19/11 17:00 | Хитой | - | Япония | ||
19/11 17:00 | Индонезия | - | Саудия Арабистони | ||
19/11 17:00 | КХДР | - | Ўзбекистон | ||
19/11 19:00 | Фаластин | - | Жанубий Корея | ||
19/11 19:00 | Қирғизистон | - | Эрон | ||
19/11 21:00 | Уммон | - | Ироқ | ||
19/11 21:00 | БАА | - | Қатар | ||
19/11 23:15 | Баҳрайн | - | Австралия | ||
19/11 23:15 | Кувайт | - | Иордания | ||
20/11 01:00 | Боливия | - | Парагвай | ||
20/11 04:00 | Колумбия | - | Эквадор | ||
20/11 05:00 | Аргентина | - | Перу | ||
20/11 05:00 | Чили | - | Венесуэла | ||
20/11 05:45 | Бразилия | - | Уругвай |
Англия Премьер-лигаси, 27-тур.
22 февраль, 17:45 | ||
ЧЕЛСИТерри (90+3)
|
1 : 0 |
ЭВЕРТОН |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
Чех Иванович Кэйхилл Терри Аспиликуета Лэмпард Матич Виллиан Оскар Азар Этo'О |
Ҳовард Бэйнс Дистин Жагьелка Колман Бэрри Маккарти Пинаар Осман Мираллас Траоре |
Матн
90+5' |
|
Ўйин тугади. «Челси»нинг фантастик ғалабаси. |
90+4' |
|
Ҳимоячилар дарвозадан 35 метрлар узоқликда Рамиресни йиқитишди. Жарима зарбасини Лэмпард амалга оширди ва Жон Терри бош билан тўпни дарвозага йўллади. |
90+3' |
|
TERRI TERRI TERRI TERRIIIIIIIIIIIIIII GOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOOL |
90+2' |
|
Ўйинни бошқариб бораётган Ник Роберт «Челси»нинг «Саутгемптон»га қарши ўйинида 96-дақиқада пеналти белгилаган эди. |
90' |
|
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди. |
89' |
|
!!!!!!!!!!!!!!!! Рамирес. Ярим ҳимоячи Азардан тўпни қабул қилиб олди ва 30 метрлардан жуда кучли зарба йўллади. Озгина аниқ бўлганида жуда чиройли гол бўлар эди. |
87' |
|
Сезар Аспиликута майдон марказида рақибдан тўпни олоб қўйди ва дарвоза яқинига узатди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Иванович эгаллаб олди ва уни жарима майдонига узатди. Шюрледа жуда қулай вазият бўлган эди, лекин ноаниқ зарба йўллади. |
85' |
|
Андре Шюрле энди Азарнинг ўрнида пайдо бўлди ва қанотдан марказга ўтган ҳолда зарба берди, лекин озгина ноаниқ. |
83' |
|
Шюрле майдон марказида жуда мантиқсиз ҳаракат қилди ва тўпни бу қанотдан наригисигача олиб келди. Натижада тўп Чехгача етиб келди ва вақт ютқазилди. |
81' |
|
Стивин Пинаар ўрнида «Спартак»нинг собиқ футболчиси Эйден Маггиди тушди. |
79' |
|
Жерар Деулофеу тўпни қабул қилиб олди ва чап қанотдан олдинга борди. Унинг йўлини Рамирес тўсди ва тўпни олиб қўйди. |
77' |
|
Эхххххххххх Торресссссссссссссс. Азар жарима майдонига яқин жойда тўпни қабул қилиб олди ва битта ҳимоячини алдаб ўтиб, зарба бермоқчи эди, лекин Торрес Қора ботирга ўхшаб унга тўсқинлик қилиб қолди. Кейин Торрес зарба берди, энди Азар ҳимоячи ўрнида. |
75' |
|
Кейин Миралес ўрнига Жерар Деулофеу майдонга тушди. |
73' |
|
Майдон марказида Гарет Беррига нисбатан Матич қоида бузди. Бугун қўполликлар жуда кўп бўлди. |
71' |
|
Ҳай ҳай ҳай. Торрес ҳаддан ташқари қизишиб кетди. Маккарти билан курашда у оёғининг таг қисмиқ билан тўпга ташланди. Ҳакам уни аяди. |
69' |
|
Матич майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди ва олдинга борди. У тўпни Торресга ташлаб берди, лекин ҳимоячилар уни эгаллаб олишди. |
67' |
|
Торрес майдонни соғиниб қолгани кўриниб турибди. У жуда фаол ўйнамоқда. Ҳар бир тўп учун курашмоқда. |
65' |
|
Леон Осман ўрнига Роус Баркли майдонга тушди. Баркли ҳам анча вақт жароҳати сабаб сафдан чиққан эди. |
64' |
|
Узоқ муддатли танаффусдан кейин ниҳоят Торрес майдонга қайтди. |
63' |
|
Виллиан ўрнига Фернанди Торрес тушди. |
61' |
|
ТИМ ҲОВАРД ҲОООВАРД. Азар тўпни марказда қабул қилиб олди ва чап оёқда жуда кучли зарба берди. Ноқулай вазиятда Ҳовард тўпни қайтарди. Такрорий зарбани Рамирес берди 5 метрлардан бор куч билан берилган зарбани Ҳовард ақл бовар қилмас ҳаракат билан қайтарди. |
59' |
|
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ЛЕОН ОСМАН. Бугуни ўйинда Осман икки марта зарба берди ва ҳар иккиси ҳам хавфли. Бу сафар ҳужумчи тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдони ташқарисидан ерлатиб жуда кучли зарба берди. Чех ўз ўрнида. |
57' |
|
«Эвертон» сардори Фил Жагиелка хатога йўл қўйди ва яхшиям ўз хатосини тузатишга улгурди. Ҳимоячи рақибни дарвозабон билан бирга-бир чиқаришига сал қолди. |
55' |
|
Эҳеееееееее тўп регби дарвозаси бўлганида ҳам гол бўлмас эди. Жуда ноаниқ зарба муаллифи Виллиан. |
54' |
|
Жарима майдонига яқин жойда Нейсмит кейхиллга нисбатан қоида бузди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин. |
52' |
|
Мезбонлар қанотдан олдинга боришди ва тўпни қабул қилиб олган Лэмпард зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнашди. |
50' |
|
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби давом этмоқда. Худди жамоалари танаффусга чиқишмагандек. АПЛга ярашмаган суст ўйин. |
48' |
|
Иккинчи бўлим аввалида кичик жанжал бўлиб ўтди. Пинаар ётган ҳолда тўпни ўзида сақлаб тургани учун Рамирес у била тепишиб кетди. Ҳакам уларни тинчлантирди. |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. |
45+2' |
|
Ҳозирча 0:0. Жамоалар танаффусга йўл олишмоқда. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. |
45' |
|
Биринчи бўлим охирида «Эвертон» жуда яхши қарши ҳужумни амалага оширди. Нейсмит ҳамда Маккартининг комбинацияси ўхшамай қолди. |
43' |
|
Азардан тўпни қабул қилиб олган Лэмпард жуда хавфли ҳаракат қилди. У тўпни ўзидан узоқлашитириб юборди ва подкат ташлади. Бу вазиятда Френкининг ўзи жароҳат олиши мумкин эди, лекин ҳаммаси жойида. |
41' |
|
Ухххххх АЗАР!!!!!!!!!!!!!!! Дахшатли футболчи. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячилардан жуда чиройли тарзда ўтиб кетди, тўпни Виллианга узатди. Белгиялик футболчининг зарбаси эса ҳимоячига тегиб қайтди. |
39' |
|
Бугун «Эвертон» жуда кўп бурчакдан тўп тепмқда. Лейтон Бэйсн қанотдан олдинга ўтганди, уни Иванович тўхтатиб қолди ва тўпни майдондан чиқарин юборди. |
37' |
|
!!!!!!!!!!!!!!!!! Ўйиндаги энг хавфли вазият. Самуэль Этo'О жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячининг оёғи орасидан тўпни ўтказиб зарба берди, лекин Ҳовард ажойиб ўйнади. |
35' |
|
«Эвертон»нинг кам сонли ҳужумларидан бирида Нейсмитнинг ёлғиз ўзо бурчак тўпи ишлади, лекин 7-стандарт ҳам самарасиз бўлди. |
33' |
|
«Челси»нинг навбатдаги ҳужуми узоқ давом этди. Тўп ҳар икки қанотга ҳам бориб-келди. Охирги зарбани Лэмпард берди, лекин ноаниқ. |
31' |
|
«Эвертон» бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Фақатгина Нейсмит олдинда. |
29' |
|
Азар ўз усулида чап қанотдан марказгача келди ва тўпни нариги қанотдаги Ивановичга узатди. Ҳимоячи тўпни дарвоза яқинига узатди, лекин ҳимоячилар аниқ ўйнашди. |
27' |
|
Азар майдон марказида тўпни қабул қилиб олишда рақиб билан тўқнашиб йиқилиб тушди. Ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди ва стадион ҳуштакбозлик қилмоқда. |
25' |
|
«Челси» майдон марказини ўз қўлига олди. Матич аста-секин ўйинни рақиб майдонига олиб кирди. |
23' |
|
Бугун 30 ёшини нишонлаётган Иванович хатога йўл қўйди ва Миралесни ўтказиб юборди. Кевин Чехга босим ўтказди, лекин дарвозабон шошиб қолмади. |
21' |
|
Бугун «Эвертон» таркибида Лассина Траоре АПЛдаги дебютини ўтказмоқда, лекин у бирор марта ҳам кўригани йўқ. |
19' |
|
«Эвертон»нинг навбдатги ҳужуми чап қанотдан ривожланди. Кевин Миралес ҳеч қандай қаршиликсиз (!) жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди. Мезбонларнинг жонига сардоp Терри оро кирди. |
17' |
|
Бугунги ўйин АПЛнинг ёзилмаган қоидаларидан чекинган ҳолда ўтмоқда. Одатдагидай тинимсиз ҳужумлар йўқ. Жамоалар овчи мисол пайт пойлаб ҳужум қилишмоқда. |
15' |
|
«Эвертон»нинг биринчи ҳужуми жуда хафвли чиқди. Чехинг сейвидан кейин икки марта бурчак тўпи тепилди ва ҳужум қайтарилди. |
14' |
|
!!!!!!!!!!!!!!!!!! ОСМАН!!! Нейсмит жарима майдони яқинида тўпни Леон Османга ташлаб берди ва Османнинг жуда кучли ва аниқ зарбасини Петер Чех қайтарди. |
12' |
|
Ўйин бироз секинлашди. Майдонда сокинлик ҳукм сурмоқда. Ҳеч қандай вазият йўқ |
10' |
|
Оскар жарима майдонига кирмай жуда кучли зарба йўллади, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисида чиқариб юборишди. Бурчак тўпидан кейин эса Жон Терри бош билан зарба берди, лекин Ҳовард яхши ўйнади. |
8' |
|
Мезбонларнинг ҳужуми вақтида Аспиликуета Миралесга қарши қўполлик ишлатди. |
7' |
|
«Челси» қатор ҳужумлардан кейин тўпни назорат қилишга эътибор қаратмоқда. |
5' |
|
«Эвертон»нинг ҳужумга берилиб кетганидан фойдаланган «Челси» қарши ҳужумга ўтди ва Виллиан жарима майдончасига кирмай зарба берди, бироқ озгина ноаниқ. |
4' |
|
Сезар Аспиликута марказдан тўпни эгаллаб олди ва олдинга борди. Удан тўпни қабул қилиб олган Этo'О эса ҳимоячиларни алдан отиб зарба бермоқчи эди, лекин бунга йўл қўйишмади. |
3' |
|
«Челси» ўйинни жуда фаол бошлади. Азарнинг навбатдаги рейдидан кейин «Челси» бурчак тўпи тепади. Лэмпарднинг тўп узатишидан кейин ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди. Иккинчи уринишда эса Ҳовард тўпни эгаллаб олди. |
1' |
|
Ўйин бошланди. |
' |
|
Ўйиндан олдин футболчилар бир дақиқа сукут сақлашмоқда. |
' |
|
Жамоалар ўйинни бошлашга шай. Бугун Жон Терри сафга қайтди. Бнда ташқари Френк Лэмпард АПЛдаги ҳам 527-ўйинида майдонга тушмоқда. |
' |
|
Бугунги ўйин жуда қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. «Челси» мамлакат чемпионатининг 1-поғонасида бораётган бўлса, «Эветрон» битта ўйин кам ўтказган ҳолда 6-ўринни банд қилган. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Англия чемпионати 27-туридан ўрин олган «Челси» ҳамда «Эвертон» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз. |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|