Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 25-тур

22 февраль, 20:00

РЕАЛ МАДРИД

Ильярименди (34)
Бэйл (72)
Иско (81)

3 : 0

ЭЛЬЧЕ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Диего Лопес
Карвахаль
Пепе
Варан
Арбелоа
Хесе
Алонсо
Бэйл
Ильярраменди
Ди Мария
Бензема
  Ману Эррера
Альбакар
Ломбан
Ботиа
Сисма
Хави Маркес
Ривера
Хиль
Р.Перес
дель Мораль
Коро

Матн

90+2'
Ўйин тугади 3:0.
90'
Карвахалдан тўпни қабул қилиб олган Бэйл рақиб билан тўқнашиб кетди ва майдонга қулади.
88'
Искооооо!! Испан жуда яхши ҳаракат қилди ва ажойиб пас билан Бэйлни дарвозабон билан дуелга юборди. Унинг зарбасидан кейин тўп штангага тегди. барибир офсадй бор эди.
84'
Иско майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва Моратани олдинга бошлади. Алваро қанотдан олдинга борди ва тўпни дарвоза яқинига узатди, лекин Эррера ўз ўрнида.
82'
«Реал» яна тўпни назорат қилмоқда. Бугун жамоа ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалабага эришмоқда.
80'
Бугун жуда зўр ўйнаган Карим Бензема ўрнига Алваро Мората тушмоқда.
77'
Бензема ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, уни дарвоза яқинидаги Искога узатди. Испан дарвозабонни ҳам алдаб, ажойиб голга муаллифлик қилди.
76'
Иско ҳисобни 3:0га етказди.
75'
Гоооооооооооооол
72'
Ўйин анча секинлашди. Меҳмонларда ҳам ўзгариш. Риверу ўрнига Нигес тушди. Ману ўрнига Фидел.
70'
Хесе ўрнида Иско тушди.
68'
Хаби Алонсодан тўпни қабул қилган Бэйл 30 метрдан ажойиб зарба бериб дарвозани ишғол қилди.
67'
Гарет Бэйл бу мавсумдаги 10-голини киртимоқда.
65'
Гарей Бейл
64'
Гооооооооол
60'
Агар бугун «Реал» ғалаба қозонса, бу жамоанинг мавсумдаги ўз майдонидаги 15-ғалабаси бўлади.
58'
«Реал» келаси ҳафтада чемпионлар лигасида қатнашади, шунинг учун жамоа тўпни назорат қилиб темпни туширмоқда.
56'
«Реал»нинг учта ҳимоячиси ҳужумда юрибди. Иллараменди Пепе билан девор услубида ўйнади ва тўп варанга келиш тушди. Лекин Варан тўпни олдириб қўйди.
54'
Пепе яна ҳужумга қўшилди ва тўпни қанотдаги Бэйлга узатди. Гаретнинг 20 метрлардан берган зарбаси жуда кучли чиқди, лекин ноаниқ.
52'
Бэйл ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва ҳимоячиларни алдаб ўтиб, тўпни дарвоза яқинига узатди. Каримнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
50'
Пепе майдон марказида Пересга қарши қўполлик учун сариқ карточка олди.
48'
Хаби Алонсо марказдан туриб Хесега тўпни узатди, Хесе тўпни Бенземага ташлаб берди, лекин Каpимнинг зарбасига аниқлик етишмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Кутилганидек биринчи бўлимга ҳеч нима қўшиб берилмади.
42'
Ди Мария ҳимоячиларни чалғитган ҳолда тўпни Бенземага узатди. Каримнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
39'
«Реал» жуда катта устунлик билан тўпни назорат қилмоқда.
37'
Ривера майдон марказида Хаби Алонсога қарши қўпол ўйнади сариқ карточка олди.
35'
«Реал» голдан кейин катта устунлик билан тўпни назорат қилишни давом эттирмоқда.
33'
Бу Асьернинг «Реал»даги илк голи.
32'
Ди Мария яна ҳужумни бошлаб берди. У тўпни Пепега узатди, ҳимоячи эса Илларамендининг қулай вазиятда турганини кўрди ва унда пас берди. Иллара эса кучли зарба билан ҳисобни очди.
30'
Иллараменди!!!!!!!!!!
29'
Гооооооооооооол
27'
Пепе бугун жуда кўп ҳужумга ўтмоқда. Унинг тўп узатишидан кейин Бэйл олдинга яхши вазиятга чиқиб бораётган эди, лекин офсайд.
25'
«Реал»нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда. Илльара тўпни Бэйлга узатди, ўз навбатида Гарте ҳам тўпни Алонсога ташлаб берди. Хабининг 30 метрлардан берган зарбасига аниқлик етишмади.
23'
Ди Мария қанотдан тўпни эгаллаб олди ва учта ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди, лекин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
21'
Ди Мария рақиб ҳимоясини парчалаб ташлаб Хесега тўпни кесиб ташлаган эди, лекин ҳужумчи уни тушунмади.
19'
Ухххх ПЕПЕ. Ривера тўпни Корога узатди. Ҳужумчи ниманидир кутгандай тўпни ушлаб туриди, лекин Пепе ундан тўпни олиб қўйди.
17'
«Реал» рақиб жарима майдонидаёқ прессингни бошлаб юбормоқда. Улар қамалда!
15'
Ди Мария ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда Бенземага ажойиб тўп узатишини амалга оширди. Карим дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди, лекин унинг зарбасини Эррера ушлаб олди.
13'
Пепе ҳужумга қўшилди ва тўпни Хесега узатди. Ҳужумчининг зарбасини эса ҳимоячи қайтарди.
11'
«Элче»нинг биринчи ҳужуми. Ману қанотда тўпни қабул қилиб олди ва тўхтатмай зарба берди, лекин Лопес қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
10'
«Реал» бурчакдан тўп тепиш имкониятига эга бўлди. Алонсонинг тўп узатишидан кейин Варан бош билан зарба берди, ноаниқ.
9'
Ди Мария ҳар галгидек жуда зўр ўйнамоқда. Бу сафар Анхел Хесени қанотдан олдинга бораётганини кўрди ва унга тўпни ташлаб берд, лекин дарвозабон аниқ ўйнади.
7'
Эх Бэйл. Алонсо уни офсайд чизиғида жуда чиройли пас билан таъминлаган эди, лекин Гарет тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.
5'
!!!!! «Реал» ўйинни жуда фаол бошлади. Ди Мария Бенземани жуда қулай вазиятга олиб чиқди. Каримнинг яқин бурчакка зарба йўллади, лекин дарвозабон аниқ ўйнади.
3'
Ўйин Рамоснинг буваси оламдан ўтгани учун бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди.
1'
Ўйин бошланди.
'
Ўйиндан олдин Карло Анчелотти Роналдунинг майдонга тушиши мумкин эканини айтган эди, лекин футболчининг дисквалификацияси ўз кучида қолди. У бугун ҳам ўйнамайди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни «Реал» ҳамда «Элче» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлaйн кузатишга таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.