас чап қанотдан етазилган узатмани ҳужумчи бош билан "Интер" дарвозасига жойлади. Тўп Хандановичнинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди
11'
"Севилья" бурчак зарбаси ишлади
8'
Тўп назорати ҳозирча "Интер" томонида
5'
ГОООООЛ! Ромелу Лукаку! Яссин Буну тўп йўналиши топди, аммо қайтара олмади.
4'
Диего Карлос огоҳлантирилди
3'
ПЕНАЛЬТИ! "Севилья" дарвозасига! Миланликлар қарши ҳужумга ўтишди. Лукаку ҳимоячидан ўтиб кетди. Диего Карлос эса бельгиялик футболчини қоидага хилоф равишда йиқитди
2'
Сусо тўпни "Интер" жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар тўпни ён қанотга қайтаришди
2'
"Севилья" бурчакка яқин жойда жарима зарбаси ишлади. Д'Амброзио рақибининг юзига тирсаги билан туртди
1'
Диққат! Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Ромелу Лукаку киритиб берди. Бошладик
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Европа лигасининг жорий мавсумдаги ғолиби аниқланади. Финалда Испаниянинг «Севилья» ва Италиянинг «Интер» клублари тўқнаш келишмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.